Кўрпа қоқишнинг фойдаси ёхуд бир суннатнинг ҳикмати

Рукн: Ибрат Чоп этилган: 10.12.2014

Мусулмонлар суннатга кўра, уйқуга ётишдан аввал кўрпаларини қоқадилар. Бунинг ҳикмати нимада? 

Яқинда ғарб олимлари бу ҳолнинг илмий далилини исбот қилдилар. Инсон уйқуга ётганда унинг танасида ҳужайралар ўлиб, кўрпага тўкиларкан. Ушбу ўлик ҳужайраларни кўз билан кўриш мумкин эмаслигидан кўпчилик бунга эътибор бермайди. Эртасига уйқуга кетганда яна ўлик ҳужайралар тўкилиб, аввалгилари билан бирлашиб, танага ёпишади. Шу сабаб билан инсонда ҳар хил касалликлар пайдо бўлиши мумкин. 

Олимлар ушбу ҳолатнинг олдини олиш чораларини қидирдилар. Аввалига кўрпажилдни кир ювиш кукуни билан ювдилар. Бу фойда бермагач, турли тозалов воситаларини қўлладилар. Аммо ҳужайраларни кетказишнинг имкони бўлмади. Олимлардан бири кўрпани қўл билан қоқишни таклиф қилди. Шундан сўнггина ўлик ҳужайралар кўрпажилдни тарк этди.

Бундан 14 аср илгари жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга ушбу амални таълим этганлар. Унинг илмий исботи эндигина маълум бўлди.

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Киши тўшакка ётаётганида кўрпа ва изорини қоқиб ташласин. Чунки унинг орасида нима борлигини билмайди..." дедилар (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

* * *

Musulmonlar sunnatga ko‘ra, uyquga yotishdan avval ko‘rpalarini qoqadilar. Buning hikmati nimada? 

Yaqinda g‘arb olimlari bu holning ilmiy dalilini isbot qildilar. Inson uyquga yotganda uning tanasida hujayralar o‘lib, ko‘rpaga to‘kilarkan. Ushbu o‘lik hujayralarni ko‘z bilan ko‘rish mumkin emasligidan ko‘pchilik bunga e’tibor bermaydi. Ertasiga uyquga ketganda yana o‘lik hujayralar to‘kilib, avvalgilari bilan birlashib, tanaga yopishadi. Shu sabab bilan insonda har xil kasalliklar paydo bo‘lishi mumkin. 

Olimlar ushbu holatning oldini olish choralarini qidirdilar. Avvaliga ko‘rpajildni kir yuvish kukuni bilan yuvdilar. Bu foyda bermagach, turli tozalov vositalarini qo‘lladilar. Ammo hujayralarni ketkazishning imkoni bo‘lmadi. Olimlardan biri ko‘rpani qo‘l bilan qoqishni taklif qildi. Shundan so‘nggina o‘lik hujayralar ko‘rpajildni tark etdi. 

Bundan 14 asr ilgari janobi Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam bizlarga ushbu amalni ta’lim etganlar. Uning ilmiy isboti endigina ma’lum bo‘ldi. 

Abu Hurayradan (r.a.) rivoyat qilinadi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: "Kishi to‘shakka yotayotganida ko‘rpa va izorini qoqib tashlasin. Chunki uning orasida nima borligini bilmaydi..." dedilar (Buxoriy va Muslim rivoyatlari).