Тавсия этилмайдиган исмлар (Абдурасул, Гулсанам, Шоҳсанам, Мафтуна, Шоҳрух...)

Рукн: Савол беринг Чоп этилган: 20.05.2017

Савол: Абдурасул исмининг маъноси нима?

Жавоб: Абдурасул исми Пайғамбарнинг бандаси деган маънони англатади. Бундай исмларни ўзгартирган маъқул.

Савол: Менинг исмим Шоҳруҳ. Кўпчилик диндор тақводор танишларим исмингни алиштир деб маслаҳат беришаяпти. Исмим динимизга бироз тўғри келмас экан. Шундайми?

Жавоб: Имконингиз бўлса, алмаштирганингиз яхшидир.

Савол: Қизболага Санам деб исм кўйиш яхши эмас, деб эшитдим. Қизимнинг исми Гулсанамхон, бу исмнинг маъноси қандай ва бу исмни қизболага қўйиш жоизми?

Жавоб: Санам (صنم) дегани араб тилида бут деган маънони англатади. Шунинг ундай исм қўймаслик керак. Ҳар бир ота-она фарзандига исм қўйишда ўзига ёқиб қолган, қулоғига чиройли эшитилган исмни қўйиб юборавермай, у исмнинг маъносини илмли инсонлардан сўраб кейин қўйиши лозим бўлади. Шоҳсанам ёки Гулсанам каби исмларни қўйиш жоиз эмасдир. Валлоҳу аълам.

Савол: Ҳозирда 3-фарзандимга ҳомиладорман. Текширувга борганимда қиз фарзанд дейишди (янаям Аллоҳ билгувчидир). Худо хоҳласа исмини Сафина деб қўймоқчи эдик. Сафина Нуҳ (а. с. ) нинг кемаларининг номи экан. Фарзандимизга шу исмни қўйсак бўладими?

Жавоб: Фарзандингизга яхши маънога далолат қиладиган исмларни қўйишингиз керак. Сиз саволда зикр қилган “Сафина” сўзи араб тилида “кема” деган маънони англатади. Фарзандга гўзал исм қўйиш ота-онанинг вазифаларидан биридир. Валлоҳу аълам.

Савол: Жиянимнинг исми Мафтунахон. Бу исмнинг маъносини яхши эмас деб эшитдим, шу тўғрими?

Жавоб: Араб тилида бу сўз икки хил кўринишда бўлиши мумкин. Мафтуна деган сўзининг араб тилидан таржима қилнган маъноси “Бирор нарсага қаттиқ берилган”, “тўғри йўлдан озган” ва “ақли ўғирланган”, “куйдирилган” каби маъноларни англатади. Шунинг учун бундай исмни қўймасликни маслаҳат берамиз. Валлоҳу аълам.

Савол: Муҳриддин исмининг маьноси хақида сўрамоқчи эдим. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.

Жавоб: Араб тилида “Муҳрун” деб тойчоққа айтилади. Бу исм урфимизда бор бўлса-да, лекин диндорлар ичида урф бўлган исмлардан ҳисобланмайди. Бу исмнинг маъносини бирор таъвил билан айтадиган бўлсак, “диннинг ёш ўғлони” ёки “Ёшлигидан диндор” деган маъноларни умид қилиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Савол: Яқинда ўғилли бўлдик исмини Алазим қўймоқчимиз. Бу исм Яратганнинг исмларидан бири, бандаларга Абдулазим деб исм қўйилади дейишди. Катта ўғлимнинг исми Алазиз, унинг ҳам исмини ўзгартириш лозим деб айтишди. Ушбу масалада тушунтириш берсангиз.

