Усмон ибн Аффон

Рукн: Саҳобалар Чоп этилган: 05.03.2015

Усмон ибн Аффон фил воқеасидан ёки Пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилганларидан олти йил ўтиб таваллуд топди. Ҳазрати Усмон бой ва ўзига тўқ оилада ўсиб-улғайди. Қабиланинг бой кишилари жўнатган карвон билан Шом ва Яманга тижорат учун сафарга чиқди.
Ҳазрати Усмоннинг тўлиқ исми Усмон ибн Аффон ибн Абул Ос ибн Умайя ибн Абду Шамс ибн Абдуманноф Уммавий Қурашийдир.
У киши ўрта бўйли, кўркам, чиройли юзли, нозик жуссали, юзи қизил ва соқоли қалин киши бўлган.

* * *
Усмон жоҳилият даврида ҳам кечиримли, сахий, ақлли, маърифатли ва вазмин бўлиб, ҳаёси билан машҳур эди. Кунлардан бирида Усмон Каъба ёнидан ўтаётганида унга Муҳаммаднинг қизи Руқия Утба ибн Абу Лаҳабга никоҳланганини айтишди. Руқия жуда чиройли ва кўркам қиз эди. Усмон бу хабарни эшитиб, қайғуга ботди ва ўз нафсига айтдики:
- Сен туфайли уни қўлдан чиқардим. (Изоҳ: Усмон (р.а.)нинг ҳаёлари шу даражада кучли бўлганидан Расулуллоҳдан қизлари қўлини сўрашга ботинолмаган.)
Усмон ибн Аффон Абу Бакр Сиддиқ даъвати билан исломга кирган. Ҳазрати Усмон иймон келтирганлардан бешинчи ўринда бўлса, Ислом учун хизмат қилган кишилар ичида аввалгиси бўлди.
Усмон ибн Аффоннинг Ислом динини қабул қилгани амакисига ўз-ўзидан ёқмади. Амакиси унга:
- Сен ота-боболаринг динини тарк қилиб, янги динга ўтдингми? Аллоҳга қасамки, агар бу диндан воз кечмаганингча мен сени кечирмайман, - деди.
Усмон ибн Аффон унга жавобан:
- Аллоҳга қасамки, бу диндан воз кечолмайман ва ундан ажралмайман, - деди.
Амакиси Ҳаким унинг нияти қатъий эканини кўриб, бу уринишлар бефойда экан, дегандек уйини тарк қилди.

* * *
Абу Лаҳаб билан хотини Умму Жамил кўз олдиларида ўсиб-улғайган бир кишининг пайғамбар бўлишини тасаввур қилолмасди, шуни деб ғазаб ўтида ёнарди. Абу Лаҳабнинг қалбини эса ҳасад кемирарди. Эру хотиннинг фикри-зикрини хотамул анбиёга саллаллоҳу алайҳи васалламга азият бериш эгаллади. Шунда Аллоҳ таоло қуйидаги оятларни нозил қилди: "Абу Лаҳабнинг қўллари қуригай -ҳалок бўлгай! (Аниқки) у қуриди - ҳалок бўлди! Мол-мулки ва касб қилиб топган нарсалари унга асқотгани йўқ! Яқинда унинг ўзи ҳам, унинг ўтин орқалаган, бўйнида пишиқ толадан (эшилган) арқон бўлган хотини ҳам (ловуллаб турган) алангали дўзахга киражак!" (Масад, 1-5). Одамлар Абу Лаҳаб билан унинг хотини Умму Жамил хусусида Аллоҳ таоло нозил қилган оятларни ўқиб икковини масхара қила бошладилар. Бундан ғазаб отига минган Абу Лаҳаб:
- Муҳаммад менинг қўлларимдан бир бало-кулфатга дучор бўлади, - деди. Сўнг Расулуллоҳнинг (с.а.в.) қизлари Руқия ва Умму Гулсумларга уйланган ўғиллари Утба ва Утайбаларни олдига чақириб шундай деди:
- Муҳаммаднинг қизларини талоқ қилмасанглар, кўзимдан даф бўлинглар.
Ноилож Утба Руқиядан, Утайба эса Умму Гулсумдан ажралди. Буни эшитган Усмон ибн Аффон Расулуллоҳдан қизларидан бири - Руқияни ўз никоҳига олишини сўради. Пайғамбар (а.с.) рози бўлдилар. Усмонга қизини узатдилар. Руқия ва Усмонни кўрган киши энг яхши жуфт деб ўйларди.
Усома ибн Зайд иккаласи хусусидаги бир воқеани шундай эслайди:
- Расулуллоҳ (с.а.в.) менга гўштдан тайёрланган бир товоқ овқат бериб, Усмоннинг уйига юбордилар. Уйга кирганимда Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг қизлари ва куёвининг ўтирганини кўрдим. Бир Руқиянинг юзига, бир Усмоннинг юзига қарадим. Қайтиб келганимдан кейин Расулуллоҳ алайҳиссалом мендан сўрадилар: "Иккови олдига кирдингми?". Ҳа деб жавоб қилганимдан сўнг Пайғамбаримиз (а.с.):
"Иккисидан ҳам яхшироқ эр-хотинни кўрганмисан?" дедилар. "Йўқ, кўрмаганман" эй Аллоҳнинг расули", дедим.

* * *
Усмон ибн Аффон қавми орасида обрў-эътиборли ва нуфузли бўлишига қарамасдан мушриклар томонидан жуда кўп азоб-уқубатлар чекди. У билан саҳобалар юз-кўзлари кўкариб, хафа бўлар, кофирларга қарши курашиш ёки бўлмаса ҳижрат қилиш учун изн сўраб келганларида, "Сабр қилинглар", дея пайғамбаримиз уларга тасалли берар эдилар.
Аммо бундай ноҳақлик ва хўрликка чидай олмаган Пайғамбар алайҳиссаломнинг айрим издошларининг сабр косаси тўлди. Абдураҳмон ибн Авф, Усмон ибн Мазъун, Усмон ибн Аффонлар у кишининг ҳузурларига келиб шундай арзу ҳол килишди:
- Эй Аллоҳнинг расули, мушрик ҳолимизда иззат-икромда эдик, иймон келтиргандан кейин, таҳқирга учраб, азобга қолдик. Мушриклар билан жанг қилишга рухсат беринг.
Ҳаводан олиб гапирмайдиган Пайғамбар (с.а.в.) айтдиларки:
- Уларга индаманг.
Бироқ Расулуллоҳ асҳобларига қурайшликларнинг адовати кундан кунга кучайиб, авж оларди. Улар қаттиқ қийноқлар гирдобида қолди. Шундай бир ҳолатда Усмон ибн Аффон завжаси Руқия розийаллоҳу анҳо билан пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб:
- Эй Аллоҳнинг расули, қавмимиз таъқиби, азиятлари, таъна-дашномлари ва бизга ёғдираётган ҳақоратларидан қийналиб кетдик, - дедилар.
Расулуллоҳ алайҳиссалом: "Ким динини деб бир жойдан бошқа бир жойга қочиб ўтса, агар у жой бир қарич бўлса ҳам унга жаннат вожибдир. Аллоҳнинг дўсти Иброҳим, пайғамбари Муҳаммад уларга ҳамроҳ бўлади", дедилар.
Усмон ибн Мазъун айтди:
- Эй Аллоҳнинг расули, қаерга борамиз? Расулуллоҳ бундай жавоб қилдилар:
- Ҳар жойга тарқалинглар. Аллоҳ сизларни тезда тўплайди. Усмон ибн Аффон саволни қайтарди:
- Қаерга борамиз, эй Аллоҳнинг Расули? Оламларга раҳмат қилиб юборилган зот дедилар:
- Хабашистонга боринглар. Унинг подшоси ҳузурида ҳеч кимга зулм қилинмайди. Хабашистон ишончли жой. Зубайр ибн Аввом сўради:
- Эй Аллоҳнинг Расули Маккага қачон қайтамиз? Оламларга раҳмат қилиб юборилган зот (с.а.в.) айтдилар:
- Аллоҳ нажот берганда.
Ражаб ойида Усмон ибн Аффон аёллари Руқия билан яна ўн бир эркак ва тўрт нафар аёл Хабашистонга ҳижрат қилади.
Набий саллаллоҳу алайҳи васалламга Усмон ибн Аффон ва қизлари Руқиянинг хабари кечикиб турган вақтда қурайшлик бир аёл келиб:
- Эй Муҳаммад, қизингиз билан куёвингизни кўрдим, -деди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) бетоқат бўлиб сўрадилар:
- Уларни қай аҳволда кўрдинг?
- Усмон аёлини хачирга миндириб, ўзи ҳайдаб кетаётган ҳолда кўрдим.
- Аллоҳ уларга ёр бўлсин! Усмон Лут алайҳиссаломдан кейин аҳли билан ҳижрат қилганларнинг биринчисидир, - дедилар.
Хабашистон юртига борган муҳожирлар рисолатнинг бешинчи йили, ҳижрат диёрида уч ой (ражаб, шаъбон, рамазон) яшаганларидан сўнг Умар ибн Хаттобнинг исломга киргани ва Расулуллоҳнинг асҳоблари Масжидул Ҳаромда хотиржам ҳолда намоз ўқий бошлаганини билганларидан кейингина ўз юртларига қайтишди. Афсуски, уйини қаттиқ соғинган муҳожирлар Маккага кирган вақтдагина қайтишга шошилганларини англаб етдилар. Ҳимоячиси йўқларни курайшликлар қайтадан қийноққа солди. Бундай бўлишини кутмаган саҳобалар азиятлардан шикоят қилдилар ва Ҳабашистонга ҳижрат қилишга рухсат сўрадилар. Ҳижрат учун изн берилганда Усмон ибн Аффон шундай деди:
- Эй Аллоҳнинг расули, аввалги ҳижратимизда ҳам, бунисида ҳам биз билан бирга эмассиз.
Хотамул анбиё (с.а.в.) дедилар:
- Сизлар Аллоҳни ва мени деб муҳожир бўлдингиз. Бу икки ҳижрат ҳам сизларникидир.
Бу сафар Хабаш диёрига Усмон ибн Аффон ва завжаси Руқия, шунингдек, етмишлар атрофидаги саҳобалар Ҳабашистонга йўл олдилар. У ерда тинч ва хотиржам ҳолда Раббиларига ибодат қилинарди. Ҳазрати Усмонга Аллоҳ фарзанд ато этди. Фарзандига Абдуллоҳ деб исм қўйди. Усмон ибн Аффон шу ўғлининг исми билан куняланар эди. Абдуллоҳ икки ёшга етганида юзини хўроз чўқиши туфайли вафот этди. Руқия (р.а.) шундан кейин бошқа фарзанд кўрмади.
Усмон ибн Аффон Руқия розияллоҳу анҳо билан Маккага қайтдилар. Орадан ҳеч қанча ўтмасдан ансорлар Расулуллоҳ (с.а.в.)га байъат беришгач, Усмон жуфти ҳалоли билан Ясрибга ҳижрат қилишди.

* * *
Усмон ибн Аффон Хотамул анбиёга бутун вужуди, ҳаёти-ю роҳатини бағишлаган ҳақиқий ва ихлосли мўминлардан бири эди. У киши Расулуллоҳ (с.а.в.)билан жуда кўп ғазот ва сафарларда бирга бўлган.
Пайғамбар алайҳиссалом Бадр жангига чиққан кунларида Руқия розийаллаҳу анҳо қизамиқ билан оғриб қолди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Усмон ибн Аффонга қизлари олдида қолишга изн бердилар. Руқия розийаллаҳу анҳо Пайғамбар алайҳиссалом саҳобалар билан Бадр жангидан ғалаба билан қайтиб келаётганларида оламдан ўтди. Қабр қазиш учун Усмон ибн Аффоннинг ўзлари қабрга тушди. Қабрга тупроқ тортилганда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Бадрдан етиб келдилар. Қизларининг қабри устида бир оз тўхтаб қолдилар.
Расулуллоҳ Усмон ибн Аффонга ҳам Бадрда қатнашган саҳобалар қатори улуш бердилар.

* * *
Ҳазрати Усмон Расулуллоҳ алайҳиссаломга қариндош бўлгани учун беҳад хурсанд бўлган эди. Лекин пайғамбар алайҳиссалом қизлари Руқия вафот этганидан кейин мазкур алоқа узилгани учун қайғуга ботди. Шундан кейин покиза жуфти ҳалолидан ажралгани ҳамда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам билан қариндошлик алоқасини узилганидан кўнглига қил сиғмай юрди. Пайғамбар алайҳиссалом бир куни уни хафа ҳолда кўриб сўрадилар:
- Нега бунчалик ғамгин бўлиб юрибсан? Усмон ибн Аффон:
- Менинг бошимга тушган нарса бирор кишининг бошига тушганмикан, эй Аллоҳнинг Расули? Жуфти ҳалолим Расулуллоҳнинг қизлари вафот этди. Сиз билан ўртамиздаги ҳам куёвлик, ҳам қариндошлик алоқаси узилди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳисалом кейинги қизлари Умму Гулсумни Усмон розийаллаҳу анҳуга никоҳлаб берди. Шу билан Усмон ибн Аффон саҳобалар ичида Пайғамбар алайҳиссаломнинг икки қизларига уйланган ёлғиз саҳобий бўлиб қолди. Расулуллоҳнинг икки қизларига уйлангани туфайли "Зуннурайн" - икки нур эгаси, деган номга сазовор бўлди.
Баъзилар у тўғрисида Расулуллоҳнинг: "Усмон осмон ахдининг нури, ер аҳлининг чироғи", деганлари учун мазкур номга сазовор бўлганини ҳам айтишади. Айримлар эса: "Тунда Қуръони каримни намозда ўқиб хатм қилганлари учун", дейдилар. Чунки Қуръон бир нур, кечаси ибодатда қоим бўлиш яна бир нурдир.

* * *
Муҳожирлар Расулуллоҳга саллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи мунавваранинг сувини ўзгарганидан шикоят қилишди. Суви ичишга ярайдиган фақат битта қудуқ бор эди. У ҳам бўлса Ровма деган яҳудийники бўлиб, сув оладиганларга нархини қиммат қилиб қўйди. Яҳудий бир меш сувни бир мудд (хурмо, арпанинг ўлчов бирлиги)га сотаётган эди.
Расулуллоҳ алайҳиссалом:
- Ким Ровманинг қудуғини сотиб олиб, мусулмонларга садақа (ҳадя) қилса, Аллоҳ уни қиёмат ташналигидан қутқарсин, - дедилар.
Ҳазрати Усмон Пайғамбарнинг алайҳисалом бу сўзларини эшитиб, дарҳол қудуқни сотиб олиш ниятида яҳудий олдига савдолашгани борди. Лекин яҳудий:
- Мени шундан бошқа нарсам йўқ, уни сотмайман, -деди.
Усмон (р.а.) айтди:
- Ҳаммасини сотмайсан. Яҳудий сўради:
- Ярмини сотиб олмоқчимисан?
Зуннурайн: "Ҳа", деди. Яҳудий ўн беш минг дирҳам беришини сўради. Усмон ибн Аффон ўн минг дирҳамга савдолашиб, яҳудий билан бир кун қудуқ унга, бир кун ўзига бўлишини келишиб олди. Ҳазрати Усмон ўзининг навбати келган кун мусулмонлар сув олишига рухсат бериб, бунга ҳеч қандай пул сўрамади. Мусулмонлар кейинги кун учун ҳам етадиган сувни ҳазрати Усмоннинг навбати куни олишарди. Яҳудий қарасаки, қолган ярмидан кўп фойда олмаяпти. Усмон ибн Аффонга қудуғим устида бўлган савдони буздим, қолган ярмини ҳам сотиб ол, деди. Усмон (р.а.) қудуқнинг қолган қисмини саккиз минг дирҳам эвазига сотиб олди ва барча кунларда сув оладиганларга уни ҳадя қилди.
Усмон (р.а.) Пайғамбар алайҳисалом билан бирга Уҳуд ва Хандақ ғазотларида иштирок этган. Ҳудайбия сулҳи куни Расулуллоҳ (с.а.в.) Усмон ибн Аффонни Қурайш оқсоқоллари олдига урушиш учун келмаганликлари, балки умра қилиш учун келганликларини билдириш учун юбордилар. Усмон қатл қилинди, деган хабар келганда Пайғамбар (а.с.) ўринларидан туриб:" Аллоҳ менга байъатни амр қилди", дедилар. Шундай қилиб Ризвон байъати дарахт остида бўлган эди. Расулуллоҳ алайҳиссалом Усмон ибн Аффон номидан байъат қилдилар. Ўнг қўлларини чап қўллари устига қўйиб: "Эй Аллоҳ, Усмон Аллоҳ ва Расулининг ҳожатини деб кетганди. Мен унинг ўрнига байъат қиламан", дедилар. Қурайшликлар Расулуллоҳнинг асҳоблари у зотга Макка аҳли билан урушиш учун байъат қилганликларидан хабар топишгач, Усмон ибн Аффон ҳамда Суҳайл ибн Амрни бирга юбордилар ва шу тариқа Ҳудайбия сулҳи тузилди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни қизлари Умму Гулсумнинг олдига бордилар. Ҳазрати Усмонга қарадилар-да, қизларига:
- Албатта, жуфтинг бобонг Иброҳимга, отанг Муҳаммадга ўхшайди, - дедилар.
Усмон (р.а.) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий тушганда уни ёзиб борар эди. Расулуллоҳ уни яхши кўриб олдиларига чақириб олар ва эндигина тушган оятларни айтиб турар ва унга: "Ёз, эй Усайм", дердилар.
Усмон ибн Аффон Расулуллоҳ билан Хайбар фатҳи, қазо умраси ва улуғ фатҳ - Макка фатҳида иштирок этган. Усмон розийаллаҳу анҳу Усро ғазоти куни минг динор келтириб, Расулуллоҳнинг этакларига тўкди. Расулуллоҳ динорларни қўлларига олиб, шундай дедилар:
- Бугундан бошлаб Усмонга қилган амаллари зарар бермайди, - дея уч марта таъкидладилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Усро қўшинини жангга ҳозирласа, Аллоҳ уни мағфират қилади", деган сўзларини эшитди. Бинобарин, Усмон ибн Аффон жаннатни бир яҳудийнинг қудуғини мусулмонларга ҳадя қилиб жаннат дарвозасининг калитига эга бўлган, нима учун бугун мусулмон қўшинини Рум билан бўладиган жангга ҳозирлаб, иккинчи марта жаннат эгаси бўлмасин экан? Усмон розийаллаҳу анҳу от-улов, озиқ-овқат ва унга тааллуқли нарсалар, ҳатто идиш-товоқ боғланадиган ипларгача тайёрлаб берди. Расулуллоҳ алайҳиссалом: "Парвардигаро, Усмоннинг бугундан кейин қилган амалларини унутма", дея дуо қилдилар. Сўнгра Усмон (р.а.)га қараб: "Эй Абу Амр, Аллоҳ молингга барака берсин, гуноҳларингни мағфират қилсин, раҳм қилсин ва жаннатни сенга мукофот қилсин", дедилар.
Усмон розийаллаҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам билан Табук ғазотида ҳам қатнашган. Жангдан қайтишда аёли Умму Гулсум вафот этади. Усмон (р.а.) қаттиқ хафа бўлганларини кўрган Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
- Усмонни уйлантиринглар, учинчи қизим бўлганида, унга берар эдим. Усмонни Аллоҳдан келган ваҳий туфайли қизларимга уйлантирдим, - дедидар.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом яна шундай деганлар:
- Мени куёв қилган ёки менга куёв бўлган биронтаси дўзахга кирмаслигини Роббим азза ва жалладан сўрадим.
Ҳазрати Усмон Расулуллоҳ алайҳиссалом билан Вадоъ ҳажига ҳам борган. Расулуллоҳ алайҳиссалом:
- Ҳар бир пайғамбарнинг жаннатда дўсти бўлади, менинг дўстим Усмон ибн Аффондир,- деганлар.

