Ҳамза ибн Абдулмутталиб

Рукн: Саҳобалар Чоп этилган: 04.09.2016

«АЛЛОҲНИНГ АРСЛОНИ ВА МУЖОҲИДЛАР САЙЙИДИ»

Макка аҳли саъй-ҳаракат, меҳнат, ибодат ва лағв − беҳудага толиб- тошган кундан кейин кечаси чуқур уйқуга тушган. Қурайшликлар тўшаклари устида у ёқ- буёқларига ағдарилиб уҳлаб ётибдилар… Фақатгина улардан бир инсон ёнбошини тўшагидан узоқда тутиб, бедор бўлмоқда. У кечаси уйқуга барвақт ётиб, бир-икки соат ором олгач, буюк завқ ва шавқ билан ўрнидан сакраб турарди. Чунки у Аллоҳ таоло билан аҳдлашганди . Бас, у ҳужрасидаги ибодат қиладиган жойига бориб, роббисига муножот ва дуо қиларди. Ҳар қачон астойдил дуо билан тавба-тазарру қилиб йиғлаётган шовқинини эшитиб уйғонган аҳли унга раҳми келиб, ўз нафсини бу қадар қийнамасдан уйқу орқали ором олишга чақирганда кўзларида ёш билан унга :«Эй Ҳадижа, уҳлайдиган давр ўтди!»,  деб жавоб берарди.

Бу инсон даъватини эндигина бошлаб, сўзларини бошқаларга маҳфий равишда, пичирлаб гапиришига қарамай, Қурайш аҳлига уйқу бермай уларни безовта қила бошлади.

У Зотга иймон келтирганлар ҳали жуда озчиликни ташкил қиларди. Иймон келтирган мўминлардан ташқари, унга нисбатан ҳурмат ва муҳаббатни қалбида кўтариб ,ҳали иймон келтиришга улгурмаган инсонлар ҳам бор эди. Бу инсонларнинг қалблари у Зотга иймон келтириб, унинг муборак карвонида сайр қилишга завқ-шавқ билан тўлиб тошган эди. Жамият ва урф-одатларнинг услуби, ота-боболаридан мерос қолган динларига тақлид қилиш босими, ғарб ва шарқ орасидан чиқаётган нидолар туфайли иккиланишдан ўзга нарса уларни иймон келтиришдан тўсмасди. Шундай инсонлардан бири Росулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи васалламнинг амакилари ва эмикдош биродарлари бўлмиш Ҳамза ибн Абдул Мутталиб эди.

Ҳамза жиянинг улуғ ва комил инсон эканлигини ҳамда унинг ишининг  ҳақиқатини ва гўзал ҳислатларини жуда яҳши билар эди. У жиянини фақатгина амаки сифатида эмас, балки биродари ва дўсти сифатида танир эди. Чуни у Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам билан бир уруғдан бўлиб ёшлари ҳам бир- бирига яқин, бирга ўсиб, бирга ўйнаб, бирга биродар тутиниб, энг аввалдан қадамма- қадам юриб улғайган эдилар. Гарчи ёшликда бир ҳил йўлда бўлган бўлсалар-да, улғайгач, Ҳамза ўз тенгқурлари билан дунёнинг яҳшиликларидан фойдаланишда  рақобатлашиб, Макка ва Қурайш зодагоналри орасидаги ўз обрў-эътиборини ошириш йўлини танлади. Аммо Муҳаммад саллаллаҳу алайҳи вассаллам эса  Аллоҳнинг йўлини унга ёритиб бераётган нурини ибодат билан зиёда қилиш ҳамда уни чуқур тафаккурга чўмдириб, ҳаётнинг ғавғоларидан йироқ қилаётган қалбининг тубидан чиқаётган нидо ҳақида ўйлаб, ҳақиқат билан кўришишга тайёргарлик кўрар эдилар. Иккисининг танлаган йўллари ҳар ҳил бўлишига қарамай, Ҳамза ўзининг жияни ва тенгқури бўлган Расулуллоҳнинг барча комил фазилатларини бир зум ҳам унутмаган эди. Албатта, бу каби комил фазилатлар ва гўзал аҳлоқлар эгаси барча инсонлар қалбларида юксак мақомга эга  бўлиб, унинг буюк истиқболи учун ойдин ва равшан сурат чизиб берди.

Бир куни эрта тонгда Ҳамза одатдагидек кўчага чиқди. Каъбанинг ёнига келиб, у ерда Қурайш бошлиқлари ва саййидларидан бир гуруиҳини кўриб қолди. Улар билан бирга ўтириб, нима ҳақида суҳбатлашаётганларига қулоқ тутди. Улар Муҳаммада соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида гаплашаётган эдилар. Ҳамза қараса, улар биринчи бор жиянининг даъвати ҳақида хавотирга тушиб гапиришар ҳамда сўзларида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан аччиқланиш, ғазаб ва ҳасадга урғу беришаётганини билдиришар эди. Муҳаммаднинг даъватига илгари бу қадар эътиборлари йўқлигини ва бефарқ эканликларини изҳор қилгандай бўлар эдилар. Аммо бугунчи? Юзларида хавотир мавж уриб, ғазаб билан гўё у Зотни ғажигудай сўзламоқдалар!!!

Ҳамза уларнининг сўзларини эшитиб узоқ кулди, сўнгра уларни ҳаддан зиёд ошириб, ёмон гумон қилишда айблади. Абу Жаҳл ўрнидан туриб ўтирганларга деди:«Албатта, Ҳамза Муҳаммад даъват қилаётган нарсанинг ҳабарини ҳаммадан кўра яҳшироқ билади, лекин у буни енгил санаб, ҳатто Қурайш уйқуга кетиб, сўнгра тонгда уйғонганида ҳамма ер расво бўлиб, жиянининг иши ғолиб бўлишини истайди».Мушриклар бир-бирларига ҳайқириб ва дўқ-пўписа қилиб суҳбатларини давом эттиришарди… Ҳамза эса бир табассум қилиб, бир жаҳли чиқар эди. Ҳамма тарқаб, уй- уйига жўнаб кетгач, Ҳамза бошини янги фикрлар ва хавотирлар билан оғирлаштириб ўзи билан ўзи баҳслашиб, жиянининг даъвати ҳусусида ўйлай бошлади.

Кунлар кетидан кунлар ўтиб, Қурайшнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган даъватлари атрофидаги ҳайқириқ ва хавотирлари янада зиёда бўлди. Сўнгра бу хавотирлар жанжалга айланди. Ҳамза эса бу воқеаларни узоқдан кузатиб турди. Жиянининг сабот билан туриши Ҳамзани ҳайратга сола бошлади. Чунки  у Зотнинг ўз иймони ва даъвати йўлидаги фидойилиги барча Қурайш учун илгари кўрилмаган янгилик эди.

Агарда ўша кунларда бирор бир шак Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ростгўйликлари ва буюк фазилатлари ҳусусида бирон инсонни шубҳага сола олса, бу шак Ҳамзанинг қалби ва хаёлига сира йўл топа олмас эди. Ҳамза Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни гўдаклигидан то улғайгунча инсонлар орасида энг яхши билувчи зот эди. У жиянини ҳудди ўзини танигандек, балки ундан-да зиёда танир эди. Икковлари бирга ҳаётга келганларидан бошлаб, то бирга ўсиб-улғайгунларигача Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёти қуёшнинг нури каби покиза эди!!! Ҳамза мана шу покиза ҳаётдан етган бирор шубҳани эслай оламйди.Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг бирор кишига ғазаб қилганларини  ёки бировдан тама қилганларини кўрмаган   зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишдан ўзини четга олиши мумкин эмас эди. Бас, Ҳамза тез кунда Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васалламга иймон келтиришни қалбига тугиб қўйди.

Ўша кун етиб келди….

Ҳамза камонини елкасига осган ҳолда, севимли машғулоти бўлмиш овчилик қилиш учун  саҳрога томон юзланиб уйидан чиқди. У овчилик бобида ниҳоятда моҳир эди. Севимли машғулотини тугатиб, ўлжаси билан уйига қайтаётганида, одатига кўра тавоф қилиш учун Каъба томон йўл олди. Каъбага бир оз қолганда Абдуллоҳ ибн Шудъон ходимаси унга йўлиқди. Ходима Ҳамзани кўрибоқ деди: «Эй Абу Умора, агарда жиянинг Муҳаммадга хозиргина Абу Ҳакам ибн Ҳишомдан етган озорни кўрганингда эди. Уни Каъба ёнида кўриб қолиб, сўкиб ҳақоратлаб қаттиқ озор беришди.»  Сўнгра Абу Жаҳл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қандай озор берганини бирма-бир тушинтира кетди. Ҳамза унинг сўзини диққат билан тинглади, бироз сукут сақлаб, сўнгра камонини олиб елкасига осди. Кейин тез ва шаҳдам қадамлар ташлаб, Абу Жаҳлни учратиб қолиш мақсадида Каъба томон юриб кетди. Агар Каъба ёнида уни учрата олмаса, албатта, бошқа ерларни қидириб уни топишга аҳд қилди. Бироқ Каъбага етгач, Абу Жаҳл  бир гуруҳ Қурайш зодагонлари орасида ўтирганига кўзи тушди.

Ҳамза ўзини босган ҳолда Абу Жаҳлнинг ёнига келиб, камони билан уни бошига бир туширди. Абу Жаҳлнинг боши яраланиб қонаб кетди. Ўтирганлар даҳшатдан ўзларига келмасларидан илгари Ҳамза Абу Жаҳлга қарата қичқирди:

«Муҳаммадни ҳақорат қилдингми? Билгинки, мен ҳам унинг динидаман. У айтган сўзни мен ҳам айтаман. Агар қодир бўлсанг, менга жавоб қайтар».