Жавоб: Ҳа, исм қўйишда Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари олдига “абду” сўзини қўйиб, исм қўйилади. Сиз Абдулазим деб исм қўйинг. Катта ўғлингизнинг Алазиз исмини эса Азиз деб ёки Абдулазиз деб ўзгартиринг. Исм қўйиш муҳим амал ҳисобланади. Шунинг учун инсон ўзига ёқиб қолган исмни фарзандига қўйиб юборавермай, бу исмнинг маъноси нима ва шу исмни қўйиш мумкинми ёки йўқми, бу ҳақида илм эгаларидан сўраб, сўнг исм қўйиши лозим бўлади. Минг афсус, мусулмон халқимиздан айрим кишилар ўз фарзандларига мусулмон бўлмаган, ижтимоий ҳаёт тарзи бизга номаълум бўлган футбол юлдузлари каби спортчиларнинг исмини ёки баъзи ҳинд актрисаларининг исмини қўйишяпти. Бундай исм қўйиш фарзанднинг ҳаққини поймол қилиш ҳисобланади.

Савол: Аллоҳ насиб этиб, ўғил фарзандли бўлсам Аъмалмуҳаммад деб исм қўйсам бўладими?

Жавоб: Сиз айтган исм тўғри маънони англатмайди. Шунинг учун бундай исмни қўйишдан сақланинг.

Савол: Турклардаги Элиф исмини қизимизга қўйсак бўладими? Туркияни ҳам мусулмон давлат деб эшитгандим.

Жавоб: Туркчадаги "Элиф" сўзи араб алифбосининг бош ҳарфи "Алиф" деганидир. Бу бир ҳарфнинг номи холос. Бошқа бир маъноси йўқ. Сиз қизингизга бошқа бирор чиройли маънога эга исм қўйганингиз яхшироқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати

Savol: Abdurasul ismining ma’nosi nima?

Javob: Abdurasul ismi Payg‘ambarning bandasi degan ma’noni anglatadi. Bunday ismlarni o‘zgartirgan ma’qul.

Savol: Mening ismim Shohruh. Ko‘pchilik dindor taqvodor tanishlarim ismingni alishtir deb maslahat berishayapti. Ismim dinimizga biroz to‘g‘ri kelmas ekan. Shundaymi?

Javob: Imkoningiz bo‘lsa, almashtirganingiz yaxshidir.

Savol: Qizbolaga Sanam deb ism ko‘yish yaxshi emas, deb eshitdim. Qizimning ismi Gulsanamxon, bu ismning ma’nosi qanday va bu ismni qizbolaga qo‘yish joizmi?

Javob: Sanam (صنم) degani arab tilida but degan ma’noni anglatadi. Shuning unday ism qo‘ymaslik kerak. Har bir ota-ona farzandiga ism qo‘yishda o‘ziga yoqib qolgan, qulog‘iga chiroyli eshitilgan ismni qo‘yib yuboravermay, u ismning ma’nosini ilmli insonlardan so‘rab keyin qo‘yishi lozim bo‘ladi. Shohsanam yoki Gulsanam kabi ismlarni qo‘yish joiz emasdir. Vallohu a’lam.

Savol: Hozirda 3-farzandimga homiladorman. Tekshiruvga borganimda qiz farzand deyishdi (yanayam Alloh bilguvchidir). Xudo xohlasa ismini Safina deb qo‘ymoqchi edik. Safina Nuh (a. s. ) ning kemalarining nomi ekan. Farzandimizga shu ismni qo‘ysak bo‘ladimi?

Javob: Farzandingizga yaxshi ma’noga dalolat qiladigan ismlarni qo‘yishingiz kerak. Siz savolda zikr qilgan “Safina” so‘zi arab tilida “kema” degan ma’noni anglatadi. Farzandga go‘zal ism qo‘yish ota-onaning vazifalaridan biridir. Vallohu a’lam.

Savol: Jiyanimning ismi Maftunaxon. Bu ismning ma’nosini yaxshi emas deb eshitdim, shu to‘g‘rimi?

Javob: Arab tilida bu so‘z ikki xil ko‘rinishda bo‘lishi mumkin. Maftuna degan so‘zining arab tilidan tarjima qilngan ma’nosi “Biror narsaga qattiq berilgan”, “to‘g‘ri yo‘ldan ozgan” va “aqli o‘g‘irlangan”, “kuydirilgan” kabi ma’nolarni anglatadi. Shuning uchun bunday ismni qo‘ymaslikni maslahat beramiz. Vallohu a’lam.

