“Энг гўзал ҳикоятлар” танловига марҳамат!

Рукн: Янгиликлар Чоп этилган: 22.03.2016

www.ziyouz.uz ва www.qadriyat.uz сайтлари “Энг гўзал ҳикоятлар” танловини эълон қилади. Танловда энг гўзал, ибратли ҳикоятлар таржималари билан иштирок этишингиз мумкин.

Танлов тартиби:

Танлов учун ўзингиз таржима қилган ҳикоят(лар)ни Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. почтасига юборинг. Материаллар 2016 йил 24 апрелига қадар қабул қилинади. Ғолиблар 2016 йил май ойи бошида эълон қилинади.

Танловга турли тиллардан қилинган таржималар қабул қилинади. Саҳобалар, тобеинлар, кейинги уламолар, шунингдек дунёвий олимлар, буюк кишилар ҳаётидан ибратли лавҳалар маъқулланади. Интернет ўқувчиси учун қулайлик мақсадида қисқароқ ҳикоятлар танланса мақсадга мувофиқ.

Иштирокчилар юборадиган материаллар сони чекланмаган. Қанча кўп ҳикоят таржима қилинса, ғолиб бўлиш имконияти ошади. Ғолибларни аниқлашда ҳикоятнинг мазмуни, долзарблиги, матннинг бадиий хусусиятлари, манбанинг ишончлилиги ҳам эътиборга олинади.

Танловга юборилган ҳикоятлар www.ziyouz.uz ва www.qadriyat.uz сайтларида эълон қилинади.

Танлов талаблари:

1. Ҳикоят аввал бошқа манбаларда чоп этилмаган бўлиши керак.
2. Ҳикоятнинг манбаси ва муаллифи кўрсатилиши керак.
3. Ҳикоят ўзбек тилида чиққан турли манбалардан кўчирилмаган бўлиши керак.
4. Ҳикоят юборувчининг ўзи томонидан таржима қилинган бўлиши керак.
5. Ҳикоят қайси тилдан таржима қилинганлиги ҳам ёзилиши керак.

Танлов ғолиблари қуйидаги мукофотлар билан тақдирланадилар:

1-ўрин соҳибига – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг 5 жилдли “Хислатли ҳикматлар шарҳи” китоби;
2-ўрин соҳибига – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг 4 жилдли “Одоблар хазинаси” китоби;
3-ўрин соҳибига – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Ҳадис ва ҳаёт” тўпламидан 3 та китоб.

IELTE ўқув маркази қўшимча мукофот таъсис этди: Тоҳир Маликнинг “Одамийлик мулки” китоби ва ўқув марказда 3 ой бепул таълим олиш ҳуқуқи.

Танловга ҳомийлик масалалари бўйича Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. почтасига мурожаат қилишингиз мумкин.

* * *

Танловга юборилган ҳикоятлар (тўлдириб борилмоқда):

