Асалдаги мўъжиза

Рукн: Ислом ва иймон Чоп этилган: 13.12.2014

(Эй, Муҳаммад!) Раббингиз асалариларга ваҳий (буйруқ) қилди: «Тоғларга, дарахтларга ва (одамлар) барпо қиладиган нарсаларга ин қурингиз. Сўнгра турли мевалардан еб, Парвардигорингиз (сиз учун) қулай қилиб қўйган йўллардан юрингиз!» Уларнинг қоринларидан одамлар учун шифо бўлган турли рангдаги шарбат (асал) чиқур. Албатта, бунда фикр юритадиган қавм учун аломат бордир.» («Наҳл» сураси, 68-69-оятлар)

Юқоридаги оятларда қайд этилганидек, асал «одамлар учун шифо»дир. Бутунги кунда дунёнинг илмий жиҳатдан ривожланган мамлакатларида асаларичилик ва асал маҳсулотлари тадқиқотнинг янги қирраларига асос солди. Асал келтирадиган фойдалар қуйидагича таърифланиши мумкин:

Осон ҳазм қилинади: Асалдаги қанд молекулалари бошқа қандларга (м-н., фруктозадан глюкозага) айлана олиши сабабли, у ўзининг юқори кислотали таркибига қарамасдан ҳар қанақа меъдада осон ҳазм қилинади. У буйрак ва ичакларнинг яхшироқ фаолият кўрсатишига ёрдам беради.

Қон орқали тез тарқалади; тез қувват олиш манбаи: Асал устидан юмшоқ сув қабул қилинганда, асал қон оқимига етти дақиқада тарқалади. Унинг эркин қанд молекулалари мия фаолиятини яхшилайди, чунки мия қандни энг кўп истеъмол килувчи аъзодир. Асал глюкоза ва фруктоза каби қандларнинг табиий бирикмасидир. Яқинда ўтказилган тадқиқотга кўра, қандларнинг ягона аралашмаси чарчоқни кетказиш ва енгил ҳаракатни ошириш учун энг самарали восита бўлиб хизмат қилади.

Қон ҳосил бўлишини таъминлайди: Асал қон ҳосил қилиш учун тана томонидан талаб этиладиган энергиянинг энг муҳим қисмини таъминлайди. Бундан ташқари, у қонни тозалашда ёрдам беради. У қон айланишини тартибга солиш ва осонлаштиришда баъзи ижобий таъсирларга эга. Шунингдек, у қон томири капилляр муаммолари ва артериосклерозга қарши ҳимоя вазифасини ҳам бажаради.

Бактерияларга ўрин қолдирмайди: Асалнинг бактерицид (бактерияни ўлдирувчи) хоссаси «даф қилиш эффекти» бўлиб, бу антимикробик хусусият бир неча илмий асослар билан асосланади. Масалан: микроорганизмларнинг кўпайиши учун керак бўладиган сув миқдорини чекловчи юқори қандли таркиб, бактерияларнинг кўпайиши учун зарур бўлган азотдан уларни маҳрум килувчи юқори кислоталилик (кичик pH) ва бирикма, водород пероксид ҳамда антиоксидловчиларнинг асалда мавжудлиги бактерия кўпайишининг олдиниолади.

Антиоксидловчи: Соғлом ҳаёт кечиришни хоҳлаган ҳар бир киши антиоксидловчилар истеъмол қилиши шарт. Булар ҳужайралардаги таркибий қисмлар бўлиб, нормал метаболик функцияларнинг зарарли қўшимча моддаларини бартараф қилади. Бу элементлар овқатнинг айниши ва кўплаб сурункали касалликларни келтириб чиқарадиган бузувчи кимёвий реакцияларга барҳам беради. Тадқиқотчиларнинг фикрича, антиоксидловчиларга бой озиқ-овқат маҳсулотлари юрак муаммолари ва саратон касаллигининг олдини олиши мумкин. Асал таркибида пиносембрин, пинобахин, кризин ва галагин каби кучли антиоксидловчилар мавжуд. Пиносембрин антиоксидловчи фақат асалда мавжуд, холос.112

Витамин ва минераллар депоси: Асал глюкоза ва фруктоза каби қандлар ҳамда магний, калий, кальций, натрий хлор, олтингугурт, темир ва фосфат каби минераллардан таркиб топган. У В1, В2, С, В6, В5 ва В3 витаминларини ўз ичига олган бўлиб, уларнинг барчаси нектар ва гулчангларнинг сифатига қараб ўзгаради. Юқоридагилардан ташқари, асалда оз миқдорда бўлса-да мис, йод ва рух элементлари ҳам бор.