Ўтирганлар барчалари бошлиқлари устига тушган хорликни ва унинг бошидан оқаётган қонни бир лаҳзага унутиб қўйишди. Уларни устиларига яшиндан тушган Ҳамзанинг сўзлари машғул қилиб қўйди. Бу шундай сўзлар эдики, улар орқали Ҳамза Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг динига кириб, у айтаётган сўзни айтишини билдирди.

−Ҳамза Исломни қабул қилдими?!

−Қурайшнинг энг бақувват ва улуғ йигити-я?!

Бу Қурайш устига тушган катта бир ҳалокат эдики, уни қайтаришга қодир эмасдилар. Ҳамзанинг Исломни қабул қилиши, сара инсонларнинг кўпчилигини тез кунда Ислом томонга бошлаши мумкин. Бу билан Муҳаммад ўз атрофига тез орада кучига куч қўшадиган, даъватини қувватлайдиган куч ва қувватни топиши мумкин. Натижада қурайшликлар кунлардан бир куни ўз бут-санамларини парчалаб ташлаётганнинг шовқинини эшитиб уйғонади!!!

Ҳа, албатта, Ҳамза иймон келтирди. Ва Қурайш бошлиқларига ҳафсаласини пир қилган мушрик жамоатни тарк қилиб, қалбини Исломга бағишлаганини эълон қилди. Абу Жаҳл ёрилган бошидан оқаётган қонни артиш билан машғул бўлиб турган пайтда Ҳамза камонини елкасига осиб, шаҳдам қадамлар ташлаб уйи томон равона бўлди.

Ҳамза теран ақл ва юксак қалб соҳиби ҳам эди. Уйига қайтгач, куннинг ғавғоларидан фориғ бўлиб, фикр қилиш учун ўтирди. Ҳозиргина бўлиб ўтган ҳодиса ҳеч ҳам кўз ўнгидан кетмасди.

Ўз Исломини қандай қилиб ва қачон эълон қилди …?!

Дарҳақиқат, у ўз Исломини ғазаб ва нафратга тўлиб, қизишган лаҳзаларда эълон қилди. Жияни бирор ёрдамчи тополмай ҳақорат қилиниб, зулмланганлигига ғазаб қилиб, бани Ҳошимнинг шарафини ҳимоя қилган ҳолда, Абу Жаҳлнинг бошини ёриб унинг юзига Исломни қабул қилганини очиқ- ойдин эълон қилди. Лекин инсон учун асрлар давомида амал қилиниб келган ота-боболарининг динини тарк қилиб, ҳақиқатини оз билган ва таълимотини ўрганиб чиқмаган динни қабул қилишнинг энг тўғри йўли шу бўла оладими?

Ҳақиқат шуки, Ҳамза Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ростгўйликлари ва ниятларининг поклигига заррача ҳам шубҳа қилмас эди. Бироқ киши бутун фарзлари ва масъулиятлари билан янги динни ғазабга  тўлган ҳолда қабул қилиши мумкинми?

Бас, Ҳамза тафаккур қила бошлади…. Орадан бир неча кунлар ўтди. Аммо Ҳамза на кундузи ва на кечаси тинч ором олар эди. Шундай қилиб, Ҳамза Ислом ҳақиқатига етишиш учун ота-боболаридан қолган эски дин билан янги динни таққослаб тарозуга солиб, ақлини бир оз ишлатиб кўрган эди, ҳатто нафсига ота-боболаридан мерос қолган динга фитрий хоҳиш ва ҳар бир янги синалмаган нарсадан фитрий қўрқув ҳосил бўлди. Унинг хаёлидан Кааба оли ҳалар ва бут санамлар ва ота-боболаридан қолган дин ва унинг натижасида қурайш аҳли ва бутун Маккага келган обрў-эътибор ўта бошлади.

Дарҳақиқат, унинг қалбида жияни байроғинин кўтарган бу янги даъватга нисбатан ҳурмат ва эҳтиром чексиз эди. Аммо агар унга мана шу даъватга иймон келтириб, унга эргашиб ва уни ҳимоя қилиш тақдир қилинган бўлса, бу динга киришнинг энг муносиб вақти қачон бўлиши мумкин?

Ғазаб ва нафратга тўлиб тошган лаҳзалардами ёки ақлини ишлатиб чуқур фикр юргизган вақтдами?

Шундай қилиб, қалбининг тўғрилиги ва фикрининг поклиги унинг бу иш ҳусусида янгитдан, чуқур ва нозик равишда фикр қилишга чорлади.

Ҳамза таажжуб қилдики, қандай қилиб инсон бу қадар ос онлик ва тезлик билан ота-бобосининг динини тарк қилиши мумкин. Ва қилиб қўйган ишига надомат чекди. Лекин яна ўзига келиб ақлига мурожаат қила бошлади. Қараса, ҳаққа етишишга ақлнинг ўзи кифоя қилмас экан. Сўнгра у Каъбанинг ёнига бориб, кўзларини самога қаратган ҳолда унга ҳидоят йўлини кўрсатишлиги учун Аллоҳ таолога ёлвориб тазарру билан дуо қила бошлади. Келинг, унинг ўзига қулоқ тута қолайлик, у бизга қолган воқеалардан ҳикоя қилиб бера қолсин:

«Сўнгра қавмим ва ота-бобомнинг динини тарк қилганимга мени надомат тутди, пушаймин бўлганлигимдан кечаси билан уйқум келмади, сўнгра Каъбага бориб Аллоҳнинг қалбимдаги шак-шубҳани кетказиб, уни ҳақ томонга буришини ёлбориб сўрадим. Бас, Аллоҳ менинг дуоларимни ижобат қилиб қалбимни иймон ва яқин билан тўлдирди. Эртаси куни Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бориб, барча бўлиб ўтган ишларни у Зотга сўзлаб бердим. Бас, у жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳдан қалбимни динида собит қилишини сўраб дуо қилдилар.»  Шундай равишда Ҳамза розияллоҳу анҳу Ислом динини қабул қилди.

Аллоҳ таоло Ҳамза розияллоҳу анҳу билан Исломни азиз қилди. Укучли ғурур билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у Зотнинг заиф асҳобларини ҳимоя қила бошлади. Абу Жаҳл Ҳамзани мууслмонлар сафида кўргач, урушдан қочишнинг ҳеч ҳам чораси йўқлигини тушуниб етди. Сўнгра Қурайш мушрикларини Расулуллоҳ билан у кишининг асҳобларига азиятлар етказишга гижгижлай бошлади. Албатта, табиийки, Ҳамза мусулмонларга етадиган барча азиятларни қайтара олмасди, лекин шунга қарамай, унинг исломи мусулмонлар учун ҳимоя ва қалқон бўлди. Шунингдек, Ҳамза розияллоҳу анҳу сўнгра Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳуларнинг Ислом динини қабул қилишлари туфайли кўпгина қабилалар гуруҳ-гуруҳ бўлиб Исломни қабул қилишлари учун туртки бўлди. Ҳамза розияллоҳу анҳу иймон келтрриганларидан кейин бутун куч қуватини ва ҳаётини Аллоҳ ва унинг динига бағишлади. Ҳатто Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни «Аллоҳ ва Расулининг арслони»,  деган буюк ном билан мукофотладилар. Мусулмонлар душман билан тўқнашган биринчи жангда Ҳамза қўшиннинг амири вазифасини бажарган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларга тутқазган байроқнинг илк соҳиби ҳам Ҳамза розияллоҳу анҳу эди. Икки қўшин тўқнашган Бадр жангида Аллоҳ ва Расулининг арслони буюк жасоратларни кўрсатди.

Мағлубиятдан аламда бўлган Қурайш қўшинлариннги қолдиқлари Бадрдан Маккага қайтишди. Абу Суфён ҳам бошини эгиб қалбида қўрқув билан Маккага кириб келди. Чунки у жанг майдонида Қурайш бошлиқларининг энг улуғларидан бўлмиш Абу Жаҳл, Утба ибн Робиа, Шайба ибн Робиа, Умайя ибн Ҳалаф, Уқба ибн аби Муайт, Асвад ибн Абдул Асад, Ал Маҳзумий, Валид ибн Утба, Назр ибн Холис, Ос ибн Сайид, Тама ибн Ади ва ўнлаб қурайшнинг довюрак йигитларини қолдириб келаётган эди. Қурайш бу мағлубиятни осонлик билан қабул қила олмай, қайтадан ўч олиш учун бутун куч қуввати ва мол мулкини тўплаб мусулмонларга қарши уруш қилишга тайёргарлик кўрди.

Қурайш Абу Суфён бошчилигида бутуб уруғ аймоғлари ва араб қабилалари орасидаги дўсталрини йиғиб Уҳудга етиб келди. Қурайшнинг бошлиқлари бу жангда икки кишини нишон қилиб олишган эди. Улар Росули акрам саллаллаҳу алайҳи wасаллам ва Ҳамза родаиаллоҳу анҳу эди. Ҳа албатта! Уларнинг урушга чиқишдан илгари маҳфий суҳбатларини эшитган киши, Ҳамза Рсулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи wасалламдан кейин бу жангдаги асосий мўлжал эканлигини осонгина билиб олиш мумкин эди. Мушриклар урушга чиқишларидан аввал Ҳамзани ўлдириш учун бир кишини танладилар. У Ҳабаший қул бўлиб, найза отиш бобида юксак маҳорат эгаси эди. Улар бу ҳабаший қулнинг жандаги вазифаси фақатгина Ҳамзани “овлаб”найзаси билан уни қатл қилишидан иборатлигини уқтириб , урушнинг тақдирининг қандай ривож олишига қарамай ўз вазифасидан сира оғишмаслигини буюрдилар. Унга бунинг эвазига жуда улуғ мукофот, яъни озоздликни ваъда қилдилар. Бу кишининг исми ваҳший бўлиб, Жубайр ибн Мутъамнинг қули эди. Жубайрнинг амакиси Бадр куни ҳалок бўлганди.