* * *
Усмон ибн Аффон давлатни бошқаришда катта саҳобалар билан маслаҳатлашар ва уларга суянар эди. Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ ва Умар замонида ҳам ўзининг моддий ва маънавий ёрдами билан бирга энг ишончли маслаҳатчиларидан эди.
Мажусий Абу Лулуъ Умар ибн Хаттобни тиғ билан яралади. У ерда фақат Расул алайҳиссаломнинг олтига саҳобаси - Али ибн Абу Толиб, Усмон ибн Аффон, Саъд ибн Абу Ваққос, Зубайр ибн Аввом, Абдураҳмон ибн Авф ва Талҳа ибн Убайдуллоҳлар бор эди. Улардан Аллоҳ рози бўлсин
Маслаҳат кенгаши қарорига кўра олти саҳобий ичидан Усмоннинг халифа бўлишига байъат берилди. Бу ҳижрий йигирма тўртинчи йил муҳаррам ойита тўғри келади. Бу вақтда ҳазрати Усмон етмиш ёшга кирган эди.
Зуннурайн замонида давлат ерлари кенгайиб, мусулмонлар тўқ ва фаровон ҳаёт кечирди. Турк ерлари фатҳ қилиниб, Хуросон, Тоҳаристон, Қоҳистон, Тифлис ва Кипр ерлари Ислом халифалиги ихтиёрида эди. Ҳазрати Усмон биринчи бўлиб мусулмонлар қўшинини денгизга чиқарган шахс сифатида тарихга кирди. Мусулмонлар кўп орол ва денгиз ерларига волийлик қила бошлади. Ҳатто ислом давлати денгиз давлати деб номлана бошланди.
Орадан олти йил ўтгандан сўнг мусулмон амирлари орасида ихтилоф ва фитна тарқади. Бунга яҳудий фитначи Абдуллоҳ ибн Сабаъ бошчилик қилди. У Зуннурайн сиёсати хусусида ҳар хил фитна ва бўлмағур ёлғонларни тарқатди. Катта шаҳарларда қўзғолонлар уюштирди. Жумладан, Куфа, Басра, Миср каби унумдор ва серҳосил жойларда фитна ва ёлғонларни авж олдирди. Унинг мақ-сади ислом давлатининг қувватига путур етказиш эди.
Амирул мўминин Усмон ибн Аффон амалга оширган энг улуғ ишларидан бири шуки, Қуръонни ва унинг қироатини бир шаклга келтирди.
Усмон ибн Аффон зулҳижжа ойининг еттинчи куни, ҳижрий ўттиз бешинчи йилда шаҳид бўлди. Шаҳид бўлганларида саксон икки ёшда эди. У киши саккиз куни кам ўн икки йил халифаликни бошқарди.

Абдулазиз Шанавийнинг "Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг издошлари" китобидан олинди.

