Таровеҳнинг учинчи кунидан фотолавҳалар

Рукн: Янгиликлар Чоп этилган: 29.05.2017

Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги “Муборак” масжидида Хатми Қуръон 20 кунликка мўжалланган. Рамазоннинг илк кунидан Муҳаммадамин қори Юсупов ва Абубакир қори Султоновлар томонидан бошланган хатми Қуръон дилларни ҳузур ва ором бахш этаётир.

Суратлар Fargonaziyo.uz сайтидан олинди.

Самарқанд вилоятидаги 285 та масжидда таровеҳ намозлари адо этилаётган бўлиб, шулардан 66 тасида Хатми Қуръонлар бўлиб ўтмоқда. Қуйида Самарқанд шаҳридаги Хўжа Абду Дарун жоме масжидида ўтказилаётган Хатми Қуръондан фото лавҳалар билан танишинг:

Суратлар sammuslim.uz сайтидан олинди.

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган “Раҳимбой ҳожи ота” масжидида хатмона 20 кунлик этиб белгиланган. Баҳром қори Мақсудов, Орифжон қори Қодиров ва Муталлибхон қори Йўлдошев хатмга ўтмоқдалар.

Суратлар muslim.uz сайтидан олинди.