Warning: include(html/template.php): failed to open stream: No such file or directory in /home/u657096676/domains/qadriyat.uz/public_html/templates/business/index.php on line 93

Warning: include(html/template.php): failed to open stream: No such file or directory in /home/u657096676/domains/qadriyat.uz/public_html/templates/business/index.php on line 93

Warning: include(): Failed opening 'html/template.php' for inclusion (include_path='.:/opt/alt/php56/usr/share/pear:/opt/alt/php56/usr/share/php') in /home/u657096676/domains/qadriyat.uz/public_html/templates/business/index.php on line 93

Умму Кулсум бинти Али

Рукн: Саҳобалар Чоп этилган: 26.06.2019

«Ё Али! Уни менга никоҳла. Аллоҳга қасамки, унинг суҳбатини менчалик орзу қилган бошқа ҳеч ким йўқдир».
«Расулуллоҳнинг(соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
«Қиёмат куни менинг насабим ва ақраболаримдан бошқа насаб ва қариндошлик кесикдир», деганларини эшитдим. Исломга кириш ва қизимни Аллоҳ Расулига бериш билан унга қариндош бўлдим. Бу қариндошликни унинг наслидан қиз олиб, куёв бўлиш билан мустаҳкам қилмоқчиман».
Умар ибн Хаттоб (р.а.)

Умму Кулсумнинг туғилиши

Фотимаи Заҳро (розияллоҳу анҳу) жуда гўзал бир киз чақалоқни дунёга келтирди. Бу вақтда Али (розияллоҳу анҳу) Маккадан узоқроқ ерда эди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қизларининг кўзи ёриганини эшитиб, Фотиманинг уйига келдилар. Уни жуда севардилар. Эсон-омон кутулгани билан табриклаб, таскин берувчи сўзлар айтдилар. Яхши ният билан чақалоққа холаси Умму Кулсумнинг номи қўйилди.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шарафли қўлларини гўдак устида юргизиб, бу қизни муборак қилишини сўраб, Аллоҳ таолога дуо этдилар.

Сафардан қайтган Али (розияллоҳу анҳу) завжаси бир қиз туққанлигини ва чакалоққа бобоси Ҳазрати Муҳаммад (алайҳиссалом) тарафидан исм берилганини эшитиб жуда севинди.

Кунлар, ойлар ўтган сари қизалоқ ўсиб-улғайиб, гўзаллиги ҳам ортиб борар эди. Ўн ёшга етмасдан бобоси Муҳаммад (алайҳиссалом) вафот этдилар. Умму Кулсум бобосининг вафотидан энг кўп изтироб чекканлардан бири бўлди.

Мўминлар амирига никоҳланиши

Умму Кулсум ҳаётининг илк баҳоридаёқ жуда фосиҳ ва болиғ гапирар эди. Шу билан бирга, жуда кичкина бўлишига қарамай, қувватли имон соҳиби эди. Унинг ахлоқий васфлари ва фазилатлари халифа Умарнинг (розияллоҳу анҳу) қулоғига етиб келди. Ҳазрати Умар (розияллоҳу анҳу) анчадан бери Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) куёв бўлиш орзуси билан юрар эдилар. Шу боис Умму Кулсумнинг қўлини сўраш учун қулай фурсатни пойлай бошладилар.

Умар (розияллоҳу анҳу) мусулмонлар ўртасида содир бўлган муаммоларда, кўпинча Алининг (розияллоҳу анҳу) ҳукм чиқаришни сўрар эдилар. Чунки Алининг (розияллоҳу анҳу) фатво беришдаги билимдонлиги ва фиқҳ борасидаги чуқур илмига ишонардилар.

Бир куни навбатдаги масала кўриб чиқилди ва Али (розияллоҳу анҳо) кетмоқчи бўлдилар. Умар (розияллоҳу анҳу) уни тўхтатиб:

- Сенда хусусий бир ишим бор эди, ё Али! - дедилар. Ҳамма тарқалгач, икковлари ўртасида қуйидаги суҳбат бўлиб ўтди:

- Умму Кулсумни менга никоҳлашингни сўрайман.

- У ҳали жуда ёш...

- Уни менга никоҳла, ё Али! Аллоҳга қасамки, унинг суҳбатини менчалик орзу қиладиган ҳеч ким йўкдир.

- У ҳодда қизимни сенинг олдингга юборай. Агар рози бўлсанг, уни сенга никоҳлаб бераман.

Бу суҳбатдан сўнг Али (розияллоҳу анҳу) уйга кетдилар. Уйга келгач, қизлари Умму Кулсумни чақирдилар. Унга бир ҳирқани бериб, шундай дедилар:

- Бу ҳирқани мўминларнинг амири Хаттоб ўғли Умарга олиб бор ва унга отам сизга айтган ҳирқа мана шу, дегин.

Умму Кулсум ҳирқани олиб, Умарнинг (розияллоҳу анҳу) ҳузурларига келди. Изн сўраб ичкарига кирди ва отаси тайинлаган гапларни айтди. Асл кўзланган мақсаддан у бехабар эди.

