Шахмат ўйнаса бўладими?

Рукн: Савол беринг Чоп этилган: 06.12.2015

Савол: Шахмат ўйинини ўйнаш ҳалолми? (Шоҳсанам)

Жавоб: Имом Аҳмад, Муслим ва Абу Довудлар Сулаймон ибн Бурайдадан, у киши отасидан ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким нардашер ўйнаса, худди қўлини чўчқанинг қонига ботиргандек бўлади», дедилар.

Шахмат ҳам нард каби деган уламолар уни ўйнаш ҳаром деганлар. Аммо имом Шофеъий қимор бўлмаса, вожиб нарсалардан машғул қилмаса, зеҳнни чархлаш учун мубоҳдир, деганлар. (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф)

* * *

Savol: Shaxmat o‘yinini o‘ynash halolmi? (Shohsanam)

Javob: Imom Ahmad, Muslim va Abu Dovudlar Sulaymon ibn Buraydadan, u kishi otasidan rivoyat qiladilar:

«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam:

«Kim nardasher o‘ynasa, xuddi qo‘lini cho‘chqaning qoniga botirgandek bo‘ladi», dedilar.

Shaxmat ham nard kabi degan ulamolar uni o‘ynash harom deganlar. Ammo imom Shofe’iy qimor bo‘lmasa, vojib narsalardan mashg‘ul qilmasa, zehnni charxlash uchun mubohdir, deganlar. (Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf)