Муҳаммад ибн Иброҳим ибн Абдуллоҳ Тувайжирий. Жаннат васфи

Рукн: Ислом ва иймон Чоп этилган: 10.12.2014
Аллоҳга ҳамдлар ва мақтовлар бўлсин. Ундан ёрдам сўраймиз. Нафсларимиз ёмонлиги ва амалларимиз хатоликларидан Аллоҳнинг паноҳига ўтамиз. Аллоҳ кимни тўғри йўлга бошласа, уни ҳеч ким адаштира олмас ва У зот адаштириб қўйган кишини бирор кимса тўғри йўлга сола олмас. Ёлғиз Аллоҳдан бошқа қуллик қилинишга ҳақли бирор илоҳ йўқлигига иқрорман. Унинг шериги йўқ. Ва Муҳаммад Унинг қули ва элчиси эканига иқрорман.
Бу дунёга имтиҳон учун яратилган ҳар бир инсон олдида икки йўл бор. Биринчиси ҳидоят йўли бўлиб, у йўл инсонни жаннатга олиб боради, иккинчиси залолат йўли бўлиб, у йўл жаҳаннамга элтади. Ҳар бир мўминнинг орзуси бу имтиҳон дунёсидан кейин эртага қиёматда мўминларга ваъда қилинган жаннатга киришдир. Агар биз жаннатнинг кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва хаёлларга ҳам келмайдиган неъматларидан хабардор бўлсак, унга муҳаббатимиз ортиб, шу мукофотларга эришиш учун доим солиҳ амаллар қилишга интиламиз.
Жаннатнинг Қуръон ва ҳадисда баён қилинган сифатлари ва неъматлари ҳақида қисқача баён қиламиз. Аллоҳ жаннатни ўзига итоат қилган мўминларга тайёрлаб қўйган.
 
Жаннатнинг машҳур исмлари
 
Жаннат зотида битта бўлиб, исмлари бир нечадир. Қуйида улардан машҳурларини келтирамиз:
 
1.ЖАННАТ.
Аллоҳ марҳамат қилади: “Ким Аллоҳ ва унинг пайғамбарига итоат этса, уни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга киритиб, ўша жойда абадий ҳаёт бахш этади ва бу катта зафардир” (Нисо, 13).
 
2.ФИРДАВС ЖАННАТИ.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Албатта, имон келтирган ва солиҳ (яхши) амаллар қилган зотларга фирдавс боғлар манзил бўлади” (Каҳф, 107).
 
3.ДАРВОЗАЛАРИ ЛАНГ ОЧИҚ. 
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Бу (биз сизга хабар берган қиссалар) бир эслатмадир. Шак-шубҳасиз, Аллоҳдан қўрқадиган зотлар учун гўзал оқибат Улар учун барча дарвозалари ланг очиқ мангу жаннатлар бордир” (Сод, 49-50).
 
4.МАНГУ ЖАННАТ.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “(Эй Муҳаммад, уларга) айтинг: “Шу (жаҳаннам) яхшироқми ёки тақводор зотларга ваъда қилинган мангу жаннатми?! У (яъни, жаннат тақводорлар) учун мукофот ва оқибат — борар жой бўлди” (Фурқон, 15).
 
5.НОЗ-НЕЪМАТ ЖАННАТИ.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Албатта, имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун ноз-неъмат боғлари бордир” (Луқмон, 8).
 
6.МАЪВО ЖАННАТИ.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун қилиб ўпан амаллари сабабли жаннат маъволар манзил бўлади” (Сажда, 19).
 
7.ОЛИЯ (юксак) ЖАННАТИ.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Сўнг у кўнгилли ҳаётда, мевалари (жаннат аҳпи учун) яқин бўлган юксак жаннатда бўлур” (Ал-Ҳааққо, 21-23).
 
8.ТИНЧЛИК ДИЁРИ. 
Аллоҳ яна марҳамат қилади: “Улар учун нарвардигорлари ҳузурида тинчлик диёри (яъни, жаннат) бордир. У зот (Аллоҳ) қилиб ўтган яхши амаллари сабабли уларнинг дўстидир” (Анъом, 127).
 
9. ОХИРАТДИЁРИ.
Аллоҳ таолр марҳамат қилади: “Биз ўша охират диёрини Ер юзида зулму зўравонлик ва бузғунчилик қилишни истамайдиган кишилар учун қилурмиз. Оқибат тақво қилгувчи кишиларникидир” (Қасос, 83).
 