Аёлининг ёмонлигига сабр қилган авлиё (туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси)
Дардсиз чўпон (туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси)
Баланд пошналар (туркчадан Марям Исабоева таржимаси)
Кечки овқатга пиширилган қўзи (инглизчадан Собир Шукуров таржимаси)
Пайғамбар муҳаббати (туркчадан Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф таржимаси)
Намозда нимани тушунди? (туркчадан Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф таржимаси)
Бу ерда иккита шиша бор (туркчадан Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф таржимаси)
Ҳасан Басрийни йиғлатган қиз (туркчадан Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф таржимаси)
Буюк фатҳ аввалидаги синов (туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси)
Анна Мариянинг Исломга кириши (инглизчадан Исломжон Ҳамидов таржимаси)
Севган ухлади, Севилган уйғоқ (туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси)
Сулаймон алайҳиссаломнинг қайғулари (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Дарвешнинг кўрмайдиган кўзлари (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Меъмор Синоннинг шубҳаси (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Умри қадар ризқ сўраган аёл (туркчадан Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф таржимаси)
Оқшамсиддин ҳазратларининг муҳаббати (туркчадан Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф таржимаси)
Ҳазрати Робиъа авлиёнинг жавоби (туркчадан Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф таржимаси)
Азроилдан қочган одам (туркчадан Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф таржимаси)
Аддос розияллоҳу анҳунинг мусулмон бўлиши (инглизчадан Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф таржимаси)
Уч нарсага шукр қилмоқ лозим (туркчадан Ислом Абдулмажид ва Абдуллоҳ Раҳимбоев таржималари)
Сен қизингни бермайсан-у... (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Сўнгги азон (арабчадан Умму Ясмин ва Мустафо таржимаси)
Яъқубнинг айролиги (туркчадан Ислом Абдулмажид ва Абдуллоҳ Раҳимбоев таржималари)
Беш тоифа киши билан дўст бўлма (туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси)
Агар Аллоҳга бошқа эҳтиёжингиз бўлмаса... (туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси)
«Аллоҳим, Расулни кўрмаган кўзни ол!» (туркчадан Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф таржимаси)
Халифанинг эски исми (туркчадан Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф таржимаси)
Ҳазрати Фотима онамизнинг вафоти (туркчадан Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф таржимаси)
Ҳазрати Умарнинг имтиҳони (туркчадан Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф таржимаси)
Қулдан ёрдам сўраш (туркчадан Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф таржимаси)
Унинг қадри баланддир! (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Марҳамат ва сахийлик (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Одоб-ахлоқсиздан ҳеч нарса сўрама! (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Ёрдамсеварлик ва унинг гўзал оқибати (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Ризқнинг келиши (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Имоми Аъзамнинг ҳийлаи шаръийси (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Дўзахдан қайтган уммат... (арабчадан Умму Ясмин ва Мустафо таржимаси)
Ўғирланган от (арабчадан Шерзод Тоғаев таржимаси)
Қуртубадаги қаср ёки шоҳ Ҳакам ҳақида ҳикоят (инглизчадан Шерзод Тоғаев таржимаси)
Ҳар томонлама барака (инглизчадан Шерзод Тоғаев таржимаси)
Энг яхши сармоя (инглизчадан Шерзод Тоғаев таржимаси)
Ўзлигингни англаш (инглизчадан Шерзод Тоғаев таржимаси)
Мусулмонлар ҳақида миср қибтийларининг фикри (русчадан Мардон Ўғуз таржимаси)
Занги ота (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Ҳазрати Али ва яманлик киши (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Ҳаром луқма еган ҳароми бўлур (туркчадан Марям Осиё ва Ислом Абдулмажид таржималари)
Олов дунёдан келади (туркчадан Марям Осиё ва Абдуллоҳ Раҳимбоев таржималари)
Баҳлул Дононинг доно жавоби (туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси)
Иброҳим алайҳис салом ва Намруд қиссаси (арабчадан Умму Ясмин ва Мустафо таржимаси)
Боязид Бистомий ҳазратлари (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Аллоҳдан авф сўраш (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Бировнинг ризқини ҳеч кимса еёлмас (туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси)
Омонат сичқон (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Мусулмончиликнинг Индонезияга келиши (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Ота берган дарс (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Фоний дунёнинг ишлари (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Онанг сенга муҳтож (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Кучим шунга етади (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Шофеъийнинг закоси (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Ҳар нарсада бир ҳикмат бор (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Жаҳаннамдан қутилиб қолишим мумкинми? (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Ақллилик роли (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Бахил бой (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Бу аёл дафн қилинмайди! (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Ўтмишини унутмаган инсон (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
20 йилда эришолмаганингга 20 сонияда эришмоқчимисан? (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Муносиб лақаб (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Сал қолса мени ҳам садақа қилиб юборардилар (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Баҳлул Девона (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Гапирувчи чақалоқ (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Энг яхши гувоҳ (инглизчадан Шерзод Тоғаев таржимаси)
Ошқозоннинг адабини берамиз (инглизчадан Шерзод Тоғаев таржимаси)
Тупроқ ташишга бораман... (туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси)
Султонлар изингда юрсин (туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси)
Абу Ҳафс Кабир (туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси)
Муборак Бухорий (туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси)
Қадри қултум сувга тенг эмас (туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси)
Дуо ўша, ўқиган оғиз бошқа (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Зулмнинг асоси (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Дунёнинг етти мўъжизаси (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Эшакнинг овози (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Мен Нўширавондан одилроқман (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Одобли бўл, қалбларга эришасан (арабчадан Умму Ясмин ва Мустафо таржимаси)
Ҳазрати Умарнинг тилаги (туркчадан Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф таржимаси)
Саҳобалар розияллоҳу анҳумнинг мардликлари ва фидокорликлари (инглизчадан Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф таржимаси)
Кўзи ожизнинг ёнида авратни беркитиш (туркчадан Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф таржимаси)
Шайхнинг хатоси (туркчадан Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф таржимаси)
Хўжа Аҳрор Валийнинг каромати (туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси)
Кетишга тайёрмиз (туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси)
Қушлар нимани билади? (инглизчадан Шерзод Тоғаев таржимаси)
Энг яхши командир (арабчадан Умму Ясмин ва Мустафо таржимаси)
Шайх Саъдий ҳикматларидан (инглизчадан Шерзод Тоғаев таржимаси)
Мавлоно Жалолиддин Муҳаммад Румий ҳикматларидан (инглизчадан Шерзод Тоғаев таржимаси)
Имом Шофеъийга туҳмат қилган аёл (арабчадан Умму Ясмин ва Мустафо таржимаси)
Пайғамбар (с.а.в.)дан салом (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Мавлоно ва бўри пўстини (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Иброҳим алайҳиссаломнинг Мисрга келиши (русчадан Мардон Ўғуз таржимаси)
Аллоҳни танишни ўргатган чўпон (туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси)
Хаворижларнинг тавбаси (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Аскарларнинг олма билан имтиҳон қилиниши (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Инсон умри азон ва намоз орасидир (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Нурафшон қуш ва намоз (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Пули тугагач, умри тугади (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Бу қўшин билан енгилмайсиз (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Аёлларга қарамаган қўшин (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Ёш имом ва даҳрий (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Чирик олманинг бадали (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Тавбани кечиктирган тикувчи (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Асл бемор ким? (туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси)
Халифанинг гувоҳлигини қабул қилмаган имом (туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси)
Эртага шу кишига ишимиз тушади (туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси)
Юсуф алайҳиссалом ва Ал Файюм воҳаси (русчадан Маржон Ўғуз таржимаси)
Ал Жаҳиз ким бўлган? (русчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг илк хутбалари (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Аллоҳнинг қулларига бўлган марҳамати (туркчадан Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф таржимаси)
Асал шарбати (туркчадан Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф таржимаси)
Ўғрининг жазоси (туркчадан Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф таржимаси)
Абу Юсуфнинг ширинлиги (туркчадан Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф таржимаси)
Одамга айланган “сигир” (арабчадан Умму Ясмин ва Мустафо таржимаси)
Хайрли васият (туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси)
Яхшилик қил, денгизга от (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Кал тўти (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Қуённинг тадбири (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
«Жонимни асрай!» (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Султон ва жория (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Сайрашни бас қил! (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Сузишни билмаган тилшунос (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Мақсадга машаққатсиз етиш мумкинми? (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Хушёр тулки (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Ким у? (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Қандай ҳадя келтирдинг? (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Карнинг бемор зиёратига боргани (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Рассомлар мусобақаси (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Қийин савол (арабчадан Умму Ясмин ва Мустафо таржимаси)
АҚШлик Мери: “Менга асл Исломни кўрсатишди!” (русчадан Мардон Ўғуз таржимаси)
Пол Армстронг: “Мен Исломни танладим” (русчадан Мардон Ўғуз таржимаси)
Шогирдлик одоби (арабчадан Муҳаммадяҳёхон Низомиддинхон ўғли таржимаси)
Болалар учун ҳикоятлар (инглизчадан Даврон Нурмуҳамедов таржимаси)
Нақадар буюксиз, эй Абу Бакр! (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
"Ҳафзи Кавсарнинг бошида кутаман" (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Энг гуноҳкор ва энг бегуноҳ одам (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Мен сенинг намозларингман (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Ҳазрати Алининг васиятлари (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Бўёқ ёқмадими ё бўёқчи? (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Шайтондан сақланиш (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Ҳар бир қўй ўз оёғидан осиладими? (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Илк сабоқ (арабчадан Умму Ясмин ва Мустафо таржимаси)
Мен қандай гапираман (туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси)
Ҳаром ўлган товуқ (туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси)
