Ўзбек тилидаги исломий-маърифий веб сайтлар

Рукн: Савол беринг Чоп этилган: 17.12.2014

 

Савол: Менга ўзбек тилидаги исломий-маърифий сайтлар рўйхатини берсангиз. Олдиндан ташаккур!(Абдулмуҳсин)

Жавоб: Биз тўплаган исломий-маърифий саҳифалар рўйхати қуйидагича:

Асосий манбалар
www.muslim.uz – Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий сайти.
www.islom.uz – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сайти.
savollar.muslim.uz – Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати.
savollar.islom.uz – Зикр аҳлидан сўранг савол-жавоб саҳифаси.

Исломий таълим муассасалари
www.buxoriy.uz – Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти сайти.
www.bukhari.uz – Имом Бухорий халқаро маркази сайти.
www.tiu.uz – Тошкент Ислом университети сайти.
www.madrasa.uz – Юртимиз мадрасалари ҳақида сайт.
www.islamcenter.uz - Тошкент Ислом университети исломшунослик илмий-тадқиқот маркази.

Исломий медиа ва оммавий ахборот воситалари
www.hidoyat.uz – “Мовароуннаҳр” нашриёти сайти.
www.hilolnashr.uz – “Ҳилол-нашр” нашриёти сайти.
www.e-hilolnashr.uz – “Ҳилол-нашр” электрон китоблари дўкони.
www.irfon.uz – “Ирфон” тақвими сайти.
www.ziyo.uz – “Зиё” студияси сайти.
info.islom.uz – Исломий ахборот канали.
mp3muslim.uz – Ўзбекистон мусулмонлари идораси медиа канали.
media.islom.uz – Исломий медиа канали.

Масжидлар
www.masjid.uz – Ўзбекистон масжидлари сайти.
www.muslimun.uz – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги сайти.
www.naqshband.uz – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги сайти.
www.imon.uz – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги сайти.
www.hazratnavoiy.uz – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти вакиллиги сайти.
www.ravza.uz – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги сайти.
www.sammuslim.uz – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги сайти.
www.sirdaryomuslim.uz – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакиллиги сайти.
www.surxonmuslim.uz – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакиллиги сайти.
www.fitrat.uz – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги сайти.
www.vakillik.uz – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги сайти.
www.fargonaziyo.uz – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти вакиллиги сайти.
www.zamaxshariy.uz – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллиги сайти.
www.nasafziyo.uz – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилояти вакиллиги сайти.
www.paziylet.uz – Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти сайти.
www.muxlis.uz – Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди сайти.
www.novza.uz – Тошкент шаҳридаги “Новза” жомеъ масжиди сайти.
www.kamolon.uz – Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор” жомеъ масжиди сайти.
www.xatib.uz – Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор” жомеъ масжиди сайти.
www.ummat.uz – Тошкент шаҳридаги “Тўхтабой” жомеъ масжиди сайти.
www.xatib.uz – Тошкент шаҳридаги “Мирза Юсуф” жомеъ масжиди сайти.
www.nasihat.uz – Тошкент шаҳридаги “Аҳмаджон қори” жомеъ масжиди сайти.
www.islomota.uz - Тошкент шаҳридаги “Ислом ота” жомеъ масжиди сайти.
www.ukkosha.shosh.uz - Тошкент шаҳридаги “Мўйи муборак Уккоша” жомеъ масжиди сайти.
www.minbar.uz – Бухоро шаҳридаги “Хўжа Таббанд” жомеъ масжиди сайти.
www.diyonat.uz – Урганч шаҳридаги “Охунбобо” жомеъ масжиди сайти.
www.islomobod.uz - Самарқанд вилояти, Жомбой шаҳридаги “Исломобод” жомеъ масжиди сайти.
www.qadamjo.uz – Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармаси сайти.

Аёллар учун
www.mumina.uz – Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти толибалари сайти.
www.muslimaat.uz – Муслималар сайти.
www.muslima.uz – Юртимиз муслималари ва хотин-қизлари сайти.