10. ТАҚВОДОРЛАР ДИЁРИ. 
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Тақводор зотларга: “Парвардигорингиз (ўз пайғамбарига) қандай нарсани туширди?” дейилганида, улар: ”Яхшиликни”, дерлар. Чиройли амал қилган зотлар учун бу дунёда ҳам чиройли мукофотлар бўлур. Лекин шак-шубҳа йўқки, охират диёри янада яхшироқдир. Тақводорларнинг турар жойлари нақадар яхши!” (Наҳл, 30).
 
11.МАНГУ ДИЁР.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “У ўз фазлу марҳамати билан бизларни мангу бир диёрга туширдики, бу жойда бизларга на машаққат етар ва на чарчоқ етар” (Фотир, 35).
 
12.АЛ-ҲУСНА.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Энди имон келтириб яхши амаллар қилган зотга келсак, унинг учун гўзал оқибат — жаннат мукофот бўлур. Биз ҳам унга ишимиздан осон — енгилларини буюрурмиз” (Каҳф, 88).
 
13.РАВЗА (Боғ).
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Энди имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар (жаннат) боғида шодланурлар” (Рум, 15)
 
14.ТУБА.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Имон келтириб яхши амаллар қилган зотлар учун хушнудлик ва гўзал оқибат— жаннат бордир” (Раъд, 29)
 
15.ФАЗЛ.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Мўминларга хушхабар беринг: шак-шубҳасиз, улар учун Аллоҳдан катта фазлу марҳамат (яъни, жаннат), бордир” (Аҳзоб, 47).
 
16.ЯМИН.
Аллоҳ таоло карҳамат қилади: “Энди агар у ўнг томон эгаларидан бўлса, у ҳолда (эй саодатманд бандам,) сенга ўнг томон эгаларидан салом бўлгай” (Воқеа, 91).
 
Жаннатнинг ўрни
 
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Осмонда эса сизларнинг ризқларингиз (яъни, ерда ҳосил мўллигига сабаб бўлувчи ёмғир) ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (яъни, жаннат) бордир” (Аз-зорият, 22).
Бошқа бир оятда марҳамат қилинади: "Қасамки (Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Жаброил фариштани ўзининг аслий суратида) иккинчи бор (жаннат) четидаги нилуфар олдида кўрди. Жаннати маъво ҳам ўша нилуфарнинг олдидадир” (Нажм, 13—15).
Абу Ҳурайра (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мўминга ўлим келган пайтда раҳмат фаришталари келиб, жони олингач, оқ ипакка ўралиб,  осмон эшигига олиб борилади, шунда осмон фаришталари, бундан покроқҳидни топмадик, дейишадилар...” дедилар» (Ҳоким ривояти).
 
Жаннат эшикларининг номлари
 
Жаннатдаги ҳар бир эшикнинг номи бўлиб, у эшиклардан шу номларга муносиб солиҳ амаллар билан ҳаёт кечирган мўминлар кирадилар. Бу сўзимизнинг далили Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қуйидаги сўзларида ўз аксини топган:
Абу Ҳурайра (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Ким Аллоҳ йўлида бир жуфт нарсани инфоқ қйлса, жаннат эшикларидан чақирилади. Эй Абдуллоҳ, бу яхши. Ким намоз аҳлидан бўлса, жаннатдаги намоз эшигидан, ким рўза аҳлидан бўлса, Райён эшигидан, ким садақа берувчи аҳлдан бўлса, садақа эшигидан чақирилади». 
Бу эшиклардан (биридан) чақирилган кишига бошқасидан чақирилишга эҳтиёж йўқ. Лекин Абу Бакр: “Ота-онам сизга фидо бўлсин, эй Расулуллоҳ. Бирор инсон бу эшикларнинг ҳаммасидан чақириладими?” дедилар. Расўлуллоҳ дедилар: “Ҳа! Сиз улардансиз (яъни, ҳамма эшикдан чақириладиганлардансиз) деб умид қиламан” (Муттафақун алайҳ).
 
Жаннат эшикларининг кенглиги
 
Утба ибн Ғазвон (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Бизларга жаннат эшикларидан бирининг икки табақаси ораси қирқ йиллик йўл эканлиги айтилди. Шундай кун келадики, у тиқилинчдан тўлиб-тошади” (Муслим ривояти).
Абу Ҳурайра (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир кун гўшт келтирилди... сўзларининг охирида дедилар; “Муҳаммаднинг нафси измида бўлган зотга қасам, Жаннат эшикларидан икки эшик табақасининг оралиғи Макка билан Ҳажар ёки Макка билан Бусра шаҳарлари оралиғичадир” (Муттафақун алайҳ).
 