Жубайр қулига деди: Одамлар билан жангга чиқ, агар Ҳамзани қатл қилсанг, озод бўласан! Сонгра мушриклар Ваҳшийни ўзларининг асосий нишонларидан бири болган Ҳамзани даф қилиш учун копроқ гиж гижлаш учун, уни Абу Суфённинг ҳатини Ҳинд бинту Утбага топширишди. Ҳинд Бадр жангида отаси акаси ва ўғлини йўқотган эди. Унга: Ҳамза шуларнинг баъзиларини ўлдириб баъзиларини эса ўлдиришга кўмаклашган, деб  ҳабар беришганди.

Шуинг учун Қурайш эркак ва аёлларини копчилги бу урушга чиқишга ҳорис болъдилар. Уларнинг асосий мақсадлари, гарчи бу ҳатарли ишнинг қиймати ҳар қанча бўлмасин, Ҳамзани қатл қилиш эди.

Ҳинд жангга чиқишдан бир неча кун илгари бутун юмушларини йиғиштириб, фақатгина ваҳшийнинг қалбини Ҳамзага нисбатан адоват ва ғазабга тўлдириш билан машғул бўлди. У ваҳшийлиги ўзи эга бўлган барча зеб зойнат, дуру гавҳарларини қўлига тутган ҳолда, деди: “Агар Ҳамзани қатл қилсанг мана буларнинг ҳаммаси сеники деб ваъда қилди. Ваҳший бу зеб зийнатларни кўриб сўлакалри оққан ҳолда, озодлигини қўлга киритиб қайтиб қул бўлмаслиги ва Қурайш бошлиғИ аёлининг бўйнини безатиб турган зеб зийнат ва дуру гавҳарларга эга бўлган ҳолда чиқадиган бу жангни ҳаёлидан ўтқазиб, уни муштоқлик билан кута бошлади.

Демак мушрикларнинг маҳфий келишувлари ва бутун жангнинг асосий мақсади очиқ ойдин шаклда Ҳамзани ўлдиришдан иборат экан.

Уҳуд ғазоти ҳам етиб келди.

Икки қўшин бир бири билан тўқнашди. Ҳамза родиаллоҳу анҳу жанг майдононинг ўртасида турар, уруш либосларини кийиб, кўкисга ҳар доимфгидек туяқуш патини тақиб олган эди. У мардлик билан жанг қилиб, рўпарасидан чиққан мушрикларни бирин кетин ер тишлатарди. Мусулмонлар ҳам барчалари ҳужумга ўтиб, мушриклар эса мағлуб бўлиб, ортларига қочиб, чекина бошлаганларидан гўё ғалаба нусрат жуда яқиндайбўлиб кўрина бошлади. Агарда тоғнинг тепасида турган камончилар ғаниматлар илинжида жойларини тарк этиб, пастга тушиб бунинг оқибатида пистирмада турган мушриклар қўшинга тоғнинг ортидан ҳужумга ўтишга имконият пайдо ъилиб бермаганларида, шубҳасиз Уҳуд ғазоти фақатгина Қурайшнинг эркагу аёллари учун эмас, балки унинг отларию туяларининг ҳам қабристонига айланган бўлар эди. Мусулмонлар ғафлатда қолгач, уларнинг ортларидан мушрикла отлиқлари ҳужумга ўтиб бирин кетин мусулмонларни қиличдан ўтказа бошладилар. Бу ҳолатдан мусулмонлар эсанкираб қолдилар, чунки кўпчиликлари қилич ва найзаларини ерга улоқтириб, ҳамма нарсаларни ташлаб қочиб кетаётган мушриклар қолган ғаниматларни тўплаш билан овора бўлиб қолишган эди. Мусулмонлар яна қайта ўзларига келиб, улоқтириб юборган қурол аслаҳаларини қайтиб қўлларига олиб, жанг қила кетдилар. Лекин фожиа юз бериб, бутун жангдаги ташаббус мушрикларнинг қўлларига ўтиб бўлган эди.

Бу воқэаларни кўриб турган Ҳамза ўзини йўқотмай, қувватига қувват кучига куч қўшилиб янада қаттиқ жанг қила бошлади. Бирин-кетин мушрикларни қиличи билан савалаб, ер тишлатаётган вақтда Ваҳший уни кузатиб, найзаси билан забт этиш учун вақт пойлаб турарди.

Келинг бу воқэаларни баён қилиб беришни Ваҳшийнинг ўзига қўйиб бера қолайлик: “Мен ҳабаший бир одам эдим. Ҳудди ҳабашиларга ҳос бўлганидек, найзаси билан бирон нарсани мўлжалга олиб улоқтирсам камдан кам ҳолда ҳато қилар эдим. Икки томон Уҳуд ғазотида тўқнашган вақтда мен ҳам бирга чиқдим. Ҳамзани қидириб оҳири одамлар орасида ҳудди кул ранг туядек ажралиб туриб жанг жанг қилаётганига кўзим тушди. Қаршисидан чиққан кишини қиличи билан уриб ер тишлатарди. Аллоҳга қасамки мен уни ўлдириш учун тайёргарлик кўрган эдим. У менга яқинроқ келиши учун бир дараҳтнинг орқасига яшириниб, пайт пйлаб турдим. Шу пайт мендан илгари Сибоғ ибн Абдул Уззо унга ташланди. Ҳамза уни кўриши биланоқ унга: “Қани бери келчи, эй аъзоларни кесувчи” деб, қиличи билан шартта унинг бошини кесиб ташлади. Шу пайт найзасини силжитиб, пайт пойлаб нишонга тегишига аниқ ишонч ҳосил қилгач, найзамни улоқтирган эдим, унинг киндиги остига тегиб, икки оёқлари ўртасидан тешиб чиқди. Сўнг у менга ташланмоқчи болъди лекин ҳолдан тойиб йиқилиб жони узилди…

Унинг олдига бориб, найзасини суғуриб олдим. Сўнг жанг майдонини тарк этиб, аскарларнинг қароргоҳида ўтириб турдим. Сабаби мен жанг қилиш учун келмаган эдим. Озод бўлиш учунгина Ҳамзани қатл қилган эдим.”

Ваҳший ўз сўзини ниҳоясига етқазиб қўйиш учун унга яна бир оз қулоқ туцак зарари йўқ деб ўйлайман: “ Маккага қайтганимдан сўнг озод қилиндим. Росулуллоҳ Макка фатҳида унга кирмагунларича мен Маккада яшадим. Сўнг Тоифга қараб қочдим. Қачонки Тоиф аҳли Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтириш учун Мадинага бир гуруҳ элчиларини жўнатгач, мен учун барча борадиган йўллар беркилди. Мен ўзимча: “ Шомга ёки Яманга ёки бошқа бирор ерга бораман” деб ўйладим. Аллоҳга қасам мен шуни ҳаракатида турганимда бир киши келиб менга деди: “ Эй бечора, албатта Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўз динларига кирган бирор кишини қатл қилмайдилар”. Сўнгра мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига, Мадинага бордим. У зоднинг кўзлари менга тушиши биланоқ шаҳодат калимасини айтиб иймон келтирдим. Сўнгра менга дедилар: “Сен Ваҳшиймисан?” Мен: “Ҳа ё Росулуллоҳ” дедим. У зот: “Қандай қилиб Ҳамзани ўлдирганингни менга айтиб бер” дедилар. Бас мен бўлган воқэани сўзлаб бердим. Сўзимни ниҳоясига етказгач менга дедилар: “Эй бечора, юзингни мендан яширгин”. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам то вафот этгунларига қадар мени кўриб қолмасликлари учун у зотдан ўзимни олиб қочиб юрдим. Вақтики мусулмонлар Ямома соҳиби бўлган Мусайламатул Каззобга қарши жангга отланганларида мен ҳам Ҳамзани ўлдирган найзамни олиб, улар билан бирга чиқдим. Жанг бошлангач кўзим қўлида қиличини тутиб тик турган Мусайламага тушди. Найзамни олиб унга улоқтирдим. Бас найзам унга тегиб йиқилди.

Гарчи мен манашу найзам билан инсонларнинг энг яҳшисини қатл қилган бўлсамда, ҳудди шу найзам билан инсонларнинг энг ёмонини ўлдирганим туфайли Аллоҳ мени мағфират қилади деб умид қиламан”.

Аллоҳ ва Росулининг арслони мана шундай шаҳидларнинг улуғи бўлган ҳолда вафот топди. Ҳаёти ҳам шовқин суронли бўлгани каби ўлими ҳам ҳудди шундай шовқин суронли бўлди. Душманлари уни ўлдириш билан кифояланмадилар. Қандай қилиб кифояланиш ёки қаноатланиш ҳосил қилсинлар, аҳир улар бу жанг учун бутун мол давлатлари ва ҳамда эркакларини тўплаб, мақсадлари фақатгина Росулуллоҳ ва Ҳамзани қатл қилишдан ўзга нарса бўлмаса?