Бошқа сайтлар
www.quran.uz – Қуръони каримга бағишланган сайт.
www.fiqh.uz – Мовароуннаҳр фиқҳ академияси сайти.
www.siyrat.uz – Пайғамбаримиз (с.а.в.) сийратлари, саҳобалар ҳаётига бағишланган сайт.
www.oilam.uz – Оилага бағишланган сайт.
www.hadis.uz – "Сунани Термизий" таржимаси.
hadis.islom.uz – Ҳадиси шариф китоблари жамланмаси.
www.tib.islom.uz – Исломий тиббиёт саҳифаси.
www.mehrob.uz – Воиз Раҳматуллоҳ Ҳабибуллоҳ ўғли сайти.
islom.ziyouz.com – “Зиё истаган қалблар”нинг исломий саҳифаси.
www.qadriyat.uz – Миллий ва исломий қадриятлар ҳақида сайт.
www.arabic.uz – Араб тилини ўрганувчилар учун сайт.
www.ahlisunna.uz – Аҳли сунна вал жамоа ва ҳанафийлик ҳақида сайт.

 

Мулоҳазалар   

0 #15 saida 15.07.2017 17:10
Assalomu alekum Ramazon oyida nogironlik kalaskalarini hadiya sifatida tarqatganilarni oqigandim Andijon viloyati Marhamat tumanida bir kambag'al oila bor ularni ogli nogiron unga ota onasi nogironlik kalaskalarini olib berishga qurbi yetmaydi shu sababli osha nogironlik kalaskalaridan bolsa u oilaga yordam berishingizni sorayman
Иқтибос олиш
0 #14 Muzaffar 23.10.2016 15:02
Assalomu aleykum !!!
Bu savolni onamlarning iltmosiga ko'ra yozmoqdaman biz hovlida yashaymiz ishonchli manbalarga ko'ra uyimz avval mozor bo'lgan ekan. Shungami uyimzda kettma ket 4-yil oila a'zolarimdan ayrildim ammo hali yosh edi. Savol : avval uyimz mozor bo'lgan bo'sa buni bizga tasiri qanday? Agat bo'lsa bu tasirdan forig' bo'lshimiz uchun nima maslahat berasiz!?
Иқтибос олиш
-1 #13 Qadriyat.uz 10.10.2016 09:32
Иқтибос Xusanboy:
Agar ota farzadini yomon yo'ldan qatarish o'rniga (aroq) ichishga undasa farzand nima qilmog'i kerak manashu narsa meni o'ylantirmoqda

Холиққа маъсият бўладиган ишларда махлуққа итоат қилинмайди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
Яъни ота-она ҳаромга даъват қилса, унга итоат этилмайди.
Иқтибос олиш
+1 #12 Xusanboy 09.10.2016 05:36
Agar ota farzadini yomon yo'ldan qatarish o'rniga (aroq) ichishga undasa farzand nima qilmog'i kerak manashu narsa meni o'ylantirmoqda
Иқтибос олиш
+1 #11 Qadriyat.uz 28.09.2016 18:17
Иқтибос Xusanboy:
Ota o'z farzandini namoz o'qishdan qaytasa bu o'rinda farzand nima qilsh kerak

Холиққа маъсият бўладиган ишларда махлуққа итоат қилинмайди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Иқтибос олиш
0 #10 Xusanboy 27.09.2016 04:30
Ota o'z farzandini namoz o'qishdan qaytasa bu o'rinda farzand nima qilsh kerak
Иқтибос олиш
+1 #9 Ilhom 08.07.2016 18:08
Iltmos yordam bering Mening xayotim xuddi orqaga ketayotgandek faqat omadsizlik va baxtsizlikdan iboratdek bo'lib qoldi. nma qilsam ham faqat omadsizlikka uchrayamman iltmos yordam beringlar nima qilsam bo'ladi ?
Иқтибос олиш
-1 #8 Qadriyat.uz 07.07.2016 04:20
Иқтибос Ilhom:
savolim quydagicha hozirgi kunda xarxil marosimlar o'tkazish majburiydek bolib qoldi masalan oilamda yoqotish bolgandi otkan yili va yaqinda yilini beramiz lekn unga anchagina mablag' kettadi menmcha buning o'rniga nimadur(Riрitirlikka) organgan maqulroqmasmi?

