Расулуллоҳ (с.а.в.) – олий ҳиммат соҳиби

Рукн: Муҳаммад (с.а.в.) сийратлари Чоп этилган: 30.12.2016

“Маҳбуб Пайғамбар (с.а.в.)” номли сийрат танловига

Таълим-тарбияда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг услублари ҳимматларни катта ишлар ва буюк мақсадларга йўналтириш эди. Шунингдек, кенг тарқалган тушунчалар халқасидаги улуғ маъноларни гавдалантириш эди. Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзларини мисол қилиш мумкин: “Бойлик мол-давлатнинг кўплигидан эмас. Лекин бойлик нафснинг бойлигидир” (Ахмад, Бухорий ва Муслим ривояти). Инсонларда бойлик деганда молу дунёси ва матолари кўп бўлиш деган тушунча бор эди. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бойлик маъносини тасаввур қилишда ундан ҳам олийроқ маънони кўрсатиб бердилар. У нафснинг бойлигидир. Яъни мақтовга сазовор бўлган бойлик матолар ва мол-мулк кўплиги эмас. Чунки, Аллоҳ ризқни кенг қилиб берган кўп кишилар ўзларига берилган неъматни фойдали ишлатмайдилар. Балки молу дунёсини янада кўп қилишлик дардида бўлади. Молу дунёси қаёқдан келаётганига эътибор қаратмайди. Бундай кишилар жуда ҳам очкўз бўлганлари учун аслида фақирдир. Лекин улуғ мартабали кишилар наздида эътибор қилинган мақтовга сазовор бойлик қалбнинг бойлигидир. Яъни, унга тақсим қилиб берилган нарса билан кифояланиши, унга қаноат қилиши ва сўрашда қаттиқ туриб олмасдан рози бўлган кишидир. Нафсини таъма қилишдан тўхтатган кишининг нафси тинчланади, улуғланади. Шунингдек, ўзи бой бўлиб нафси фақир бўлганлардан хам кўпроқ мақтов, шараф, ҳурмат ва олий мартабаларга эришади. Нафснинг фақирлиги ўз соҳибини паст ишларга аралаштириб қўяди. Чунки, унинг ҳиммати паст бўлгани учун инсонларнинг кўзига ҳам оддий инсон бўлиб кўринади. Бу эса унинг нафси фақир ва ўзи жуда хор одам бўлишига сабаб бўлади. Хулоса қилиб айтганда, ўзига бўлиб берилган нарсага рози бўлган киши гўёки доим топгувчидир. Нафси фақирлик билан сифатланган киши гўёки доим йўкотгувчи. Йўқотган нарсасига афсус қилади, қўлга киритмаган нарсасига эътибор беради. Нафснинг бойлигини хоҳлаган киши Аллоҳ бергувчи ва манъ қилгувчи эканини яхши англаб олсин. Шунда Аллоҳнинг қазо-қадарига рози  бўлади, неъматларига шукр қилади, қийинчиликда ёрдам бергани учун раҳмат айтади. Бир қасидада қуйидагича шеър битилган: (Шеър)

Хўжайининг ҳузурида олийликни талаб қил.

Бугун бир киши билан улфат бўл.

Бойлик  кишиларнинг калбидадир.

Азизлик нафсидадир.

Қанча кишилар камбағал бўлса-да бойдир.

Канча кишилар бор камбағалдир.

Қанча кишиларнинг танаси бўлса-да улар ўликдир.