Savol: Muhriddin ismining manosi xaqida so‘ramoqchi edim. Alloh ilmingizni ziyoda qilsin.

Javob: Arab tilida “Muhrun” deb toychoqqa aytiladi. Bu ism urfimizda bor bo‘lsa-da, lekin dindorlar ichida urf bo‘lgan ismlardan hisoblanmaydi. Bu ismning ma’nosini biror ta’vil bilan aytadigan bo‘lsak, “dinning yosh o‘g‘loni” yoki “Yoshligidan dindor” degan ma’nolarni umid qilish mumkin. Vallohu a’lam.

Savol: Yaqinda o‘g‘illi bo‘ldik ismini Alazim qo‘ymoqchimiz. Bu ism Yaratganning ismlaridan biri, bandalarga Abdulazim deb ism qo‘yiladi deyishdi. Katta o‘g‘limning ismi Alaziz, uning ham ismini o‘zgartirish lozim deb aytishdi. Ushbu masalada tushuntirish bersangiz.

Javob: Ha, ism qo‘yishda Alloh taoloning go‘zal ismlari oldiga “abdu” so‘zini qo‘yib, ism qo‘yiladi. Siz Abdulazim deb ism qo‘ying. Katta o‘g‘lingizning Alaziz ismini esa Aziz deb yoki Abdulaziz deb o‘zgartiring. Ism qo‘yish muhim amal hisoblanadi. Shuning uchun inson o‘ziga yoqib qolgan ismni farzandiga qo‘yib yuboravermay, bu ismning ma’nosi nima va shu ismni qo‘yish mumkinmi yoki yo‘qmi, bu haqida ilm egalaridan so‘rab, so‘ng ism qo‘yishi lozim bo‘ladi. Ming afsus, musulmon xalqimizdan ayrim kishilar o‘z farzandlariga musulmon bo‘lmagan, ijtimoiy hayot tarzi bizga noma’lum bo‘lgan futbol yulduzlari kabi sportchilarning ismini yoki ba’zi hind aktrisalarining ismini qo‘yishyapti. Bunday ism qo‘yish farzandning haqqini poymol qilish hisoblanadi.

Savol: Alloh nasib etib, o‘g‘il farzandli bo‘lsam A’malmuhammad deb ism qo‘ysam bo‘ladimi?

Javob: Siz aytgan ism to‘g‘ri ma’noni anglatmaydi. Shuning uchun bunday ismni qo‘yishdan saqlaning.

Savol: Turklardagi Elif ismini qizimizga qo‘ysak bo‘ladimi? Turkiyani ham musulmon davlat deb eshitgandim.

Javob: Turkchadagi "Elif" so‘zi arab alifbosining bosh harfi "Alif" deganidir. Bu bir harfning nomi xolos. Boshqa bir ma’nosi yo‘q. Siz qizingizga boshqa biror chiroyli ma’noga ega ism qo‘yganingiz yaxshiroq. Vallohu a’lam.