Асалнинг бактерия ҳамда яллиғланишга қарши хоссалари клиник кузатувлар ва изланишлар натижасида аниқланди. Асал касалликдаги инфекция ва ўлик ҳужайраларни оғриқсиз тозалашда ва янги тўқималарнинг ривожланишида ниҳоятда фойдалидир. Асалдан дори сифатида фойдаланиш энг қадимги ёзувларда ҳам қайд этилган. Ҳозирги кунда, шифокор ва олимлар асалнинг жароҳатларни даволашдаги самарадорлилигини қайта кашф қилишмоқда. Сўнгги 20 йил ичида асални тадқиқ қилган етакчи олим, Янги Зеландиядаги Уайкато университетининг биокимё соҳаси профессори Доктор Питер Молан асалнинг антимикробик хусусияти ҳақида шундай дейди: «Ўтказилган тажрибалар шу нарсани кўрсатдики, шифохонларда куйган жойни даволаш учун энг кўп ишлатиладиган антибактериал малҳам, кумушли сульфадиазинга қараганда асал куйган яраларга инфекция туширмаслиги билан энг фойдалидир.» («Инфекция тушган жароҳатларга қарши асал», www.apitherapy.com/honeysk.html)

Асал жароҳатларни даволашда ишлатилади:

- Асал ҳаводан намликни тортиб олиш қобилиятига эгалиги туфайли соғайиш жараёнини осонлаштиради ва чандиқ ҳосил бўлишининг олдини олади. Бунга сабаб, асал соғайган жароҳат устида янги тери қопламини пайдо қиладиган эпителиал ҳужайраларнинг ўсишини тезлаштиради. Шу йўсинда, ҳатто катта жароҳатларда ҳам асал тўқима кўчириб ўтказиш заруриятига ҳожат қолдирмайди.

- Асал соғайиш жараёнида иштирок этадиган тўқиманинг қайта ўсишини тезлаштиради. У янги қон капиллярларининг шакллани-шини ва теридаги чуқурроқ қатламнинг бириктирувчи тўқималари ўрнини эгаллайдиган фибробластларнинг ўсишини тезлаштиради ҳамда тузалишга куч берадиган коллаген толаларини ишлаб чиқаради.

- Асал яллиғланишга қарши таъсирга эга бўлиб, жароҳат атрофидаги шишни камайтиради. Бу қон айланишини яхшилайди ва шу тарзда соғайиш жараёнини тезлатади. У оғриқни ҳам камайтиради.

- Асал жароҳатдаги тўқималарга ёпишиб қолмайди, демак, жароҳатдаги боғлам ўзгартирилганда эндигина пайдо бўлган тўқима юлиб олинмайди ва оғриқ бўлмайди.

- Нур билан қилинган муолажа натижасида беморларда пайдо бўладиган жароҳат ёки чандиқ устидан асални боғлаш жуда яхши фойдаберади.113

- Юқорида қайд этилганидек, асалнинг антимикробик хусусияти туфайли у яраларга инфекция тушишининг олдини олувчи ҳимоя тўсиғини ҳосил қилади. Шунингдек, у жароҳатлардан инфекцияларни тез тозалайди. Асал бактериянинг антибиотикка чидамли турларига ҳам самарали таъсир кўрсатади. Антисептик моддалар ва антибиотикларга аксинча, жароҳат тўқималарига қулай таъсир кўрсатади ва соғайиш жараёнини ёмонлаштирмайди.114

Бу маълумотлардан асалнинг кўплаб «соғайтирувчанлик» хусусиятларига эга эканлиги кўриниб турибди. Бу шубҳасиз, Қудратда Танҳо Аллоҳ ваҳий қилган Қуръоннинг мўъжизаларидан биридир. Асалдаги озуқавий қимматнинг таҳлилини кейинги саҳифада берилган жадвалдан кўришингиз мумкин:

