Таровеҳнинг биринчи кунидан фотолавҳалар

Рукн: Янгиликлар Чоп этилган: 27.05.2017

Рамазоннинг биринчи туни юртимизнинг жоме масжидларида хатми Қуръон бошланди. Бу йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги масжидларнинг 1000 га яқинида хатми Қуръон тадбирлари ўтказилиб, унда 1400 дан зиёд қориларимиз Аллоҳнинг Каломини тиловат қилишади.

“Ҳазрати Имом” масжидида хатмона 15 кунлик этиб белгиланган. Абдулбасир қори Камолов, Исмоилжон қори Қурбонов ва Аҳмадхон қори Алимов хатмга ўтмоқдалар.


Суратлар muslim.uz сайтидан олинди.

“Шайх Зайниддин” (Кўкча) масжидида хатмона 21 кунлик этиб белгиланган. Насрулло қори Ҳалимов ва Даврон қори Каримов хатмга ўтмоқдалар.


Суратлар muxlis.uz Telegram каналидан олинди.

“Хўжа Аламбардор” (Камолон) масжидида Ҳусайнхон қори Абдумажидов, Аҳмадризо қори Қобилов ва Билолиддин қори  Умаров хатмга ўтмоқдалар.


Суратлар masjid.uz сайтидан олинди.

“Мирза Юсуф” (Бодомзор) масжидида хатмона 27 кунлик этиб белгиланган. Хатмга Садриддин қори Ҳамидов ўтмоқда.


Суратлар mehrob.uz Telegram каналидан олинди.

“Минор” масжидида хатмона 20 кунлик этиб белгиланган. Жаҳонгир қори Неъматов, Абдулбосит қори Қобилов ва Муҳаммадлойиқ қори Аминов хатмга ўтмоқдалар.


Суратлар vakillik.uz Telegram каналидан олинди.