Улар қабрга кўмилмаган ўликдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳимматларни улуғликка интилтиришларига мисоллардан яна бири қуйидаги ҳадисда кўринади: “(Ҳақиқий) силаи раҳм қилувчи яхшиликка яхшилик билан қайтарувчи эмас, лекин (ҳақиқий) силаи раҳм қилгувчи қариндош-уруғчилик узилиб қолганида уни тиклаган кишидир”, дедилар (Имом Ахмад ва Бухорий ривояти). Одатда инсонларни ичида силаи раҳм қилувчи деганда қилинган яхшиликка шу тариқа жавоб қайтарувчи инсон тушунилади. Агар қариндошлари яхшилик қилса у хам яхшилик қилиши керак. Агар қариндошлари у инсон билан алоқаларни узса у ҳам қариндош-уруғчилик алоқаларини узиши керак деган тушунча бор. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу тушунчадан ҳам юқорироқ тушунчани келтирдилар. Силаи раҳм қилувчининг савобини олиш, унинг фазилатларига эришиш учун одатда инсонлар қилгани каби қилган яхшилигига жавоб қайтариш билан эмас. Балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек силаи раҳми кесилганида (яъни, қариндош-уруғчилик алоқалари узилганида) у алоқаларни тиклаш билан силаи раҳм қилувчининг савобини олади. Бу эса энг олий мартаба эканига ишора қилинмокда. Ҳакикий силаи раҳм қилувчи деган мартабага лойиқ бўлади. Лекин бирор кишининг қариндошлари алокаларини узмаган бўлса, доим бир-бирига яхшилик қилиб келишаётган бўлса, улар силаи раҳм қилувчиларнинг савобини олмайдиларми? Дейилса: “Йўқ, улар хам силаи раҳм қилувчининг савобини олишади ва силаи раҳм қилувчи деб  хисобланишади”, деб жавоб берамиз.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳимматларни улуғликка интилтиришларига мисоллардан яна бири У зотнинг қуйидаги сўзларидир: “Савдода энг зиён кўрган киши шундай кишики, у икки қўлини орзу умидларига (етишиш) йўлида қаритган бўлади. Кунларнинг ўтиши унинг орзуларига (етишишига) ёрдам бермайди. Натижада дунёдан бирор зод (фойдали амал)сиз чиқиб кетади. Аллоҳнинг олдига ҳужжатсиз олиб келинади”. (Имом Бухорий ўз “Тарих”ида Омир ибн Рабиъадан ривоят килган. Савдо-сотиқда зиён кўришдан аслида дасмоянинг кам бўлиши назарла тутилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу тушунчани бундан ҳам умумийроқ ўринларда ишлатгмоқдалар. Масалан, имон, ибодат каби ўринларда. Ул зот мазкур сўзлари билан ҳақиқий зарар кўриш, зиён чекиш яъни, молу дунё обрў-эътибордан кўра олийроқ, мартабаси жиҳатидан қимматроқ бўлган нарсалардаги зиён чекишга эътиборларни каратмокдалар.

Бу ҳадиснинг маъноси қуйидагича, инсонларнинг орасида энг кўп зарар қиладиган ва надомат қиладиган киши орзуларга етиш учун бор кучини сарфлаб ўзини қийинчиликка йўлиқтирган ва ўққа-чўққа уриб қийнаган кишидир. Лекин кунларнинг ўтиши у орзу қилган мол-давлат, мансаб, мартаба ва шу каби орзу умидларни амалга ошишига ёрдам бермайди. Балки унинг акси бўлиб уни хор қилади. У доим пуч орзулар ва ёлғон умидларга ишониб юради. Аллоҳнинг ҳикмати тақозо қилмаган нарсаларда Аллоҳдан умид қилишда давом этаверади. Дунёдан ўтганда эса қуруқ қўл билан кетади. Охиратда унга ёрдам берадиган, қиёматда фойда берадиган ва бандаларнинг орасида уни ажратиб турадиган яхши амаллар билан бормайди. Чунки охиратга фойда бўладиган энг яхши амал ёмон ишлардан сақланиш эди. У киши эса қўлини энг қабиҳ ва ифлос нарса билан булғаган эди. У нарса орзуларига суяниб юриши эди. Шу сабабдан амални тарк қилди ва ўзини ҳалокатга ташлади. Ҳатто қалбига ғафлат зулматлари кетма-кет келди. Қалбини қаттиқлик эгаллаб олди. Ўткинчи матолар билан мақсадига эришиш унга ёрдам бермади, натижада орзу умидларга кўмилиб юрди. Ҳатто ўлим фариштаси уни орзулари билан ўртасини ажратди. Ундаги ҳар бир жароҳат ета олмаган дунёсига тегишлидир. У жароҳатлар дунёга тортиб туради. Ўлим фариштасининг панжалари бўлса қалбига ниқталиб у хоҳламайдиган охиратга тортди. Аллоҳни олдига ҳеч бир ҳужжатсиз келади. Яъни, узр айтишга арзийдиган, умрини арзимас нарсаларга сарфлаб, пасткаш нарсаларни талаб қилганига ва Аллоҳга ибодат қилишидан тўсилганига ҳеч бир далили бўлмайди. Аллоҳ таоло айтади: “Мен жинлар ва инсонларни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим”, (Зорият сураси, 56 оят). Имом Ғаззолий айтади: “Кимнинг ҳоли шундай бўлса у ҳайвонга ўхшашдир. Балки хайвондан ҳам ёмонрокдир. Чунки хайвонлар Аллоҳни таниш учун яратилмади. Ҳайвонлар ўзларига берилган куч-қувват ва шаҳватлари талабига қараб ҳаракат қилади. Ҳайвонлар мана шу нарса учун яратилган. Шаҳатини бўш қўйиб юборади. Ҳайвонларнинг ақли ноқисдир. Шу манода бир шеър айтилган:

