“Энг ибратли ҳаётий ҳикоялар” танловига марҳамат!

Рукн: Янгиликлар Чоп этилган: 24.06.2016

Хабарингиз бор, www.ziyouz.uz ва www.qadriyat.uz сайтлари “Энг гўзал ҳикоятлар” танловини эълон қилган эди. Аввалги танловда энг гўзал, ибратли ҳикоятлар таржималари аниқланган эди. Ушбу анъанани давом эттирган ҳолда Рамазон ойи муносабати билан янги “Энг ибратли ҳаётий ҳикоялар” танловини эълон қиламиз. Унда ўзингиз ҳаётда кўрган ёки яқинларингиз ҳаётида юз берган реал ибратли ҳикоялар билан иштирок этишингиз мумкин.

Танлов тартиби:

Танлов учун ўзингиз ҳаётда кўрган ёки яқинларингиз ҳаётида юз берган ибратли реал ҳикоя(лар)ни чиройли баён қилиб Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. почтасига юборинг. Материаллар 2016 йил 17 июлига қадар қабул қилинади. Ғолиблар 2016 йил июль ойи сўнггида эълон қилинади.

Иштирокчилар юборадиган материаллар сони чекланмаган. Ғолибларни аниқлашда ҳикоянинг мазмуни, долзарблиги, матннинг бадиий хусусиятлари, манбанинг ишончлилиги ҳам эътиборга олинади.

Танловга юборилган ҳикоятлар www.ziyouz.uz ва www.qadriyat.uz сайтларида эълон қилинади.

Танлов ғолибига Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг 32 жилдли “Ҳадис ва ҳаёт” тўплами тақдим этилади.

Танлов талаблари:

1. Ҳикоя аввал бошқа манбаларда чоп этилмаган бўлиши керак.
2. Ҳикоя муаллиф ёки унинг яқинлари ҳаётида юз берган реал воқелик бўлиши керак. Тўқима ҳикоялар қабул қилинмайди. Ушбу шартнинг бажарилиши муаллифнинг ихлосига ҳавола қилинади.
3. Ҳикоя турли тилларда чиққан манбалардан кўчирилмаган бўлиши керак.
4. Ҳикоя юборувчининг ўзи томонидан баён қилинган бўлиши керак.
5. Ҳикоя бошқалар тилидан баён қилинса, унинг кимлиги қайд этилиши керак.

“Энг ибратли ҳаётий ҳикоялар” танловида иштирок этинг ва энг гўзал ҳадяга соҳиб чиқинг!

* * *

Танловга келган ҳикоялар:

Баҳодир Хўжаев. Ватанимни соғинаман
Билол Шералиев. Ибрат
Аҳрор Яҳёев. Тушда ёд олинган оят
Беҳзод Мелиқулов. Сахарликка турғизган ким эди?
Олимжон Обидов. Автобус бекатида
Зайнаб Закия. “Покиза аёллар покиза эркаклар учундир”
Фотима. Чин дилдан қилинган дуо
Мавлуда Дадажанова. “Юсуф” сурасининг ҳикмати
Абдуллоҳ Маҳмудов. Сохта “қори ака”нинг тавбаси
Муҳиддин Ҳамидов. Меҳр танқисми?
Қудрат Дўстмуҳаммад. Икки жуфт қўлқоп
Каримберди Тўрамурод. Сеҳрли кеча
Муслима. Мазлуманинг қарғиши
Мирзоҳид Эшонқулов. Ақл ёшдами?
Акбаржон Абдулмажид. Тошқин
Жонибек Шуҳратов. “Тобут кўтариш насиб этсин-да...”
Қудрат Дўстмуҳаммад. Лайлаклар
Мусулмон Намоз. Онамнинг урчуғи
Бону. Излаганимни топдим
Саъдуллоҳ Саламуллаев. Жаннатни сўрасам бўлмасмиди
Зиё. Азон овози
Абдул Мўмин. Солиҳа аёл ибрати
Абдул Мўмин. Энг буюк ҳадя
Абдул Мўмин. Жамоат намозига ҳарис қария
Азим Йўлдошев. Ҳазратнинг қабул бўлган дуоси
Абдуқаҳҳор Раҳимов. Бобомнинг ихлоси
Абдулҳафиз Эргашев. Байтуллоҳни қўмсаб
Абдулҳафиз Эргашев. Аллоҳнинг муҳофазаси
Мирзоҳид Эшонқулов. “Қуръон ростдан илоҳий китоб экан…”
Мирзоҳид Эшонқулов. Садақа - радди бало
Абдул Мўмин. Тошмеҳр фарзандлар
Файзуллоҳ. Ғафлатда юрган эканман
Хуршид Нуруллаев. Ўзганинг ҳақи
Қудрат Дўстмуҳаммад. Иймон калимаси
Баҳодир Хўжаев. Гўзал хулқ - иймон белгиси
Абдул Мўмин. Гўзал хотима
Марям Осиё. Онани рози қилган фарзанд хор бўлмас
Қудратуллоҳ. Меҳрибоним — онам
Баҳодир Хўжаев. Ҳалол завол топмайди
Мубина Аббосхон қизи. Барчасига шукрлар бўлсин!
Санжарбек Ҳикматуллаев. Қалблар сўзлаганда...
Абдул Мўмин. Тазарру ила қилинган дуо мустажоби
Абдул Мўмин. “Ёсин”га ошиқ бувим
Замира Ибраҳимова. Энг гўзал рўё
Орифжон Толипов. Ёлғоннинг туғилиши
Гулнигор. Ишқ сурури
Муаллифсиз. Биз Аллоҳни танимас эканмиз!
Абдул Мўмин. Онани хор қилган қизлар...
Алишер Алиматов. Картошка баҳона...
Алишер Алиматов. Мўъжиза
Қудратуллоҳ. Сабрнинг охири — фақат мукофот
Ҳусан. Қўшнининг дуоси
Абдулатиф Абдуллаев. Тупроқ худо бўла оладими?
Абдунаби Ҳайдаров. “Фалокат”
Абдунаби Ҳайдаров. Миннат оши – маломат тоши
Абдунаби Ҳайдаров. Меҳр сўзда эмас, кўзда бўлар...
Жасур. Ризқ берувчи Унинг Ўзидир!
Асадуллоҳ Ҳайдаров. Зам-зам — шифо
Беҳзод Ҳамдамов. Тўқликка шўхлик
Толиби илм. 13-рақамли савол
Қудратуллоҳ. Аллоҳнинг синовлари
Баҳодир Хўжаев. Биринчи маошингизни кимга бердингиз?
Гулхумор Сидиқова. Ёлғон гувоҳликнинг оқибати
Гулхумор Сидиқова. Ёмон ният жавобсиз қолмас
Гулхумор Сидиқова. Жумага кеч қолмай-да...
Гулхумор Сидиқова. Раҳмон уйғотган эди
Гулхумор Сидиқова. Битта нон учун дуо
Гулхумор Сидиқова. Ҳаром мол юқмайди
Абдул Мўмин. Солиҳ фарзанд
Гўзал Нажмиддинова. Ҳақиқий бахт...
Гўзал Нажмиддинова. Кириш имтиҳони
Жаҳонгир Боймуродов. Раҳмат ва нафрат
Қудрат Дўстмуҳаммад. Равзадаги издиҳом
Баҳодир Хўжаев. Меҳр ва мурувват
Беҳзод Йўлдошев. “Аузу биллаҳ”нинг фойдаси
Абдумажид Азим. Амма
Шарофиддин Тўлаганов. Ҳаётимни ўзгартирган оддий одамлар
Абдул Мўмин. Боланинг беғубор нияти
Абдул Мўмин. Қорининг каромати
Умида Ҳолиқулова. Ҳаётимни ўзгартирган туш
Сарвар Анвар ўғли. Насиба
Мавлон Марасулов. Кўзимни қайтариб берди
Шарифа Ғаниева. Сувга чўккан орзулар
Шарифа Ғаниева. Иснод
Жалолиддин Турсунов. Сен йиғлама, болажон!
Дилдора Шарипова. Фарзанд — жазо эмас, мукофот
Наргиза Усанбоева. “Дунё тургунча туринг, яхши одам!”
Абдул Мўмин. Яхшилик унутилмайди
Алишер Бўрибеков. Фарзанд ота ҳузурида ўзини қандай тутиши керак?
Музаффар. Буюк дарс
Акбаржон Абдулмажид. Ибратли интиҳо
Акбаржон Абдулмажид. Ихлос
Мумтоза. Жажжи муаллим