Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида Шайх Муҳаммад Содиқ раҳимаҳуллоҳ номидаги масжид очилди

Рукн: Янгиликлар Чоп этилган: 27.05.2015

26 май куни Чимкент шаҳрининг Абай туманида Марказий Осиёнинг энг катта уламоси, марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номларидаги масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Azan.kz.

Масжид қурилишини маҳаллий аҳоли амалга оширган бўлиб, у ерда бир вақтнинг ўзида 1000 кишилик жамоат ибодат қилиш имконига эга. Қозоғистон мусулмонлари идораси масжиднинг шайх Муҳаммад Содиқ номи билан аталишини маъқуллаб, бу буюк устозга ҳурмат ва икки халқ орасидаги азалий биродарликни мустаҳкамлаш учунлигини таъкидлаган.

Масжид очилишида марҳум шайхнинг ўғли Исмоил ҳожи Муҳаммад Юсуф ҳамда шогирдлари Абдулҳаким қори, Ҳасан ва Ҳусайн қорилар иштирок этишди. Улар жамоатни ушбу хайрли иш билан табриклаб, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф китобларини масжидга ҳадя этишди.

* * *

26 may kuni Chimkent shahrining Abay tumanida Markaziy Osiyoning eng katta ulamosi, marhum shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf nomlaridagi masjidning ochilish marosimi bo‘lib o‘tdi, deya xabar beradi Azan.kz.

Masjid qurilishini mahalliy aholi amalga oshirgan bo‘lib, u yerda bir vaqtning o‘zida 1000 kishilik jamoat ibodat qilish imkoniga ega. Qozog‘iston musulmonlari idorasi masjidning shayx Muhammad Sodiq nomi bilan atalishini ma’qullab, bu buyuk ustozga hurmat va ikki xalq orasidagi azaliy birodarlikni mustahkamlash uchunligini ta’kidlagan.

Masjid ochilishida marhum shayxning o‘g‘li Ismoil hoji Muhammad Yusuf hamda shogirdlari Abdulhakim qori, Hasan va Husayn qorilar ishtirok etishdi. Ular jamoatni ushbu xayrli ish bilan tabriklab, shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf kitoblarini masjidga hadya etishdi.