Жоиз бўлган исмлар (Азиз, Гулнора, Шаҳруза, Шерзод, Наргиза, Робия, Маҳдий)

Рукн: Савол беринг Чоп этилган: 20.05.2017

Савол: Азиз исмини қўйиш жоизми?

Жавоб: Ҳа, бу исмни қўйиш жоиздир. Бу исм – кучли, мустаҳкам маъноларини англатади. Валлоҳу аълам.

Савол: Онамнинг исмлари Гулнора. Баъзилар бу исм “дўзах гули” деган маънони англатади, деб айтишмоқда. Бу исмни ўзгартирмасак бўладими?

Жавоб: Бу исм ёмон исм эмас. Айримлар шундай нотўғри тушуниб қолишган. Исмни ўзгартирманглар.

Савол:  Менинг исмим Марат. Бу исмни Татар ва Кавказ Ўрто Осиё халқларида кўпроқ учратамиз. Исмимнинг асл маъносини қандай?

Жавоб: Марат исми Мурод исмининг бироз ўзгарган шакли бўлиб, “мақсад”, “ният” маъноларини англатади. Валлоҳу аълам.

Савол: Менинг исмим Латифжон. Ушбу исм Алоҳнинг исмлари ва сифатларидан эканлиги биламан. Исмимга “Абду” қўшмаса ҳам бўладими?

Жавоб: Аллоҳ таолонинг баъзи исмларини бандаларга исм қилиб қўйиш жоиз бўлиб, Латиф исми ана шу исмлар жумласидандир. Агар Ал-Латиф дейилса, Аллоҳ таоло ирода қилинган бўлади. Шунга кўра, сизнинг Латифжон исмингиз нотўғри исм эмасдир. Валлоҳу аълам.

Савол: Бир яқин танишимнинг исми Жалол. Интернетдан Аллоҳ таолонинг Жалол деган исмини тополмадим, балки Жалил (энг улуғ, буюк) деган исми бор экан. Биз Жалол исмини ўрнига Абдужалол деб айтишни режа қилган эдик. Абдужалол деб чақирсак бўладими?

Жавоб: Дўстингизга Абдулжалол эмас, балки Жалолуддин деб мурожаат қилсангизлар мақсадга мувофиқ бўлади.

Савол: Бир яқин инсонимиз чақалоққа Улуғназар деб исм қўйиш ниятида эканлар. Бошқа бири эса Камол ёки Камолиддин исмини маъқул топибди. Шу исмларни қўйиш жоизми?

Жавоб: Бу исмларни қўйишнинг зарари йўқ, яъни жоиздир. Лекин ундан ҳам гўзали Аллоҳ таолога қулликни билдириб турадиган, “абду” сўзига Аллоҳ таолонинг бирор исми туташган Абдуллоҳ, Абдулфаттоҳ, Абдураҳмон каби ёки Муҳаммад, Аҳмад каби пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари бўлса янада гўзал бўлади. Валлоҳу аълам.

Савол: Рамазон ойида Аллоҳ қиз фарзанд ато этди. Ўзбек исмлари китобини ўқиб Шаҳруза исмининг маъноси билан танишиб қизимга Шаҳруза деб исм қўйдим. Китобда берилишича Шаҳруза исмининг маъноси Рамазон ойида туғилган, аслзода қиз мўътабар қиз экан. Қизимнинг исми исломий исмларданми?

Жавоб: Бу исмни қўйиш жоиздир. Яхши исм қўйишлик ота-онанинг зиммасидаги фарзанднинг ҳаққи бўлгани учун исм қўйишда иложи борича бирорта олим киши билан маслаҳатлашиб кейин қўйишлик муносиброқдир. Валлоҳу аълам.

Савол: Ирода, Рўёббек исмлари диний исмлар ҳисобланадими?