(Шеър):

“Инсонларнинг қилаётган энг катта айб

Тугатишга кучи етиб камчилик киладиганларидир”, дейилган.

Ҳадисда жуда ҳам катта огохлантириш ва танбеҳ борки, лаззатланиш ва неъматлар билан рохатланишни барча нарсадан устун қилиш ва узун орзу амални тарк қилишга сабаб бўлади. Бу эса мўминнинг одобидан ҳисобланмайди. Шу сабабдан айтилганки, дунёга ғарк булиш ҳалок бўлувчиларнинг ахлоқидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисда: “Инсонларнинг энг ожизи дуодан ожиз бўлганидир. Инсонларнинг энг бахили саломга бахиллик киладиганидир”, дедилар (Имом Табароний “Авсат”да ва Имом Байҳақий “Шуъабул иймон”да ривоят қилган).

Ожиз дегани, ўз ишларини қилишга кучи етмайдиган заиф. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ожизнинг бундан ҳам олийроқ ва юқорироқ маънолари бор эканини айтиб ўтмоқдалар. Яъни, ожиз Аллоҳдан бирон нарсани талаб қилиш ва сўрашдан ожиз бўладиган кишидир. Хусусан, қийинчилик вақтларида Аллоҳдан сўрамайдиган киши. У Аллоҳ буюрган нарсани тарк қилди ва машаққат бўлмаган дуога эътиборсизлиги учун Аллоҳнинг ғазабига йўлиқади. Бу ҳадисда дуога тарғиб бор. Ҳадисда инсонларнинг энг бахилроғи саломга бахиллик қиладигани бўлади, айтилди. Бу ерда саломга бахиллик қиладигани, дейилди. Маълумки, бахил деганда сахийнинг зиддидаги сўз тушунилади. Яъни, у сахийлик қилмайди ва бировга бирон нарса бермайди. Лекин бу ерда ўзига йўлиққан танийдиган ва танимайдиган мўминларга салом беришда бахиллик қилиш маъносида ишлатилади. Салом беришлик жуда ҳам енгил, чиқим қилинмайдиган, савоби кўп ва аҳамият бериладиган амалдир. Лекин салом бермасдан ўзига савоб олишдан бахиллик қилиб шариат кўрсатмаларига эътиборсизлик қилган кишига бахил сўзи ишлатилди. Чунки шариат тарафидан буюрилган саломни тарқатишни тарк қилди ва ўзини бахл сафига қўшди. Ҳадисда “энг бахилроқ” дейилди. Чунки моли давлатига бахиллик қилувчи киши молу дунёни табиий равишда яхши кўради. Унинг табиатида шундай бўлиши мумкин. Салом эса, молу давлат каби эмас. Салом бермаган киши шариат кўрсатмасига амал қилмаган бўлади. Фақатгина гапиришнинг ўзи билан етарли бўлган ишни қилмади. Шунинг учун молу давлатига бахиллик қилувчидан ҳам бахилроқ саналади.

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти мударриси БАРАТОВ Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ ўғли тайёрлади.