Умарнинг (розияллоҳу анҳу) кўзлари севинчдан порлаб:

- Отангга менинг қабул этганимни, рози бўлганимни айт, дедилар.

Умар (розияллоҳу анҳу) уйларидан чиқиб, Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) масжидларига, қабр билан минбар ўртасидаги муҳожирлар мажлиси бўладиган майдонга келдилар. Равзаи шарифдаги бу жой асҳоби киромнинг доимий йиғиладиган жойига айланган эди.

Умар (розияллоҳу анҳу) келганларида ҳеч ким йўқ эди. Бирин-кетин саҳобалар кела бошладилар. Биринчи бўлиб Али, кейин Усмон ибн Аффон, Зубайр ибн Аввом, Талҳа ибн Убайдуллоҳ ва Абдураҳмон ибн Авф келдилар.

Ҳамма йиғилтанидан сўнг Умар (розияллоҳу анҳу):

- Менга саодат тиланг... Мени табрикланг, - дедилар.

- Кимга уйланяпсиз, ё амирал мўминин?! - деб сўрадилар.

- Абу Толибнинг ўғли Алининг қизига. Мен Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) :

"Қиёмат куни менинг насабим ва ақраболаримдан бошқа насаб ва қариндошлик кесикдир", деб айтганларини эшитгандим. Исломга кириш ва қизимни Аллоҳ расулига бериш билан унга қариндош бўлдим. Бу қариндошликни унинг наслидан қиз олиб, куёв бўлиш билан мустаҳкам қилишни хоҳладим", дедилар Умар (розияллоҳу анҳу).

Мажлисга йиғилганлар Ҳазрати Умарни табриклаб, унга хайр ва саодат тиладилар. Умму Кулсумга Ҳазрати Умар 40000 дирҳам маҳр бердилар.

Умарнинг (розияллоҳу анҳу) орзуси бир аёлнинг эри бўлиш, шаҳватини қондириш эмасди. Аксинча, у жуда улуғ, шарафли ғоя ва мақсадни кўзлаган эди.

Умму Кулсум (розияллоҳу анҳо) мўминларнинг амири Умар ибн Ҳаттобнинг хонадонларида итоатли, вафодор завжа ўлароқ яшади.

Ҳазрати Умарнинг шиддати, оила эҳтиёжини таъминлашда ва мусулмонларга, уларнинг молларига нисбатан жуда эҳтиёткорлиги машҳур эди.

* Ҳарор - юк солинган қоп

Умму Кулсум ҳам мустаҳкам имон ва ахлоқ соҳибаси эди. Шу сабабли Умарнинг (розияллоҳу анҳу) аҳволини жуда яхши англар, ҳар бир вазиятдан рози бўлиб, ҳеч қачон нолимасди. Кунлардан бир кун ундаги қаноат ва итоат даражасини очиқча кўрсатувчи бир воқеа содир бўлди:

Умму Кулсум Ҳазрати Умардан берухсат Рум императори Хироқлнинг завжасига бир ҳадя юборди. Чопардан ҳадяни олган Рум маликаси хизматчилар ва сарой аъёнларини йиғди.Уларга:

- Бу ҳадя мусулмонлар халифасининг завжаси, Пайғамбарнинг набирасидандир. Бу ҳадя эвазига менҳам бир нарса юбормокчиман, - деди. Сўнг Умму Кулсумга миннатдорчилик билдириб, бир мактуб ёзди ва кўплаб совға-саломлар билан жўнатди. Туҳфалар орасида қимматбаҳо мунчоқ ҳам бор эди.

Чопар Мадинаи Мунавварага келгач, мактуб ва совғаларни Ҳазрати Умарга (розияллоҳу анҳу) топширди. Ҳазрати Умар Умму Кулсумни берухсат бундай иш қилгани учун койидилар. Бироздан сўнг бир кишидан:

«Намоз тўпланинг!» дея чақиришини сўрадилар. Чақириқни эшитганлар муҳим бир иш борлигини билиб, тўплана бошладилар. Умар (розияллоҳу анҳу) уларга икки ракат намоз ўқиттирдилар. Аллоҳ таолога ҳамду сано айгилгач, қавмга юзланиб:

- Мендан берухсат қилинган ишларда хайр йўқдир, - дедилар ва бўлиб ўтган воқеани сўзлаб бердилар. Мунчоқни нима қилиш ҳақида улардан маслаҳат сўрадилар.

Бир гуруҳ:

«Мунчоқ Умму Кулсумга тегишли нарса эвазига юборилган. Шу боис унинг мулки бўлиши лозим. Император Ҳироклнинг завжаси зиммий эмаски, сизга хуш кўриниш учун совға юборса ёки сизнинг кўл остингизда эмаски, сиздан қўрққа-нидан юборса», дедилар.

