Қуръони карим оятлари сони нечта?

Рукн: Савол беринг Чоп этилган: 10.06.2014
Савол: Ассалому алайкум! Қуръони карим оятлари ҳақида кўп маълумот учратяпман. Уларнинг ҳаммасида оятлар сони бир хил эмас. Нима учун шундай? (Икром)
 
Жавоб: Қуръони карим оятлари Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) инсонларнинг эҳтиёжларига қараб Жаброил (алайҳиссалом) орқали кетма-кетликда туширилган ва бу иш йигирма уч йил давом этган. Оятлар тушиши Маккада бошланган, Мадинада охирига етган. Шу боис сураларнинг айримлари маккий (Макка суралари), айримлари маданий (Мадина суралари) дейилади.
Қуръони карим суралари сони 114 та.
“Сура” луғатда шараф, мақом, бинонинг тепа қисми ва тепалик маъноларини билдиради. Тафсир илми истилоҳида “сура” деб Қуръони каримнинг бошланиши ва тугаши маълум бир юз ўн тўрт катта-кичик мустақил қисмига айтилади.
“Оят” луғатда аломат, ишора, ибрат, далил ва мўъжиза каби маъноларни ифодалайди. Тафсир илми истилоҳида сураларнинг тугалланган маънога эга бўлаги “оят”дейилади.
Оятлар ваҳий билан тушганидек, уларнинг жойлашиш тартиби ҳам ваҳий билан билдирилган. Булар Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) шахсий фикрлари ёки ижтиҳод, раъй ва қиёслари маҳсули эмас. Саҳобалардан нақл қилинишича, Жаброил (алайҳиссалом) бирор оятни Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) олиб тушганида, ўрнини ҳам кўрсатар ва Пайғамбар (алайҳиссалом) ваҳий котибларига: “Бу оятларни фалон сурага қўй” ёки “Бу оятни фалон жойга ёз”, деб буюрар эдилар.
Оятлар сонини Басра олимлари 6204 та, Макка олимлари 6219 та, Куфа олимлари 6236 та, Шом уламолари 6225 та кўрсатишган. Баъзи олимлар бундан ҳам кўпроқ белгилашган. Масалан, юртдошимиз Маҳмуд Замахшарий (ваф. 1149) “Ал-Кашшоф” тафсирида Қуръони каримда 114 сура, 6666 оят, 77439 сўз ва 325343 дона ҳарф бор, деб ёзган.
Кўп тафсирчилар Куфа олимлари фикрини ёқлашади. Қуръони каримнинг бугун тарқатилаётган нусхаларида ҳам оятлар сони 6236 та белгиланган.
Қуръон оятлари сонини белгилашда фикр- лар фарқли бўлишига қироат олимларининг тўхташ (вақф) аломатини турли жойга қўйишгани сабабдир. Чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобийларга Қуръондан таълим бераётиб ўқиганларида оят охирида тўхташ кераклигини билдирадиган даражада тин олардилар. Маъно тугалланмаган бўлса, гоҳо кейинги оятни ҳам қўшиб ўқирдилар. Тинглаб ўтирган саҳобийлардан айримлари Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) тин олган жойгача бўлган қисмни бир оят деб ҳисоблашса, бошқалари маъно тугаллангунича давом этган қисмни бир оят деб билишган.
Баъзи уламолар эътироф этишича, Қуръони карим жамланиб, китоб ҳолига келтирилаётганида бир-биридан ажратиш мақсадида суралар бошланишига “Бисмиллоҳ” қўйилган. Шу боис улар сураларнинг илк ояти дейилмайди. Аммо Намл сурасида келгани (30-оят) аниқ-равшан оят ҳисобланади. 
Бундан ташқари, айрим сураларнинг бошида келган ҳарфлар бирикмасини Куфа олимлари алоҳида оятлар деб айтишган. Уларнинг фикрича, “ (Тоҳа)”, “ (Ёсин)”, “  (Ҳомим)” алоҳида оят ҳисобланади. Бошқа олимлар уларни оят эмас, сураларнинг бошланиши деб билишган.
Демак, бу борада саноқлар ҳар хиллиги олимларнинг вақф аломатини қўйиш, оятларни ажратиш тутумлари турлича бўлганидандир.
 
Содиқ Носир
“Ҳидоят” журналининг 2011 йил, 4-сонидан олинди.
 
* * *
 

Savol: Assalomu alaykum! Qur’oni karim oyatlari haqida ko‘p ma’lumot uchratyapman. Ularning hammasida oyatlar soni bir xil emas. Nima uchun shunday? (Ikrom)

Javob: Qur’oni karim oyatlari Payg‘ambarimizga (sollallohu alayhi va sallam) insonlarning ehtiyojlariga qarab Jabroil (alayhissalom) orqali ketma-ketlikda tushirilgan va bu ish yigirma uch yil davom etgan. Oyatlar tushishi Makkada boshlangan, Madinada oxiriga yetgan. Shu bois suralarning ayrimlari makkiy (Makka suralari), ayrimlari madaniy (Madina suralari) deyiladi.