Жавоб: Маъно эътиборидан бу исмларни қўйишликнинг зарари йўқ. Лекин бу борада Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам тавсияларига амал қилишлик мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Савол:  Мен пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаламни 99 исмини ўқиб қолдим. Булар иcнида Жаббор исми ҳам бор экан. Менинг исмим АбдуЖаббор қариндош амакиларим ҳазиллашиб, Жаббор оға дейишади. Бундай аташ жойизми?

Жавоб: Жаббор Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидандир. Шунинг учун бунга Абду сўзини қўшиб, Абдулжаббор дейиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Савол: Исмимни қай тарзда ёзсам тўғри бўлади Абдурроҳман ёки Абдурраҳман ё умуман бошқачами?

Жавоб: Аслида араб тилида Абдур-роҳман дейилади. Бизнинг ўзбек тилимизда эса Абдураҳмон деб ишлатилади. Бу жоиздир. Валлоҳу аълам.

Савол: Ўғил болага Шерзодбек исмини куйиш жоизми, маъноси кандай?

Жавоб: Ҳа, бундай исмни қўйиш жоиз. Бунинг маъноси “Шернинг боласи” дегани. Кишилар фарзандларини шер каби довюрак ва жасур ўғлон бўлсин деб шундай исм қўйишади.

Савол: Ёшим 24 да. Кўнглимга ёққан бир қиз бор. Исми Наргиза. Унга уйланиш ниятида эдим, лекин яқинларим уни исми хосиятсиз дея унга уйланишимга қаршилик қилишди. Айтишларича, бу исм “дўзах гули” деган маънони билдирар экан. Ўзим бу нарсаларга эътибор бермайман, аммо қариндошларимни ҳам сўзларини рад этиб, улар билан алоқаларимни кескинлашиб кетишини истамайман. Маслаҳат берсангиз.

Жавоб: Наргиза деган исм ёмон исм эмас. Ота-онангиз ва маслаҳат олишингизга муносиб бўлган қариндошлардан маслаҳат олиб уйланишингиз мумкин. Бу исм дўзах гули деган маънони англатмайди. Бу исм арабча исм эмас. Араб тилидан илми бўлмган кишилар шу гапни айтишади. Бу исм “гўзал юзли” деган маънони англатади дейилган. Шунингдек, бу исм гулнинг ҳам номидир. Валлоҳу аълам.

Савол:  Фозил қорининг «Тил офати» мавзусидаги маърузаларида Рустами Достон ўз вақтида ислом динига қарши урушган одам дедилар. Хўжайинимнинг исмлари Рустам. Исмларини ўзгартирсинларми?

Жавоб: Рустам исмини ўзгартириш шарт эмас. Чунки бу исм паҳлавон ва қаҳрамон каби маъноларни англатади. Лекин бу исмдан айнан мазкур Рустамга ўхшашга рағбат қилмаслик лозим. Балки маъноси эътибордан паҳлавон ва жасур бўлиши ният қилинади. Валлоҳу аълам.

Савол: Робия исмини фақат тўртинчи қиз фарзандга қўйиладими, маъноси қандай?

Жавоб: Робия дегани юқори кўтарилувчи, ўсувчи ва зиёда бўлувчи каби маъноларни англатади. Робиа дегани эса тўртинчи деган маънони англатади. Буюк аёлларга ўхшасин деб, тўртинчи фарзанд бўлмаса ҳам, унга Робиа исмини қўйиш жоиздир.

Савол: Интернет сайтларидан бирида Жаҳонгир исми ҳақида ўқиб қолдим. Жаҳонгир исми исломда қораланган, Аллоҳ лаънатлаган исм деб ёзилган экан. Бу ҳақда маълумот беришингизни илтимос қоламан.

Жавоб: Йўқ, бу исмни сиз айтган даражада қораланганини бирор эътиборли манбада учратмадик. Лекин кирбланиш ва мутлоқ ҳокимликни ифодалайдиган исмларни қўйишдан қайтарилган. Масалан, Шаҳаншоҳ каби исмлар

Савол: Фарзандимга Муҳаммадсултон деб исм қўйсам бўладими?

Жавоб:  Ҳа, бу исмни қўйса бўлади.