Бошқа бир гуруҳга эса:

«Биз ҳам эвазига бир нарса беришини истаб, бировга кўйлак ҳадя этамиз ёки сотилиб, пулини олиш учун бировга кўйлак юборамиз. Бу мунчоқ ҳам шунга ўхшаш бир нарса», дедилар.

Умар (розияллоҳу анҳу) ҳамманинг фикрини олгач:

- Сўзларингаз тўғри. Аммо элчи мусулмонлар элчиси, чопар уларнинг чопари, - дедилар ва ҳадяни Байтултоҳга беришга амр этдилар.

Умар (розияллоҳу анҳу) ўта адолатли ва умматнинг ишларини ўйлайдиган ҳоким бўлганидек, оиласининг баркарорлигини, ҳузур-ҳаловат ва фаровонлигини ҳам сақловчи киши эдилар. Шунинг учун ўзларининг хусусий молларидан ҳадя миқдорича нафақа ажратиб, завжаларига бердилар.

Умму Кулсум (розияллоҳу анҳу) Ҳазрати Умардан икки фарзанд - бир ўғил ва бир қиз дунёга келтирдилар. Ўғилнинг исми Зайд ибн Умар, қизнинг исми Руқайя эди. Хайрли бўлишин орзу қилиб, унга холасининг исми берилган эди. Умму Кулсум фарзандларининг гўзал тарбия олиб, улғайишлари учун ғайрат қилди ва бунга муваффақ бўлди.

Бева аёл

Умар (розияллоҳу анҳу) шаҳид этилганида Умму Кулсум қаттиқ изтироб ичида қодди. Бир куни икки биродари Ҳасан ва Ҳусайн (розияллоҳу анҳум) унинг олдига келиб:

- Ўзингга маълумки, сен мусулмон аёлларнинг саййидасисан. Қолаверса, сен улар кўп ҳурмат қиладиган муҳтарама аёлнинг қизисан. Агар сен ишни отамизга қоддирсанг, валлоҳи сени етимларидан бирига никоҳлайди. Аммо сен бой кишига турмушга чиқмоқчи бўлсанг, муҳаққақ, бу ишни уддалайсан, - дедилар.

Бу гаплари билан Умму Кулсумни ўз фикрига кўра мустақил ҳаракат қилишга чақираётган эдилар. Бундай қилишларининг ўзига хос сабаблари бор эди. Чунки оталарининг уйида яширинча Умму Кулсумнинг тўйига тайёргарлик кўрилаётганини эшитиб қолган эдилар. Бу гапларни эшитган Умму Кулсум ўйланиб қолди. Шу пайт Али (розияллоҳу анҳу) қўлларида асо билан ичкарига кирдилар.

Ўғиллари дарҳол уни салом бериб қаршилашди. Ҳазрати Али (розияллоҳу анҳу) қизларини ёнларига ўтқаздилар. Аллоҳ таолога ҳамду сано айтганидан сўнг дедилар:

- Эй Фотиманинг ўғиллари! Сизни қанчалик севишнимни биласиз. Менинг олдимдаги даражангиз улуғдир. Мен сизни бошқа фарзандларимдан устун қўяман. Чунки сиз Аллоҳ Расулининг набираларисиз.

Ҳасан ва Ҳусайн (розияллоҳу анҳу) оталарига:

- Ҳа, тўғри айтяпсиз. Аллоҳ сизга марҳамат этсин, биз ила сизга хайр-эҳсон этсин, - дейишди.

Сўнг Ҳазрати Али (розияллоҳу анҳо) кизларига шундай дедилар:

- Эй қизим, Аллоҳ таоло сенинг ишингни менга қолдирди. Турмушга чиққан эдинг, тул қолдинг. Сенинг ишингни энди мен зиммамга олиб, сени узатмоқчиман...

Умму Кулсум:

- Отажон, мен бир аёлман. Мен ҳам бошқа аёлларнинг хоҳлаганини истайман. Улар эришган мол-дунёга мен ҳам ноил бўлишни хоҳлайман. Мени ўз ҳолимга қўйинг, ўз ишимни ўзим ўйлаб, бир қарор берай, - деди.

Ҳазрати Али (розияллоҳу анҳу) вазиятни тушундилар.

- Аллоҳга қасамки, сен айтгандек бўлмайди, эй қизим! Бу фикр сендан чиқмаган. Бундай гапни шу икки кишидан бошқа ҳеч ким айтмайди, - дедилар.

Сўнгра жаҳл билан ўринларидан туриб:

- Валлоҳи, сен менинг айтганимни қилмагунингча улар билан асло гаплашмайман, - дедилар.

Ҳасан ва Ҳусайн (розияллоҳу анҳу) оталарининг жуда ҳам ғазабланганини тушундилар. Этакларига ёпишиб:

- Отажон, ўтиринг, - дедилар.

- Валлоҳи, сизнинг хафа бўлишнгизга биз чидолмаймиз. Эй Умму Кулсум, сен ишни отамизга қолдир, - дея ёлворишди.

Умму Кулсум ҳам:

- Майли, отам айтганидек бўлсин, - деди.