2000 йил, 10-13 сентябрь кунлари Мельбурнда ўгказилган «Жароҳатни тузатиш бўйича биринчижаҳон конгресси» асалнинг жароҳатни тузатишда қўлланилишини муҳокама қилди. Конгресс давомида қуйидагича фикрлар билдирилди: Антибиотикларга ўта чидамли бактериялар билан инфекцияланган жароҳатлар учун даво топиш мақсадида кўплаб антибактериал моддалар ўрганиб чиқилмоқда, чунки бу катта клиник муаммога айланмоқда. Лекин кўпчилик табиий моддаларнинг инфекция тушган жароҳатларга яхши таъсир кўрсатиши исботланмаган ёки уларнинг жароҳат тўқималарига ёмон таъсир кўрсатганлиги тўғрисида ҳам маълумотлар йўқ. Асал ўзгача, чунки унинг жароҳатни боғлашда 4000 йилдан буён ишлатилиши ҳақида жуда қимматли маълумотлар бор ... Асалда кучли антибактериал таъсир мавжуд ва жароҳатга тушган инфекцияни тозалаш ҳамда яраларни инфекция тушишдан асрашда унинг самараси жуда катта.

__________
112. «Honey A Source of Antioxidants» (Asal - antioksidlovchilar manbai), Journal of Apicultural Research, 1998, 37:221-225, www.nutritionfarm.com/health_news/1998/antioxidants4.htm; Janet Raloff, «The Color of Honey» (Asalning rangi), www.sciencenews.org/sn_arc98/9_12_98/Bob1.htm.
113. Anji Knoks, «Harnessing honey’s healing power» (Asal bog‘lash - sog‘aytiruvchi quvvat), 8 iyun, 2004; http://news.bbc.co.uk/2/hi/health/3787867.stm
114. «Honey As Medicine-Australia Produces A World’s First!» (Dori-sifat asal - Avstraliya jahonda birinchi ishlab chiqaruvchi!), San Diego Earth Times, yanvar, 2000; www.sdearthtimes.com/et0100/et0100s17.html.

* * *

(Ey, Muhammad!) Rabbingiz asalarilarga vahiy (buyruq) qildi: «Tog‘larga, daraxtlarga va (odamlar) barpo qiladigan narsalarga in quringiz. So‘ngra turli mevalardan yeb, Parvardigoringiz (siz uchun) qulay qilib qo‘ygan yo‘llardan yuringiz!» Ularning qorinlaridan odamlar uchun shifo bo‘lgan turli rangdagi sharbat (asal) chiqur. Albatta, bunda fikr yuritadigan qavm uchun alomat bordir.» («Nahl» surasi, 68-69-oyatlar)

Yuqoridagi oyatlarda qayd etilganidek, asal «odamlar uchun shifo»dir. Butungi kunda dunyoning ilmiy jihatdan rivojlangan mamlakatlarida asalarichilik va asal mahsulotlari tadqiqotning yangi qirralariga asos soldi. Asal keltiradigan foydalar quyidagicha ta’riflanishi mumkin:

Oson hazm qilinadi: Asaldagi qand molekulalari boshqa qandlarga (m-n., fruktozadan glyukozaga) aylana olishi sababli, u o‘zining yuqori kislotali tarkibiga qaramasdan har qanaqa me’dada oson hazm qilinadi. U buyrak va ichaklarning yaxshiroq faoliyat ko‘rsatishiga yordam beradi.

Qon orqali tez tarqaladi; tez quvvat olish manbai: Asal ustidan yumshoq suv qabul qilinganda, asal qon oqimiga yetti daqiqada tarqaladi. Uning erkin qand molekulalari miya faoliyatini yaxshilaydi, chunki miya qandni eng ko‘p iste’mol kiluvchi a’zodir. Asal glyukoza va fruktoza kabi qandlarning tabiiy birikmasidir. Yaqinda o‘tkazilgan tadqiqotga ko‘ra, qandlarning yagona aralashmasi charchoqni ketkazish va yengil harakatni oshirish uchun eng samarali vosita bo‘lib xizmat qiladi.

Qon hosil bo‘lishini ta’minlaydi: Asal qon hosil qilish uchun tana tomonidan talab etiladigan energiyaning eng muhim qismini ta’minlaydi. Bundan tashqari, u qonni tozalashda yordam beradi. U qon aylanishini tartibga solish va osonlashtirishda ba’zi ijobiy ta’sirlarga ega. Shuningdek, u qon tomiri kapillyar muammolari va arteriosklerozga qarshi himoya vazifasini ham bajaradi.