Савол: Ўғлимга Маҳдий исмини қўймоқчи эдим Имом Маҳдий ҳақида эшитганман. Маҳдий исмининг маъносини ҳам биламан. Лекин айримлар бу исмни қўйишдан олдин аҳли илм билан маслаҳат қил дейишди. Маҳдий исмини қуйиш жоизми?

Жавоб: Фарзандга Маҳдий деб исм қўйиш жоиздир. Чунки маҳдий сўзи “ҳидоятланган” деган маънони англатади. Валлоҳу аълам.

Савол: Паспортимдаги исмим – Ўлмас. Ёшлигимда кўп касал бўлганим учун шунақа исм қуйишган экан. Тўхтамурод деган исмим ҳам бор. Паспортимдаги Ўлмасни Тухтамуродга ўзгартирсам бўладими? Динимизда Тухтамурод исми жоизми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом! Биринчи исмингиз ҳам ножоиз исм эмас. Чунки сизни исмингизда бу одам ҳеч қачон ўлмайди – деган эътиқод маъноси йўқ. Балки айтганингиздек, соғ-омон униб улғайсин, узоқ умр кўрсин, деган умидда қўйилган. Иккинчиси ҳам жоиз. Алмаштирмасангиз ҳам бўлади. Ихтиёр ўз қўлингизда. Валлоҳу аълам!

Савол: Инсон исмининг чиройли қўйилиши у дунёда ўзига ҳамроҳ бўлади дейишади. Шундайми?

Жавоб: Аввало исмни гўзал қўйишга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрганлар. Шунингдек, яхши маъноси исмдан эгасига яхши бир насиба бўлиши умид қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати

Savol: Aziz ismini qo‘yish joizmi?

Javob: Ha, bu ismni qo‘yish joizdir. Bu ism – kuchli, mustahkam ma’nolarini anglatadi. Vallohu a’lam.

Savol: Onamning ismlari Gulnora. Ba’zilar bu ism “do‘zax guli” degan ma’noni anglatadi, deb aytishmoqda. Bu ismni o‘zgartirmasak bo‘ladimi?

Javob: Bu ism yomon ism emas. Ayrimlar shunday noto‘g‘ri tushunib qolishgan. Ismni o‘zgartirmanglar.

Savol:  Mening ismim Marat. Bu ismni Tatar va Kavkaz O‘rto Osiyo xalqlarida ko‘proq uchratamiz. Ismimning asl ma’nosini qanday?

Javob: Marat ismi Murod ismining biroz o‘zgargan shakli bo‘lib, “maqsad”, “niyat” ma’nolarini anglatadi. Vallohu a’lam.

Savol: Mening ismim Latifjon. Ushbu ism Alohning ismlari va sifatlaridan ekanligi bilaman. Ismimga “Abdu” qo‘shmasa ham bo‘ladimi?

Javob: Alloh taoloning ba’zi ismlarini bandalarga ism qilib qo‘yish joiz bo‘lib, Latif ismi ana shu ismlar jumlasidandir. Agar Al-Latif deyilsa, Alloh taolo iroda qilingan bo‘ladi. Shunga ko‘ra, sizning Latifjon ismingiz noto‘g‘ri ism emasdir. Vallohu a’lam.

Savol: Bir yaqin tanishimning ismi Jalol. Internetdan Alloh taoloning Jalol degan ismini topolmadim, balki Jalil (eng ulug‘, buyuk) degan ismi bor ekan. Biz Jalol ismini o‘rniga Abdujalol deb aytishni reja qilgan edik. Abdujalol deb chaqirsak bo‘ladimi?

Javob: Do‘stingizga Abduljalol emas, balki Jaloluddin deb murojaat qilsangizlar maqsadga muvofiq bo‘ladi.

Savol: Bir yaqin insonimiz chaqaloqqa Ulug‘nazar deb ism qo‘yish niyatida ekanlar. Boshqa biri esa Kamol yoki Kamoliddin ismini ma’qul topibdi. Shu ismlarni qo‘yish joizmi?