Бироз олдин шиддатли бўроннинг бошланишидан хабар берган қора булутлар тарқалиб, уйнинг ҳар тарафига яна ҳузур-ҳаловат қайтиб келди.

Ҳазрати Али (розияллоҳу анҳу) бева қизини биродарининг ўғли Авн ибн Жаъфар билан никоҳладилар. Эҳтиёжлари учун Умму Гулсумга 4000 дирҳам пул бердилар.

Ҳазрати Алининг (розияллоҳу анҳу) шаҳид бўлиши

Умму Гулсум Авн ибн Жаъфар билан бахтиёр яшай бошлади. Чунки Ибн Жаъфар отаси каби юмшоқ табиатли ва нозик қалбли, ақлли киши эди. Умму Кулсум ҳам эрининг ҳақларини ҳурмат қилувчи вафодор завжа эди.

Бир куни Умму Кулсум отасига суиқасд уйиштирилгани ҳақидаги совуқ хабарни эшитиб қолди. Отасининг ҳузурига келганида, Ҳазрати Али (розияллоҳу анҳу) вужудларига тарқалган заҳар таъсиридан ҳушсиз ётардилар. Котил Абдураҳмон ибн Мулжам тутилиб, қўллари боғланган ҳолда олиб келинди.

Умму Кулсум отасини чексиз даражада севар эди.

- Отажан, отажон! Отамга ҳеч нарса қилмайди, эй Аллоҳнинг душмани, Аллоҳ сен разилни расво қилади, - деди у.

Ибн Мулжам:

- Сен ким учун йиғлаяпсан? Бекорга йиғлама, валлоҳи, мен бу қилични минг дирҳамга олдим. Минг дирҳамга заҳарладим. Шу қадар заҳарладимки, агар бу қиличнинг зарбаси бутун Миср халқига урилганида ҳеч ким соғ қолмасди, - деди.

Ҳазрати Али (розияллоҳу анҳу) заҳар таъсиридан вафот этди. Умму Кулсумнинг кўз ёшлари селдек оқди. Бу воқеадан сўнг мусибатларнинг кети узилмай, устма-уст кела бошлади. Бироқ Умму Кулсум бу аламларга жасорат ва матонат билан чидади.

Карбало тупроқларида амалга оширилган буюк фитна, даҳшатли қатлдан сўнг у бутун Куфа халқига қарата шундай хитоб қилди:

- Аллоҳ таолага ҳамд ва Расулига салоту салом ила сўзимни бошлайман. Эй Куфа халқи! Эй вафосизлар, эй ёрдам этамиз, деб ёрдам этмаганлар! Ортиқ кўзёшлар тинмайди, фарйодлар узилмайди. Сиз қасамларингизни бузиб, алдов воситаси қилишингиз билан худди ўзи тўқиган нарсани пишиқ-пухта бўлганидан сўнг парча-парча қилиб, бузиб-чуватиб ташлаган хотинга (Наҳл, 92) ўхшайсиз. Сиз роса гулдираб, ёмғир ёғмаган булутга ўхшайсиз. Ҳусайнни чақириб, душманларга топширишдан бошқа нима иш қилдингиз? Сиз ишга ярамайдиган тупроқ кабисиз. Канчалик ёмон иш қилдингиз?

Ҳа, йиғлаяпсизми! Валлоҳи, йиғланг, шу қадар кўп йиғлашга мажбурсиз... Кўп йиғланг, оз кулинг. Шунчалик чиркин иш қилдингизки, бир умр ювганингиз билан тозалай олмайсиз.

Сиз нубувват муҳри, рисолат маъдани, жаннатийлар саййиди ва сиз юрадиган йўлда зиё таратувчи Пайғамбарнинг наслини қатл эттингиз. Бу доғни кетказа олмайсиз, эй бахтсизлар!

Энди нима қилинса ҳам фойдаси йўқ. Аллоҳ таоло сизнинг балоингизни берди. Сизга залиллик ва мискинлик тамғаси урилди. «Сиз шундай оғир нарсани килдингизки, унинг оғирлигидан осмонлар ёрилиб, ер бўлиниб, тоғлар парчаланиб, қулаб кетишга яқин бўлур» (Марям, 89-90). Аллоҳ Расулининг қайси жигарпорасини қатл этганингизни биласизми? Унинг қайси каримасини ўлдирдингиз? Кимнингқонини оқиздингиз?.. Биласизми?

Ёмонлиги еру кўкни қоплаган жуда чиркин бир иш килдингиз. Энди самонинг ёмғир ўрнига қон ёғдиришига ҳайрон бўлманг. «Охират азоби эса шак-шубҳасиз янада расвороқ - хор қилгувчироқдир ва уларга ёрдам берилмас» (Фуссилат, 16). Бу азоб кул ичида қолгган чўғга ўхшайди. Асло енгил деб ўйламанг. Аллоҳ таоло барчамизнинг қилаётганларимизни Кўрувчидир.