* * *

Usmon ibn Affon fil voqeasidan yoki Payg‘ambarimiz alayhissalom tug‘ilganlaridan olti yil o‘tib tavallud topdi. Hazrati Usmon boy va o‘ziga to‘q oilada o‘sib-ulg‘aydi. Qabilaning boy kishilari jo‘natgan karvon bilan Shom va Yamanga tijorat uchun safarga chiqdi.
Hazrati Usmonning to‘liq ismi Usmon ibn Affon ibn Abul Os ibn Umayya ibn Abdu Shams ibn Abdumannof Ummaviy Qurashiydir.
U kishi o‘rta bo‘yli, ko‘rkam, chiroyli yuzli, nozik jussali, yuzi qizil va soqoli qalin kishi bo‘lgan.

* * *
Usmon johiliyat davrida ham kechirimli, saxiy, aqlli, ma’rifatli va vazmin bo‘lib, hayosi bilan mashhur edi. Kunlardan birida Usmon Ka’ba yonidan o‘tayotganida unga Muhammadning qizi Ruqiya Utba ibn Abu Lahabga nikohlanganini aytishdi. Ruqiya juda chiroyli va ko‘rkam qiz edi. Usmon bu xabarni eshitib, qayg‘uga botdi va o‘z nafsiga aytdiki:
- Sen tufayli uni qo‘ldan chiqardim. (Izoh: Usmon (r.a.)ning hayolari shu darajada kuchli bo‘lganidan Rasulullohdan qizlari qo‘lini so‘rashga botinolmagan.)
Usmon ibn Affon Abu Bakr Siddiq da’vati bilan islomga kirgan. Hazrati Usmon iymon keltirganlardan beshinchi o‘rinda bo‘lsa, Islom uchun xizmat qilgan kishilar ichida avvalgisi bo‘ldi.
Usmon ibn Affonning Islom dinini qabul qilgani amakisiga o‘z-o‘zidan yoqmadi. Amakisi unga:
- Sen ota-bobolaring dinini tark qilib, yangi dinga o‘tdingmi? Allohga qasamki, agar bu dindan voz kechmaganingcha men seni kechirmayman, - dedi.
Usmon ibn Affon unga javoban:
- Allohga qasamki, bu dindan voz kecholmayman va undan ajralmayman, - dedi.
Amakisi Hakim uning niyati qat’iy ekanini ko‘rib, bu urinishlar befoyda ekan, degandek uyini tark qildi.

* * *
Abu Lahab bilan xotini Ummu Jamil ko‘z oldilarida o‘sib-ulg‘aygan bir kishining payg‘ambar bo‘lishini tasavvur qilolmasdi, shuni deb g‘azab o‘tida yonardi. Abu Lahabning qalbini esa hasad kemirardi. Eru xotinning fikri-zikrini xotamul anbiyoga sallallohu alayhi vasallamga aziyat berish egalladi. Shunda Alloh taolo quyidagi oyatlarni nozil qildi: "Abu Lahabning qo‘llari qurigay -halok bo‘lgay! (Aniqki) u quridi - halok bo‘ldi! Mol-mulki va kasb qilib topgan narsalari unga asqotgani yo‘q! Yaqinda uning o‘zi ham, uning o‘tin orqalagan, bo‘ynida pishiq toladan (eshilgan) arqon bo‘lgan xotini ham (lovullab turgan) alangali do‘zaxga kirajak!" (Masad, 1-5). Odamlar Abu Lahab bilan uning xotini Ummu Jamil xususida Alloh taolo nozil qilgan oyatlarni o‘qib ikkovini masxara qila boshladilar. Bundan g‘azab otiga mingan Abu Lahab:
- Muhammad mening qo‘llarimdan bir balo-kulfatga duchor bo‘ladi, - dedi. So‘ng Rasulullohning (s.a.v.) qizlari Ruqiya va Ummu Gulsumlarga uylangan o‘g‘illari Utba va Utaybalarni oldiga chaqirib shunday dedi:
- Muhammadning qizlarini taloq qilmasanglar, ko‘zimdan daf bo‘linglar.
Noiloj Utba Ruqiyadan, Utayba esa Ummu Gulsumdan ajraldi. Buni eshitgan Usmon ibn Affon Rasulullohdan qizlaridan biri - Ruqiyani o‘z nikohiga olishini so‘radi. Payg‘ambar (a.s.) rozi bo‘ldilar. Usmonga qizini uzatdilar. Ruqiya va Usmonni ko‘rgan kishi eng yaxshi juft deb o‘ylardi.
Usoma ibn Zayd ikkalasi xususidagi bir voqeani shunday eslaydi:
- Rasululloh (s.a.v.) menga go‘shtdan tayyorlangan bir tovoq ovqat berib, Usmonning uyiga yubordilar. Uyga kirganimda Rasululloh (s.a.v.)ning qizlari va kuyovining o‘tirganini ko‘rdim. Bir Ruqiyaning yuziga, bir Usmonning yuziga qaradim. Qaytib kelganimdan keyin Rasululloh alayhissalom mendan so‘radilar: "Ikkovi oldiga kirdingmi?". Ha deb javob qilganimdan so‘ng Payg‘ambarimiz (a.s.):
"Ikkisidan ham yaxshiroq er-xotinni ko‘rganmisan?" dedilar. "Yo‘q, ko‘rmaganman" ey Allohning rasuli", dedim.