Javob: Bu ismlarni qo‘yishning zarari yo‘q, ya’ni joizdir. Lekin undan ham go‘zali Alloh taologa qullikni bildirib turadigan, “abdu” so‘ziga Alloh taoloning biror ismi tutashgan Abdulloh, Abdulfattoh, Abdurahmon kabi yoki Muhammad, Ahmad kabi payg‘ambar sollallohu alayhi vasallamning ismlari bo‘lsa yanada go‘zal bo‘ladi. Vallohu a’lam.

Savol: Ramazon oyida Alloh qiz farzand ato etdi. O‘zbek ismlari kitobini o‘qib Shahruza ismining ma’nosi bilan tanishib qizimga Shahruza deb ism qo‘ydim. Kitobda berilishicha Shahruza ismining ma’nosi Ramazon oyida tug‘ilgan, aslzoda qiz mo‘‘tabar qiz ekan. Qizimning ismi islomiy ismlardanmi?

Javob: Bu ismni qo‘yish joizdir. Yaxshi ism qo‘yishlik ota-onaning zimmasidagi farzandning haqqi bo‘lgani uchun ism qo‘yishda iloji boricha birorta olim kishi bilan maslahatlashib keyin qo‘yishlik munosibroqdir. Vallohu a’lam.

Savol: Iroda, Ro‘yobbek ismlari diniy ismlar hisoblanadimi?

Javob: Ma’no e’tiboridan bu ismlarni qo‘yishlikning zarari yo‘q. Lekin bu borada Payg‘ambar sollallohu alayhi vasallam tavsiyalariga amal qilishlik maqsadga muvofiqdir. Vallohu a’lam.

Savol:  Men payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vassalamni 99 ismini o‘qib qoldim. Bular icnida Jabbor ismi ham bor ekan. Mening ismim AbduJabbor qarindosh amakilarim hazillashib, Jabbor og‘a deyishadi. Bunday atash joyizmi?

Javob: Jabbor Alloh taoloning go‘zal ismlaridandir. Shuning uchun bunga Abdu so‘zini qo‘shib, Abduljabbor deyish lozim bo‘ladi. Vallohu a’lam.

Savol: Ismimni qay tarzda yozsam to‘g‘ri bo‘ladi Abdurrohman yoki Abdurrahman yo umuman boshqachami?

Javob: Aslida arab tilida Abdur-rohman deyiladi. Bizning o‘zbek tilimizda esa Abdurahmon deb ishlatiladi. Bu joizdir. Vallohu a’lam.

Savol: O‘g‘il bolaga Sherzodbek ismini kuyish joizmi, ma’nosi kanday?

Javob: Ha, bunday ismni qo‘yish joiz. Buning ma’nosi “Sherning bolasi” degani. Kishilar farzandlarini sher kabi dovyurak va jasur o‘g‘lon bo‘lsin deb shunday ism qo‘yishadi.

Savol: Yoshim 24 da. Ko‘nglimga yoqqan bir qiz bor. Ismi Nargiza. Unga uylanish niyatida edim, lekin yaqinlarim uni ismi xosiyatsiz deya unga uylanishimga qarshilik qilishdi. Aytishlaricha, bu ism “do‘zax guli” degan ma’noni bildirar ekan. O‘zim bu narsalarga e’tibor bermayman, ammo qarindoshlarimni ham so‘zlarini rad etib, ular bilan aloqalarimni keskinlashib ketishini istamayman. Maslahat bersangiz.

Javob: Nargiza degan ism yomon ism emas. Ota-onangiz va maslahat olishingizga munosib bo‘lgan qarindoshlardan maslahat olib uylanishingiz mumkin. Bu ism do‘zax guli degan ma’noni anglatmaydi. Bu ism arabcha ism emas. Arab tilidan ilmi bo‘lmgan kishilar shu gapni aytishadi. Bu ism “go‘zal yuzli” degan ma’noni anglatadi deyilgan. Shuningdek, bu ism gulning ham nomidir. Vallohu a’lam.

