Шайтоннинг хотини борми?

Рукн: Савол беринг Чоп этилган: 06.07.2017

Савол: Баъзи матнларда шайтоннинг болалари бор деб ўқиб қоламан ёки эшитаман, агар шайтоннинг боласи бўлса, демак хотини ҳам бор деган фикр келади. Агар хотини бор бўлса, унинг исми нима?

Жавоб: Аллоҳ таоло Каҳф сурасининг 50-оятида шундай деган: “Эсланг, (Эй, Муҳаммад!) Фаришталарга Одамга сажда қилинг, дейишимиз билан сажда қилдилар. Фақат иблис (сажда қилмади). У жинлардан эди. Бас, Парвардигорининг амрига бўйин сунишдан бош тортди. Энди сизлар (эй, Одам болалари, ) Мени қўйиб, уни (иблисни) ва зурриётларини дўст тутасизми?! Улар сизларга душман-ку! У (иблис) золимлар учун (Аллоҳнинг ўрнига) нақадар ёмон «ўринбосардир!»”. Уламолар ушбу оятга кўра Иблиснинг болалари борлигига далилланганлар. Шунингдек, болалар хотиндан туғилгани учун хотини ҳам борлигига далилланганлар. Хотининг исми ҳақида ҳеч қандай маълумот келмаган. Унинг хотинининг исми нима эканини билишда сизга ҳеч қандай фойда йўқ. Қимматли вақтингизни бефойда нарсаларга сарфламанг! Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати

Savol: Ba’zi matnlarda shaytonning bolalari bor deb o‘qib qolaman yoki eshitaman, agar shaytonning bolasi bo‘lsa, demak xotini ham bor degan fikr keladi. Agar xotini bor bo‘lsa, uning ismi nima?

Javob: Alloh taolo Kahf surasining 50-oyatida shunday degan: “Eslang, (Ey, Muhammad!) Farishtalarga Odamga sajda qiling, deyishimiz bilan sajda qildilar. Faqat iblis (sajda qilmadi). U jinlardan edi. Bas, Parvardigorining amriga bo‘yin sunishdan bosh tortdi. Endi sizlar (ey, Odam bolalari, ) Meni qo‘yib, uni (iblisni) va zurriyotlarini do‘st tutasizmi?! Ular sizlarga dushman-ku! U (iblis) zolimlar uchun (Allohning o‘rniga) naqadar yomon «o‘rinbosardir!»”. Ulamolar ushbu oyatga ko‘ra Iblisning bolalari borligiga dalillanganlar. Shuningdek, bolalar xotindan tug‘ilgani uchun xotini ham borligiga dalillanganlar. Xotining ismi haqida hech qanday ma’lumot kelmagan. Uning xotinining ismi nima ekanini bilishda sizga hech qanday foyda yo‘q. Qimmatli vaqtingizni befoyda narsalarga sarflamang! Vallohu a’lam.

O‘zbekiston Musulmonlari idorasi Fatvo hay’ati

Мулоҳазалар   

0 #2 Qadriyat.uz 13.07.2017 15:31
Иқтибос Lutfullo:
АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ.АЛКАГОЛЬСИЗ ПИВОНИ МУСУЛМОН КИШИ ИСТЕЪМОЛ КИЛИШИ МУМКИНМИ АГАРДА УСТИДА 0% ДЕГАН ЁЗУВИ БУЛСА.Рахмат!

Ва алайкум ассалом. Саволингизга жавоб берилган: Алкоголсиз пиво сотса бўладими? Электрон сигарет ҳалолми?
Иқтибос олиш
0 #1 Lutfullo 08.07.2017 12:14
АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ.АЛКАГОЛЬСИЗ ПИВОНИ МУСУЛМОН КИШИ ИСТЕЪМОЛ КИЛИШИ МУМКИНМИ АГАРДА УСТИДА 0% ДЕГАН ЁЗУВИ БУЛСА.Рахмат!
Иқтибос олиш

Мулоҳаза қўшиш


Ҳимоя коди
Янгилаш