Меваларни ким еди? (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Қабул бўлмаган дуо (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Ҳар ким ўз ишини қилсин (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Жоҳилнинг муҳаббати (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Қишлоқликнинг ҳўкизи (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Эшак кетди! (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Икки қул (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Ташна бўлсанг, сувга талпин! (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Эртага қиламан... (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Зуннуннинг дўстлари (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Шаккокнинг жазоси (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Қулнинг садоқати (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Абу Наср Фаробий (русчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Араб табибларидан – Заҳровий (арабчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Байтул ҳикма (арабчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Бир мушукнинг ташаккури (туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси)
Онамнинг саккиз ёлғони (арабчадан Умму Ясмин ва Мустафо таржимаси)
Ошиқнинг уйқуси (туркчадан Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф таржимаси)
Ростгўйлик (туркчадан Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф таржимаси)
Энг гўзал шаҳар (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Довулчи туя (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Отнинг тойга насиҳати (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Сирли масжид (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Атир ҳиди (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Қанча тупроқ еса... (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Кўппак ва кўр тиланчи (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Шоир ва икки вазир (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Фиръавн ва Ҳомон (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Мажнун ва унинг туяси (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Муҳташам салла (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Қушнинг уч ўгити (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Ой билан дўстлашсанг... (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Бахил бадавий (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Тутқин жайрон (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Мажнун нимадан қўрқди? (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Яхшилик (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Қарға билан лайлак (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Хаста зиёрати (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Шайтоннинг найранги (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Ўғрининг оёқ излари (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Тўрт ҳинд (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Биринчи уни ўлдиринг! (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Қариянинг шикояти (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Жанозани қаерга олиб кетишяпти? (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Нега ўзинг абгор ҳолдасан? (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Манман сичқон (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Фил боласига тегманг! (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Бегуноҳ тилнинг дуоси (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Сен эсласанг, Худо эслайди (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Лочиннинг ғозларга таклифи (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Мажнуннинг ити (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Шағолнинг даъвоси (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Мўйлабини ёғлаган киши (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Фил нима? (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Тарсакининг овози (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Домла қандай хасталанди? (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Заргарнинг жавоби (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
“Ноғора овозини эртага эшитасан!” (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Қул билан хожа (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Навбатдаги ким? (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Ўринсиз тортишув (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Нодон дўстдан ақлли душман яхшироқ (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Эшагини таниган-у, дўстини танимаган нобакор (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Ислом буюкларидан ибратли ҳикматлар (инглизчадан Шерзод Тоғаев таржимаси)
Мусулмон доимо хизматда (инглизчадан Шерзод Тоғаев таржимаси)
Бундан ортиқ каромат бўладими? (туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси)
“Ким бизни алдаса, у бизлардан эмас” (арабчадан Умму Ясмин ва Мустафо таржимаси)
Мавлоно ва тўрт эшик (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Жаннат калити (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Инсон кўзини бир ҳовуч тупроқ тўлдирар (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Ҳазрати Али (р.а.) ва роҳиб (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Ҳазрати Али (р.а.) ва дардли киши (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Катта ўтинни ёқиш учун аввал кичик ўтин ташланади (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Сен ҳалол бўл (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Золим подшоҳ ва дурадгор (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Ҳазрати Умар (р.а.) ва бўрилар (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Олимнинг қони заҳардир (туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси)
Ўйинчоқ сотиб оламан (туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси)
Асмаъий ва йигит (арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси)
Кичик боланинг шижоати (арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси)
“Отанг қандай ўлган эди?” (арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси)
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг туши (арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси)
Ичкаридаги роҳатдан ташқаридаги машаққат афзал (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Ҳазрати Абу Бакр (р.а)дан ҳикматли сўзлар (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Муҳандис (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Имом Абу Ҳанифа (р.)нинг Абу Юсуф (р.)га васияти (туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси)
Бегона қўнғироқ (қозоқдан Акбаржон Абдулмажид таржимаси)
Ойижон! (русчадан Акбаржон Абдулмажид таржимаси)
Босқинчилар “маданияти” (русчадан Акбаржон Абдулмажид таржимаси)
“Менинг жанозамни султон ўқийди” (инглизчадан Шерзод Тоғаев таржимаси)
Тақводор билан дўкондор (инглизчадан Шерзод Тоғаев таржимаси)
Бахтиёр оила (арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси)
Вафот этгунимча буни ҳеч кимга айтма (арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси)
Елкасининг қоралиги қиёмат куни юзининг нурли бўлишига сабаб бўлади (арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси)
Ибн Ақилнинг жавоби (арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси)
Киши ўзининг аҳлидан нусха олади (арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси)
Махфий садақа (арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси)
Солиҳларнинг дуоси (арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси)
Мужтаҳид ва сўфий (русчадан Акбаржон Абдулмажид таржимаси)
“Фақирлик билан эришдим” (русчадан Акбаржон Абдулмажид таржимаси)
Ўлим неъмати (русчадан Акбаржон Абдулмажид таржимаси)
Ибн Синонинг ибрати (русчадан Акбаржон Абдулмажид таржимаси)
Сармоянинг кўпайишидан қўрққан киши (русчадан Акбаржон Абдулмажид таржимаси)
Фақир талаба (русчадан Акбаржон Абдулмажид таржимаси)
Қуш ва дарвеш (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Қирқ йил рўза тутган одам ва шайтон (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Ҳалол луқма (туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси)
У мени зое қилмайди (туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси)
Император ва гул уруғи (инглизчадан Шерзод Тоғаев таржимаси)
Умар розияллоҳу анҳунинг Аллоҳ азза ва жалладан қўрқуви (арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси)
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг тавозуълари (арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси)
Етмиш даррадан сўнг (туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси)
Мақсадга эриша олмас (туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси)
Уч юз дирҳам (туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси)
Ибодатларингга нима қилди? (туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси)
Тўрт дирҳамга тўрт дуо (туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси)
Ишини орттирсин (туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси)
Мени танимасинлар (туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси)
Хурмо дарахти учун жаннат кафолатидан воз кечган киши (русчадан Акбаржон Абдулмажид таржимаси)
Аллоҳ яхши кўрган киши (русчадан Акбаржон Абдулмажид таржимаси)
Ислом моҳиятини яхши тушунган ҳукмдор (русчадан Акбаржон Абдулмажид таржимаси)
Тун билан суҳбат (русчадан Акбаржон Абдулмажид таржимаси)
Жаннатдаги қўшни (русчадан Акбаржон Абдулмажид таржимаси)
“Зўравонлик” дини (русчадан Акбаржон Абдулмажид таржимаси)
Менинг Яратгувчим Аллоҳ! (русчадан Акбаржон Абдулмажид таржимаси)
Яхши амаллар қилишга улгуриб қол! (русчадан Акбаржон Абдулмажид таржимаси)
Ақлли маслаҳат (русчадан Акбаржон Абдулмажид таржимаси)
Қўли ишламай қолган қиз (русчадан Акбаржон Абдулмажид таржимаси)
Қалб ойнаси (русчадан Акбаржон Абдулмажид таржимаси)
Барча қилмишига ярашасини олади (русчадан Акбаржон Абдулмажид таржимаси)
Энг жасур киши (русчадан Акбаржон Абдулмажид таржимаси)
Нуҳнинг ўғли Сом (русчадан Акбаржон Абдулмажид таржимаси)
Хўжайинини тарбияга чақирган қўл (русчадан Акбаржон Абдулмажид таржимаси)
Бу қавм бу иймон ила тоғни ағдаради (туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси)
Ҳасан Умму Салама розияллоҳу анҳонинг эмизган боласидир (арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси)
Уникига ўғирликка келгандим, ўзи мени ўғирлади (арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси)
Аллоҳ азза ва жалладан қўрқиш (арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси)
Ҳеч қачон беркилмайдиган эшик (арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси)
Замзам нима учун ичилса, ўшанга бўлади (арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси)
Бир ракат намоз ўқимай жаннатга кирди (арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси)
Қўли бажараётган ишга назар сол (арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси)
Ёлғон тавбанинг жазоси (арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси)
“Айбсиз дўст излаган дўстсиз қолар” (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Жаннатдаги кўшк соҳиби (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Насиб бўлса келар Ҳинду Ямандан... (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Ажралишни истаган хотин (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Жаноза кимники? (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Дўстлар азиятига чидаш (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Барака сабаби (туркчадан Марям Осиё таржимаси)
Эшакнинг найранги (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Мавлоно Жалолиддин Румийдан 55 ҳикмат (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Ҳаёт ҳақида 20 ҳикмат (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Йўлдаги тўсиқ ҳикмати (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Муаллимнинг закоси (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Юксак саргузашт (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Нотўғри қарорлар (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Баҳам кўриш хислати (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Дард дарахти (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
1000 та кўзгули уй (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Мақсадни кўра олиш (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Одамни тўғирладим – дунё тўғирланди (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
Қайси бири ғолиб? (туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси)
“Ўзингга қаттиқ, қолганларга юмшоқ бўл” (инглизчадан Шерзод Тоғаев таржимаси)