* * *
Usmon ibn Affon qavmi orasida obro‘-e’tiborli va nufuzli bo‘lishiga qaramasdan mushriklar tomonidan juda ko‘p azob-uqubatlar chekdi. U bilan sahobalar yuz-ko‘zlari ko‘karib, xafa bo‘lar, kofirlarga qarshi kurashish yoki bo‘lmasa hijrat qilish uchun izn so‘rab kelganlarida, "Sabr qilinglar", deya payg‘ambarimiz ularga tasalli berar edilar.
Ammo bunday nohaqlik va xo‘rlikka chiday olmagan Payg‘ambar alayhissalomning ayrim izdoshlarining sabr kosasi to‘ldi. Abdurahmon ibn Avf, Usmon ibn Maz’un, Usmon ibn Affonlar u kishining huzurlariga kelib shunday arzu hol kilishdi:
- Ey Allohning rasuli, mushrik holimizda izzat-ikromda edik, iymon keltirgandan keyin, tahqirga uchrab, azobga qoldik. Mushriklar bilan jang qilishga ruxsat bering.
Havodan olib gapirmaydigan Payg‘ambar (s.a.v.) aytdilarki:
- Ularga indamang.
Biroq Rasululloh ashoblariga qurayshliklarning adovati kundan kunga kuchayib, avj olardi. Ular qattiq qiynoqlar girdobida qoldi. Shunday bir holatda Usmon ibn Affon zavjasi Ruqiya roziyallohu anho bilan payg‘ambar alayhissalomning huzurlariga kelib:
- Ey Allohning rasuli, qavmimiz ta’qibi, aziyatlari, ta’na-dashnomlari va bizga yog‘dirayotgan haqoratlaridan qiynalib ketdik, - dedilar.
Rasululloh alayhissalom: "Kim dinini deb bir joydan boshqa bir joyga qochib o‘tsa, agar u joy bir qarich bo‘lsa ham unga jannat vojibdir. Allohning do‘sti Ibrohim, payg‘ambari Muhammad ularga hamroh bo‘ladi", dedilar.
Usmon ibn Maz’un aytdi:
- Ey Allohning rasuli, qaerga boramiz? Rasululloh bunday javob qildilar:
- Har joyga tarqalinglar. Alloh sizlarni tezda to‘playdi. Usmon ibn Affon savolni qaytardi:
- Qaerga boramiz, ey Allohning Rasuli? Olamlarga rahmat qilib yuborilgan zot dedilar:
- Xabashistonga boringlar. Uning podshosi huzurida hech kimga zulm qilinmaydi. Xabashiston ishonchli joy. Zubayr ibn Avvom so‘radi:
- Ey Allohning Rasuli Makkaga qachon qaytamiz? Olamlarga rahmat qilib yuborilgan zot (s.a.v.) aytdilar:
- Alloh najot berganda.
Rajab oyida Usmon ibn Affon ayollari Ruqiya bilan yana o‘n bir erkak va to‘rt nafar ayol Xabashistonga hijrat qiladi.
Nabiy sallallohu alayhi vasallamga Usmon ibn Affon va qizlari Ruqiyaning xabari kechikib turgan vaqtda qurayshlik bir ayol kelib:
- Ey Muhammad, qizingiz bilan kuyovingizni ko‘rdim, -dedi.
Rasululloh (s.a.v.) betoqat bo‘lib so‘radilar:
- Ularni qay ahvolda ko‘rding?
- Usmon ayolini xachirga mindirib, o‘zi haydab ketayotgan holda ko‘rdim.
- Alloh ularga yor bo‘lsin! Usmon Lut alayhissalomdan keyin ahli bilan hijrat qilganlarning birinchisidir, - dedilar.
Xabashiston yurtiga borgan muhojirlar risolatning beshinchi yili, hijrat diyorida uch oy (rajab, sha’bon, ramazon) yashaganlaridan so‘ng Umar ibn Xattobning islomga kirgani va Rasulullohning ashoblari Masjidul Haromda xotirjam holda namoz o‘qiy boshlaganini bilganlaridan keyingina o‘z yurtlariga qaytishdi. Afsuski, uyini qattiq sog‘ingan muhojirlar Makkaga kirgan vaqtdagina qaytishga shoshilganlarini anglab yetdilar. Himoyachisi yo‘qlarni kurayshliklar qaytadan qiynoqqa soldi. Bunday bo‘lishini kutmagan sahobalar aziyatlardan shikoyat qildilar va Habashistonga hijrat qilishga ruxsat so‘radilar. Hijrat uchun izn berilganda Usmon ibn Affon shunday dedi:
- Ey Allohning rasuli, avvalgi hijratimizda ham, bunisida ham biz bilan birga emassiz.
Xotamul anbiyo (s.a.v.) dedilar:
- Sizlar Allohni va meni deb muhojir bo‘ldingiz. Bu ikki hijrat ham sizlarnikidir.
Bu safar Xabash diyoriga Usmon ibn Affon va zavjasi Ruqiya, shuningdek, yetmishlar atrofidagi sahobalar Habashistonga yo‘l oldilar. U yerda tinch va xotirjam holda Rabbilariga ibodat qilinardi. Hazrati Usmonga Alloh farzand ato etdi. Farzandiga Abdulloh deb ism qo‘ydi. Usmon ibn Affon shu o‘g‘lining ismi bilan kunyalanar edi. Abdulloh ikki yoshga yetganida yuzini xo‘roz cho‘qishi tufayli vafot etdi. Ruqiya (r.a.) shundan keyin boshqa farzand ko‘rmadi.
Usmon ibn Affon Ruqiya roziyallohu anho bilan Makkaga qaytdilar. Oradan hech qancha o‘tmasdan ansorlar Rasululloh (s.a.v.)ga bay’at berishgach, Usmon jufti haloli bilan Yasribga hijrat qilishdi.

* * *
Usmon ibn Affon Xotamul anbiyoga butun vujudi, hayoti-yu rohatini bag‘ishlagan haqiqiy va ixlosli mo‘minlardan biri edi. U kishi Rasululloh (s.a.v.)bilan juda ko‘p g‘azot va safarlarda birga bo‘lgan.
Payg‘ambar alayhissalom Badr jangiga chiqqan kunlarida Ruqiya roziyallahu anho qizamiq bilan og‘rib qoldi. Rasululloh sallallohu alayhi vasallam Usmon ibn Affonga qizlari oldida qolishga izn berdilar. Ruqiya roziyallahu anho Payg‘ambar alayhissalom sahobalar bilan Badr jangidan g‘alaba bilan qaytib kelayotganlarida olamdan o‘tdi. Qabr qazish uchun Usmon ibn Affonning o‘zlari qabrga tushdi. Qabrga tuproq tortilganda Rasululloh sallallohu alayhi vasallam Badrdan yetib keldilar. Qizlarining qabri ustida bir oz to‘xtab qoldilar.
Rasululloh Usmon ibn Affonga ham Badrda qatnashgan sahobalar qatori ulush berdilar.