Абу Суфённинг ҳотини Ҳинд бинту Утба Ваҳшийга Ҳамза Родиаллоҳу анҳунинг кўксини ёриб жигарини келтиришни буюрди. Бас Ваҳший бу қутурган аёлнинг рағбатини қондириб унга ўнг қўли билан Ҳамзанинг жигарини узатиб, чап қўли билан Ҳинднинг зеб зийнатларини олди. Ҳинд Ҳамзага нисбатан ғайри инсоний бу нафрат ва ғазабини қондириш учун унинг жигарини чайнай бошлади. Аммо бу покиза инсоннинг жигари унинг тишларига бўйсунмади. Натижада Ҳинд уни ютишга ожиз қолиб оғзидан чиқариб ташлашга мажбур бўлди. Шундай қилиб жанг ниҳоясига етди. Мушриклар туя ва отларига миниб шаҳид мусулмонларни кўмиш учун Маккага қайтиб келдилар. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобийлар тепаликдан жанг майдонига тушдилар. Росулуллоҳ водийдаги Аллоҳ таолога ўз жонларини сотиб унинг эвазига буюк роббиларига қурбат ҳосил қилиб қурбон бўлиб ётган саҳобийларнинг юзларига бирма бир тикилдилар. Бирдан муборак юзларида қайғу ва алам аломатлари пайдо бўлиб кўзларидан ёш оқа бошлади. Қандай қилиб араб ҳалқи бу қадар жирканч ваҳшийликка қўл уриб шуҳадоларнинг саййиди ва Аллоҳнинг арслони бўлган амакилар Ҳамза ибн Абул Мутталибнинг ўлик жасадини манабу суратда тилка пора қилганларига ақллари бовар қилмай қолди. Сўнгра муборак ёшлари билан жиққа ҳўл бўлиб кетган кўзларини Ҳамза радиаллоҳу анҳунинг жасадига тиккан ҳолда дедилар “Ҳеч ким сиз каби ҳолатга тушмаган, ҳеч ҳачон мана бу каби мен учун омон бўлган жойда турмаганман”. Кейин эса ашобларга қарата дедилар “Агар Ҳамзанинг синглиси София ҳафа бўлаганларида ва Ҳамза мендан кейин келадиганларга суннат бўлиб қолмаганларида унинг жасадини жундай ҳолда дафн қилмай, ҳатто йиртқич ҳайвон ва қушлар учун қолдирган бўлардим. Бордию бирор бир жангда Аллоҳ мени Қурайш устидан ғолиб қилса улардан 30 кишини мусла (жасадни тилка пора қилиш) қиламан”.  Ашоблар ҳам: “Аллоҳга қасам агар Аллоҳ кунларнинг бирида бизни уларнинг устидан ғолиб қилса уларни шу қадар мусла қиламизки ҳали бирор араб уни кўрмаган” деб ҳайқирдилар.

Аллоҳ таоло Ҳамза радиаллоҳу анҳуга шаҳидликни инъом этиб уни биринчи бор мукаррам этган бўлса унинг ўлимини ҳам мукаррам этиб то адолатни ҳимоя қиладиган ҳатто уқубат ва қасос вақтида ҳам раҳм шавқатни вожиб ва фарз қилувчи буюк дарс учун фурсат қилди. Шундай қилиб Расуллуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтаётган таҳдид ва қасамларини тугатмай туриб Аллоҳ таоло мана бу ояти карималарини нозил қилди:

Мана шу оятнинг ҳудди шу маконда нозил бўлиши, ажр мукофоти Аллоҳнинг зиммасида бўлган Ҳамза Родиаллоҳу анҳу ҳурматини янада зийода бўлиши учун ёрқин далилдир.

Жаноб Пайғамбаримиз саллаллҳу алайҳи васаллам Ҳамза родиаллҳу анҳуни жуда қаттиқ севар эдилар. Юқорида зикр қилганимиздек, Ҳмаза родиаллоҳу анҳу Пайғамбаримизга фақат амаки бўлибгина қолмай, балки эмикдош биродари, болаликдаги тенгқури ва ҳамда бутун умрлари давомидаги дўстлари ҳам эди.

Ҳамза родиаллоҳу анҳу билан видолашиш учун бирор сўз топа олмай, Жаноб Росулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи васаллам  унга жангда шаҳид кетган мусулмонларнинг сони миқдорида яъни етмиш марта жаноза намози ўқидилар.

Шундай қилиб жаноза ўқиладиган жойга Ҳамза родиаллоҳу анҳунинг жасади келтирилиб, Росулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи васаллам ва барча саҳобийлар унга жаноза ўқидилар. У кишининг жасади жойида қолган ҳолда, ёнига иккинчи шаҳиднинг жасади келтирилди. Росулуллоҳ ва мусулмонлар у икковларига жаноза ўқидилар. Сўнгра яна Ҳамза родиаллоҳу анҳунинг жасади жойида қолган ҳолда ҳалиги иккинчи шаҳиднинг жасадини олиб кетиб ўрнига учичи шаҳиднинг жасади қўйилди. Шундай қилиб, Росулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи васаллам саҳҳид кетидн шаҳид келиб Ҳамза родиаллоҳу анҳуга улар билан қайта-қайта жаноза ўқидилар. Мана шу куни Жаноб Росули Акрам саллаллаҳу алайҳи васаллам амакилари Ҳамза родиаллҳу анҳу учун жами етмиш марта жаноза ўқидилар!

Росулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи васаллам жангдан уйларига қайтиб кетаётиб йўлда Бану Абдил Ашал қабиласининг аёллари, шаҳид кетган эрлари учун йиғлаётганларини эшитдилар. Жанобимиз амакиларига бўлган муҳаббатлари чексизлигидан дедилар: “Аммо Ҳамзанинг ортидан йиғлагувчиси йўқ…”

Бу сўзларни эшитган Саъд ибн Муоз Росулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи васаллам аёлларнинг амакилари Ҳамза родиаллоҳу анҳу учун йиғлашларидан ҳушнуд бўладилар деб гумон қилиб тезлик билан Бану Абдил Ашал қавмининг аёллари ёнига бориб, Ҳамза родиаллоҳу анҳу учун йиғлашларини буюрди. Бас улар ҳудди шундай қилдилар. Росулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи васаллам уларнинг йиғиларини эшитишлари биланоқ ёнларига бориб дедилар: “Мен буни қасд қилмаган эдим. Аллоҳ сизларни раҳм қилсин уйларингизга қайтинг, бугунги кундан кейин йиғи бўлмайди.”

Қаттиқ изтиробда болъгна Пайғамбаримиз саллаллаҳу алайҳи васалламни кўнгилларини олиш учун ашоблар Ҳамза родиаллоҳу анҳу буюк маноқибларини улуғлаб, у кишини мақтаб марциаялар ёза бошладилар.

Ҳамза родиаллоҳу анҳу муборак ҳотираларига янада ҳушбўйлик келтирган нарса Росулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи васаллам у кишини жасадини тепасида туриб айтган мана бу сўзлари эди: “Аллоҳ сени раҳматига олсин. Албатта сен мен билгандай силаи раҳм ва яҳшилик қилувчи инсон эдинг.”

Росулуллоҳ саллаллҳу алайҳи васалламнинг амакилари Ҳамза родиаллоҳу анҳу вафоти туфайли кечираётган мусибатлари ниҳоятда оғир эди. Шу сабабли бу мусибатга сабр қилиб, тинчланиш ҳам ўта қийин кечди. Аммо тақдир Жаноб Росулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи васаллам учун жуда гўзал бўлган сабр ва тинчланишни заҳира қилиб қўйган эди.

Пайғамбаримиз Уҳуддан уйларига қайтиб кетаётиб, йўлда жангда отасидан, эридан ва акасидан ажталган Бану Дийнор қабиласидаги бир аёлнинг ёнидан ўтиб қолдилар. Ўша аёл жангдан қайтаётган муслмонларга кўзи тушиши биланоқ улар томонга югуриб келиб жанг натижаси ҳусусида сўради. Мусулмонлар унга бу жангда отасидан акасидан ва эридан ажралганини билдирдилар. У аёл эса ҳис-ҳаяжон ва ҳавотир билан: “Росулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи васалламга ҳеч нарса қилмадими?” деб сўради. Мусулмонлар: “Алҳамдулиллаҳ, сен яҳши кўрганингдек, у киши сиғ омонлар” дедилар. Ўша аёл: “Менга Росулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи васалламни кўрсатинглар” деди. Мусулмонлар Росулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи васаллам етиб келгунларича аёлнинг ёнида бироз тўҳтаб турдилар. Аёл вақтики Росулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи васалламга бургач, у зотнинг ёнларига келиб деди: “сизга етадиган мусибатдан бошқаси биз учун у қадар оғир эмас”.

Ҳа, албатта…

Дарҳақиқат бу Росулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи васаллам учун энг гўзал таъзия билдириш ва у кишини ҳотиржам қилиш эди. Эҳтимол бу сўзларни эшитган Жанобимиз ҳушнуд бўлиб табассум қилгандиралр. Негаки бу ёруғ дунйода бу қадар дўстлик ва фидойилик тенги йў эди.

Бир заиф, мискин аёл бир лаҳзада ҳам отаси ҳам эри ҳам акасини йўқотган. Сўнгратоғларни ларзага келтирадиган бу ҳабарни эшитган аёл: “Росулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи васалламга ҳеч нарса қилмадими?” деб ташвиш ҳавотир чекяпти!!!

Тақдир мана бу уринишнинг суратини ва вақтини ниҳоятда гўзал қилдики, унда Жаноб Пайғамбаримиз саллаллаҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг арслони ва шуҳадоларнинг саййиди бўлган амакилари Ҳамза ибн Абдул Мутталиб учун айтилган таъзияларнинг ичида ўзларини тинчлантирадиган энг чиройли таъзия сўзларини эшитдилар.