Умму Кулсум шу гапларни айттач, у ердан кетди ва умрининг охиригача Ҳаққа бўлган садоқатидан асло айрилмади. Аллоҳ таоло ундан рози бўлсин. Омин.

«Қаҳрамон мўмина аёллар» китобидан (Тошкент, «Мовароуннаҳр», 2005) олинди.

«Yo Ali! Uni menga nikohla. Allohga qasamki, uning suhbatini menchalik orzu qilgan boshqa hech kim yo‘qdir».
«Rasulullohning(sollallohu alayhi va sallam):
 «Qiyomat kuni mening nasabim va aqrabolarimdan boshqa nasab va qarindoshlik kesikdir», deganlarini eshitdim. Islomga kirish va qizimni Alloh Rasuliga berish bilan unga qarindosh bo‘ldim. Bu qarindoshlikni uning naslidan qiz olib, kuyov bo‘lish bilan mustahkam qilmoqchiman».
Umar ibn Xattob (r.a.)

Ummu Kulsumning tug‘ilishi

Fotimai Zahro (roziyallohu anhu) juda go‘zal bir kiz chaqaloqni dunyoga keltirdi. Bu vaqtda Ali (roziyallohu anhu) Makkadan uzoqroq yerda edi. Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam)  qizlarining ko‘zi yoriganini eshitib, Fotimaning uyiga keldilar. Uni juda sevardilar. Eson-omon kutulgani bilan tabriklab, taskin beruvchi so‘zlar aytdilar. Yaxshi niyat bilan chaqaloqqa xolasi Ummu Kulsumning nomi qo‘yildi.

Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam) sharafli qo‘llarini go‘dak ustida yurgizib, bu qizni muborak qilishini so‘rab, Alloh taologa duo etdilar.

Safardan qaytgan Ali (roziyallohu anhu) zavjasi bir qiz tuqqanligini va chakaloqqa bobosi Hazrati Muhammad (alayhissalom) tarafidan ism berilganini eshitib juda sevindi.

Kunlar, oylar o‘tgan sari qizaloq o‘sib-ulg‘ayib, go‘zalligi ham ortib borar edi. O'n yoshga yetmasdan bobosi Muhammad (alayhissalom) vafot etdilar. Ummu Kulsum bobosining vafotidan eng ko‘p iztirob chekkanlardan biri bo‘ldi.

Mo‘minlar amiriga nikohlanishi

Ummu Kulsum hayotining ilk bahoridayoq juda fosih va bolig‘ gapirar edi. Shu bilan birga, juda kichkina bo‘lishiga qaramay, quvvatli imon sohibi edi. Uning axloqiy vasflari va fazilatlari xalifa Umarning (roziyallohu anhu) qulog‘iga yetib keldi. Hazrati Umar (roziyallohu anhu) anchadan beri Rasulullohga (sollallohu alayhi va sallam) kuyov bo‘lish orzusi bilan yurar edilar. Shu bois Ummu Kulsumning qo‘lini so‘rash uchun qulay fursatni poylay boshladilar.

Umar (roziyallohu anhu) musulmonlar o‘rtasida sodir bo‘lgan muammolarda, ko‘pincha Alining (roziyallohu anhu) hukm chiqarishni so‘rar edilar. Chunki Alining (roziyallohu anhu) fatvo berishdagi bilimdonligi va fiqh borasidagi chuqur ilmiga ishonardilar.

Bir kuni navbatdagi masala ko‘rib chiqildi va Ali (roziyallohu anho) ketmoqchi bo‘ldilar. Umar (roziyallohu anhu) uni to‘xtatib:

- Senda xususiy bir ishim bor edi, yo Ali! - dedilar. Hamma tarqalgach, ikkovlari o‘rtasida quyidagi suhbat bo‘lib o‘tdi:

- Ummu Kulsumni menga nikohlashingni so‘rayman.

- U hali juda yosh...

- Uni menga nikohla, yo Ali! Allohga qasamki, uning suhbatini menchalik orzu qiladigan hech kim yo‘kdir.

- U hodda qizimni sening oldingga yuboray. Agar rozi bo‘lsang, uni senga nikohlab beraman.

Bu suhbatdan so‘ng Ali (roziyallohu anhu) uyga ketdilar. Uyga kelgach, qizlari Ummu Kulsumni chaqirdilar. Unga bir hirqani berib, shunday dedilar:

- Bu hirqani mo‘minlarning amiri Xattob o‘g‘li Umarga olib bor va unga otam sizga aytgan hirqa mana shu, degin.

Ummu Kulsum hirqani olib, Umarning (roziyallohu anhu) huzurlariga keldi. Izn so‘rab ichkariga kirdi va otasi tayinlagan gaplarni aytdi. Asl ko‘zlangan maqsaddan u bexabar edi.

Umarning (roziyallohu anhu) ko‘zlari sevinchdan porlab:

- Otangga mening qabul etganimni, rozi bo‘lganimni ayt, dedilar.