* * *
Hazrati Usmon Rasululloh alayhissalomga qarindosh bo‘lgani uchun behad xursand bo‘lgan edi. Lekin payg‘ambar alayhissalom qizlari Ruqiya vafot etganidan keyin mazkur aloqa uzilgani uchun qayg‘uga botdi. Shundan keyin pokiza jufti halolidan ajralgani hamda Rasululloh sallallohu alayhi vasallam bilan qarindoshlik aloqasini uzilganidan ko‘ngliga qil sig‘may yurdi. Payg‘ambar alayhissalom bir kuni uni xafa holda ko‘rib so‘radilar:
- Nega bunchalik g‘amgin bo‘lib yuribsan? Usmon ibn Affon:
- Mening boshimga tushgan narsa biror kishining boshiga tushganmikan, ey Allohning Rasuli? Jufti halolim Rasulullohning qizlari vafot etdi. Siz bilan o‘rtamizdagi ham kuyovlik, ham qarindoshlik aloqasi uzildi.
Rasululloh sallallohu alayhisalom keyingi qizlari Ummu Gulsumni Usmon roziyallahu anhuga nikohlab berdi. Shu bilan Usmon ibn Affon sahobalar ichida Payg‘ambar alayhissalomning ikki qizlariga uylangan yolg‘iz sahobiy bo‘lib qoldi. Rasulullohning ikki qizlariga uylangani tufayli "Zunnurayn" - ikki nur egasi, degan nomga sazovor bo‘ldi.
Ba’zilar u to‘g‘risida Rasulullohning: "Usmon osmon axdining nuri, yer ahlining chirog‘i", deganlari uchun mazkur nomga sazovor bo‘lganini ham aytishadi. Ayrimlar esa: "Tunda Qur’oni karimni namozda o‘qib xatm qilganlari uchun", deydilar. Chunki Qur’on bir nur, kechasi ibodatda qoim bo‘lish yana bir nurdir.

* * *
Muhojirlar Rasulullohga sallallohu alayhi vasallam Madinai munavvaraning suvini o‘zgarganidan shikoyat qilishdi. Suvi ichishga yaraydigan faqat bitta quduq bor edi. U ham bo‘lsa Rovma degan yahudiyniki bo‘lib, suv oladiganlarga narxini qimmat qilib qo‘ydi. Yahudiy bir mesh suvni bir mudd (xurmo, arpaning o‘lchov birligi)ga sotayotgan edi.
Rasululloh alayhissalom:
- Kim Rovmaning qudug‘ini sotib olib, musulmonlarga sadaqa (hadya) qilsa, Alloh uni qiyomat tashnaligidan qutqarsin, - dedilar.
Hazrati Usmon Payg‘ambarning alayhisalom bu so‘zlarini eshitib, darhol quduqni sotib olish niyatida yahudiy oldiga savdolashgani bordi. Lekin yahudiy:
- Meni shundan boshqa narsam yo‘q, uni sotmayman, -dedi.
Usmon (r.a.) aytdi:
- Hammasini sotmaysan. Yahudiy so‘radi:
- Yarmini sotib olmoqchimisan?
Zunnurayn: "Ha", dedi. Yahudiy o‘n besh ming dirham berishini so‘radi. Usmon ibn Affon o‘n ming dirhamga savdolashib, yahudiy bilan bir kun quduq unga, bir kun o‘ziga bo‘lishini kelishib oldi. Hazrati Usmon o‘zining navbati kelgan kun musulmonlar suv olishiga ruxsat berib, bunga hech qanday pul so‘ramadi. Musulmonlar keyingi kun uchun ham yetadigan suvni hazrati Usmonning navbati kuni olishardi. Yahudiy qarasaki, qolgan yarmidan ko‘p foyda olmayapti. Usmon ibn Affonga qudug‘im ustida bo‘lgan savdoni buzdim, qolgan yarmini ham sotib ol, dedi. Usmon (r.a.) quduqning qolgan qismini sakkiz ming dirham evaziga sotib oldi va barcha kunlarda suv oladiganlarga uni hadya qildi.
Usmon (r.a.) Payg‘ambar alayhisalom bilan birga Uhud va Xandaq g‘azotlarida ishtirok etgan. Hudaybiya sulhi kuni Rasululloh (s.a.v.) Usmon ibn Affonni Quraysh oqsoqollari oldiga urushish uchun kelmaganliklari, balki umra qilish uchun kelganliklarini bildirish uchun yubordilar. Usmon qatl qilindi, degan xabar kelganda Payg‘ambar (a.s.) o‘rinlaridan turib:" Alloh menga bay’atni amr qildi", dedilar. Shunday qilib Rizvon bay’ati daraxt ostida bo‘lgan edi. Rasululloh alayhissalom Usmon ibn Affon nomidan bay’at qildilar. O‘ng qo‘llarini chap qo‘llari ustiga qo‘yib: "Ey Alloh, Usmon Alloh va Rasulining hojatini deb ketgandi. Men uning o‘rniga bay’at qilaman", dedilar. Qurayshliklar Rasulullohning ashoblari u zotga Makka ahli bilan urushish uchun bay’at qilganliklaridan xabar topishgach, Usmon ibn Affon hamda Suhayl ibn Amrni birga yubordilar va shu tariqa Hudaybiya sulhi tuzildi.
Rasululloh sallallohu alayhi vasallam bir kuni qizlari Ummu Gulsumning oldiga bordilar. Hazrati Usmonga qaradilar-da, qizlariga:
- Albatta, jufting bobong Ibrohimga, otang Muhammadga o‘xshaydi, - dedilar.
Usmon (r.a.) Rasululloh sallallohu alayhi vasallamga vahiy tushganda uni yozib borar edi. Rasululloh uni yaxshi ko‘rib oldilariga chaqirib olar va endigina tushgan oyatlarni aytib turar va unga: "Yoz, ey Usaym", derdilar.
Usmon ibn Affon Rasululloh bilan Xaybar fathi, qazo umrasi va ulug‘ fath - Makka fathida ishtirok etgan. Usmon roziyallahu anhu Usro g‘azoti kuni ming dinor keltirib, Rasulullohning etaklariga to‘kdi. Rasululloh dinorlarni qo‘llariga olib, shunday dedilar:
- Bugundan boshlab Usmonga qilgan amallari zarar bermaydi, - deya uch marta ta’kidladilar. Rasululloh sallallohu alayhi vasallam: "Kim Usro qo‘shinini jangga hozirlasa, Alloh uni mag‘firat qiladi", degan so‘zlarini eshitdi. Binobarin, Usmon ibn Affon jannatni bir yahudiyning qudug‘ini musulmonlarga hadya qilib jannat darvozasining kalitiga ega bo‘lgan, nima uchun bugun musulmon qo‘shinini Rum bilan bo‘ladigan jangga hozirlab, ikkinchi marta jannat egasi bo‘lmasin ekan? Usmon roziyallahu anhu ot-ulov, oziq-ovqat va unga taalluqli narsalar, hatto idish-tovoq bog‘lanadigan iplargacha tayyorlab berdi. Rasululloh alayhissalom: "Parvardigaro, Usmonning bugundan keyin qilgan amallarini unutma", deya duo qildilar. So‘ngra Usmon (r.a.)ga qarab: "Ey Abu Amr, Alloh molingga baraka bersin, gunohlaringni mag‘firat qilsin, rahm qilsin va jannatni senga mukofot qilsin", dedilar.
Usmon roziyallahu anhu Rasululloh sallallohu alayhi vasallam bilan Tabuk g‘azotida ham qatnashgan. Jangdan qaytishda ayoli Ummu Gulsum vafot etadi. Usmon (r.a.) qattiq xafa bo‘lganlarini ko‘rgan Rasululloh sallallohu alayhi vasallam:
- Usmonni uylantiringlar, uchinchi qizim bo‘lganida, unga berar edim. Usmonni Allohdan kelgan vahiy tufayli qizlarimga uylantirdim, - dedidar.
Payg‘ambarimiz alayhissalom yana shunday deganlar:
- Meni kuyov qilgan yoki menga kuyov bo‘lgan birontasi do‘zaxga kirmasligini Robbim azza va jalladan so‘radim.
Hazrati Usmon Rasululloh alayhissalom bilan Vado’ hajiga ham borgan. Rasululloh alayhissalom:
- Har bir payg‘ambarning jannatda do‘sti bo‘ladi, mening do‘stim Usmon ibn Affondir,- deganlar.

