Жинсий яқинлик одоблари ва баъзи нозик масалалар

Рукн: Савол беринг Чоп этилган: 20.10.2016

Савол: Аёл киши эри билан яқинлик қилгандан сўнг, ғусл қилмай туриб, эмизикли боласини эмизса буладими? Бунинг болага қандай зиёни ёки таъсири бўлади?

Жавоб: Зарурат туғилиб қолган ҳолатларда таҳорат олиб, кейин эмизса бўлади. Валлоҳу аълам.

Савол: Исломда эркак ўз аёлининг жинсий аъзоларига қараши ва уни ўпиши мумкинми?

Жавоб: Исломда бу каби ишлардан қайтарилган. Валлоҳу аълам.

Савол: Арафа, ҳайит кунлари ўз жуфти ҳалоли билан жинсий алоқа қилиши мумкинми?

Жавоб: Рамазондаги арафа куни кишилар рўзадор бўлишади. Шуниинг учун ифторликдан кейин кечаси бу ишлар жоиз. Ҳайит куни эса мутлоқ жоиз. Валлоҳу аълам.

Савол: Ҳайит кунлари жинсий алоқада булиш мумкин эмас дейишади. Шу тўғрими?

Жавоб: Бу мутлақо нотўғридир. Валлоҳу аълам.

Савол: Эр хотинининг кўкрагидан ўпса бўладими?

Жавоб: Бўлади, жоиздир. Динимизда бу нарса ман қилинмаган. Валлоҳу аълам.

Савол: Унаштирилган йигити ёки севгани билан учрашиб, қучоқлашса гуноҳми?

Жавоб: Никоҳ ўқилиб, тўй эълон қилинмагунча бундай ишларни қилиш гуноҳ ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Савол: Кечаси хотин билан қўшилгандан кейин кўпинча ухлаб қоламан ва бомдод пайти уйғониб, кейин ғусл қиламан. Шу мумкинми?

Жавоб: Бунинг зарари йўқдир. Бомдодни қазо қилмасдан ўқиб олсангиз, кифоя. Валлоҳу аълам.

Савол: Инсонга аёлини қучоқлашида ва унга яқинлик қилишида ажр бўлиши мумкинми?

Жавоб: Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам эр-хотиннинг яқинлик қилишларида ҳам ажр бордир, чунки улар бу билан ўзларини ҳаромдан сақлайдилар деб марҳамат қилганлар. Валлоҳу аълам.

Савол: Аёл кишининг (яъни, никоҳидаги аёлининг) авратини ушласа ё аксинча аёл киши эрининг авратини ушласа бўладими?

Жавоб: Бунинг зарари йўқ. Лекин соф табиатли инсон бундай ишни қилмайди.

Савол: Аёл кишини оғиз бўшлиғи билан қониқтирса бўладими?

Жавоб: Йўқ, жоиз эмас. Эр-хотин ўртасидаги жинсий муомалалар ҳам ислом одоблари доирасида бўлиши лозим. Ислом шариатининг талаби – яратилган ҳар бир нарсадан ўз ўрнида фойдаланишдир. Сиз айтаётган иш эса мақталинган ахлоқларга, исломнинг гўзал одобларига хилофдир. Соф табиатли инсон бундай ишни қилмайди. Шуни ҳам унутмаслик керакки, бундай ишлар сабабли тупук аралаш маний ёки мазий каби ифлос нажосатларни ютиб юбориши эҳтимолдан холи эмас. Бу эса ҳаромдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган: “Албатта, Аллоҳ чин тавба қилувчиларни ва обдон покланиб юрувчиларни севади”. (Бақара сураси, 222-оят). Ушбу оятда Аллоҳ таоло обдон покланиб юрувчиларни севади дейиляпти. Шунинг учун нажосат тегиши эҳтимоли бор нарсалардан ҳам сақланишимиз лозим бўлади. Тана аъзоларидан бош қисмидан бўлган юз инсоннинг энг улуғ аъзоси ҳисобланади. Илм-маърифат шу жойда жойлашган. У жойдан ҳикматлар чиқади. Ундан ташқари Қуръон ўқийдиган тилнинг бундай нажосатларга ёки нажосат ўринларига тегиши лойиқ эмасдир. Соф табиатли тақводор инсон аёлидан лаззат олганда ҳам эҳтиёткорлик ва тақво йўлини лозим тутиши керак. Шуни ҳам айтиб ўтишимиз лозимки, бундай ишнинг ортидан саратон каби айрим бедаво касалликларнинг келиб чиқиши бугунги кунда исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир. Инсон қасддан ўзини касалликка ташлаши эса шаръан ман қилинган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати

Savol: Ayol kishi eri bilan yaqinlik qilgandan so‘ng, g‘usl qilmay turib, emizikli bolasini emizsa buladimi? Buning bolaga qanday ziyoni yoki ta’siri bo‘ladi?

Javob: Zarurat tug‘ilib qolgan holatlarda tahorat olib, keyin emizsa bo‘ladi. Vallohu a’lam.

Savol: Islomda erkak o‘z ayolining jinsiy a’zolariga qarashi va uni o‘pishi mumkinmi?

Javob: Islomda bu kabi ishlardan qaytarilgan. Vallohu a’lam.

Savol: Arafa, hayit kunlari o‘z jufti haloli bilan jinsiy aloqa qilishi mumkinmi?

Javob: Ramazondagi arafa kuni kishilar ro‘zador bo‘lishadi. Shuniing uchun iftorlikdan keyin kechasi bu ishlar joiz. Hayit kuni esa mutloq joiz. Vallohu a’lam.

Savol: Hayit kunlari jinsiy aloqada bulish mumkin emas deyishadi. Shu to‘g‘rimi?

Javob: Bu mutlaqo noto‘g‘ridir. Vallohu a’lam.

Savol: Er xotinining ko‘kragidan o‘psa bo‘ladimi?

Javob: Bo‘ladi, joizdir. Dinimizda bu narsa man qilinmagan. Vallohu a’lam.

Savol: Unashtirilgan yigiti yoki sevgani bilan uchrashib, quchoqlashsa gunohmi?

Javob: Nikoh o‘qilib, to‘y e’lon qilinmaguncha bunday ishlarni qilish gunoh hisoblanadi. Vallohu a’lam.

Savol: Kechasi xotin bilan qo‘shilgandan keyin ko‘pincha uxlab qolaman va bomdod payti uyg‘onib, keyin g‘usl qilaman. Shu mumkinmi?

Javob: Buning zarari yo‘qdir. Bomdodni qazo qilmasdan o‘qib olsangiz, kifoya. Vallohu a’lam.

Savol: Insonga ayolini quchoqlashida va unga yaqinlik qilishida ajr bo‘lishi mumkinmi?

Javob: Rasululloh sallollohu alayhi vasallam er-xotinning yaqinlik qilishlarida ham ajr bordir, chunki ular bu bilan o‘zlarini haromdan saqlaydilar deb marhamat qilganlar. Vallohu a’lam.

Savol: Ayol kishining (ya’ni, nikohidagi ayolining) avratini ushlasa yo aksincha ayol kishi erining avratini ushlasa bo‘ladimi?

Javob: Buning zarari yo‘q. Lekin sof tabiatli inson bunday ishni qilmaydi.

Savol: Ayol kishini og‘iz bo‘shlig‘i bilan qoniqtirsa bo‘ladimi?