Мулоҳазалар   

#282 Qadriyat.uz 25.04.2016 11:59
Танловга юборилган ҳикоятлардан

ҚЎЛИ БАЖАРАЁТГАН ИШГА НАЗАР СОЛ

Бир овчи бор эди. У доим шамол эсаётган кунларда чумчуқ овларди. Шамол овчининг кўзига чангларни киритиб, унинг кўзлари доим ёшланиб турарди. Ҳар гал чумчуқ овлаганда, унинг қанотларини синдириб, сумкасига соларди. Буни кўрган чумчуқ шеригига: “Бизга қанчалар меҳрибон-а! Кўзидан оқаётган ёшларни кўрмаяпсанми?” дебди. Шунда шериги: “Сен кўз ёшларига назар солма, балки, қўли бажараётган ишга назар сол!” деган экан.

Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса”
номли арабча китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
Иқтибос олиш
#281 Qadriyat.uz 25.04.2016 11:59
Танловга юборилган ҳикоятлардан

БИР РАКАТ НАМОЗ ЎҚИМАЙ ЖАННАТГА КИРДИ

Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбарнинг қалъаларидан бирини қамал қилиб турганларида ҳузурларига қора юзли чўпон келди. Ёнида бир қанча қўйлар ҳам бор эди. У қўйлар бир яҳудийники бўлиб, мазкур одам ўша қўйларни боқиш учун ёлланган эди. Келиб: “Эй Аллоҳнинг Расули, менга исломни таклиф қилинг!” деди. У зот алайҳиссалом унга исломни таклиф қилдилар. У дарҳол исломни қабул қилиб, мусулмонлардан бўлди. Исломни қабул қилгач: “Эй Аллоҳнинг Расули, мен бу қўйларнинг эгаси билан маълум ҳақ эвазига қўйларини боқиб беришга келишган эдим. Булар менда омонат бўлиб турибди. Уларни нима қилай?” деб сўради. Набий алайҳиссалом: “Юзларига ур! Шунда ўзлари эгаларига қайтишади” дедилар. Қора юзли чўпон ердан бир сиқим майда тошни олиб, уни қўйларнинг юзига отди ва: “Соҳибингизга қайтинглар! Аллоҳга қасамки, энди сизлар билан ҳеч қачон шерик бўлмайман” деди. Қўйлар тўпланган ҳолда чиқа бошлашди. Гўё бир ҳайдовчи уларни ҳайдаётгандек эди. Шу алфозда улар қалъага кирдилар. Кейин ҳалиги чўпон мусулмонларга қўшилиб, душманга қарши жанг қилгани қалъанинг олдига келди. Шу пайт унга бир тош тегиб, ҳалок бўлди. Бир ракат ҳам намоз ўқимаган эди. Кейин уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб келиниб, ёнларига қўйилди. Уни ўзи кийиб юрган устидаги чопони билан ўраб қўйилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга қарадилар. Ёнларида бир гурух саҳобалар ҳам туришган эди. Кейин ундан юзларини бурдилар. Шунда саҳобалар: “Эй Аллоҳнинг Расули, нима учун ундан юзингизни бурдингиз?” деб сўрашди. У зот: “Албатта, ҳозир унинг ёнида ҳури ийндан бўлган жуфти бўлиб, унинг юзидан тупроқни қоқиб туширяпти” деб жавоб бердилар.

Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса”
номли арабча китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
Иқтибос олиш
#280 Qadriyat.uz 25.04.2016 11:57
Танловга юборилган ҳикоятлардан

ЗАМЗАМ НИМА УЧУН ИЧИЛСА, ЎШАНГА БЎЛАДИ

Ҳумайдий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳнинг ҳузурларида эдик. Бизга “Замзам нима учун ичилса, ўшанга бўлади” деган ҳадисни айтиб бердилар. Шу пайт мажлисда ўтирганлардан бири ўрнидан туриб, ташқарига чиқди. Кейин мажлисга қайтиб келиб: “Эй Абу Муҳаммад, бизга айтган замзам ҳақидаги ҳадис саҳиҳмиди?” деб сўради. У зот: “Ҳа” дедилар. У: “Мен ҳозиргина бир челак замзамни сиз менга юзта ҳадис айтиб беришингиз учун ичдим” деди. Шунда Суфён ҳазратлари: “Ўтир!” дедилар ва унга юзта ҳадис айтиб бердилар”.

Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса”
номли арабча китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
Иқтибос олиш
#279 Qadriyat.uz 25.04.2016 11:57
Танловга юборилган ҳикоятлардан

АЛЛОҲ АЗЗА ВА ЖАЛЛАДАН ҚЎРҚИШ

Солиҳлардан бирлари айтадилар: “Биз воизлардан бирининг мажлисида эдик. Воиз шундай мавъиза қилдики, ҳатто мажлисга ҳозир бўлганларнинг барини йиғлатди. Ўтирганлар орасида бир йигит ҳам бор эди. Бир пайт воиз дўзахни ҳамда Аллоҳ таоло унда осийларга тайёрлаб қўйган аламли азобни зикр қилди. Шунда бояги йигит оҳ-воҳ уриб: “Эҳ, афсус, эссизгина, Аллоҳнинг буйруқларида камчиликка йўл қўйдим, умримни зое қилдим, аҳлимни унутдим, амалларимда нуқсонга йўл қўйдим” деб қичқирди. Кейин қиблага юзланиб: “Эй Аллоҳ, мен Сенга бугунги кунимда риё аралашмаган тавба билан юзландим. Содир этган гуноҳларим учун ушбу тавбамни мендан қабул эт. Тойилишимни камайтир. Ғариблигимга раҳм қил. Аллоҳим, Сенга чин қалбимдан, бутун тана аъзоларим билан қайтдим. Агар тавбамни қабул этмасанг, менинг ҳолимга вой” дедию, бехуш бўлиб йиқилди. Биз уни дарҳол қимирлатиб кўрдик. Қарасак, жони узилган экан. Унга Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлсин!”

Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса”
номли арабча китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
Иқтибос олиш
#278 Qadriyat.uz 25.04.2016 11:57
Танловга юборилган ҳикоятлардан