* * *
Usmon ibn Affon davlatni boshqarishda katta sahobalar bilan maslahatlashar va ularga suyanar edi. Hazrati Abu Bakr Siddiq va Umar zamonida ham o‘zining moddiy va ma’naviy yordami bilan birga eng ishonchli maslahatchilaridan edi.
Majusiy Abu Lulu’ Umar ibn Xattobni tig‘ bilan yaraladi. U yerda faqat Rasul alayhissalomning oltiga sahobasi - Ali ibn Abu Tolib, Usmon ibn Affon, Sa’d ibn Abu Vaqqos, Zubayr ibn Avvom, Abdurahmon ibn Avf va Talha ibn Ubaydullohlar bor edi. Ulardan Alloh rozi bo‘lsin
Maslahat kengashi qaroriga ko‘ra olti sahobiy ichidan Usmonning xalifa bo‘lishiga bay’at berildi. Bu hijriy yigirma to‘rtinchi yil muharram oyita to‘g‘ri keladi. Bu vaqtda hazrati Usmon yetmish yoshga kirgan edi.
Zunnurayn zamonida davlat yerlari kengayib, musulmonlar to‘q va farovon hayot kechirdi. Turk yerlari fath qilinib, Xuroson, Tohariston, Qohiston, Tiflis va Kipr yerlari Islom xalifaligi ixtiyorida edi. Hazrati Usmon birinchi bo‘lib musulmonlar qo‘shinini dengizga chiqargan shaxs sifatida tarixga kirdi. Musulmonlar ko‘p orol va dengiz yerlariga voliylik qila boshladi. Hatto islom davlati dengiz davlati deb nomlana boshlandi.
Oradan olti yil o‘tgandan so‘ng musulmon amirlari orasida ixtilof va fitna tarqadi. Bunga yahudiy fitnachi Abdulloh ibn Saba’ boshchilik qildi. U Zunnurayn siyosati xususida har xil fitna va bo‘lmag‘ur yolg‘onlarni tarqatdi. Katta shaharlarda qo‘zg‘olonlar uyushtirdi. Jumladan, Kufa, Basra, Misr kabi unumdor va serhosil joylarda fitna va yolg‘onlarni avj oldirdi. Uning maq-sadi islom davlatining quvvatiga putur yetkazish edi.
Amirul mo‘minin Usmon ibn Affon amalga oshirgan eng ulug‘ ishlaridan biri shuki, Qur’onni va uning qiroatini bir shaklga keltirdi.
Usmon ibn Affon zulhijja oyining yettinchi kuni, hijriy o‘ttiz beshinchi yilda shahid bo‘ldi. Shahid bo‘lganlarida sakson ikki yoshda edi. U kishi sakkiz kuni kam o‘n ikki yil xalifalikni boshqardi.

Abdulaziz Shanaviyning "Rasululloh (s.a.v.)ning izdoshlari" kitobidan olindi.