Рижолун ҳавлар-расул | Hadis.islom.uz

* * *

«ALLOHNING ARSLONI VA MUJOHIDLAR SAYYIDI»

Makka ahli sa’y-harakat, mehnat, ibodat va lag‘v − behudaga tolib- toshgan kundan keyin kechasi chuqur uyquga tushgan. Qurayshliklar to‘shaklari ustida u yoq- buyoqlariga ag‘darilib uhlab yotibdilar… Faqatgina ulardan bir inson yonboshini to‘shagidan uzoqda tutib, bedor bo‘lmoqda. U kechasi uyquga barvaqt yotib, bir-ikki soat orom olgach, buyuk zavq va shavq bilan o‘rnidan sakrab turardi. Chunki u Alloh taolo bilan ahdlashgandi . Bas, u hujrasidagi ibodat qiladigan joyiga borib, robbisiga munojot va duo qilardi. Har qachon astoydil duo bilan tavba-tazarru qilib yig‘layotgan shovqinini eshitib uyg‘ongan ahli unga rahmi kelib, o‘z nafsini bu qadar qiynamasdan uyqu orqali orom olishga chaqirganda ko‘zlarida yosh bilan unga :«Ey Hadija, uhlaydigan davr o‘tdi!»,  deb javob berardi.

Bu inson da’vatini endigina boshlab, so‘zlarini boshqalarga mahfiy ravishda, pichirlab gapirishiga qaramay, Quraysh ahliga uyqu bermay ularni bezovta qila boshladi.

U Zotga iymon keltirganlar hali juda ozchilikni tashkil qilardi. Iymon keltirgan mo‘minlardan tashqari, unga nisbatan hurmat va muhabbatni qalbida ko‘tarib ,hali iymon keltirishga ulgurmagan insonlar ham bor edi. Bu insonlarning qalblari u Zotga iymon keltirib, uning muborak karvonida sayr qilishga zavq-shavq bilan to‘lib toshgan edi. Jamiyat va urf-odatlarning uslubi, ota-bobolaridan meros qolgan dinlariga taqlid qilish bosimi, g‘arb va sharq orasidan chiqayotgan nidolar tufayli ikkilanishdan o‘zga narsa ularni iymon keltirishdan to‘smasdi. Shunday insonlardan biri Rosululloh sallallahu alayhi vasallamning amakilari va emikdosh birodarlari bo‘lmish Hamza ibn Abdul Muttalib edi.

Hamza jiyaning ulug‘ va komil inson ekanligini hamda uning ishining  haqiqatini va go‘zal hislatlarini juda yahshi bilar edi. U jiyanini faqatgina amaki sifatida emas, balki birodari va do‘sti sifatida tanir edi. Chuni u Rasululloh sollallahu alayhi vasallam bilan bir urug‘dan bo‘lib yoshlari ham bir- biriga yaqin, birga o‘sib, birga o‘ynab, birga birodar tutinib, eng avvaldan qadamma- qadam yurib ulg‘aygan edilar. Garchi yoshlikda bir hil yo‘lda bo‘lgan bo‘lsalar-da, ulg‘aygach, Hamza o‘z tengqurlari bilan dunyoning yahshiliklaridan foydalanishda  raqobatlashib, Makka va Quraysh zodagonalri orasidagi o‘z obro‘-e’tiborini oshirish yo‘lini tanladi. Ammo Muhammad sallallahu alayhi vassallam esa  Allohning yo‘lini unga yoritib berayotgan nurini ibodat bilan ziyoda qilish hamda uni chuqur tafakkurga cho‘mdirib, hayotning g‘avg‘olaridan yiroq qilayotgan qalbining tubidan chiqayotgan nido haqida o‘ylab, haqiqat bilan ko‘rishishga tayyorgarlik ko‘rar edilar. Ikkisining tanlagan yo‘llari har hil bo‘lishiga qaramay, Hamza o‘zining jiyani va tengquri bo‘lgan Rasulullohning barcha komil fazilatlarini bir zum ham unutmagan edi. Albatta, bu kabi komil fazilatlar va go‘zal ahloqlar egasi barcha insonlar qalblarida yuksak maqomga ega  bo‘lib, uning buyuk istiqboli uchun oydin va ravshan surat chizib berdi.

Bir kuni erta tongda Hamza odatdagidek ko‘chaga chiqdi. Ka’baning yoniga kelib, u yerda Quraysh boshliqlari va sayyidlaridan bir guruihini ko‘rib qoldi. Ular bilan birga o‘tirib, nima haqida suhbatlashayotganlariga quloq tutdi. Ular Muhammada sollallohu alayhi vasallam haqida gaplashayotgan edilar. Hamza qarasa, ular birinchi bor jiyanining da’vati haqida xavotirga tushib gapirishar hamda so‘zlarida Muhammad sollallohu alayhi vasallamga nisbatan achchiqlanish, g‘azab va hasadga urg‘u berishayotganini bildirishar edi. Muhammadning da’vatiga ilgari bu qadar e’tiborlari yo‘qligini va befarq ekanliklarini izhor qilganday bo‘lar edilar. Ammo bugunchi? Yuzlarida xavotir mavj urib, g‘azab bilan go‘yo u Zotni g‘ajiguday so‘zlamoqdalar!!!

Hamza ularnining so‘zlarini eshitib uzoq kuldi, so‘ngra ularni haddan ziyod oshirib, yomon gumon qilishda aybladi. Abu Jahl o‘rnidan turib o‘tirganlarga dedi:«Albatta, Hamza Muhammad da’vat qilayotgan narsaning habarini hammadan ko‘ra yahshiroq biladi, lekin u buni yengil sanab, hatto Quraysh uyquga ketib, so‘ngra tongda uyg‘onganida hamma yer rasvo bo‘lib, jiyanining ishi g‘olib bo‘lishini istaydi».Mushriklar bir-birlariga hayqirib va do‘q-po‘pisa qilib suhbatlarini davom ettirishardi… Hamza esa bir tabassum qilib, bir jahli chiqar edi. Hamma tarqab, uy- uyiga jo‘nab ketgach, Hamza boshini yangi fikrlar va xavotirlar bilan og‘irlashtirib o‘zi bilan o‘zi bahslashib, jiyanining da’vati hususida o‘ylay boshladi.

Kunlar ketidan kunlar o‘tib, Qurayshning Rasululloh sollallohu alayhi vasallam keltirgan da’vatlari atrofidagi hayqiriq va xavotirlari yanada ziyoda bo‘ldi. So‘ngra bu xavotirlar janjalga aylandi. Hamza esa bu voqealarni uzoqdan kuzatib turdi. Jiyanining sabot bilan turishi Hamzani hayratga sola boshladi. Chunki  u Zotning o‘z iymoni va da’vati yo‘lidagi fidoyiligi barcha Quraysh uchun ilgari ko‘rilmagan yangilik edi.

Agarda o‘sha kunlarda biror bir shak Payg‘ambar sollallohu alayhi vasallamning rostgo‘yliklari va buyuk fazilatlari hususida biron insonni shubhaga sola olsa, bu shak Hamzaning qalbi va xayoliga sira yo‘l topa olmas edi. Hamza Muhammad sollallohu alayhi vasallamni go‘dakligidan to ulg‘ayguncha insonlar orasida eng yaxshi biluvchi zot edi. U jiyanini huddi o‘zini tanigandek, balki undan-da ziyoda tanir edi. Ikkovlari birga hayotga kelganlaridan boshlab, to birga o‘sib-ulg‘aygunlarigacha Muhammad sallallohu alayhi vasallamning hayoti quyoshning nuri kabi pokiza edi!!! Hamza mana shu pokiza hayotdan yetgan biror shubhani eslay olamydi.Rasululloh sollalohu alayhi vasallamning biror kishiga g‘azab qilganlarini  yoki birovdan tama qilganlarini ko‘rmagan   zot Rasululloh sollallohu alayhi vasallamga ergashishdan o‘zini chetga olishi mumkin emas edi. Bas, Hamza tez kunda Rasululloh sollallahu alayhi vasallamga iymon keltirishni qalbiga tugib qo‘ydi.

O‘sha kun yetib keldi….

Hamza kamonini yelkasiga osgan holda, sevimli mashg‘uloti bo‘lmish ovchilik qilish uchun  sahroga tomon yuzlanib uyidan chiqdi. U ovchilik bobida nihoyatda mohir edi. Sevimli mashg‘ulotini tugatib, o‘ljasi bilan uyiga qaytayotganida, odatiga ko‘ra tavof qilish uchun Ka’ba tomon yo‘l oldi. Ka’baga bir oz qolganda Abdulloh ibn Shud’on xodimasi unga yo‘liqdi. Xodima Hamzani ko‘riboq dedi: «Ey Abu Umora, agarda jiyaning Muhammadga xozirgina Abu Hakam ibn Hishomdan yetgan ozorni ko‘rganingda edi. Uni Ka’ba yonida ko‘rib qolib, so‘kib haqoratlab qattiq ozor berishdi.»  So‘ngra Abu Jahl Rasululloh sollallohu alayhi vasallamga qanday ozor berganini birma-bir tushintira ketdi. Hamza uning so‘zini diqqat bilan tingladi, biroz sukut saqlab, so‘ngra kamonini olib yelkasiga osdi. Keyin tez va shahdam qadamlar tashlab, Abu Jahlni uchratib qolish maqsadida Ka’ba tomon yurib ketdi. Agar Ka’ba yonida uni uchrata olmasa, albatta, boshqa yerlarni qidirib uni topishga ahd qildi. Biroq Ka’baga yetgach, Abu Jahl  bir guruh Quraysh zodagonlari orasida o‘tirganiga ko‘zi tushdi.

Hamza o‘zini bosgan holda Abu Jahlning yoniga kelib, kamoni bilan uni boshiga bir tushirdi. Abu Jahlning boshi yaralanib qonab ketdi. O‘tirganlar dahshatdan o‘zlariga kelmaslaridan ilgari Hamza Abu Jahlga qarata qichqirdi:

«Muhammadni haqorat qildingmi? Bilginki, men ham uning dinidaman. U aytgan so‘zni men ham aytaman. Agar qodir bo‘lsang, menga javob qaytar».

