Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфга Россия мусулмонларининг "Ал-Фахр" ордени топширилди

Рукн: Янгиликлар Чоп этилган: 13.12.2014

Россия Федерацияси Мусулмонлар диний идораси ҳамда Россия муфтийлар кенгашининг раиси шайх Равиль Ғайнутдиннинг қарорига мувофиқ, “Анъанавий Исломни сақлаш, ёйиш ва унга тарғиб қилиш ишига қўшган салмоқли ҳиссаси, мусулмон уммати манфаатларига қилаётган хизмати учун” ўзбекистонлик фазийлатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари “Ал-Фахр” ордени билан тақдирландилар, дея хабар беради Инфо.Ислом.уз.

Мукофот шу йил 10 декабрь санасида ўнинчи Халқаро мусулмонлар форуми ишининг биринчи куни Россия мусулмонларининг диний етакчиси, муфтий Равиль Ғайнутдин томонидан топширилди. Шу куни Мусулмон уламоларининг халқаро иттифоқи (Доҳа, Қатар) бош котиби шайх Али Муҳиддин ал-Қорадоғийга ҳам  “Ал-Фахр” ордени топширилди.

Тақдирлаш маросимидан сўнг, қатор нуфузли халқаро ташкилотларнинг аъзоси шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари шайх Равиль Ғайнутдинга ўз миннатдорлигини изҳор этиб, амалга ошираётган илмий ва диний фаолиятларини уммат ва бутун инсоният учун бундан буён ҳам давом эттиришга тайёр эканликларини маълум қилдилар.

* * *

Rossiya Federatsiyasi Musulmonlar diniy idorasi hamda Rossiya muftiylar kengashining raisi shayx Ravil G‘aynutdinning qaroriga muvofiq, “An’anaviy Islomni saqlash, yoyish va unga targ‘ib qilish ishiga qo‘shgan salmoqli hissasi, musulmon ummati manfaatlariga qilayotgan xizmati uchun” o‘zbekistonlik faziylatli shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlari “Al-Faxr” ordeni bilan taqdirlandilar, deya xabar beradi Info.Islom.uz.

Mukofot shu yil 10 dekabr sanasida o‘ninchi Xalqaro musulmonlar forumi ishining birinchi kuni Rossiya musulmonlarining diniy yetakchisi, muftiy Ravil G‘aynutdin tomonidan topshirildi. Shu kuni Musulmon ulamolarining xalqaro ittifoqi (Doha, Qatar) bosh kotibi shayx Ali Muhiddin al-Qoradog‘iyga ham  “Al-Faxr” ordeni topshirildi.

Taqdirlash marosimidan so‘ng, qator nufuzli xalqaro tashkilotlarning a’zosi shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlari shayx Ravil G‘aynutdinga o‘z minnatdorligini izhor etib, amalga oshirayotgan ilmiy va diniy faoliyatlarini ummat va butun insoniyat uchun bundan buyon ham davom ettirishga tayyor ekanliklarini ma’lum qildilar.