O‘zbekiston Musulmonlari idorasi Fatvo hay’ati

Мулоҳазалар   

#32 Sharbon 03.12.2018 11:19
Assalomu alaykum! Mening ismim Sharbon biroq dokumnentda Sharban deb yozilgan. Hech qaerdan ismimning manosini topolmayapman. Ismimga izoh bera olaszmi?
Иқтибос олиш
#31 Jamol oxun 28.08.2018 15:46
Assalomu alaykum mening 2 yoshli oğlim bor ismi abdulloh bu isimni Abdulloh domlaga ihlos qilib shu domlaga oxshasin deb qoydik manosini bilmayman ozroq tushuntirib bersangiz oldindan rahmat
Иқтибос олиш
#30 АБДУРАШИД 02.08.2018 02:58
яна бир мисол Michael исми америкада майкл бир французчада мишел яна бир хилги давлатларда михаил деб укилади.россияда ишлаганлар булса билади руслар узбекча исмларни айта олмай миша.боря.саша шунга ухшаш исмлар билан мурожат килишади ухзларига кулай булиши учун .араблар келишганда шундай ахвол руй берган куп узбекча исмлар унитилиб кетган .........агар гапларим ёкмаган булса узримни кабул килинглар.хамма нарсани билиш бандасига эмас.одамлар уз кадрини билсин дейман.еки китобий яъни арабча исмлар куйиш шартми.дин бошка хет бошка дар бошка .авалги даврдаги исмлар йук булиб кетган асримиз бошидаги исмларни назарда тутяпман.аср бошларида урта осиё халкларини исмлари умуман бошкача булган.мени фикрим исм одамни эмас .одам исмни безайди.бирор махаллада хаким исмли ёмон еки жинни хеч кимга ёкмайдиган одам булса шу исмни токи шу одам унитилиб кетгунга кадар шу исмни хеч ким фарзандига куймайди
Иқтибос олиш
#29 АБДУРАШИД 02.08.2018 02:28
одамлар бепарво булманглар купрок китоб укинглар.хар бир одам нима деса гапига ишонманглар купчилик китоб укимагани учун тарихни урганмагани учун куп сузларни маъносига бормай хар хил йулга кириб кетишаяпди.бир хилги домлалар узбекча исм уткир гайрат ва шунга ухшаш исмлар куйсанг китобий исм куймабсизда деб гапиришади нима учун билмайман менимча уша мустамлака даврига таъкалса керак ,бу сузларим билан домлалаларни ёмонлащ масадим йук.одамларга тугри йул курсатинглар
Иқтибос олиш
#28 АБДУРАШИД 02.08.2018 02:10
кечирасизлару санам исми араб тилида бут тушинилса узбек тилида чиройли хущруй гузал тушинилади.купол мисол хуй рус тилида бошка маъно.узбек тилида бошка маънони яъни аёллар бир бирини чорлашини билдиради.яна бир исм McKinney ёзилиши айтилиши макиёни\ европа\ бу суз узбек тилида товук тушинилади.яна бир мисол кот русчада мушук тушинилади узбек тилида орка томон тушинилади кети деб кам одам гапиради.санам исми араблар мустамлакаси даврида уларга ёкмаганлиги учун араблар такиклаган.нихоятда куп мисоллар келтириш мумкин
Иқтибос олиш
#27 Носир 14.07.2018 22:38
Киз фарзанд курдим кизимга элиф деп исм куйсам буладими
Иқтибос олиш
#26 Egamboy 30.06.2018 16:15
Assalomu aleykum.
Qiz bolaga Jannat deb ism qo'ysa bo'ladimi yordamiz uchun oldindan rahmat.
Иқтибос олиш
#25 Qadriyat.uz 28.05.2018 12:31
Иқтибос Abdulaziz:
Assalomu Alekum mening ismim Abdulaziz/ O‘zbekiston Musulmonlari idorasi Fatvo hay’ati men ko'p kitoblardan o'z ismimning manosini izladim lek topolmadim shuni sizlardan iltimos qilmoqchi edim ismimi manosin bilishni!

Ва алайкум ассалом.
Абдулазиз исмининг маъноси - Иззат ва Куч-қудрат соҳиби бўлган ғолиб Аллоҳнинг бандаси.
Иқтибос олиш
#24 Qadriyat.uz 28.05.2018 12:27
Иқтибос Шаҳзод:
Ассалому алекум . "Ҳаёт" исми қанақа исим .
Болага қуйса буладими

Ва алайкум ассалом.
Ҳаёт исмининг маъноси - Тириклик, умр, барҳаётлик; соғ-омонлик
Иқтибос олиш
#23 Abdulaziz 14.05.2018 19:25
Assalomu Alekum mening ismim Abdulaziz/ O‘zbekiston Musulmonlari idorasi Fatvo hay’ati men ko'p kitoblardan o'z ismimning manosini izladim lek topolmadim shuni sizlardan iltimos qilmoqchi edim ismimi manosin bilishni!
Иқтибос олиш