Javob: Yo‘q, joiz emas. Er-xotin o‘rtasidagi jinsiy muomalalar ham islom odoblari doirasida bo‘lishi lozim. Islom shariatining talabi – yaratilgan har bir narsadan o‘z o‘rnida foydalanishdir. Siz aytayotgan ish esa maqtalingan axloqlarga, islomning go‘zal odoblariga xilofdir. Sof tabiatli inson bunday ishni qilmaydi. Shuni ham unutmaslik kerakki, bunday ishlar sababli tupuk aralash maniy yoki maziy kabi iflos najosatlarni yutib yuborishi ehtimoldan xoli emas. Bu esa haromdir. Alloh taolo Qur’oni karimda shunday marhamat qilgan: “Albatta, Alloh chin tavba qiluvchilarni va obdon poklanib yuruvchilarni sevadi”. (Baqara surasi, 222-oyat). Ushbu oyatda Alloh taolo obdon poklanib yuruvchilarni sevadi deyilyapti. Shuning uchun najosat tegishi ehtimoli bor narsalardan ham saqlanishimiz lozim bo‘ladi. Tana a’zolaridan bosh qismidan bo‘lgan yuz insonning eng ulug‘ a’zosi hisoblanadi. Ilm-ma’rifat shu joyda joylashgan. U joydan hikmatlar chiqadi. Undan tashqari Qur’on o‘qiydigan tilning bunday najosatlarga yoki najosat o‘rinlariga tegishi loyiq emasdir. Sof tabiatli taqvodor inson ayolidan lazzat olganda ham ehtiyotkorlik va taqvo yo‘lini lozim tutishi kerak. Shuni ham aytib o‘tishimiz lozimki, bunday ishning ortidan saraton kabi ayrim bedavo kasalliklarning kelib chiqishi bugungi kunda isbot talab qilmaydigan haqiqatdir. Inson qasddan o‘zini kasallikka tashlashi esa shar’an man qilingan. Vallohu a’lam.

O‘zbekiston Musulmonlari idorasi Fatvo hay’ati

Мулоҳазалар   

#22 Нодир 28.08.2018 23:42
Ассалому алайкум. Сизга берадиган саволим шундан иборатки эр хомиладор аёлига 3 талок берди. Келинчак уйига келганда куёвни онаси келинни кайтариб олиб кетиб домлага никох укитди. Шундан сунг эр ва аёл бирга яшаса буладими. Батафсил тушунтириб берсангиз. Рахмат.
Иқтибос олиш
#21 Muhammad 22.05.2018 16:08
Er-xotin jinsiy aloqani kop qilsa boladimi va shahvatni ham.Dinimizda bunga nima deyilgan
Иқтибос олиш
#20 Нурлвн 19.04.2018 19:21
Майит чикан уйда 10 кундан кийин жинси алока килса жоизми тезрок жавоб ёзинг илтимос
Иқтибос олиш
#19 Алишер 17.02.2018 22:57
савол: аёл кишига талогингни бервораман деп коркитиш максадта айтса талок тушадими ман аёлимга икки марта аётганман
Иқтибос олиш
#18 Nigora 22.01.2018 02:50
Hayz paytida kindikdan tizzagacha harom deyilgan, erimnì holatini qolim bilan yoki kokragim orasida boshantirsam boladimi? Erim boshanmasa ogrib qoladi. Olloh rozi bolsin.
Иқтибос олиш
#17 Эргаш 22.01.2018 02:38
Айоли хайз пайтида эрини нафси уйгониб чидолмай кийналса, хотини кули билан йоки брон бир йол билан бушантирса боладими? Базида чидолмай коламан. Оллох сиздан рози болсин.
Иқтибос олиш
#16 Яхёбек 13.01.2018 19:12
Ассалому алейкум мени онам казо килди 40 кун булмади аёлим бн кушилишим мумкинми??? Жавоб учун рахмат олдиндан.
Иқтибос олиш
#15 ravshan 14.08.2017 00:51
Жинсий алока пайтида эр хотин хар хил гаплар билан лаззатланиб гапириб кушилса буладим
Иқтибос олиш
#14 равшан 14.08.2017 00:32
Эр хотин жинсий алокада бир бирини сонларидан упса буладими олдиндан рахмат
Иқтибос олиш
#13 Qadriyat.uz 08.06.2017 10:25
Иқтибос Azizbek:
Asalomalekum ro'zador odam tushuda bulg'anip qolsa ro'zasi ochilami agar ochilsa uni kaforati qande bo'ladi

Ва алайкум ассалом.
Савол: Эҳтилом рўзани бузадими?
Жавоб: Эҳтилом рўзани бузмайди. Албатта ғусл қилиб олинади. Ғуслда оғиз-бурнини ювадию, лекин ювишда муболаға-тозалашга қаттиқ уринмаслиги керак. Оғизни ғар-ғара қилмасдан, пастга қараган ҳолда, бурунга ҳам сувни то ачишгунча тортмай, ҳар икки ҳолатда ҳам ичкарига сув кетиб қолишини эҳтиётини қилиб ювади.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати
Иқтибос олиш

Мулоҳаза қўшиш


Ҳимоя коди
Янгилаш