УНИКИГА ЎҒИРЛИККА КЕЛГАНДИМ, ЎЗИ МЕНИ ЎҒИРЛАДИ

Зикр қилинишича, бир ўғри Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳнинг деворларига тирмашиб, ҳовлига тушиб, ўғирлагани ул-бул нарса ахтарди. Лекин ҳеч нарса топа олмади. Қараса, уй эгаси намоз ўқияпти. Молик раҳимаҳуллоҳ намозни тезда ўқиб, ўғрига ўгирилиб қарадилар ва унга салом бердилар. Кейин: “Эй биродарим, Аллоҳ сени кечирсин. Уйимга кирдинг, аммо оладиган нарса топмадинг. Мен сени бу уйдан бирор фойда топмай чиқишингга қўймайман” дедилар.
Ўрниларидан туриб, идишда сув келтириб, ўғрига: “Таҳорат қилиб, икки ракат намоз ўқи. Шунда сен талабида келган нарсангдан кўра яхшироқ нарса билан қайтасан” дедилар. Бу гапларни эшитган ўғри: “Хўп бўлади, жоним билан!” деди-да, туриб, таҳорат олди ва икки ракат намоз ўқиди. Намоз ўқиб бўлгач: “Эй Молик, яна икки ракат зиёда қилсам, сизга енгил бўладими?” деди. Молик раҳимаҳуллоҳ: “Аллоҳ сени қодир қилганича қўшавер!” дедилар. Ўғри тонггача тўхтамай намоз ўқиди. У намоз ўқиб бўлгач, Молик раҳимаҳуллоҳ: “Тўғри йўлда юриб, уйингга қайт” дедилар. Ўғри: “Эй саййидим, бугун сизникида турсам дегандим. Чунки, бугун мен рўзани ният қилдим” деди. Шунда Молик раҳимаҳуллоҳ: “Меникида истаганингча тур!” дедилар. Ўғри у зотнинг уйларида бир неча кун кундузлари рўза тутиб, кечалари намоз ўқиб яшади.
Бир неча кундан сўнг ўғри уйига қайтмоқчи бўлганида у зотга деди: “Эй Молик, мен тавбани ният қилдим”. Шунда Молик раҳимаҳуллоҳ: “Бу иш Аллоҳ азза ва жалланинг қўлидадир” дедилар. Ўғри ўша онда тавба қилди ва тавбаси чиройли бўлди. Кейин у зотнинг ҳузурларидан чиқди. Бир пайт ўғрилардан бири унга йўлиқиб: “Ўйлашимча, бирорта конга тушибсан шекилли?” деб сўради. Шунда у: “Эй биродарим, Молик ибн Динорникига тушдим. Уникига ўғирликка келгандим, ўзи мени ўғирлади. Мен Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилдим. Энди эса мен бу эшикни (тавба эшигини) лозим тутаман. Аҳбоблар (Аллоҳнинг яхши кўрган бандалари) етган мақомга етмагунимча бу эшик ёнидан жилмайман” деб жавоб берди.

Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса”
номли арабча китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
Иқтибос олиш
#277 Qadriyat.uz 25.04.2016 11:57
Танловга юборилган ҳикоятлардан

ҲАСАН УММУ САЛАМА РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲОНИНГ ЭМИЗГАН БОЛАСИДИР

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ Набий алайҳиссаломнинг завжалари бўлмиш Умму Салама розияллоҳу анҳонинг жорияларининг ўғли эдилар. Умму Салама онамиз жорияларини юмуш билан бир жойга юборган эдилар. Гўдак Ҳасан қаттиқ йиғлади. Онамизнинг раҳмилари келиб, уни қўлларига олиб, бағриларига қўйдилар. Кейин унга кўкракларини тутдилар. Кўкраклари ўша онда сутга тўлиб, сут оқa бошлади. Чақалоқ сутни эмди.
Шунинг учун: “Ҳасан Басрийнинг ҳикмат борасида юқори даражага етишилари Набий алайҳиссаломнинг завжалари Умму Салама розияллоҳу анҳонинг сутларини эмгани сабабидандир” дейилади.
Агар Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Али ибн Ҳусайн раҳимаҳуллоҳнинг ҳузурларида Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ зикр қилинсалар, у зот: “Унинг гапи Анбиёлар алайҳимуссаломнинг гапларига ўхшайди” дер эдилар.

Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса”
номли арабча китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
Иқтибос олиш
#276 Qadriyat.uz 25.04.2016 11:57
Танловга юборилган ҳикоятлардан

ҚАЙСИ БИРИ ҒОЛИБ?

Кекса бир чолнинг уйи олдида икки бўрибосар ит уришишар эди. Чол набираси билан бирга уларни томоша қилиб ўтиришар эди. Итлардан бири оқ, иккинчиси қора эди. Ўн икки ёшли болача эсини таниганидан бери бу икки ит бир-бири билан ёқалашар эди. Бола фикрлай оладиган ёшга етганда, унинг хаёлида уйни қўриқлашга битта ит етарлику, нега бизда иккита ит бор. Нега уларнинг бирининг ранги оқ, иккинчисиники қора деган саволлар пайдо бўла бошлади. Кунларнинг бирида болакай бобосига бу саволларини бера бошлади. Бобоси унга:
– Бу итлар менга икки нарсани ифодалайди.
– Нимани ифодалайди?
– Яхшилик ва ёмонликни. Яхшилик билан ёмонлик шу итлар каби ичимизда доимо курашиб туришади. Уларни кўриб мен шуни ўйлайман. Шу сабабли ҳам ёнимдан айирмайман – деди бобоси.
Бола шу ерда болаларча фикрлаб, кураш бор жойда ғолиб ҳам бўлиши керак деган фикрда бобосидан уларнинг қайси бири ютиб чиқишини сўради. Бобоси унга жилмайиб:
- Қай бирини кўпроқ боқсам, ўша ғолиб чиқади, болам! – деб жавоб берди.

Туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси
Иқтибос олиш
#275 Qadriyat.uz 25.04.2016 11:56
Танловга юборилган ҳикоятлардан

ОДАМНИ ТЎҒИРЛАДИМ – ДУНЁ ТЎҒИРЛАНДИ

Ҳафта давомида ишлаб чарчаган одам, якшанба куни чарчоғини чиқариш мақсадида, креслога суяниб газета варақлаётган эди.
Шунда унинг ёнига ўғилчаси келиб:
- Дадажон, бугун истироҳат боғига айлантиришга олиб боринг – деб қолди.
Аксига олиб, ўғлига дам олиш куни айлантиришга олиб боришга ваъда бериб қўйган эди. Лекин, бугун уйдан чиққиси келмаётган эди.
Шунда ҳаёлига ажойиб фикр келиб қолди. Газетага илова сифатида берилган дунё ҳаритасини олди-да, қайчида кесиб бўлакларга бўлиб ташлади. Кейин ўғлига шу харитани тўғри йиға олса, айлантиришга олиб чиқишини айтди.
Манаман деган география олими ҳам кечгача бу харитани йиғиши жуда мушкул – деб ўйлаб ўтирар эди. Орадан 10 дақиқа ўтар ўтмас, ўғли отасига ҳаритани йиғиб бўлганини мақтаниб чиқди. Дадаси бориб қараса ҳақиқатдан ҳам харита бехато йиғилган эди.
- Буни қандай амалга оширдинг? – деб сўради хайратидан ёқа ушлаган ота.
Бола ҳеч тараддуд қилмасдан:
- Бу хаританинг орқасида бир одамнинг расми бор экан. Мен одамни тўғри йиғиб чиққан эдим, дунё ўз-ўзидан тўғриланиб қолди шу ҳолга келди... – деб жавоб берди.

Туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси
Иқтибос олиш
#274 Qadriyat.uz 25.04.2016 11:56
Танловга юборилган ҳикоятлардан

МАҚСАДНИ КЎРА ОЛИШ

Флоренсия Чадвик олдинга қараганида қалин тумандан бошқа нарсани кўра олмасди. Унинг бутун вужуди музлаб қолган эди. У ўн олти соатдан бери сузаётган эди. Флоренсия Чадвик Инглиз каналини икки йўналиш бўйича сузиб ўтган биринчи аёл эди. Унинг ҳозирги (34 ёшидаги) мақсади Каталина оролидан Калифорния бўғозигача сузиб ўтиш эди.
1952- йилнинг 4-июли тонгида денгиз музлаган ваннага ўхшаб кўринар эди. Туман шунчалик қалин эдики, у , ҳатто, ёнидаги қўллаб-қувватловчи қайиқларни ҳам зўрға кўрар эди. Атрофда акулалар пайдо бўлар, аммо пистолетдан отилган ўқ овозидан қочиб кетишар эди. Туман уни бутунлай қамраб олишига қарамай, соатларча сузишда давом этди. Ахир, уни телевизор орқали миллионлаб одамлар кузатиб турган эди-да! Онаси ва мураббийи ҳам ёнидаги қайиқда уни қўллаб-қувватлашарди. Улар қирғоққача кўп қолмаганини тинмай таъкидлашар эди. Лекин Флоренсия булутдан бошқа ҳеч нарсани кўра олмас эди.
Ёнидаги қайиқда сузувчилар унга воз кечмаслик кераклигини уқтиришарди. У ҳам воз кечмасди … лекин … .Калифорния бўғозига ярим чақирим масофа қолганда уни қирғоққа тортиб олишди. Аниқроғи, бу нарсани унинг ўзи хоҳлади.
Бироз дам олгандан сўнг мухбирга шундай интервю берди: “Мен ўзимни оқламоқчимасман, агар мен мақсадимни кўра олганимда, бу ишни уддалар эдим.”
У чарчаган бўлишига, ҳавонинг совуқлигига эътибор ҳам бермай, олдинга интилаётган эди, лекин, туман уни енгди. У туман сабабли мақсадини, қирғоқни кўра олмаган эди.
Орадан икки ой ўтгач ,Флоренсия яна бир марта уриниб кўрди. Атроф яна худди шундай қалинликдаги туман билан қопланган эди. У бу сафар сўнмас ишонч билан ҳаракатланар эди. У бу галдаги мақсадининг расмини онгига ўчмайдиган қилиб чизиб олган эди.
Туманлардан ўтганда қаердадир шу мақсади ётганини аниқ кўра оларди ва шу сабабли бу сафар мақсадини амалга ошира олди.
Флоренсия Чадвик Каталина каналини сузиб ўтган биринчи аёл киши эди ва у эркаклар рекордидан 2 соат олдинга ўтиб кетган эди.

Туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси
Иқтибос олиш
#273 Qadriyat.uz 25.04.2016 11:56
Танловга юборилган ҳикоятлардан

1000 ТА КЎЗГУЛИ УЙ

Қадимда узоқ қишлоқларнинг бирида “1000 кўзгули уй” деб номланувчи макон бўлган экан. Ҳаётидан мамнун бўлиб кезадиган бир кучукча бу маскан ҳақида эшитиб, ўша ерга ошиқибди. Кучук ўша уйга келиб, хурсандчилик билан зиналардан кўтарилибди. Қулоқлари динг, думлари ўйнаб турган кучукча эшикни оҳиста очиб, ичкарига тезлик билан кириб кетибди. Ичкарида уни ажойиб совға кутиб турган эди. Унга думларини ликкилатган 1000 та кучукча қараб туришарди. У итларга табассум совға қилган эди. 1000 та кучукча унинг ўзига ҳам ҳудди шундай табассумни қайта совға қилишди. Уйдан айриларкан ўзига ўзи:
- Қандай ажойиб маскан, бу ерга тез-тез келиб туриш керак экан – деди.
Худди шу қишлоқда яна бир кучукча бор эди. У эса бу кучукнинг тескариси, яъни ҳаётидан норози, ҳар нарсадан ёмонлик топар эди. У ҳам ўша 1000 кўзгули уйга саёҳат қилмоқчи бўлибди. У зиналардан ёқар-ёқмас кўтарилиб, бошини ерга эгган ҳолда уйга кириб келибди. Уйга кирганда унга 1000 та кучук қовоғи солиқ ҳолда боқиб турар эди. Кучукча уларга жаҳл билан вовиллаган эди, улардан ҳам худди шундай жавобни олди. Сўнгра у зудлик билан уйни тарк этаркан шундай хаёл сурди:
- Бунчалик файзсиз жой, бу ерга қайтиб келмаганим бўлсин.
Ушбу ҳикоядаги 1000 кўзгули уйдан мурод биз яшаётган – дунё. Ундаги юзлар эса ўша уйдаги кўзгулар ҳисобланади. Уларнинг юзларида эса ҳар ким ўз аксини ва унга бўлган муносабатини кўради.

Туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси
Иқтибос олиш
#272 Qadriyat.uz 25.04.2016 11:56
Танловга юборилган ҳикоятлардан

ДАРД ДАРАХТИ

Эски уйимизни таъмирлаш мақсадида уста чақирган эдик. Ишнинг биринчи куни жуда оғир кечди. Машина балонининг тешилиб қолиши ишнинг бир соат кечикишига сабаб бўлди. Электр арраси ишдан чиққан ва бир уюм металлга айланиб қолганди. Устанинг уйига қайтар эканмиз, у ёнимда гўё тошдай ўтирарди. Юзларида ҳорғинлик шундоққина билиниб турарди.
Уйига яқинлашганимизда, у мени оила аъзолари билан танишишга таклиф қилди. Манзилга оз қолганда эса кичик бир дарахтнинг олдида тўхтаб, бироз турди. Дарахт шохларига икки қўлини теккизди.
Уйнинг эшиги очилди ҳамки, устанинг чеҳраси бирдан ўзгарди. Қовоқлари очилиб, юзини табассум эгаллади. Икки боласини қучоғига олиб, эркалади. Аёлини ҳам гўзал табассум билан сийлади.
Шундан сўнг мени уйидагилар билан таништириб, кузатиб қўйишга чиқди. Ўша дарахт ёнидан ўтаётганимда қизиқишим яна бир карра ортди. Ундан бояги воқеалар сирини сўрадим. “У менинг дард дарахтим”, - деди уста. - “Ишимда ўзимга боғлиқ бўлмаган ҳолда муаммоларга дуч келишим мумкин. Бироқ, ишончим комилки, бу нарсага оила аъзоларимнинг умуман алоқаси йўқ. Шу сабабли уйга киришдан олдин барча дардларимни шу дарахтга илиб кириб кетаман. Энг қизиқ тарафи шундаки, эртаси куни ўша дардларни қайта олишга келганимда, уларнинг мен кеча ўйлаганчалик оғир эмаслигини ҳис қиламан”
Асабий ўтган ҳар дақиқангиз бахтли ҳаётингиздан ўғирланган 60 сония эканлигини унутманг!

Туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси
Иқтибос олиш
#271 Qadriyat.uz 25.04.2016 11:08
Танловга юборилган ҳикоятлардан

БАҲАМ КЎРИШ ХИСЛАТИ

Бир куни бир донишманддан “борини бошқалар билан баҳам кўрувчилар билан фақатгина тилида баҳам гапирувчилар” орасида қандай фарқ борлигини сўрашибди. Шунда донишманд: “Келинг сизга уларнинг фарқини амалиётда кўрсатай” –деб, дастурхон ҳозирлабди.
Олдинига қўштирноқ ичидаги қўли очиқ борини бошқалар билан баҳам кўрувчиларни чақирибди. Дастурхонга овқат келтирилгач, донишманд меҳмонларга узун қошиқ тутқазибди. Қошиқ шу даражада катта эдики, у билан овқат ейиш имконсиз эди. Шу сабабли ҳам овқатлар оғизга етиб бормай, тўкилиб-сочилиб кетар эди. Меҳмонлар минг қийинчилик билан овқатни ея олмай дастурхондан туриб кетишибди.
Шундан сўнг донишманд дастурхонга юзларидан нур ёғиб турадиган, бор будини ўйламай ўзидан кўра қўшнисини биринчи ўринга қўядиган сахий одамларни дастурхонга чақириб, уларга ҳам шундай узун қошиқларни берибди.
Бу сафарги меҳмонлар қошиқларда бир-бирларига овқат едиришар эди. Шундай қилиб уларнинг ҳар бири қоринларини тўйғазиб, донишмандга ўз миннатдорчиликларини билдириб, дастурхондан туриб кетишибди.
- Кўрдингларми” – дебди донишманд, - Ким фақат ўзини ўйласа, ҳаёт дастурхонида фақат ўзини қорнини ўйлайди ва дунёдан оч ўтади. Ким дўстини ўйласа, ўзи ҳам дўсти томонидан тўйдирилади. Шубҳасиз, бу дунёда ўртоқлашганлар, ўзидагини бошқаларга ҳам баҳам кўриш яшаганлар муваффақият қозонади.”

Туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси
Иқтибос олиш
#270 Qadriyat.uz 25.04.2016 11:08
Танловга юборилган ҳикоятлардан

НОТЎҒРИ ҚАРОРЛАР

Бундан бир муддат аввал журналистларнинг бири ўз каръерасининг энг чўққисига етиб чиққан бир иш бошқарувчидан интервю олмоқда:
— Бу муваффақиятингизнинг сири нимада?
— Бунинг сири, биргина жумладан иборат.
— Бу жумла нима?
— Тўғри қарор қабул қилиш
— Бу тушунарли, хўш, тўғри қарорлар қандай қабул қилинади?
— Бунинг жавоби биргина сўздан иборат!
— Тажриба…
— Хўп, тажрибага қандай эга бўлинади?
— Бунинг жавоби ҳам биргина жумладан иборат.
— Бу жумла нима экан?
— Нотўғри қарорлар қабул қилиш…

Туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси
Иқтибос олиш
#269 Qadriyat.uz 25.04.2016 11:07
Танловга юборилган ҳикоятлардан

ЮКСАК САРГУЗАШТ

Сер Эдмунд Хиллари 1953 йилда “Эверест чўққиси”ни илк бор забт этган альпинист ҳисобланади. У баландлиги 8840 м бўлган энг баланд чуққига ўша йилнинг 29 майида тирмашиб чиқа олди. Хиллари бутун диққатини мақсадига қаратган эди. Ҳатто у, “American Express” карточкасидаги даромадларини шу мақсад йўлида сарф қилган эди.
Унинг “Юксак саргузашт” номли китобини ўқиганимизда у ўзининг мақсадига аста-секинлик билан етиб борганига гувоҳ бўламиз. У 1952 йилда “Эверест” чўққисини забт этмоқчи бўлиб йўлга отланганини ва уддалай олмагани ҳақида ҳам шу китобда қаламга олади.
У бу омадсизлигидан сўнг ўзининг Британиялик мухлислари томонидан очиқ суҳбатга таклиф этилади. У саҳнага гулдурос қарсаклар остида чиқиб келади. Тингловчилар уни буюк инсон деб билишсада, у ўзини мағлубиятга учраган таъбир билан айтганда “юзи қора”дек ҳис қилар эди.
Хиллари микрафондан оҳиста узоқлашиб, залнинг четида осиб қўйилган “Эверест” чўққисининг расми олдига келади. У ҳаммани тинчлантириб, расмга кўрсатгич бармоғини ишора қилиб баланда овозда:
- Ҳеч осмонларга чўзилган чўққи, биринчи бор сен мени мағлуб этдинг. Лекин кейинги сафар мен сени мағлуб қиламан. Чунки, сен ўсишдан тўхтагансан. Мен эса ўсишда давом этиб боряпман...

Туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси
Иқтибос олиш
#268 Qadriyat.uz 25.04.2016 11:07
Танловга юборилган ҳикоятлардан

МУАЛЛИМНИНГ ЗАКОСИ

Ёши кексайиб қолган ўқитувчи нафақага чиқибди. Бироқ у ўқувчиларининг шовқиндан қутилмабди. Устига устак уйи ҳам мактабнинг шундоққина қаршисида эди. Мактабнинг тўполончи шўх болалари ҳар куни муаллимнинг уйи олдидаги ахлат қутисини таёқлар билан уриб, дўмбира чалгандек ҳаммаёқни бошларига кўтаришарди. Албатта бу ҳолатга чидаб бўлмас, устига устак кекса инсоннинг тинчлигини бузар эди. Шу сабабли кекса муаллим бунга барҳам бериш мақсадида бир куни уйи олдига чиқиб болаларни кута бошлабди. Болалар ҳам қўнғироқ чалиши билан дарсдан чиқиб келишибди.
Муаллим шовқин-сурон кўтарилмасидан дарҳол улар олдига бориб:
- Болалар! Жуда ҳам ажойибсизлар, сизларнинг бу қилиқларингиз менга ёшлигимни эслатади. Сизлардан бир илтимос, ҳар куни менга ўтмишимни эслатиб туринглар. Бунинг учун бу идишларни қаттиқроқ уринглар, мен сизларга ҳар куни минг сўмдан пул берай – деб таклиф қилибди.
Болаларга бу таклиф мойдай ёқиб тушибди. Ҳам севимли ишингни қиласан, ҳам унга ҳақ оласан – қоилмақом-ку бу. Орадан бир кун ўтибди, болалар ҳақларини олишга келишганида, муаллим ҳақларини бериб:
- Болалар! Шу кунларда моддий томондан бироз муаммойим бор. Шу сабабли, минг сўм эмас, беш юз сўм беришга мажбурман – дебди.
Албатта болалар буни илиқ қарши олишмаган бўлсада, ноилож рози бўлишибди. Орадан яна шу сайлида кунлар ўтибди. Ўқитувчи келишилган нархни яна баҳоналар билан туширибди. Охири ўзининг нафақадаги ўқитувчи эканлигини айтиб, бу нафақаси ўзига етмаётганлигини шикоят қилибди. Келишиган нарх икки юз сўмга тушгач болалар бу ишни қилишдан бош тортишибди. Натижада болалар ҳам бу ишдан тўхташибди, кекса муаллим билан бирга қўни-қўшниларнинг ҳам тинчликлари таъминланибди.

Туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси
Иқтибос олиш
#267 Qadriyat.uz 25.04.2016 11:07
Танловга юборилган ҳикоятлардан

ЙЎЛДАГИ ТЎСИҚ ҲИКМАТИ

Қадимда бир подшоҳ фуқороларини синаб кўриш мақсадида ўз саройи йўлига катта ҳарсанг тош қўйдириб қўйибди. Ўзи эса саройдан одамларнинг ҳатти-ҳаракатларни кузата бошлабди.
Тушлик вақтигача мамлакатнинг нуфузли бойлари, тижоратчилари-ю, сарой аъёнлари ўша ердан ўтишибди. Улар тошни айланиб ўтар, устига устак бу ҳолатни танқид ҳам қилар эдилар. Лекин ҳеч бирининг ақлига ўша тошни четроққа суриб қўйиш ёхуд олиб ташлаш келмабди.
Ниҳоят, сарой олдидан елкасига сават кўтариб олган бир деҳқон ўтиб қолибди. Йўлида тўсиқ бўлиб ётган тошни кўргач қўлидаги саватини бир четга қўйиб, тошни минг бир қийинчилик билан йўл четига суриб қўйибди. Чарчаб мадордан қолган деҳқон бироз дам олибди. Сўнгра саватини олиб энди кетаман деб турса, тош остидан бир хум олтин ва ёнида битилган битикка кўзи тушибди. Битикда:
“Бу олтинлар тошни суриб қўйган одам учундир!” деб ёзилга ва остида қирол муҳри ҳам бор эди.
Деҳқон бу ҳолатдан қуйидагидек хулоса чиқарибди:
Ҳар бир тўсиқ – ҳаётимизнинг яхшиланиши учун бир имкониятдир!

Туркчадан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси
Иқтибос олиш
#266 Qadriyat.uz 25.04.2016 11:07
Танловга юборилган ҳикоятлардан

ЭШАКНИНГ НАЙРАНГИ

Устига бир қоп туз юкланган эшак ариқдан ҳатлаб ўтаётган эди тўсатдан оёғи қоқилиб кетди ва ариққа тўнтарилиб тушди. Натижада туз сувда эриб кетди. Ўрнидан тургач устидаги юкнинг енгиллашганини ҳис қилди ва оёғининг қоқилиб йиқилганига ҳурсанд бўлди.
Бир куни соҳиби, эшакка губка* юклади. Ўтган сафар юк, сувга йиқилгач енгиллаганини ўрганган эшак ариққа етар-етмас оёғи қоқилиб яна сувга ағанади. Губкалар сувни шимиб олгач юк янада оғирлашди. Эшак туролмай, қийналиб ўша ерда ўлди.

* Губка - мочалка ёки қозон сочиқ вазифасида ишлатиладиган буюм.

Манба: “Маснавийдан ҳикоялар” китоби.
Таржимон: Абдуллоҳ Раҳимбоев
Иқтибос олиш
#265 Qadriyat.uz 25.04.2016 11:07
Танловга юборилган ҳикоятлардан

DO'STLAR AZIYATIGA CHIDASH

Fariduddin Attor rahmatullohi alayh naql qiladilar:
Vaqtiyki bir ulug' zotning dargohida xizmat qiladigan tolibi ilmlarning ba'zilari ustozga:
- Ustoz, dargohingizda qo'ldan kelgancha xizmat qilishga, mehringizni qozonishga harakat qildik. Lekin dargohingizdagi ba'zi birodarlarimizning xulq atvorlari bizga ma'qul emas. Ularning so'zlari va hatti-harakatlari bizni ranjityapti. Shu bois dargohingizdan ketib, tashqarida xizmatni davom ettirishni o'ylayapmiz.
Ustoz aytdi:
- Avval mening so'zlarimga quloq solinglar!
Sovuq qish tongi edi. Hamma joy muzlab yotardi. Hatto hayvonlar ham sovuqdan talofat ko'rmaslik uchun bir-biriga suyanib, pinjiga kirib olishgan edi. Bir to'da tipratikanlar ham sovuqda muzlamaslik uchun bir-birlarini pinjiga kirib olishdi. Birozdan keyin ninalari botib, ajralishdi. Sovqotib yana jipslashdi. Ninalari behuzur qilganda yana uzoqlashardi. Bir tomonda sovuqda muzlab halok bo'lish, boshqa tomonda esa halok bo'lmaslik uchun bir-birini ninalari zahriga chidash. Bu ikki yo'l orasida kelib ketaverib charchagan tipratikanlar, nihoyat do'stlarini ninalari zahriga chidashga, majbur ekanliklarini tushunib yetishdi va bunga ko'nikishdi. Endi bir biriga yanada mahkamroq jipslashib olishgan edi. Shunday qilib sovuqdan muzlab halok bo'lishdan saqlanib qolishdi. Aks holda hammalari halok bo'lishardi. Mana ko'rdilaringmi? Sizlar ham bu dargohda bir birlaringni ninalaring zahriga, noxush, achchiq gaplarga sabr qilsangiz nafsingizni tarbiya qilib, go'zal hayotga erishasiz. Agar bu ninalarga chidolmaymiz, tashqariga chiqib ketamiz desalaring, nafslaringga qul bo'lib, ruhiy halokatga yuz tutasizlar. Qanday xulosa chiqarish o'zlaringa havola.
Talabalar bu gaplarni eshitib ustozdan uzr so'rab, tavba qilishdi. Hammalari birgalashib shu dargohda xizmat qilishda davom etishdi.

Turkchadan Maryam Osiyo tarjimasi
Иқтибос олиш
#264 Qadriyat.uz 25.04.2016 11:07
Танловга юборилган ҳикоятлардан

JANOZA KIMNIKI?

Chekka qishloqlarning biriga, endigina uylangan, yosh imom tayinlandi. U g'ayrat, shijoatli, xushfe'l inson edi. Qishloq ahlini namoz o'rgatish uchun kuch g'ayratini ayamas, ayniqsa erkaklarni jamoat namoziga chorlashdan charchamas edi. Bir necha erkak jum'a kuni masjidga kelishini aytmaganda masjidga umuman odam kelmasdi. Imom har xil usul qo'llab ko'rdi. Uyma-uy jamoat namoziga da'vat etdi, foydasi bo'lmadi. Ishlarida yordam berishni aytdi hamki befoyda. Namoz hikmatlaridan gapirdi yana befoyda.
Bir kuni tongda qishloq ahli imomming janoza e'lonidan uyg'ondi. Hamma xavotirda kim o'lganini so'rar, lekin hech kim bilmasdi. Dalaga, boqqa, bozorga ketmoqqa shaylangan odamlar yo'llarini masjid tomon burishdi. Odamlar masjid eshigi oldida imom janozani tugatib chiqishini kutardi. Nihoyat imom chiqdi. Odamlar hovliqqanicha:
- Kim o'ldi hoja? Xudo haqqi hech birimizning xabarimiz yo'q, ismini ham aytmadingiz. Kimga fotiha o'qiylik?!-deb so'rashdi.
Shu vaqtga qadar masjid eshigida buncha jamoat to'planganini ko'rmagan imom achchiqlanib:
- Kim ham o'lardi? Sizlarning ruhingiz o'ldi, shunga janoza o'qidim. To'rt oydan beri shu yerdaman, agar ruhlaring tirik bo'lganida hech bo'lmasa 1ta odam bomdod namoziga kelib safda turardi. Fotihani ruhingizga o'qing, ruhingizga!
Imom hech kimga qaramay tez-tez yurib ketdi. Hamma hayron bo'lib, bir biriga qarab qoldi. Qishloq erkaklari bu hodisadan juda ta'sirlangan edilar. Shundan keyin bomdod va boshqa namozlarga ham odamlar asta-sekin kelib, jamoat ko'paya boshladi.

Turkchadan Maryam Osiyo tarjimasi
Иқтибос олиш

Мулоҳаза қўшиш


Ҳимоя коди
Янгилаш