O‘tirganlar barchalari boshliqlari ustiga tushgan xorlikni va uning boshidan oqayotgan qonni bir lahzaga unutib qo‘yishdi. Ularni ustilariga yashindan tushgan Hamzaning so‘zlari mashg‘ul qilib qo‘ydi. Bu shunday so‘zlar ediki, ular orqali Hamza Muhammad sollallohu alayhi vasallamning diniga kirib, u aytayotgan so‘zni aytishini bildirdi.

−Hamza Islomni qabul qildimi?!

−Qurayshning eng baquvvat va ulug‘ yigiti-ya?!

Bu Quraysh ustiga tushgan katta bir halokat ediki, uni qaytarishga qodir emasdilar. Hamzaning Islomni qabul qilishi, sara insonlarning ko‘pchiligini tez kunda Islom tomonga boshlashi mumkin. Bu bilan Muhammad o‘z atrofiga tez orada kuchiga kuch qo‘shadigan, da’vatini quvvatlaydigan kuch va quvvatni topishi mumkin. Natijada qurayshliklar kunlardan bir kuni o‘z but-sanamlarini parchalab tashlayotganning shovqinini eshitib uyg‘onadi!!!

Ha, albatta, Hamza iymon keltirdi. Va Quraysh boshliqlariga hafsalasini pir qilgan mushrik jamoatni tark qilib, qalbini Islomga bag‘ishlaganini e’lon qildi. Abu Jahl yorilgan boshidan oqayotgan qonni artish bilan mashg‘ul bo‘lib turgan paytda Hamza kamonini yelkasiga osib, shahdam qadamlar tashlab uyi tomon ravona bo‘ldi.

Hamza teran aql va yuksak qalb sohibi ham edi. Uyiga qaytgach, kunning g‘avg‘olaridan forig‘ bo‘lib, fikr qilish uchun o‘tirdi. Hozirgina bo‘lib o‘tgan hodisa hech ham ko‘z o‘ngidan ketmasdi.

O‘z Islomini qanday qilib va qachon e’lon qildi …?!

Darhaqiqat, u o‘z Islomini g‘azab va nafratga to‘lib, qizishgan lahzalarda e’lon qildi. Jiyani biror yordamchi topolmay haqorat qilinib, zulmlanganligiga g‘azab qilib, bani Hoshimning sharafini himoya qilgan holda, Abu Jahlning boshini yorib uning yuziga Islomni qabul qilganini ochiq- oydin e’lon qildi. Lekin inson uchun asrlar davomida amal qilinib kelgan ota-bobolarining dinini tark qilib, haqiqatini oz bilgan va ta’limotini o‘rganib chiqmagan dinni qabul qilishning eng to‘g‘ri yo‘li shu bo‘la oladimi?

Haqiqat shuki, Hamza Muhammad sollallohu alayhi vasallamning rostgo‘yliklari va niyatlarining pokligiga zarracha ham shubha qilmas edi. Biroq kishi butun farzlari va mas’uliyatlari bilan yangi dinni g‘azabga  to‘lgan holda qabul qilishi mumkinmi?

Bas, Hamza tafakkur qila boshladi…. Oradan bir necha kunlar o‘tdi. Ammo Hamza na kunduzi va na kechasi tinch orom olar edi. Shunday qilib, Hamza Islom haqiqatiga yetishish uchun ota-bobolaridan qolgan eski din bilan yangi dinni taqqoslab tarozuga solib, aqlini bir oz ishlatib ko‘rgan edi, hatto nafsiga ota-bobolaridan meros qolgan dinga fitriy xohish va har bir yangi sinalmagan narsadan fitriy qo‘rquv hosil bo‘ldi. Uning xayolidan Kaaba oli halar va but sanamlar va ota-bobolaridan qolgan din va uning natijasida quraysh ahli va butun Makkaga kelgan obro‘-e’tibor o‘ta boshladi.

Darhaqiqat, uning qalbida jiyani bayrog‘inin ko‘targan bu yangi da’vatga nisbatan hurmat va ehtirom cheksiz edi. Ammo agar unga mana shu da’vatga iymon keltirib, unga ergashib va uni himoya qilish taqdir qilingan bo‘lsa, bu dinga kirishning eng munosib vaqti qachon bo‘lishi mumkin?

G‘azab va nafratga to‘lib toshgan lahzalardami yoki aqlini ishlatib chuqur fikr yurgizgan vaqtdami?

Shunday qilib, qalbining to‘g‘riligi va fikrining pokligi uning bu ish hususida yangitdan, chuqur va nozik ravishda fikr qilishga chorladi.

Hamza taajjub qildiki, qanday qilib inson bu qadar os onlik va tezlik bilan ota-bobosining dinini tark qilishi mumkin. Va qilib qo‘ygan ishiga nadomat chekdi. Lekin yana o‘ziga kelib aqliga murojaat qila boshladi. Qarasa, haqqa yetishishga aqlning o‘zi kifoya qilmas ekan. So‘ngra u Ka’baning yoniga borib, ko‘zlarini samoga qaratgan holda unga hidoyat yo‘lini ko‘rsatishligi uchun Alloh taologa yolvorib tazarru bilan duo qila boshladi. Keling, uning o‘ziga quloq tuta qolaylik, u bizga qolgan voqealardan hikoya qilib bera qolsin:

«So‘ngra qavmim va ota-bobomning dinini tark qilganimga meni nadomat tutdi, pushaymin bo‘lganligimdan kechasi bilan uyqum kelmadi, so‘ngra Ka’baga borib Allohning qalbimdagi shak-shubhani ketkazib, uni haq tomonga burishini yolborib so‘radim. Bas, Alloh mening duolarimni ijobat qilib qalbimni iymon va yaqin bilan to‘ldirdi. Ertasi kuni Rasululloh sollallahu alayhi vasallam huzurlariga borib, barcha bo‘lib o‘tgan ishlarni u Zotga so‘zlab berdim. Bas, u janob Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam Allohdan qalbimni dinida sobit qilishini so‘rab duo qildilar.»  Shunday ravishda Hamza roziyallohu anhu Islom dinini qabul qildi.

Alloh taolo Hamza roziyallohu anhu bilan Islomni aziz qildi. Ukuchli g‘urur bilan Rasululloh sollallohu alayhi vasallam va u Zotning zaif ashoblarini himoya qila boshladi. Abu Jahl Hamzani muuslmonlar safida ko‘rgach, urushdan qochishning hech ham chorasi yo‘qligini tushunib yetdi. So‘ngra Quraysh mushriklarini Rasululloh bilan u kishining ashoblariga aziyatlar yetkazishga gijgijlay boshladi. Albatta, tabiiyki, Hamza musulmonlarga yetadigan barcha aziyatlarni qaytara olmasdi, lekin shunga qaramay, uning islomi musulmonlar uchun himoya va qalqon bo‘ldi. Shuningdek, Hamza roziyallohu anhu so‘ngra Umar ibn Hattob roziyallohu anhularning Islom dinini qabul qilishlari tufayli ko‘pgina qabilalar guruh-guruh bo‘lib Islomni qabul qilishlari uchun turtki bo‘ldi. Hamza roziyallohu anhu iymon keltrriganlaridan keyin butun kuch quvatini va hayotini Alloh va uning diniga bag‘ishladi. Hatto Nabiy sollallohu alayhi vasallam uni «Alloh va Rasulining arsloni»,  degan buyuk nom bilan mukofotladilar. Musulmonlar dushman bilan to‘qnashgan birinchi jangda Hamza qo‘shinning amiri vazifasini bajargan. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam musulmonlarga tutqazgan bayroqning ilk sohibi ham Hamza roziyallohu anhu edi. Ikki qo‘shin to‘qnashgan Badr jangida Alloh va Rasulining arsloni buyuk jasoratlarni ko‘rsatdi.

Mag‘lubiyatdan alamda bo‘lgan Quraysh qo‘shinlarinngi qoldiqlari Badrdan Makkaga qaytishdi. Abu Sufyon ham boshini egib qalbida qo‘rquv bilan Makkaga kirib keldi. Chunki u jang maydonida Quraysh boshliqlarining eng ulug‘laridan bo‘lmish Abu Jahl, Utba ibn Robia, Shayba ibn Robia, Umayya ibn Halaf, Uqba ibn abi Muayt, Asvad ibn Abdul Asad, Al Mahzumiy, Valid ibn Utba, Nazr ibn Xolis, Os ibn Sayid, Tama ibn Adi va o‘nlab qurayshning dovyurak yigitlarini qoldirib kelayotgan edi. Quraysh bu mag‘lubiyatni osonlik bilan qabul qila olmay, qaytadan o‘ch olish uchun butun kuch quvvati va mol mulkini to‘plab musulmonlarga qarshi urush qilishga tayyorgarlik ko‘rdi.

Quraysh Abu Sufyon boshchiligida butub urug‘ aymog‘lari va arab qabilalari orasidagi do‘stalrini yig‘ib Uhudga yetib keldi. Qurayshning boshliqlari bu jangda ikki kishini nishon qilib olishgan edi. Ular Rosuli akram sallallahu alayhi wasallam va Hamza rodaiallohu anhu edi. Ha albatta! Ularning urushga chiqishdan ilgari mahfiy suhbatlarini eshitgan kishi, Hamza Rsululloh sallallahu alayhi wasallamdan keyin bu jangdagi asosiy mo‘ljal ekanligini osongina bilib olish mumkin edi. Mushriklar urushga chiqishlaridan avval Hamzani o‘ldirish uchun bir kishini tanladilar. U Habashiy qul bo‘lib, nayza otish bobida yuksak mahorat egasi edi. Ular bu habashiy qulning jandagi vazifasi faqatgina Hamzani “ovlab”nayzasi bilan uni qatl qilishidan iboratligini uqtirib , urushning taqdirining qanday rivoj olishiga qaramay o‘z vazifasidan sira og‘ishmasligini buyurdilar. Unga buning evaziga juda ulug‘ mukofot, ya’ni ozozdlikni va’da qildilar. Bu kishining ismi vahshiy bo‘lib, Jubayr ibn Mut’amning quli edi. Jubayrning amakisi Badr kuni halok bo‘lgandi.