Qur’oni karim suralari soni 114 ta.
“Sura” lug‘atda sharaf, maqom, binoning tepa qismi va tepalik ma’nolarini bildiradi. Tafsir ilmi istilohida “sura” deb Qur’oni karimning boshlanishi va tugashi ma’lum bir yuz o‘n to‘rt katta-kichik mustaqil qismiga aytiladi.
“Oyat” lug‘atda alomat, ishora, ibrat, dalil va mo‘‘jiza kabi ma’nolarni ifodalaydi. Tafsir ilmi istilohida suralarning tugallangan ma’noga ega bo‘lagi “oyat”deyiladi.
Oyatlar vahiy bilan tushganidek, ularning joylashish tartibi ham vahiy bilan bildirilgan. Bular Payg‘ambarimizning (alayhissalom) shaxsiy fikrlari yoki ijtihod, ra’y va qiyoslari mahsuli emas. Sahobalardan naql qilinishicha, Jabroil (alayhissalom) biror oyatni Rasulullohga (sollallohu alayhi va sallam) olib tushganida, o‘rnini ham ko‘rsatar va Payg‘ambar (alayhissalom) vahiy kotiblariga: “Bu oyatlarni falon suraga qo‘y” yoki “Bu oyatni falon joyga yoz”, deb buyurar edilar.
Oyatlar sonini Basra olimlari 6204 ta, Makka olimlari 6219 ta, Kufa olimlari 6236 ta, Shom ulamolari 6225 ta ko‘rsatishgan. Ba’zi olimlar bundan ham ko‘proq belgilashgan. Masalan, yurtdoshimiz Mahmud Zamaxshariy (vaf. 1149) “Al-Kashshof” tafsirida Qur’oni karimda 114 sura, 6666 oyat, 77439 so‘z va 325343 dona harf bor, deb yozgan.
Ko‘p tafsirchilar Kufa olimlari fikrini yoqlashadi. Qur’oni karimning bugun tarqatilayotgan nusxalarida ham oyatlar soni 6236 ta belgilangan.
Qur’on oyatlari sonini belgilashda fikr- lar farqli bo‘lishiga qiroat olimlarining to‘xtash (vaqf) alomatini turli joyga qo‘yishgani sababdir. Chunki Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam) sahobiylarga Qur’ondan ta’lim berayotib o‘qiganlarida oyat oxirida to‘xtash kerakligini bildiradigan darajada tin olardilar. Ma’no tugallanmagan bo‘lsa, goho keyingi oyatni ham qo‘shib o‘qirdilar. Tinglab o‘tirgan sahobiylardan ayrimlari Payg‘ambarimiz (alayhissalom) tin olgan joygacha bo‘lgan qismni bir oyat deb hisoblashsa, boshqalari ma’no tugallangunicha davom etgan qismni bir oyat deb bilishgan.
Ba’zi ulamolar e’tirof etishicha, Qur’oni karim jamlanib, kitob holiga keltirilayotganida bir-biridan ajratish maqsadida suralar boshlanishiga “Bismilloh” qo‘yilgan. Shu bois ular suralarning ilk oyati deyilmaydi. Ammo Naml surasida kelgani (30-oyat) aniq-ravshan oyat hisoblanadi. 
Bundan tashqari, ayrim suralarning boshida kelgan harflar birikmasini Kufa olimlari alohida oyatlar deb aytishgan. Ularning fikricha, “ (Toha)”, “ (Yosin)”, “  (Homim)” alohida oyat hisoblanadi. Boshqa olimlar ularni oyat emas, suralarning boshlanishi deb bilishgan.
Demak, bu borada sanoqlar har xilligi olimlarning vaqf alomatini qo‘yish, oyatlarni ajratish tutumlari turlicha bo‘lganidandir.
 
Sodiq Nosir
“Hidoyat” jurnalining 2011 yil, 4-sonidan olindi.

Мулоҳазалар   

0 #6 Qadriyat.uz 11.04.2017 12:58
Иқтибос Зилола:
Ассалому алейкум. Куръонда кайси сахобанинг исми зикр килинган? Илтимос жавоб берсангиз

Зайд розияллоҳу анҳунинг.
Иқтибос олиш
-1 #5 Зилола 05.04.2017 00:28
Ассалому алейкум. Куръонда кайси сахобанинг исми зикр килинган? Илтимос жавоб берсангиз
Иқтибос олиш
+1 #4 Qadriyat.uz 16.08.2016 17:41
Иқтибос Jalol Hilolov:
Куръоннинг кайси сураси ва кайси оятида курондаги барча харфлар бор

Фатҳ сурасининг охирги ояти.
Иқтибос олиш
+1 #3 Jalol Hilolov 15.08.2016 19:09
Куръоннинг кайси сураси ва кайси оятида курондаги барча харфлар бор
Иқтибос олиш
+1 #2 Qadriyat.uz 20.02.2016 11:57
Иқтибос Hadicha:
Assalamu alaykum, uzr bir savolim or edi, Qur'ani Karimda nechta sura Qul deb boshlangan?

Ва алайкум ассалом. Қуръони каримдаги бешта сура (Жин, Кофирун, Ихлос, Фалақ, Нос суралари) "Қул" сўзи билан бошланади.
Иқтибос олиш
0 #1 Hadicha 16.02.2016 01:34
Assalamu alaykum, uzr bir savolim or edi, Qur'ani Karimda nechta sura Qul deb boshlangan?
Иқтибос олиш

Мулоҳаза қўшиш


Ҳимоя коди
Янгилаш