Bakteriyalarga o‘rin qoldirmaydi: Asalning bakteritsid (bakteriyani o‘ldiruvchi) xossasi «daf qilish effekti» bo‘lib, bu antimikrobik xususiyat bir necha ilmiy asoslar bilan asoslanadi. Masalan: mikroorganizmlarning ko‘payishi uchun kerak bo‘ladigan suv miqdorini cheklovchi yuqori qandli tarkib, bakteriyalarning ko‘payishi uchun zarur bo‘lgan azotdan ularni mahrum kiluvchi yuqori kislotalilik (kichik pH) va birikma, vodorod peroksid hamda antioksidlovchilarning asalda mavjudligi bakteriya ko‘payishining oldinioladi.

Antioksidlovchi: Sog‘lom hayot kechirishni xohlagan har bir kishi antioksidlovchilar iste’mol qilishi shart. Bular hujayralardagi tarkibiy qismlar bo‘lib, normal metabolik funktsiyalarning zararli qo‘shimcha moddalarini bartaraf qiladi. Bu elementlar ovqatning aynishi va ko‘plab surunkali kasalliklarni keltirib chiqaradigan buzuvchi kimyoviy reaktsiyalarga barham beradi. Tadqiqotchilarning fikricha, antioksidlovchilarga boy oziq-ovqat mahsulotlari yurak muammolari va saraton kasalligining oldini olishi mumkin. Asal tarkibida pinosembrin, pinobaxin, krizin va galagin kabi kuchli antioksidlovchilar mavjud. Pinosembrin antioksidlovchi faqat asalda mavjud, xolos.112

Vitamin va minerallar deposi: Asal glyukoza va fruktoza kabi qandlar hamda magniy, kaliy, kaltsiy, natriy xlor, oltingugurt, temir va fosfat kabi minerallardan tarkib topgan. U V1, V2, S, V6, V5 va V3 vitaminlarini o‘z ichiga olgan bo‘lib, ularning barchasi nektar va gulchanglarning sifatiga qarab o‘zgaradi. Yuqoridagilardan tashqari, asalda oz miqdorda bo‘lsa-da mis, yod va rux elementlari ham bor.

Asalning bakteriya hamda yallig‘lanishga qarshi xossalari klinik kuzatuvlar va izlanishlar natijasida aniqlandi. Asal kasallikdagi infektsiya va o‘lik hujayralarni og‘riqsiz tozalashda va yangi to‘qimalarning rivojlanishida nihoyatda foydalidir. Asaldan dori sifatida foydalanish eng qadimgi yozuvlarda ham qayd etilgan. Hozirgi kunda, shifokor va olimlar asalning jarohatlarni davolashdagi samaradorliligini qayta kashf qilishmoqda. So‘nggi 20 yil ichida asalni tadqiq qilgan yetakchi olim, Yangi Zelandiyadagi Uaykato universitetining biokimyo sohasi professori Doktor Piter Molan asalning antimikrobik xususiyati haqida shunday deydi: «O‘tkazilgan tajribalar shu narsani ko‘rsatdiki, shifoxonlarda kuygan joyni davolash uchun eng ko‘p ishlatiladigan antibakterial malham, kumushli sulfadiazinga qaraganda asal kuygan yaralarga infektsiya tushirmasligi bilan eng foydalidir.» («Infektsiya tushgan jarohatlarga qarshi asal», www.apitherapy.com/honeysk.html)

Asal jarohatlarni davolashda ishlatiladi:

-     Asal havodan namlikni tortib olish qobiliyatiga egaligi tufayli sog‘ayish jarayonini osonlashtiradi va chandiq hosil bo‘lishining oldini oladi. Bunga sabab, asal sog‘aygan jarohat ustida yangi teri qoplamini paydo qiladigan epitelial hujayralarning o‘sishini tezlashtiradi. Shu yo‘sinda, hatto katta jarohatlarda ham asal to‘qima ko‘chirib o‘tkazish zaruriyatiga hojat qoldirmaydi.