Jubayr quliga dedi: Odamlar bilan jangga chiq, agar Hamzani qatl qilsang, ozod bo‘lasan! Songra mushriklar Vahshiyni o‘zlarining asosiy nishonlaridan biri bolgan Hamzani daf qilish uchun koproq gij gijlash uchun, uni Abu Sufyonning hatini Hind bintu Utbaga topshirishdi. Hind Badr jangida otasi akasi va o‘g‘lini yo‘qotgan edi. Unga: Hamza shularning ba’zilarini o‘ldirib ba’zilarini esa o‘ldirishga ko‘maklashgan, deb  habar berishgandi.

Shuing uchun Quraysh erkak va ayollarini kopchilgi bu urushga chiqishga horis bol’dilar. Ularning asosiy maqsadlari, garchi bu hatarli ishning qiymati har qancha bo‘lmasin, Hamzani qatl qilish edi.

Hind jangga chiqishdan bir necha kun ilgari butun yumushlarini yig‘ishtirib, faqatgina vahshiyning qalbini Hamzaga nisbatan adovat va g‘azabga to‘ldirish bilan mashg‘ul bo‘ldi. U vahshiyligi o‘zi ega bo‘lgan barcha zeb zoynat, duru gavharlarini qo‘liga tutgan holda, dedi: “Agar Hamzani qatl qilsang mana bularning hammasi seniki deb va’da qildi. Vahshiy bu zeb ziynatlarni ko‘rib so‘lakalri oqqan holda, ozodligini qo‘lga kiritib qaytib qul bo‘lmasligi va Quraysh boshlig‘I ayolining bo‘ynini bezatib turgan zeb ziynat va duru gavharlarga ega bo‘lgan holda chiqadigan bu jangni hayolidan o‘tqazib, uni mushtoqlik bilan kuta boshladi.

Demak mushriklarning mahfiy kelishuvlari va butun jangning asosiy maqsadi ochiq oydin shaklda Hamzani o‘ldirishdan iborat ekan.

Uhud g‘azoti ham yetib keldi.

Ikki qo‘shin bir biri bilan to‘qnashdi. Hamza rodiallohu anhu jang maydononing o‘rtasida turar, urush liboslarini kiyib, ko‘kisga har doimfgidek tuyaqush patini taqib olgan edi. U mardlik bilan jang qilib, ro‘parasidan chiqqan mushriklarni birin ketin yer tishlatardi. Musulmonlar ham barchalari hujumga o‘tib, mushriklar esa mag‘lub bo‘lib, ortlariga qochib, chekina boshlaganlaridan go‘yo g‘alaba nusrat juda yaqindaybo‘lib ko‘rina boshladi. Agarda tog‘ning tepasida turgan kamonchilar g‘animatlar ilinjida joylarini tark etib, pastga tushib buning oqibatida pistirmada turgan mushriklar qo‘shinga tog‘ning ortidan hujumga o‘tishga imkoniyat paydo ‘ilib bermaganlarida, shubhasiz Uhud g‘azoti faqatgina Qurayshning erkagu ayollari uchun emas, balki uning otlariyu tuyalarining ham qabristoniga aylangan bo‘lar edi. Musulmonlar g‘aflatda qolgach, ularning ortlaridan mushrikla otliqlari hujumga o‘tib birin ketin musulmonlarni qilichdan o‘tkaza boshladilar. Bu holatdan musulmonlar esankirab qoldilar, chunki ko‘pchiliklari qilich va nayzalarini yerga uloqtirib, hamma narsalarni tashlab qochib ketayotgan mushriklar qolgan g‘animatlarni to‘plash bilan ovora bo‘lib qolishgan edi. Musulmonlar yana qayta o‘zlariga kelib, uloqtirib yuborgan qurol aslahalarini qaytib qo‘llariga olib, jang qila ketdilar. Lekin fojia yuz berib, butun jangdagi tashabbus mushriklarning qo‘llariga o‘tib bo‘lgan edi.

Bu voqealarni ko‘rib turgan Hamza o‘zini yo‘qotmay, quvvatiga quvvat kuchiga kuch qo‘shilib yanada qattiq jang qila boshladi. Birin-ketin mushriklarni qilichi bilan savalab, yer tishlatayotgan vaqtda Vahshiy uni kuzatib, nayzasi bilan zabt etish uchun vaqt poylab turardi.

Keling bu voqealarni bayon qilib berishni Vahshiyning o‘ziga qo‘yib bera qolaylik: “Men habashiy bir odam edim. Huddi habashilarga hos bo‘lganidek, nayzasi bilan biron narsani mo‘ljalga olib uloqtirsam kamdan kam holda hato qilar edim. Ikki tomon Uhud g‘azotida to‘qnashgan vaqtda men ham birga chiqdim. Hamzani qidirib ohiri odamlar orasida huddi kul rang tuyadek ajralib turib jang jang qilayotganiga ko‘zim tushdi. Qarshisidan chiqqan kishini qilichi bilan urib yer tishlatardi. Allohga qasamki men uni o‘ldirish uchun tayyorgarlik ko‘rgan edim. U menga yaqinroq kelishi uchun bir darahtning orqasiga yashirinib, payt pylab turdim. Shu payt mendan ilgari Sibog‘ ibn Abdul Uzzo unga tashlandi. Hamza uni ko‘rishi bilanoq unga: “Qani beri kelchi, ey a’zolarni kesuvchi” deb, qilichi bilan shartta uning boshini kesib tashladi. Shu payt nayzasini siljitib, payt poylab nishonga tegishiga aniq ishonch hosil qilgach, nayzamni uloqtirgan edim, uning kindigi ostiga tegib, ikki oyoqlari o‘rtasidan teshib chiqdi. So‘ng u menga tashlanmoqchi bol’di lekin holdan toyib yiqilib joni uzildi…

Uning oldiga borib, nayzasini sug‘urib oldim. So‘ng jang maydonini tark etib, askarlarning qarorgohida o‘tirib turdim. Sababi men jang qilish uchun kelmagan edim. Ozod bo‘lish uchungina Hamzani qatl qilgan edim.”

Vahshiy o‘z so‘zini nihoyasiga yetqazib qo‘yish uchun unga yana bir oz quloq tutsak zarari yo‘q deb o‘ylayman: “ Makkaga qaytganimdan so‘ng ozod qilindim. Rosululloh Makka fathida unga kirmagunlaricha men Makkada yashadim. So‘ng Toifga qarab qochdim. Qachonki Toif ahli Rosululloh sallallohu alayhi vasallamga iymon keltirish uchun Madinaga bir guruh elchilarini jo‘natgach, men uchun barcha boradigan yo‘llar berkildi. Men o‘zimcha: “ Shomga yoki Yamanga yoki boshqa biror yerga boraman” deb o‘yladim. Allohga qasam men shuni harakatida turganimda bir kishi kelib menga dedi: “ Ey bechora, albatta Rosululloh sallallohu alayhi vasallam o‘z dinlariga kirgan biror kishini qatl qilmaydilar”. So‘ngra men Rasululloh sallallohu alayhi vasallamning huzurlariga, Madinaga bordim. U zodning ko‘zlari menga tushishi bilanoq shahodat kalimasini aytib iymon keltirdim. So‘ngra menga dedilar: “Sen Vahshiymisan?” Men: “Ha yo Rosululloh” dedim. U zot: “Qanday qilib Hamzani o‘ldirganingni menga aytib ber” dedilar. Bas men bo‘lgan voqeani so‘zlab berdim. So‘zimni nihoyasiga yetkazgach menga dedilar: “Ey bechora, yuzingni mendan yashirgin”. Rasululloh sallallohu alayhi vasallam to vafot etgunlariga qadar meni ko‘rib qolmasliklari uchun u zotdan o‘zimni olib qochib yurdim. Vaqtiki musulmonlar Yamoma sohibi bo‘lgan Musaylamatul Kazzobga qarshi jangga otlanganlarida men ham Hamzani o‘ldirgan nayzamni olib, ular bilan birga chiqdim. Jang boshlangach ko‘zim qo‘lida qilichini tutib tik turgan Musaylamaga tushdi. Nayzamni olib unga uloqtirdim. Bas nayzam unga tegib yiqildi.

Garchi men manashu nayzam bilan insonlarning eng yahshisini qatl qilgan bo‘lsamda, huddi shu nayzam bilan insonlarning eng yomonini o‘ldirganim tufayli Alloh meni mag‘firat qiladi deb umid qilaman”.

Alloh va Rosulining arsloni mana shunday shahidlarning ulug‘i bo‘lgan holda vafot topdi. Hayoti ham shovqin suronli bo‘lgani kabi o‘limi ham huddi shunday shovqin suronli bo‘ldi. Dushmanlari uni o‘ldirish bilan kifoyalanmadilar. Qanday qilib kifoyalanish yoki qanoatlanish hosil qilsinlar, ahir ular bu jang uchun butun mol davlatlari va hamda erkaklarini to‘plab, maqsadlari faqatgina Rosululloh va Hamzani qatl qilishdan o‘zga narsa bo‘lmasa?