Umar (roziyallohu anhu) uylaridan chiqib, Rasulullohning (sollallohu alayhi va sallam) masjidlariga, qabr bilan minbar o‘rtasidagi muhojirlar majlisi bo‘ladigan maydonga keldilar. Ravzai sharifdagi bu joy ashobi kiromning doimiy yig‘iladigan joyiga aylangan edi.

Umar (roziyallohu anhu) kelganlarida hech kim yo‘q edi. Birin-ketin sahobalar kela boshladilar. Birinchi bo‘lib Ali, keyin Usmon ibn Affon, Zubayr ibn Avvom, Talha ibn Ubaydulloh va Abdurahmon ibn Avf keldilar.

Hamma yig‘iltanidan so‘ng Umar (roziyallohu anhu):

- Menga saodat tilang... Meni tabriklang, - dedilar.

- Kimga uylanyapsiz, yo amiral mo‘minin?! - deb so‘radilar.

- Abu Tolibning o‘g‘li Alining qiziga. Men Rasulullohning (sollallohu alayhi va sallam) :

"Qiyomat kuni mening nasabim va aqrabolarimdan boshqa nasab va qarindoshlik kesikdir", deb aytganlarini eshitgandim. Islomga kirish va qizimni Alloh rasuliga berish bilan unga qarindosh bo‘ldim. Bu qarindoshlikni uning naslidan qiz olib, kuyov bo‘lish bilan mustahkam qilishni xohladim", dedilar Umar (roziyallohu anhu).

Majlisga yig‘ilganlar Hazrati Umarni tabriklab, unga xayr va saodat tiladilar. Ummu Kulsumga Hazrati Umar 40000 dirham mahr berdilar.

Umarning (roziyallohu anhu) orzusi bir ayolning eri bo‘lish, shahvatini qondirish emasdi. Aksincha, u juda ulug‘, sharafli g‘oya va maqsadni ko‘zlagan edi.

Ummu Kulsum (roziyallohu anho) mo‘minlarning amiri Umar ibn Hattobning xonadonlarida itoatli, vafodor zavja o‘laroq yashadi.

Hazrati Umarning shiddati, oila ehtiyojini ta'minlashda va musulmonlarga, ularning mollariga nisbatan juda ehtiyotkorligi mashhur edi.

* Haror - yuk solingan qop

Ummu Kulsum ham mustahkam imon va axloq sohibasi edi. Shu sababli Umarning (roziyallohu anhu) ahvolini juda yaxshi anglar, har bir vaziyatdan rozi bo‘lib, hech qachon nolimasdi. Kunlardan bir kun undagi qanoat va itoat darajasini ochiqcha ko‘rsatuvchi bir voqea sodir bo‘ldi:

Ummu Kulsum Hazrati Umardan beruxsat Rum imperatori Xiroqlning zavjasiga bir hadya yubordi. Chopardan hadyani olgan Rum malikasi xizmatchilar va saroy a'yonlarini yig‘di.Ularga:

- Bu hadya musulmonlar xalifasining zavjasi, Payg‘ambarning nabirasidandir. Bu hadya evaziga menham bir narsa yubormokchiman, - dedi. So‘ng Ummu Kulsumga minnatdorchilik bildirib, bir maktub yozdi va ko‘plab sovg‘a-salomlar bilan jo‘natdi. Tuhfalar orasida qimmatbaho munchoq ham bor edi.

Chopar Madinai Munavvaraga kelgach, maktub va sovg‘alarni Hazrati Umarga (roziyallohu anhu) topshirdi. Hazrati Umar Ummu Kulsumni beruxsat bunday ish qilgani uchun koyidilar. Birozdan so‘ng bir kishidan:

«Namoz to‘planing!» deya chaqirishini so‘radilar. Chaqiriqni eshitganlar muhim bir ish borligini bilib, to‘plana boshladilar. Umar (roziyallohu anhu) ularga ikki rakat namoz o‘qittirdilar. Alloh taologa hamdu sano aygilgach, qavmga yuzlanib:

- Mendan beruxsat qilingan ishlarda xayr yo‘qdir, - dedilar va bo‘lib o‘tgan voqeani so‘zlab berdilar. Munchoqni nima qilish haqida ulardan maslahat so‘radilar.

Bir guruh:

 «Munchoq Ummu Kulsumga tegishli narsa evaziga yuborilgan. Shu bois uning mulki bo‘lishi lozim. Imperator Hiroklning zavjasi zimmiy emaski, sizga xush ko‘rinish uchun sovg‘a yuborsa yoki sizning ko‘l ostingizda emaski, sizdan qo‘rqqa-nidan yuborsa», dedilar.

Boshqa bir guruhga esa:

 «Biz ham evaziga bir narsa berishini istab, birovga ko‘ylak hadya etamiz yoki sotilib, pulini olish uchun birovga ko‘ylak yuboramiz. Bu munchoq ham shunga o‘xshash bir narsa», dedilar.