CАВОЛ - Бугунги кунда аза турлича тутилади. Илтимос, аза ўзи нима, у қанча муддат ушланиши керак ва азадор кишининг ҳатти-ҳаракатлари ҳақида тўлиқ маълумот бериб ўтсангиз. Шунингдек, бугунги кунда аввалги аза маросимлари: 7, 20, 40 йўқ қилиниб, ўрнига “эҳсон” деб маросимлар ўтказиляпти. Лекин, аҳамият берсак, бу маросимларнинг фақат номи ўзгараяпти-ку! Ўлган инсонга бағишлаб қилинадиган маросимлар қандай бўлиши керак?

ЖАВОБ - Бу савол жуда ҳам ҳозирги кунни диний билимда қолоқ эканлигимизнинг акс эттирувчи бир саволдир. Бу саволда “аза”, “мотам”, ўлганларни йўқлаб қилинадиган маросимлар ҳаммаси қўшилиб “аза” деб аталяпти. Лекин савол берувчининг ўзи аза нима эканлигини билмасдан “Илтимос, аза ўзи нима?”-деб ҳам сўраляпти. Сўнгра уни “Аза қанча ушланади?”-деяпти, аза ушланадиган нарса эмаслигини мулоҳаза қилмаган. Шунингдек, 7, 20, 40 ларни “аза” маросими деб атаяпти, бу ҳам мутлақо нотўғри. Кейин аҳамият берсак бу маросимларни фақат номи ўзгараяпти, дейилган ибора бор. Лекин саволни ҳаммаси аҳамиятсизликни оқибатидан келиб чиққан ҳисобланади. “Аза” сўзи арабча сўз, “азза, йуаззи, таъзиятан” деган демак феъллардан, масдарлардан олинган маъно. “Азо”ни қўполроқ таржима қиладиган бўлсак, “ҳамдардлик билдириш” маъносини англатади. Яқин кишиси ўлган инсонга тасалли берувчи сўзларни айтиш, муомалаларни қилиш, “аза” дейилади. Мусибатга учраган инсонларнинг яқинлари, дўст -биродарлари, маҳалла -кўйдаги, қўни-қўшнилари “Хафа бўлманг, Аллоҳнинг иродаси шу экан, хаммамизнинг бошимизда бор, ўлим хақ“ каби таъзия сўзларини айтиб, ўзининг мусибатзадага ҳамдардлик билдириш маъносини, “таъзия, азо” дейилади. Ана ўша аза шариатда уч кун давом этиши таъкидланган. Жаноза намозида қатнаша олмаган, дафн маросимида қатнаша олмаган кишилар мусибат ҳақидаги, ўлим ҳақидаги хабарни эшитиб, келиб мусибатга учраган биродарларига тасалли беришлари, уларнинг мусибатларида ҳамдард эканликларини билдиришлари азо бўлади. Мана бу маънони яхши тушуниб олишимиз керак. Энди мусибатга учраган, вафот этган кишининг яқин кишилари, ана шу вафот муносабатлари билан ўзларини алоҳида бир ҳолатда тутишларига “мотам” дейилади, араб тилида буни “ҳидод” деб аталган. Бизда “мотам” деб таржима қилинган. Мотам ҳам аза каби уч кунга рухсат берилган бир холатдир. Мотамдаги кишлар ўзларини яқин инсонларининг вафот этиши муносабати билан, ўзларини қайғуларини изҳор қилиш учун мотам тутадилар. Мотаи тутишда ўйин-кулгу қилмаслик, хурсандчилик аломатларини сездирмаслик асосий омил ҳисобланади. Мотам учун алоҳида бир кийим кийиш, мисол учун эркаклар чўпон кийиб, белини боғлаб олиши, аёллар кўк рангдаги либос кўйлак кийишлари каби ҳолатлар шариатда кўрсатилмаган. Бундай нарса йўқ, фақат ясан-тусан қилинмайди, тўйга ёки бирор хурсандчилик бўлаётган ерга тайёргарлик қилгандек ясан -тусанларини қилинмайди. Аёл кишилар пардоз-андозларни қилмайдилар. Мотам аввалги айтганимиздек уч кун давом этади. Ҳазрати Умар ибни Ҳаттоб р.