Обида ибн Амр Салмоний

Рукн: Тобеинлар Чоп этилган: 21.04.2017

Обида ибн Амр (ёки Қайс) Салмоний тобеиннинг пешқадамларидандир. У Зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан икки йил олдин Исломни қабул қилганлар. Лекин Пайғамбаримиз билан кўришмаганлар.

Обида ибн Амрнинг мавқеи юксак эди. Ҳатто фиқҳ ва қозилик ҳукмларида ўта ҳушёр ва мулоҳазакорлиги билан танилган қози Шурайҳ ҳам ҳукмда бирор иштибоҳ туғилса, маслаҳат учун Обида ибн Амрга одам юборардилар.

Шунга қарамасдан, Обида ибн Амр ҳазратлари фатво беришдан хавфланар, сўровчиларнинг саволига жавоб беришдан қочардилар. Айниқса, савол Аллоҳнинг китобидаги бирор оят ҳақида бўлса, жавобдан ўзини тортиб турардилар.

Ибн Сийрин айтадилар: «Обидадан бир оят ҳақида сўрадим. «Қуръонда нозил бўлган нарсаларни биладиган кишилар ўтиб кетди. Энди сенга вожиб бўлгани Аллоҳдан қўрқиш ва тўғриликдир» деди.

Обида ибн Амр Салмоний (раҳматуллоҳи алайҳ) ҳижратнинг 72-йилида вафот этганлар.

Siyrat.uz

* * *

Obida ibn Amr (yoki Qays) Salmoniy tobeinning peshqadamlaridandir. U Zot Rasululloh sollallohu alayhi vasallam vafotlaridan ikki yil oldin Islomni qabul qilganlar. Lekin Payg‘ambarimiz bilan ko‘rishmaganlar.

Obida ibn Amrning mavqei yuksak edi. Hatto fiqh va qozilik hukmlarida o‘ta hushyor va mulohazakorligi bilan tanilgan qozi Shurayh ham hukmda biror ishtiboh tug‘ilsa, maslahat uchun Obida ibn Amrga odam yuborardilar.

Shunga qaramasdan, Obida ibn Amr hazratlari fatvo berishdan xavflanar, so‘rovchilarning savoliga javob berishdan qochardilar. Ayniqsa, savol Allohning kitobidagi biror oyat haqida bo‘lsa, javobdan o‘zini tortib turardilar.

Ibn Siyrin aytadilar: «Obidadan bir oyat haqida so‘radim. «Qur’onda nozil bo‘lgan narsalarni biladigan kishilar o‘tib ketdi. Endi senga vojib bo‘lgani Allohdan qo‘rqish va to‘g‘rilikdir» dedi.

Obida ibn Amr Salmoniy (rahmatullohi alayh) hijratning 72-yilida vafot etganlar.

Siyrat.uz

Мулоҳаза қўшиш


Ҳимоя коди
Янгилаш