Umar (roziyallohu anhu) hammaning fikrini olgach:

- So‘zlaringaz to‘g‘ri. Ammo elchi musulmonlar elchisi, chopar ularning chopari, - dedilar va hadyani Baytultohga berishga amr etdilar.

Umar (roziyallohu anhu) o‘ta adolatli va ummatning ishlarini o‘ylaydigan hokim bo‘lganidek, oilasining barkarorligini, huzur-halovat va farovonligini ham saqlovchi kishi edilar. Shuning uchun o‘zlarining xususiy mollaridan hadya miqdoricha nafaqa ajratib, zavjalariga berdilar.

Ummu Kulsum (roziyallohu anhu) Hazrati Umardan ikki farzand - bir o‘g‘il va bir qiz dunyoga keltirdilar. O'g‘ilning ismi Zayd ibn Umar, qizning ismi Ruqayya edi. Xayrli bo‘lishin orzu qilib, unga xolasining ismi berilgan edi. Ummu Kulsum farzandlarining go‘zal tarbiya olib, ulg‘ayishlari uchun g‘ayrat qildi va bunga muvaffaq bo‘ldi.

Beva ayol

Umar (roziyallohu anhu) shahid etilganida Ummu Kulsum qattiq iztirob ichida qoddi. Bir kuni ikki birodari Hasan va Husayn (roziyallohu anhum) uning oldiga kelib:

- O'zingga ma'lumki, sen musulmon ayollarning sayyidasisan. Qolaversa, sen ular ko‘p hurmat qiladigan muhtarama ayolning qizisan. Agar sen ishni otamizga qoddirsang, vallohi seni yetimlaridan biriga nikohlaydi. Ammo sen boy kishiga turmushga chiqmoqchi bo‘lsang, muhaqqaq, bu ishni uddalaysan, - dedilar.

Bu gaplari bilan Ummu Kulsumni o‘z fikriga ko‘ra mustaqil harakat qilishga chaqirayotgan edilar. Bunday qilishlarining o‘ziga xos sabablari bor edi. Chunki otalarining uyida yashirincha Ummu Kulsumning to‘yiga tayyorgarlik ko‘rilayotganini eshitib qolgan edilar. Bu gaplarni eshitgan Ummu Kulsum o‘ylanib qoldi. Shu payt Ali (roziyallohu anhu) qo‘llarida aso bilan ichkariga kirdilar.

O'g‘illari darhol uni salom berib qarshilashdi. Hazrati Ali (roziyallohu anhu) qizlarini yonlariga o‘tqazdilar. Alloh taologa hamdu sano aytganidan so‘ng dedilar:

- Ey Fotimaning o‘g‘illari! Sizni qanchalik sevishnimni bilasiz. Mening oldimdagi darajangiz ulug‘dir. Men sizni boshqa farzandlarimdan ustun qo‘yaman. Chunki siz Alloh Rasulining nabiralarisiz.

Hasan va Husayn (roziyallohu anhu) otalariga:

- Ha, to‘g‘ri aytyapsiz. Alloh sizga marhamat etsin, biz ila sizga xayr-ehson etsin, - deyishdi.

So‘ng Hazrati Ali (roziyallohu anho) kizlariga shunday dedilar:

- Ey qizim, Alloh taolo sening ishingni menga qoldirdi. Turmushga chiqqan eding, tul qolding. Sening ishingni endi men zimmamga olib, seni uzatmoqchiman...

Ummu Kulsum:

- Otajon, men bir ayolman. Men ham boshqa ayollarning xohlaganini istayman. Ular erishgan mol-dunyoga men ham noil bo‘lishni xohlayman. Meni o‘z holimga qo‘ying, o‘z ishimni o‘zim o‘ylab, bir qaror beray, - dedi.

Hazrati Ali (roziyallohu anhu) vaziyatni tushundilar.

- Allohga qasamki, sen aytgandek bo‘lmaydi, ey qizim! Bu fikr sendan chiqmagan. Bunday gapni shu ikki kishidan boshqa hech kim aytmaydi, - dedilar.

So‘ngra jahl bilan o‘rinlaridan turib:

- Vallohi, sen mening aytganimni qilmaguningcha ular bilan aslo gaplashmayman, - dedilar.

Hasan va Husayn (roziyallohu anhu) otalarining juda ham g‘azablanganini tushundilar. Etaklariga yopishib:

- Otajon, o‘tiring, - dedilar.

- Vallohi, sizning xafa bo‘lishngizga biz chidolmaymiz. Ey Ummu Kulsum, sen ishni otamizga qoldir, - deya yolvorishdi.

Ummu Kulsum ham:

- Mayli, otam aytganidek bo‘lsin, - dedi.

Biroz oldin shiddatli bo‘ronning boshlanishidan xabar bergan qora bulutlar tarqalib, uyning har tarafiga yana huzur-halovat qaytib keldi.

Hazrati Ali (roziyallohu anhu) beva qizini birodarining o‘g‘li Avn ibn Ja'far bilan nikohladilar. Ehtiyojlari uchun Ummu Gulsumga 4000 dirham pul berdilar.