Abu Sufyonning hotini Hind bintu Utba Vahshiyga Hamza Rodiallohu anhuning ko‘ksini yorib jigarini keltirishni buyurdi. Bas Vahshiy bu quturgan ayolning rag‘batini qondirib unga o‘ng qo‘li bilan Hamzaning jigarini uzatib, chap qo‘li bilan Hindning zeb ziynatlarini oldi. Hind Hamzaga nisbatan g‘ayri insoniy bu nafrat va g‘azabini qondirish uchun uning jigarini chaynay boshladi. Ammo bu pokiza insonning jigari uning tishlariga bo‘ysunmadi. Natijada Hind uni yutishga ojiz qolib og‘zidan chiqarib tashlashga majbur bo‘ldi. Shunday qilib jang nihoyasiga yetdi. Mushriklar tuya va otlariga minib shahid musulmonlarni ko‘mish uchun Makkaga qaytib keldilar. Rosululloh sallallohu alayhi vasallam va sahobiylar tepalikdan jang maydoniga tushdilar. Rosululloh vodiydagi Alloh taologa o‘z jonlarini sotib uning evaziga buyuk robbilariga qurbat hosil qilib qurbon bo‘lib yotgan sahobiylarning yuzlariga birma bir tikildilar. Birdan muborak yuzlarida qayg‘u va alam alomatlari paydo bo‘lib ko‘zlaridan yosh oqa boshladi. Qanday qilib arab halqi bu qadar jirkanch vahshiylikka qo‘l urib shuhadolarning sayyidi va Allohning arsloni bo‘lgan amakilar Hamza ibn Abul Muttalibning o‘lik jasadini manabu suratda tilka pora qilganlariga aqllari bovar qilmay qoldi. So‘ngra muborak yoshlari bilan jiqqa ho‘l bo‘lib ketgan ko‘zlarini Hamza radiallohu anhuning jasadiga tikkan holda dedilar “Hech kim siz kabi holatga tushmagan, hech hachon mana bu kabi men uchun omon bo‘lgan joyda turmaganman”. Keyin esa ashoblarga qarata dedilar “Agar Hamzaning singlisi Sofiya hafa bo‘laganlarida va Hamza mendan keyin keladiganlarga sunnat bo‘lib qolmaganlarida uning jasadini junday holda dafn qilmay, hatto yirtqich hayvon va qushlar uchun qoldirgan bo‘lardim. Bordiyu biror bir jangda Alloh meni Quraysh ustidan g‘olib qilsa ulardan 30 kishini musla (jasadni tilka pora qilish) qilaman”.  Ashoblar ham: “Allohga qasam agar Alloh kunlarning birida bizni ularning ustidan g‘olib qilsa ularni shu qadar musla qilamizki hali biror arab uni ko‘rmagan” deb hayqirdilar.

Alloh taolo Hamza radiallohu anhuga shahidlikni in’om etib uni birinchi bor mukarram etgan bo‘lsa uning o‘limini ham mukarram etib to adolatni himoya qiladigan hatto uqubat va qasos vaqtida ham rahm shavqatni vojib va farz qiluvchi buyuk dars uchun fursat qildi. Shunday qilib Rasullulloh sallallohu alayhi vasallam aytayotgan tahdid va qasamlarini tugatmay turib Alloh taolo mana bu oyati karimalarini nozil qildi:

Mana shu oyatning huddi shu makonda nozil bo‘lishi, ajr mukofoti Allohning zimmasida bo‘lgan Hamza Rodiallohu anhu hurmatini yanada ziyoda bo‘lishi uchun yorqin dalildir.

Janob Payg‘ambarimiz sallallhu alayhi vasallam Hamza rodiallhu anhuni juda qattiq sevar edilar. Yuqorida zikr qilganimizdek, Hmaza rodiallohu anhu Payg‘ambarimizga faqat amaki bo‘libgina qolmay, balki emikdosh birodari, bolalikdagi tengquri va hamda butun umrlari davomidagi do‘stlari ham edi.

Hamza rodiallohu anhu bilan vidolashish uchun biror so‘z topa olmay, Janob Rosululloh sallallahu alayhi vasallam  unga jangda shahid ketgan musulmonlarning soni miqdorida ya’ni yetmish marta janoza namozi o‘qidilar.

Shunday qilib janoza o‘qiladigan joyga Hamza rodiallohu anhuning jasadi keltirilib, Rosululloh sallallahu alayhi vasallam va barcha sahobiylar unga janoza o‘qidilar. U kishining jasadi joyida qolgan holda, yoniga ikkinchi shahidning jasadi keltirildi. Rosululloh va musulmonlar u ikkovlariga janoza o‘qidilar. So‘ngra yana Hamza rodiallohu anhuning jasadi joyida qolgan holda haligi ikkinchi shahidning jasadini olib ketib o‘rniga uchichi shahidning jasadi qo‘yildi. Shunday qilib, Rosululloh sallallahu alayhi vasallam sahhid ketidn shahid kelib Hamza rodiallohu anhuga ular bilan qayta-qayta janoza o‘qidilar. Mana shu kuni Janob Rosuli Akram sallallahu alayhi vasallam amakilari Hamza rodiallhu anhu uchun jami yetmish marta janoza o‘qidilar!

Rosululloh sallallahu alayhi vasallam jangdan uylariga qaytib ketayotib yo‘lda Banu Abdil Ashal qabilasining ayollari, shahid ketgan erlari uchun yig‘layotganlarini eshitdilar. Janobimiz amakilariga bo‘lgan muhabbatlari cheksizligidan dedilar: “Ammo Hamzaning ortidan yig‘laguvchisi yo‘q…”

Bu so‘zlarni eshitgan Sa’d ibn Muoz Rosululloh sallallahu alayhi vasallam ayollarning amakilari Hamza rodiallohu anhu uchun yig‘lashlaridan hushnud bo‘ladilar deb gumon qilib tezlik bilan Banu Abdil Ashal qavmining ayollari yoniga borib, Hamza rodiallohu anhu uchun yig‘lashlarini buyurdi. Bas ular huddi shunday qildilar. Rosululloh sallallahu alayhi vasallam ularning yig‘ilarini eshitishlari bilanoq yonlariga borib dedilar: “Men buni qasd qilmagan edim. Alloh sizlarni rahm qilsin uylaringizga qayting, bugungi kundan keyin yig‘i bo‘lmaydi.”

Qattiq iztirobda bol’gna Payg‘ambarimiz sallallahu alayhi vasallamni ko‘ngillarini olish uchun ashoblar Hamza rodiallohu anhu buyuk manoqiblarini ulug‘lab, u kishini maqtab martsiayalar yoza boshladilar.

Hamza rodiallohu anhu muborak hotiralariga yanada hushbo‘ylik keltirgan narsa Rosululloh sallallahu alayhi vasallam u kishini jasadini tepasida turib aytgan mana bu so‘zlari edi: “Alloh seni rahmatiga olsin. Albatta sen men bilganday silai rahm va yahshilik qiluvchi inson eding.”

Rosululloh sallallhu alayhi vasallamning amakilari Hamza rodiallohu anhu vafoti tufayli kechirayotgan musibatlari nihoyatda og‘ir edi. Shu sababli bu musibatga sabr qilib, tinchlanish ham o‘ta qiyin kechdi. Ammo taqdir Janob Rosululloh sallallahu alayhi vasallam uchun juda go‘zal bo‘lgan sabr va tinchlanishni zahira qilib qo‘ygan edi.

Payg‘ambarimiz Uhuddan uylariga qaytib ketayotib, yo‘lda jangda otasidan, eridan va akasidan ajtalgan Banu Diynor qabilasidagi bir ayolning yonidan o‘tib qoldilar. O‘sha ayol jangdan qaytayotgan muslmonlarga ko‘zi tushishi bilanoq ular tomonga yugurib kelib jang natijasi hususida so‘radi. Musulmonlar unga bu jangda otasidan akasidan va eridan ajralganini bildirdilar. U ayol esa his-hayajon va havotir bilan: “Rosululloh sallallahu alayhi vasallamga hech narsa qilmadimi?” deb so‘radi. Musulmonlar: “Alhamdulillah, sen yahshi ko‘rganingdek, u kishi sig‘ omonlar” dedilar. O‘sha ayol: “Menga Rosululloh sallallahu alayhi vasallamni ko‘rsatinglar” dedi. Musulmonlar Rosululloh sallallahu alayhi vasallam yetib kelgunlaricha ayolning yonida biroz to‘htab turdilar. Ayol vaqtiki Rosululloh sallallahu alayhi vasallamga burgach, u zotning yonlariga kelib dedi: “sizga yetadigan musibatdan boshqasi biz uchun u qadar og‘ir emas”.

Ha, albatta…

Darhaqiqat bu Rosululloh sallallahu alayhi vasallam uchun eng go‘zal ta’ziya bildirish va u kishini hotirjam qilish edi. Ehtimol bu so‘zlarni eshitgan Janobimiz hushnud bo‘lib tabassum qilgandiralr. Negaki bu yorug‘ dunyoda bu qadar do‘stlik va fidoyilik tengi yo‘ edi.

Bir zaif, miskin ayol bir lahzada ham otasi ham eri ham akasini yo‘qotgan. So‘ngratog‘larni larzaga keltiradigan bu habarni eshitgan ayol: “Rosululloh sallallahu alayhi vasallamga hech narsa qilmadimi?” deb tashvish havotir chekyapti!!!

Taqdir mana bu urinishning suratini va vaqtini nihoyatda go‘zal qildiki, unda Janob Payg‘ambarimiz sallallahu alayhi vasallam Allohning arsloni va shuhadolarning sayyidi bo‘lgan amakilari Hamza ibn Abdul Muttalib uchun aytilgan ta’ziyalarning ichida o‘zlarini tinchlantiradigan eng chiroyli ta’ziya so‘zlarini eshitdilar.

Rijolun havlar-rasul | Hadis.islom.uz