а. Абу Луъула номлик асли маъжусий киши томонидан ханжар билан ярадор қилиниб, вафот этганларидан сўнг у кишининг қизлари Пайғамбаримз с. а. в. нинг завжаи мутоҳҳаролари Ҳафса онамиз келиб оталарини кўрганлар, вафот этганларидан кейин таъзияда бўлганлар ва мотам тутганлар. Уч кун ўтганидан сўнг хизматчи қизларга буюриб, сурмадонни олиб келтирганлар ва ҳамма аёлларнинг олдида сурмадонни қўлларда тутиб, ўзлари сурма қўйганлар ва “Мен бу ишни қилишни ҳоҳлаган эмасман, қиладиган ҳолда ҳам эмасман лекин Расулуллоҳ с.а.в. нинг Аллоҳга ва қиёмат кунига иймони бор инсоннинг ёки аёлнинг уч кундан ортиқ мотам тутиши мумкин эмас деганларини эшитганим учун, шуни қилаяпман” дедилар. Ана ўша мотам бошқалардан фарқли ўлароқ эри ўлган аёлга уч кундан ортиқ балки тўрт ойу ўн кун давом этади. Бу ҳам идда муддати ҳисобланади эри ўлган хотин учун ва ҳам мотам муддати ҳисобланади. Бу ҳам Пайғамбаримз с.а.в. нинг ҳадиси шарифларида келган. “Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирган аёл киши учун уч кундан ортиқ мотам тутиш дуруст бўлмайди, илло эри ўлган хотин тўрт ойу ўн кун мотам тутади” деганлар. Мана бу мотам деб аталади. Бир инсоннинг вафотидан кейин қилинадиган маросимлар, хайри садақалар бу саволда келганидек “аза маросимлари” дейилмайди. Балки бкни араб тилида “возима” дейилади. Яъни ўлганларни йўқлаб уларнинг ортидан қилинадиган маросимларни, “ҳайри-эҳсон, садақа” ҳам дейилади. “Етти, йигирма 40 ёки йил оши” деб номланган маросимлар шариатда мутлақо йўқ. Шариатимизда бу каби кунини тайин қилиб, “Етти, йигирма 40 йил оши” деб ва шунингдек хажмини тайин қилинган садақаларни мажбур қилмаслик катта бир ҳикматга эгадир. Агар фаразан кунини тайин қилиб, хажмини тайин қилиб, яқин кишиси ўтган инсонлар мана шу куни мана шу хажмда, ҳайри-эҳсон қилиши фарздир, вожибдир, суннатдир деб қўйилса борлар қилади, йўқлар ноқулай аҳволда қоладилар ва оқибатда ўликни йўқлайман деб, тирикларни ризқини қийиш, уларнинг қийналишига сабаб бўлиш, қарздор бўлиш, етимларни ҳаққини кесиш каби гуноҳ ишларга ўзларини уришга тўғри келиб қолади. Бизнинг шариатимизда эса “вафот этганни йўқлайман” деб, тирикларни қийнаш мутлақо йўқ нарса. Савол эгаси норизо бўлиб “Номи ўзгарса ҳам ўзи ўлган инсонга бағишлаб қилинадиган маросимлар бўлаяптику”, деган маънони тўғри тушуниш керак. Бу ерда номи ўзгариши билан бирга, ният ҳам ўзгараяпти, номи ўзгариши билан бирга ана шуни шарт-шароитлари ҳам мутлақо ўзгараяпти. Ният шариатга мувофиқ равишда, ўлганнинг номидан ўлганга савобини бағишлаш мақсадида ихтиёрий равишда садақа қилишга айланаяпти. 