“Дунёнинг ўйинчоғи бўлиб қолган олимга ачинаман”

Рукн: Ибрат Чоп этилган: 21.12.2015

Фузайл ибн Иёз (р.а.) айтадилар: «Мен уч кишига ачинаман: бир қавмнинг хор бўлган раисига, қавмнинг фақир бўлиб қолган бойига ва дунёнинг ўйинчоғи бўлиб қолган олимга».

Ҳасан Басрий (р.а.) айтадилар: «Олимларнинг жазоси қалбларининг ўлишидир. Қалбнинг ўлими эса, охират амали билан дунё талаб қилишдир».

Бир шоир шундай маънода айтган экан: «Ҳидоят эвазига залолат сотиб олганларга ажабланаман. Ким дини эвазига дунёни сотиб олса, янада кўпроқ ажабланарлидир. Бу иккаласидан ҳам ажабланарлироғи динини бировнинг   дунёси учун сотган кишидир. Зеро, бу иш иккаласидан ҳам ажаброқдир».

Шунинг учун ҳам Ҳасан Басрий (р.а.) айтганларки: «Олимларнинг жазоси қалбларининг ўлишидир. Қалбнинг ўлими эса, охират амали билан дунёни талаб қилишдир».

Шунингдек, Яҳё ибн Муоз (р.а.): «Қачон илм ва ҳикмат билан дунё талаб қилинса, уларнинг ҳикмати йўқолади», деганлар.

Саид ибн Мусайяб (р.а.) айтадилар: «Қачон бир олимнинг амирлар атрофида ўралашиб юрганини кўрсангиз, (билингизки) у ўғридир».

Ҳазрати Умар (р.а.) айтадилар: «Қачон бир олимнинг дунёга муҳаббат қўйганини кўрсангиз, динингиз ишларида ундан эҳтиёт бўлинглар. Чунки ҳар бир ошиқ севган нарсасига шўнғиб кетади».

Имом Ғаззолийнинг “Иҳёу улумид-дин” китобидан

* * *

Fuzayl ibn Iyoz (r.a.) aytadilar: «Men uch kishiga achinaman: bir qavmning xor bo‘lgan raisiga, qavmning faqir bo‘lib qolgan boyiga va dunyoning o‘yinchog‘i bo‘lib qolgan olimga».

Hasan Basriy (r.a.) aytadilar: «Olimlarning jazosi qalblarining o‘lishidir. Qalbning o‘limi esa, oxirat amali bilan dunyo talab qilishdir».

Bir shoir shunday ma’noda aytgan ekan: «Hidoyat evaziga zalolat sotib olganlarga ajablanaman. Kim dini evaziga dunyoni sotib olsa, yanada ko‘proq ajablanarlidir. Bu ikkalasidan ham ajablanarlirog‘i dinini birovning   dunyosi uchun sotgan kishidir. Zero, bu ish ikkalasidan ham ajabroqdir».

Shuning uchun ham Hasan Basriy (r.a.) aytganlarki: «Olimlarning jazosi qalblarining o‘lishidir. Qalbning o‘limi esa, oxirat amali bilan dunyoni talab qilishdir».

Shuningdek, Yahyo ibn Muoz (r.a.): «Qachon ilm va hikmat bilan dunyo talab qilinsa, ularning hikmati yo‘qoladi», deganlar.

Said ibn Musayyab (r.a.) aytadilar: «Qachon bir olimning amirlar atrofida o‘ralashib yurganini ko‘rsangiz, (bilingizki) u o‘g‘ridir».

Hazrati Umar (r.a.) aytadilar: «Qachon bir olimning dunyoga muhabbat qo‘yganini ko‘rsangiz, diningiz ishlarida undan ehtiyot bo‘linglar. Chunki har bir oshiq sevgan narsasiga sho‘ng‘ib ketadi».

Imom G‘azzoliyning “Ihyou ulumid-din” kitobidan