Ғолиб бўлишни истасангиз...

Рукн: Ибрат Чоп этилган: 24.03.2015

Кунлардан бир куни қурбақалар мусобақа уюштиришибди. Шартга кўра ғолиблик баланд миноранинг устига биринчи бўлиб чиққан иштирокчига насиб қилади.

Ниҳоят кутилган он келиб, мусобақа бошланди. Томошага келган кўплаб қурбақалар мусобақа иштирокчиларидан ҳеч бири минора тепасига чиқолмаслигидан баҳс қилишар, тинмай бақиришарди: “Бечоралар, бекорга овора бўляпсиз, барибир маррага етолмайсиз!..”

Бу сўзларни эшитган иштирокчилар, маррага етолмасликларига ўзлари ҳам ишониб, бир-бир мусобақани тарк эта бошладилар. Лекин биттагина қурбақа бу гапларга парво қилмай, ўжарлик билан минорага тирмашарди. Пастдагилар эса ҳамон бақиришарди: “Барибир ғолиб бўлолмайсан!..”

Ниҳоят ҳамма иштирокчилар ғолибликдан умид уздилар. Фақат бояги биргина қурбақа тиришиб-тирмашиб миноранинг устига чиқишни уддалади. Ҳайрат ичида қолган иштирокчилару томошабинлар ундан бу мушкул ишни қандай бажарганини сўрашга ошиқдилар.

Томошабинлардан бири ғолибга яқин келди ва ундан қандай қилиб бу ишнинг уддасидан чиқдинг, деб сўради. Лекин ғолиб унинг ҳам, бошқаларнинг ҳам саволларини тушунмагандай индамай тураверди. Шунда билдиларки, ғолиб қурбақа кар экан!

Бу ҳикоядан тўғри хулоса чиқаринг. Бадгумон кимсаларнинг умидларингизни синдиришига йўл қўйманг. Ҳамиша ўзингизга, қалбингизга ишонинг. Шундагина кўзланган маррага етиб борасиз!

“Ирфон” тақвимининг 2009 йил, 3-сонидан олинди.

* * *

Kunlardan bir kuni qurbaqalar musobaqa uyushtirishibdi. Shartga ko‘ra g‘oliblik baland minoraning ustiga birinchi bo‘lib chiqqan ishtirokchiga nasib qiladi.

Nihoyat kutilgan on kelib, musobaqa boshlandi. Tomoshaga kelgan ko‘plab qurbaqalar musobaqa ishtirokchilaridan hech biri minora tepasiga chiqolmasligidan bahs qilishar, tinmay baqirishardi: “Bechoralar, bekorga ovora bo‘lyapsiz, baribir marraga yetolmaysiz!..”

Bu so‘zlarni eshitgan ishtirokchilar, marraga yetolmasliklariga o‘zlari ham ishonib, bir-bir musobaqani tark eta boshladilar. Lekin bittagina qurbaqa bu gaplarga parvo qilmay, o‘jarlik bilan minoraga tirmashardi. Pastdagilar esa hamon baqirishardi: “Baribir g‘olib bo‘lolmaysan!..”

Nihoyat hamma ishtirokchilar g‘oliblikdan umid uzdilar. Faqat boyagi birgina qurbaqa tirishib-tirmashib minoraning ustiga chiqishni uddaladi. Hayrat ichida qolgan ishtirokchilaru tomoshabinlar undan bu mushkul ishni qanday bajarganini so‘rashga oshiqdilar.

Tomoshabinlardan biri g‘olibga yaqin keldi va undan qanday qilib bu ishning uddasidan chiqding, deb so‘radi. Lekin g‘olib uning ham, boshqalarning ham savollarini tushunmaganday indamay turaverdi. Shunda bildilarki, g‘olib qurbaqa kar ekan!

Bu hikoyadan to‘g‘ri xulosa chiqaring. Badgumon kimsalarning umidlaringizni sindirishiga yo‘l qo‘ymang. Hamisha o‘zingizga, qalbingizga ishoning. Shundagina ko‘zlangan marraga yetib borasiz!

“Irfon” taqvimining 2009 yil, 3-sonidan olindi.