-     Asal sog‘ayish jarayonida ishtirok etadigan to‘qimaning qayta o‘sishini tezlashtiradi. U yangi qon kapillyarlarining shakllani-shini va teridagi chuqurroq qatlamning biriktiruvchi to‘qimalari o‘rnini egallaydigan fibroblastlarning o‘sishini tezlashtiradi hamda tuzalishga kuch beradigan kollagen tolalarini ishlab chiqaradi.

-      Asal yallig‘lanishga qarshi ta’sirga ega bo‘lib, jarohat atrofidagi shishni kamaytiradi. Bu qon aylanishini yaxshilaydi va shu tarzda sog‘ayish jarayonini tezlatadi. U og‘riqni ham kamaytiradi.

-      Asal jarohatdagi to‘qimalarga yopishib qolmaydi, demak, jarohatdagi bog‘lam o‘zgartirilganda endigina paydo bo‘lgan to‘qima yulib olinmaydi va og‘riq bo‘lmaydi.

-      Nur bilan qilingan muolaja natijasida bemorlarda paydo bo‘ladigan jarohat yoki chandiq ustidan asalni bog‘lash juda yaxshi foydaberadi.113

-      Yuqorida qayd etilganidek, asalning antimikrobik xususiyati tufayli u yaralarga infektsiya tushishining oldini oluvchi himoya to‘sig‘ini hosil qiladi. Shuningdek, u jarohatlardan infektsiyalarni tez tozalaydi. Asal bakteriyaning antibiotikka chidamli turlariga ham samarali ta’sir ko‘rsatadi. Antiseptik moddalar va antibiotiklarga aksincha, jarohat to‘qimalariga qulay ta’sir ko‘rsatadi va sog‘ayish jarayonini yomonlashtirmaydi.114

Bu ma’lumotlardan asalning ko‘plab «sog‘aytiruvchanlik» xususiyatlariga ega ekanligi ko‘rinib turibdi. Bu shubhasiz, Qudratda Tanho Alloh vahiy qilgan Qur’onning mo‘‘jizalaridan biridir. Asaldagi ozuqaviy qimmatning tahlilini keyingi sahifada berilgan jadvaldan ko‘rishingiz mumkin:

2000 yil, 10-13 sentyabr kunlari Melburnda o‘gkazilgan «Jarohatni tuzatish bo‘yicha birinchijahon kongressi» asalning jarohatni tuzatishda qo‘llanilishini muhokama qildi. Kongress davomida quyidagicha fikrlar bildirildi: Antibiotiklarga o‘ta chidamli bakteriyalar bilan infektsiyalangan jarohatlar uchun davo topish maqsadida ko‘plab antibakterial moddalar o‘rganib chiqilmoqda, chunki bu katta klinik muammoga aylanmoqda. Lekin ko‘pchilik tabiiy moddalarning infektsiya tushgan jarohatlarga yaxshi ta’sir ko‘rsatishi isbotlanmagan yoki ularning jarohat to‘qimalariga yomon ta’sir ko‘rsatganligi to‘g‘risida ham ma’lumotlar yo‘q. Asal o‘zgacha, chunki uning jarohatni bog‘lashda 4000 yildan buyon ishlatilishi haqida juda qimmatli ma’lumotlar bor ... Asalda kuchli antibakterial ta’sir mavjud va jarohatga tushgan infektsiyani tozalash hamda yaralarni infektsiya tushishdan asrashda uning samarasi juda katta.

 "Allohning Qur'oni karimdagi mo'jizalari" kitobidan olindi.

__________
112. «Honey A Source of Antioxidants» (Asal - antioksidlovchilar manbai), Journal of Apicultural Research, 1998, 37:221-225, www.nutritionfarm.com/health_news/1998/antioxidants4.htm; Janet Raloff, «The Color of Honey» (Asalning rangi), www.sciencenews.org/sn_arc98/9_12_98/Bob1.htm.
113. Anji Knoks, «Harnessing honey’s healing power» (Asal bog‘lash - sog‘aytiruvchi quvvat), 8 iyun, 2004; http://news.bbc.co.uk/2/hi/health/3787867.stm
114. «Honey As Medicine-Australia Produces A World’s First!» (Dori-sifat asal - Avstraliya jahonda birinchi ishlab chiqaruvchi!), San Diego Earth Times, yanvar, 2000; www.sdearthtimes.com/et0100/et0100s17.html.