Ta’lim-tarbiyada Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning uslublari himmatlarni katta ishlar va buyuk maqsadlarga yo‘naltirish edi. Shuningdek, keng tarqalgan tushunchalar xalqasidagi ulug‘ ma’nolarni gavdalantirish edi. Bunga Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning quyidagi so‘zlarini misol qilish mumkin: “Boylik mol-davlatning ko‘pligidan emas. Lekin boylik nafsning boyligidir” (Axmad, Buxoriy va Muslim rivoyati). Insonlarda boylik deganda molu dunyosi va matolari ko‘p bo‘lish degan tushuncha bor edi. Lekin Rasululloh sollallohu alayhi vasallam boylik ma’nosini tasavvur qilishda undan ham oliyroq ma’noni ko‘rsatib berdilar. U nafsning boyligidir. Ya’ni maqtovga sazovor bo‘lgan boylik matolar va mol-mulk ko‘pligi emas. Chunki, Alloh rizqni keng qilib bergan ko‘p kishilar o‘zlariga berilgan ne’matni foydali ishlatmaydilar. Balki molu dunyosini yanada ko‘p qilishlik dardida bo‘ladi. Molu dunyosi qayoqdan kelayotganiga e’tibor qaratmaydi. Bunday kishilar juda ham ochko‘z bo‘lganlari uchun aslida faqirdir. Lekin ulug‘ martabali kishilar nazdida e’tibor qilingan maqtovga sazovor boylik qalbning boyligidir. Ya’ni, unga taqsim qilib berilgan narsa bilan kifoyalanishi, unga qanoat qilishi va so‘rashda qattiq turib olmasdan rozi bo‘lgan kishidir. Nafsini ta’ma qilishdan to‘xtatgan kishining nafsi tinchlanadi, ulug‘lanadi. Shuningdek, o‘zi boy bo‘lib nafsi faqir bo‘lganlardan xam ko‘proq maqtov, sharaf, hurmat va oliy martabalarga erishadi. Nafsning faqirligi o‘z sohibini past ishlarga aralashtirib qo‘yadi. Chunki, uning himmati past bo‘lgani uchun insonlarning ko‘ziga ham oddiy inson bo‘lib ko‘rinadi. Bu esa uning nafsi faqir va o‘zi juda xor odam bo‘lishiga sabab bo‘ladi. Xulosa qilib aytganda, o‘ziga bo‘lib berilgan narsaga rozi bo‘lgan kishi go‘yoki doim topguvchidir. Nafsi faqirlik bilan sifatlangan kishi go‘yoki doim yo‘kotguvchi. Yo‘qotgan narsasiga afsus qiladi, qo‘lga kiritmagan narsasiga e’tibor beradi. Nafsning boyligini xohlagan kishi Alloh berguvchi va man’ qilguvchi ekanini yaxshi anglab olsin. Shunda Allohning qazo-qadariga rozi  bo‘ladi, ne’matlariga shukr qiladi, qiyinchilikda yordam bergani uchun rahmat aytadi. Bir qasidada quyidagicha she’r bitilgan: (She’r)

Xo‘jayining huzurida oliylikni talab qil.

Bugun bir kishi bilan ulfat bo‘l.

Boylik  kishilarning kalbidadir.

Azizlik nafsidadir.

Qancha kishilar kambag‘al bo‘lsa-da boydir.

Kancha kishilar bor kambag‘aldir.

Qancha kishilarning tanasi bo‘lsa-da ular o‘likdir.

Ular qabrga ko‘milmagan o‘likdir.

Rasululloh sollallohu alayhi vasallam himmatlarni ulug‘likka intiltirishlariga misollardan yana biri quyidagi hadisda ko‘rinadi: “(Haqiqiy) silai rahm qiluvchi yaxshilikka yaxshilik bilan qaytaruvchi emas, lekin (haqiqiy) silai rahm qilguvchi qarindosh-urug‘chilik uzilib qolganida uni tiklagan kishidir”, dedilar (Imom Axmad va Buxoriy rivoyati). Odatda insonlarni ichida silai rahm qiluvchi deganda qilingan yaxshilikka shu tariqa javob qaytaruvchi inson tushuniladi. Agar qarindoshlari yaxshilik qilsa u xam yaxshilik qilishi kerak. Agar qarindoshlari u inson bilan aloqalarni uzsa u ham qarindosh-urug‘chilik aloqalarini uzishi kerak degan tushuncha bor. Lekin Rasululloh sollallohu alayhi vasallam bu tushunchadan ham yuqoriroq tushunchani keltirdilar. Silai rahm qiluvchining savobini olish, uning fazilatlariga erishish uchun odatda insonlar qilgani kabi qilgan yaxshiligiga javob qaytarish bilan emas. Balki Rasululloh sollallohu alayhi vasallam aytganlaridek silai rahmi kesilganida (ya’ni, qarindosh-urug‘chilik aloqalari uzilganida) u aloqalarni tiklash bilan silai rahm qiluvchining savobini oladi. Bu esa eng oliy martaba ekaniga ishora qilinmokda. Hakikiy silai rahm qiluvchi degan martabaga loyiq bo‘ladi. Lekin biror kishining qarindoshlari alokalarini uzmagan bo‘lsa, doim bir-biriga yaxshilik qilib kelishayotgan bo‘lsa, ular silai rahm qiluvchilarning savobini olmaydilarmi? Deyilsa: “Yo‘q, ular xam silai rahm qiluvchining savobini olishadi va silai rahm qiluvchi deb  xisoblanishadi”, deb javob beramiz.

Rasululloh sollallohu alayhi vasallam himmatlarni ulug‘likka intiltirishlariga misollardan yana biri U zotning quyidagi so‘zlaridir: “Savdoda eng ziyon ko‘rgan kishi shunday kishiki, u ikki qo‘lini orzu umidlariga (etishish) yo‘lida qaritgan bo‘ladi. Kunlarning o‘tishi uning orzulariga (etishishiga) yordam bermaydi. Natijada dunyodan biror zod (foydali amal)siz chiqib ketadi. Allohning oldiga hujjatsiz olib kelinadi”. (Imom Buxoriy o‘z “Tarix”ida Omir ibn Rabi’adan rivoyat kilgan. Savdo-sotiqda ziyon ko‘rishdan aslida dasmoyaning kam bo‘lishi nazarla tutiladi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam bu tushunchani bundan ham umumiyroq o‘rinlarda ishlatgmoqdalar. Masalan, imon, ibodat kabi o‘rinlarda. Ul zot mazkur so‘zlari bilan haqiqiy zarar ko‘rish, ziyon chekish ya’ni, molu dunyo obro‘-e’tibordan ko‘ra oliyroq, martabasi jihatidan qimmatroq bo‘lgan narsalardagi ziyon chekishga e’tiborlarni karatmokdalar.

Bu hadisning ma’nosi quyidagicha, insonlarning orasida eng ko‘p zarar qiladigan va nadomat qiladigan kishi orzularga yetish uchun bor kuchini sarflab o‘zini qiyinchilikka yo‘liqtirgan va o‘qqa-cho‘qqa urib qiynagan kishidir. Lekin kunlarning o‘tishi u orzu qilgan mol-davlat, mansab, martaba va shu kabi orzu umidlarni amalga oshishiga yordam bermaydi. Balki uning aksi bo‘lib uni xor qiladi. U doim puch orzular va yolg‘on umidlarga ishonib yuradi. Allohning hikmati taqozo qilmagan narsalarda Allohdan umid qilishda davom etaveradi. Dunyodan o‘tganda esa quruq qo‘l bilan ketadi. Oxiratda unga yordam beradigan, qiyomatda foyda beradigan va bandalarning orasida uni ajratib turadigan yaxshi amallar bilan bormaydi. Chunki oxiratga foyda bo‘ladigan eng yaxshi amal yomon ishlardan saqlanish edi. U kishi esa qo‘lini eng qabih va iflos narsa bilan bulg‘agan edi. U narsa orzulariga suyanib yurishi edi. Shu sababdan amalni tark qildi va o‘zini halokatga tashladi. Hatto qalbiga g‘aflat zulmatlari ketma-ket keldi. Qalbini qattiqlik egallab oldi. O‘tkinchi matolar bilan maqsadiga erishish unga yordam bermadi, natijada orzu umidlarga ko‘milib yurdi. Hatto o‘lim farishtasi uni orzulari bilan o‘rtasini ajratdi. Undagi har bir jarohat yeta olmagan dunyosiga tegishlidir. U jarohatlar dunyoga tortib turadi. O‘lim farishtasining panjalari bo‘lsa qalbiga niqtalib u xohlamaydigan oxiratga tortdi. Allohni oldiga hech bir hujjatsiz keladi. Ya’ni, uzr aytishga arziydigan, umrini arzimas narsalarga sarflab, pastkash narsalarni talab qilganiga va Allohga ibodat qilishidan to‘silganiga hech bir dalili bo‘lmaydi. Alloh taolo aytadi: “Men jinlar va insonlarni faqat O‘zimga ibodat qilishlari uchungina yaratdim”, (Zoriyat surasi, 56 oyat). Imom G‘azzoliy aytadi: “Kimning holi shunday bo‘lsa u hayvonga o‘xshashdir. Balki xayvondan ham yomonrokdir. Chunki xayvonlar Allohni tanish uchun yaratilmadi. Hayvonlar o‘zlariga berilgan kuch-quvvat va shahvatlari talabiga qarab harakat qiladi. Hayvonlar mana shu narsa uchun yaratilgan. Shahatini bo‘sh qo‘yib yuboradi. Hayvonlarning aqli noqisdir. Shu manoda bir she’r aytilgan:

(She’r):

“Insonlarning qilayotgan eng katta ayb

Tugatishga kuchi yetib kamchilik kiladiganlaridir”, deyilgan.

Hadisda juda ham katta ogoxlantirish va tanbeh borki, lazzatlanish va ne’matlar bilan roxatlanishni barcha narsadan ustun qilish va uzun orzu amalni tark qilishga sabab bo‘ladi. Bu esa mo‘minning odobidan hisoblanmaydi. Shu sababdan aytilganki, dunyoga g‘ark bulish halok bo‘luvchilarning axloqidir.

Rasululloh sollallohu alayhi vasallam bir hadisda: “Insonlarning eng ojizi duodan ojiz bo‘lganidir. Insonlarning eng baxili salomga baxillik kiladiganidir”, dedilar (Imom Tabaroniy “Avsat”da va Imom Bayhaqiy “Shu’abul iymon”da rivoyat qilgan).

Ojiz degani, o‘z ishlarini qilishga kuchi yetmaydigan zaif. Lekin Rasululloh sollallohu alayhi vasallam ojizning bundan ham oliyroq va yuqoriroq ma’nolari bor ekanini aytib o‘tmoqdalar. Ya’ni, ojiz Allohdan biron narsani talab qilish va so‘rashdan ojiz bo‘ladigan kishidir. Xususan, qiyinchilik vaqtlarida Allohdan so‘ramaydigan kishi. U Alloh buyurgan narsani tark qildi va mashaqqat bo‘lmagan duoga e’tiborsizligi uchun Allohning g‘azabiga yo‘liqadi. Bu hadisda duoga targ‘ib bor. Hadisda insonlarning eng baxilrog‘i salomga baxillik qiladigani bo‘ladi, aytildi. Bu yerda salomga baxillik qiladigani, deyildi. Ma’lumki, baxil deganda saxiyning ziddidagi so‘z tushuniladi. Ya’ni, u saxiylik qilmaydi va birovga biron narsa bermaydi. Lekin bu yerda o‘ziga yo‘liqqan taniydigan va tanimaydigan mo‘minlarga salom berishda baxillik qilish ma’nosida ishlatiladi. Salom berishlik juda ham yengil, chiqim qilinmaydigan, savobi ko‘p va ahamiyat beriladigan amaldir. Lekin salom bermasdan o‘ziga savob olishdan baxillik qilib shariat ko‘rsatmalariga e’tiborsizlik qilgan kishiga baxil so‘zi ishlatildi. Chunki shariat tarafidan buyurilgan salomni tarqatishni tark qildi va o‘zini baxl safiga qo‘shdi. Hadisda “eng baxilroq” deyildi. Chunki moli davlatiga baxillik qiluvchi kishi molu dunyoni tabiiy ravishda yaxshi ko‘radi. Uning tabiatida shunday bo‘lishi mumkin. Salom esa, molu davlat kabi emas. Salom bermagan kishi shariat ko‘rsatmasiga amal qilmagan bo‘ladi. Faqatgina gapirishning o‘zi bilan yetarli bo‘lgan ishni qilmadi. Shuning uchun molu davlatiga baxillik qiluvchidan ham baxilroq sanaladi.

Ko‘kaldosh o‘rta maxsus islom bilim yurti mudarrisi BARATOV G‘iyosiddin Habibulloh o‘g‘li tayyorladi.