Hazrati Alining (roziyallohu anhu) shahid bo‘lishi

Ummu Gulsum Avn ibn Ja'far bilan baxtiyor yashay boshladi. Chunki Ibn Ja'far otasi kabi yumshoq tabiatli va nozik qalbli, aqlli kishi edi. Ummu Kulsum ham erining haqlarini hurmat qiluvchi vafodor zavja edi.

Bir kuni Ummu Kulsum otasiga suiqasd uyishtirilgani haqidagi sovuq xabarni eshitib qoldi. Otasining huzuriga kelganida, Hazrati Ali (roziyallohu anhu) vujudlariga tarqalgan zahar ta'siridan hushsiz yotardilar. Kotil Abdurahmon ibn Muljam tutilib, qo‘llari bog‘langan holda olib kelindi.

Ummu Kulsum otasini cheksiz darajada sevar edi.

- Otajan, otajon! Otamga hech narsa qilmaydi, ey Allohning dushmani, Alloh sen razilni rasvo qiladi, - dedi u.

Ibn Muljam:

- Sen kim uchun yig‘layapsan? Bekorga yig‘lama, vallohi, men bu qilichni ming dirhamga oldim. Ming dirhamga zaharladim. Shu qadar zaharladimki, agar bu qilichning zarbasi butun Misr xalqiga urilganida hech kim sog‘ qolmasdi, - dedi.

Hazrati Ali (roziyallohu anhu) zahar ta'siridan vafot etdi. Ummu Kulsumning ko‘z yoshlari seldek oqdi. Bu voqeadan so‘ng musibatlarning keti uzilmay, ustma-ust kela boshladi. Biroq Ummu Kulsum bu alamlarga jasorat va matonat bilan chidadi.

Karbalo tuproqlarida amalga oshirilgan buyuk fitna, dahshatli qatldan so‘ng u butun Kufa xalqiga qarata shunday xitob qildi:

- Alloh taolaga hamd va Rasuliga salotu salom ila so‘zimni boshlayman. Ey Kufa xalqi! Ey vafosizlar, ey yordam etamiz, deb yordam etmaganlar! Ortiq ko‘zyoshlar tinmaydi, faryodlar uzilmaydi. Siz qasamlaringizni buzib, aldov vositasi qilishingiz bilan xuddi o‘zi to‘qigan narsani pishiq-puxta bo‘lganidan so‘ng parcha-parcha qilib, buzib-chuvatib tashlagan xotinga (Nahl, 92) o‘xshaysiz. Siz rosa guldirab, yomg‘ir yog‘magan bulutga o‘xshaysiz. Husaynni chaqirib, dushmanlarga topshirishdan boshqa nima ish qildingiz? Siz ishga yaramaydigan tuproq kabisiz. Kanchalik yomon ish qildingiz?

Ha, yig‘layapsizmi! Vallohi, yig‘lang, shu qadar ko‘p yig‘lashga majbursiz... Ko‘p yig‘lang, oz kuling. Shunchalik chirkin ish qildingizki, bir umr yuvganingiz bilan tozalay olmaysiz.

Siz nubuvvat muhri, risolat ma'dani, jannatiylar sayyidi va siz yuradigan yo‘lda ziyo taratuvchi Payg‘ambarning naslini qatl ettingiz. Bu dog‘ni ketkaza olmaysiz, ey baxtsizlar!

Endi nima qilinsa ham foydasi yo‘q. Alloh taolo sizning baloingizni berdi. Sizga zalillik va miskinlik tamg‘asi urildi. «Siz shunday og‘ir narsani kildingizki, uning og‘irligidan osmonlar yorilib, yer bo‘linib, tog‘lar parchalanib, qulab ketishga yaqin bo‘lur» (Maryam, 89-90). Alloh Rasulining qaysi jigarporasini qatl etganingizni bilasizmi? Uning qaysi karimasini o‘ldirdingiz? Kimningqonini oqizdingiz?.. Bilasizmi?

Yomonligi yeru ko‘kni qoplagan juda chirkin bir ish kildingiz. Endi samoning yomg‘ir o‘rniga qon yog‘dirishiga hayron bo‘lmang. «Oxirat azobi esa shak-shubhasiz yanada rasvoroq - xor qilguvchiroqdir va ularga yordam berilmas» (Fussilat, 16). Bu azob kul ichida qolggan cho‘g‘ga o‘xshaydi. Aslo yengil deb o‘ylamang. Alloh taolo barchamizning qilayotganlarimizni Ko‘ruvchidir.

Ummu Kulsum shu gaplarni ayttach, u yerdan ketdi va umrining oxirigacha Haqqa bo‘lgan sadoqatidan aslo ayrilmadi. Alloh taolo undan rozi bo‘lsin. Omin.

 «Qahramon mo'mina ayollar» kitobidan (Toshkent, «Movarounnahr», 2005) olindi.