Savol:  Fozil qorining «Til ofati» mavzusidagi ma’ruzalarida Rustami Doston o‘z vaqtida islom diniga qarshi urushgan odam dedilar. Xo‘jayinimning ismlari Rustam. Ismlarini o‘zgartirsinlarmi?

Javob: Rustam ismini o‘zgartirish shart emas. Chunki bu ism pahlavon va qahramon kabi ma’nolarni anglatadi. Lekin bu ismdan aynan mazkur Rustamga o‘xshashga rag‘bat qilmaslik lozim. Balki ma’nosi e’tibordan pahlavon va jasur bo‘lishi niyat qilinadi. Vallohu a’lam.

Savol: Robiya ismini faqat to‘rtinchi qiz farzandga qo‘yiladimi, ma’nosi qanday?

Javob: Robiya degani yuqori ko‘tariluvchi, o‘suvchi va ziyoda bo‘luvchi kabi ma’nolarni anglatadi. Robia degani esa to‘rtinchi degan ma’noni anglatadi. Buyuk ayollarga o‘xshasin deb, to‘rtinchi farzand bo‘lmasa ham, unga Robia ismini qo‘yish joizdir.

Savol: Internet saytlaridan birida Jahongir ismi haqida o‘qib qoldim. Jahongir ismi islomda qoralangan, Alloh la’natlagan ism deb yozilgan ekan. Bu haqda ma’lumot berishingizni iltimos qolaman.

Javob: Yo‘q, bu ismni siz aytgan darajada qoralanganini biror e’tiborli manbada uchratmadik. Lekin kirblanish va mutloq hokimlikni ifodalaydigan ismlarni qo‘yishdan qaytarilgan. Masalan, Shahanshoh kabi ismlar

Savol: Farzandimga Muhammadsulton deb ism qo‘ysam bo‘ladimi?

Javob:  Ha, bu ismni qo‘ysa bo‘ladi.

Savol: O‘g‘limga Mahdiy ismini qo‘ymoqchi edim Imom Mahdiy haqida eshitganman. Mahdiy ismining ma’nosini ham bilaman. Lekin ayrimlar bu ismni qo‘yishdan oldin ahli ilm bilan maslahat qil deyishdi. Mahdiy ismini quyish joizmi?

Javob: Farzandga Mahdiy deb ism qo‘yish joizdir. Chunki mahdiy so‘zi “hidoyatlangan” degan ma’noni anglatadi. Vallohu a’lam.

Savol: Pasportimdagi ismim – O‘lmas. Yoshligimda ko‘p kasal bo‘lganim uchun shunaqa ism quyishgan ekan. To‘xtamurod degan ismim ham bor. Pasportimdagi O‘lmasni Tuxtamurodga o‘zgartirsam bo‘ladimi? Dinimizda Tuxtamurod ismi joizmi?

Javob: Va alaykum assalom! Birinchi ismingiz ham nojoiz ism emas. Chunki sizni ismingizda bu odam hech qachon o‘lmaydi – degan e’tiqod ma’nosi yo‘q. Balki aytganingizdek, sog‘-omon unib ulg‘aysin, uzoq umr ko‘rsin, degan umidda qo‘yilgan. Ikkinchisi ham joiz. Almashtirmasangiz ham bo‘ladi. Ixtiyor o‘z qo‘lingizda. Vallohu a’lam!

Savol: Inson ismining chiroyli qo‘yilishi u dunyoda o‘ziga hamroh bo‘ladi deyishadi. Shundaymi?

Javob: Avvalo ismni go‘zal qo‘yishga Payg‘ambar sollallohu alayhi vasallam buyurganlar. Shuningdek, yaxshi ma’nosi ismdan egasiga yaxshi bir nasiba bo‘lishi umid qilinadi. Vallohu a’lam.

O‘zbekiston Musulmonlari idorasi Fatvo hay’ati