Фотима бинти Ямон

Рукн: Саҳобалар Чоп этилган: 22.05.2015

Фотима бинти Ямон Ҳайбар ва Тайма мавзелари орасида яшаган Бани Абс қабиласига мансуб. Отасининг исми Ҳусайл. Акаси Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг сирдош дўстлари Ҳузайфа ибн Ямон.

Айнан Ҳузайфа синглисининг Исломга киришига сабабчи бўлган. Бу қуйидагича юз берган. Бани Абс қабиласидан бир насроний олим сўнгги пайғамбар кутилаётганини қабила аъзоларига сўзлаб берган, барча сўнгги дин ва элчини кутаётган эди. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг фаолиятлари бошланганини эшитган бир гуруҳ бани абсликлар Мадинага келиб, у зот билан учрашишди ва мусулмон бўлишди. Ўша гуруҳда Ҳузайфа ибн Ямон ҳам бор эди. Ҳузайфа ортга қайтгач, сўнгги пайғамбар хушхабарини оиласидагиларга ҳам етказди. Бир оз муддат ўтгач, у отаси ва бошқа оила аъзоларини Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг олдиларига олиб келди ва барчалари мусулмон бўлишди.

Шундан кейин Фотима Пайғамбаримиз (с.а.в.)ни тез-тез зиёрат қилиб, суҳбатларига қатнашадиган ва у зотнинг ўзларидан илм оладиган бўлди.

Фотима жуда ғайратли ва тиришқоқ аёл бўлиб, Пай­ғамбаримиз (с.а.в.)дан эшитган ҳадисларини атрофдагиларга етказишга ҳаракат қилар, мусулмон бўлишни истаган аёлларга далолат қилиб, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ҳузурларига бошлаб келарди.

Фотима бинти Ямон ҳақида, афсуски, кўп маълумот йўқ. Хусусан, унинг қаерда ва қачон вафот этгани тарих китобларида қайд этилмаган.

Аллоҳ рози бўлсин! 

Шоакмал Акбарзода | “Ирфон” тақвимининг 2011 йил, 1-сонидан

Fotima binti Yamon Haybar va Tayma mavzelari orasida yashagan Bani Abs qabilasiga mansub. Otasining ismi Husayl. Akasi Payg‘ambarimiz (s.a.v.)ning sirdosh do‘stlari Huzayfa ibn Yamon.

Aynan Huzayfa singlisining Islomga kirishiga sababchi bo‘lgan. Bu quyidagicha yuz bergan. Bani Abs qabilasidan bir nasroniy olim so‘nggi payg‘ambar kutilayotganini qabila a’zolariga so‘zlab bergan, barcha so‘nggi din va elchini kutayotgan edi. Rasululloh (s.a.v.)ning faoliyatlari boshlanganini eshitgan bir guruh bani absliklar Madinaga kelib, u zot bilan uchrashishdi va musulmon bo‘lishdi. O‘sha guruhda Huzayfa ibn Yamon ham bor edi. Huzayfa ortga qaytgach, so‘nggi payg‘ambar xushxabarini oilasidagilarga ham yetkazdi. Bir oz muddat o‘tgach, u otasi va boshqa oila a’zolarini Rasululloh (s.a.v.)ning oldilariga olib keldi va barchalari musulmon bo‘lishdi.

Shundan keyin Fotima Payg‘ambarimiz (s.a.v.)ni tez-tez ziyorat qilib, suhbatlariga qatnashadigan va u zotning o‘zlaridan ilm oladigan bo‘ldi.

Fotima juda g‘ayratli va tirishqoq ayol bo‘lib, Pay­g‘ambarimiz (s.a.v.)dan eshitgan hadislarini atrofdagilarga yetkazishga harakat qilar, musulmon bo‘lishni istagan ayollarga dalolat qilib, Rasululloh (s.a.v.)ning huzurlariga boshlab kelardi.

Fotima binti Yamon haqida, afsuski, ko‘p ma’lumot yo‘q. Xususan, uning qaerda va qachon vafot etgani tarix kitoblarida qayd etilmagan.

Alloh rozi bo‘lsin! 

Shoakmal Akbarzoda | “Irfon” taqvimining 2011-yil, 1-sonidan