7,20,40 деб кун санаш йўқолаяпти. Балки имкони бор пайтида, ўзидан орттирганда, бидъад хурофотдан йироқ бўлган ҳолда яхши бир Аллоҳнинг розилиги учун, савоби ўлганига етиб бориши нияти билан ҳайри-эҳсон садақа қилинмоқда. Ана шу нарсани тушуниб етиш керак. Албатта ўлганни йўқлаб қилинадиган садақа таом пишириб, улашиш билан чегараланиб қолмайди. Ўлган инсоннинг номидан, “савоби ўша инсонга тегсин” деб қилинадиган ҳар бир ҳайри-эҳсон йўқчил кишиларга муҳтож инсонларга бериладиган моддий ёрдам садақа ҳисобланади, ҳайри-эҳсон ҳисобланади ва унинг савоб ўлганларга бориб тегади. Саҳобаи киромлардан Саъад ибни Убода р.а. Расулуллоҳ с.а.в. нинг ҳузурларига келиб, Эй Аллоҳнинг Расули “Мен онасига энг кўп яхшилик қиладиган фарзандлардан эдим, аммо энди онам вафот этдилар, мен у кишига ўлганларидан кейин ҳам яхшилик қилишим мумкинми?” деб сўраганларида “Садақа қил!” дедилар. Пайғамбаримз с. а. в. дан бу сўзни эшитган Саъад ибни Убода р.а. дарҳол “Эй Аллоҳнинг Расули Сиз гувоҳ бўлинг Мадинадаги ҳурмо боғим онамнинг номидан садақадир” дедилар. Бутун бир бошли боғни бева бечора, йўқсил камбағалларнинг фойдасига вақф қилиб қўйдилар. Ўша боғ қанча вақт турса, инсонлар ундан қанча фойда олсалар ҳосил бўладиган савоб Саъад ибни Убода р.а нинг оналарига тегиб турадиган бўлди. Ҳудди шу саҳобий яна бошқа бир марта худди шу саволини такрорлаганларида Расулуллоҳ с.а.в. яна “Садақа қил” дедилар. Саъад ибни Убода р.а ўшанда бир қудуқ қазиб, сув чиқариб оналарини номига атадилар ва барча бепул беминнат сувдан фойдаланиши учун жорий қилиб қўйдилар ва ҳосил бўладиган савоб у кишининг волидаи муҳтарамаларининг руҳи покларга етиб турадиган бўлди. Биз ҳам мана шу ҳолатларни ўрганишимиз, ўтганларимзнинг йўқлашда фақат таом пишириб улашиш билан чегараланиб қолмасдан кам таъминланган оилалар, бева-бечоралар, муҳтож кишиларни турар жойини яхшилаш, фарзандларига кийим-кечак олиб бериш ёки кўпчилик манфаат оладиган баъзи-бир ишларни қилишга, доимий равишда уни савоби ўтганларимизга бориб туришини таъминлайдиган ҳолатларга ҳам ўтишимиз керак.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Иқтибос олиш
-1 #7 Qadriyat.uz 07.07.2016 04:18
Иқтибос Ilhom:
va keyin oxirgi voxtda meni tushlarim faqat jasad yoki qon bilan bog'liq tushlar ko'rayamman buni qandey chunsam bo'ladi?

Ибодатларни адо этиб, таҳорат билан, ўзингизга "Ихлос", "Нос", "Фалақ" сураларини ўқиб, дам солиб ухланг. Иншааллоҳ, ҳаммаси яхши бўлади.
Иқтибос олиш
+1 #6 Ilhom 04.07.2016 17:42
va keyin oxirgi voxtda meni tushlarim faqat jasad yoki qon bilan bog'liq tushlar ko'rayamman buni qandey chunsam bo'ladi?
Иқтибос олиш

Мулоҳаза қўшиш


Ҳимоя коди
Янгилаш