Жаннат эшикларининг сони
 
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
“Парвардигорларндан қўрққан зотлар тўп-тўп ҳолда жаннатга “ҳайдалиб”, то улар дарвозалари очиқ жойга (жаннатга) етиб келганларида ва унинг қўриқчилари: «Сизларга тинчлик-омонлик бўлсин! Хуш келдингиз! Бас, унга мангу қолувчи бўлган ҳолларингизда кирингиз”, деганларида улар чексиз шодланадилар” (Зумар, 73).
Ушбу оятда «жаннат дарвозалари» дейиши билан унинг бир неча эшик-дарвозаси борлигига ишора қилиняпти. Расулуллоҳнинг ҳадисларидан уларнинг сонини билиб оламиз.
Саҳл ибн Саъд (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилади: Расулуллоҳ (алайҳиссалом): “Жаннатнинг саккизта эшиги бўлиб, улар орасида «Райён» деб номланувчи эшик ҳам бор, ундан фақат рўза тутувчилар киради”, деганлар (Муттафақун алайҳ).
Жаннат эшиклари Аллоҳдан қўрққан ва солиҳ амаллар қилиб ўтган зотларга очиқ бўлади. Бу ҳакда Парвардигоримиз Аллоҳ яна бундай марҳамат қилади:
“Бу (биз сизга хабар берган қиссалар) бир эслатмадир. Шак-шубҳасиз, тақводор зотлар учун гўзал оқибат, улар учун барча дарвозалари ланг очиқ мангу жаннатлар бордир” (Сод, 49-50).
 
Бу дунёда жаннат эшиклари очиладиган вақтлар
 
Абу Ҳурайра (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ дедилар: “Душанба ва пайшанба кунлари жаннат эшиклари очилади. Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмаган ҳамма банданинг гуноҳи кечирилади. Факдт ораларида ғазаб ва нафрат бўлган кишилар қолади. Фаришталарга: “Бу иккисини уч кунгача ярашишларини кутиб туринглар!” деб айтилади (Муслим ривояти).
Шунинг учун шариатимизда уч кундан ортиқ аразлашиб юриш тақиқланган.
Абу Айюб Ансорий ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (алайҳиссалом): «Мусулмон ўз биродари билан уч кундан ортиқ алоқани узиши ҳалол бўлмайди. Учрашиб қолишса, бир-бирларидан юз ўгиришади. (Ҳолбуки) Уларнинг яхшилари олдин салом берганларидир», деганлар (Муттафақун алайҳ).
Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ (алайҳиссалом): “Садақа қилиш билан мол камаймайди, ким кечиримли бўлса, Аллоҳ уни азиз қилади, ким Аллоҳ учун камтар бўлса, Аллоҳ унинг даражасини юқори қилади”, деганлар (Муслим ривояти).
Турли сабабларга кўра оралари бузилган одамларни яраштириш учун ҳатто ёлғон гапиришга ҳам динимизда рухсат берилиши кечиримли ва бир-биримизга муҳаббатли бўлишимиз лозимлигини билдиради.
Абу Ҳурайра (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (алайҳиссалом) дедилар: “Агар рамазон ойи келса, жаннат эшиклари очилади, жаҳаннам эшиклари беркитилиб, шайтонлар занжирбанд қилинади” (Муттафақун алайҳ).
Умар ибн Хаттоб (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилади: Расулуллоҳ (алайҳиссалом): «Сизлардан қайси бирингиз таҳоратни мукаммал қилиб, сўнгра: “Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳу” деса, унинг учун жаннатнинг саккиз эшиги очилади ва у хоҳлаганидан киради”, дедилар (Муслим ривояти).
 
Жаннатга биринчи кирадиган одам
 
Анас (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилади: Расулуллоҳ (алайҳиссалом) дедилар: «Қиёмат куни жаннат эшиги олдига келиб, очилишини сўрайман. «Сиз кимсиз?» деб сўрайди қўриқчи. «Муҳаммадман», дейман. Қўриқчи: «Сизга эшикни очишга буюрилдим, сиздан олдин ҳеч кимга очмайман, дейди» (Муттафақун алайҳ).
 
Жаннатга биринчи кирувчи уммат
 
Абу Ҳурайра (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилади: Расулуллоҳ (алайҳиссалом); “Биз бу дунёда охирги умматмиз, қиёмат кунида аввалгиларданмиз, биз жаннатга биринчи кирувчимиз”, деганлар (Муслим ривояти).
Абу Ҳурайра (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилади: Расулуллоҳ (алайҳиссалом) дедилар: «Жаннатга биринчи кирувчилар бадр кечасидаги тўлин ой суратида кирадилар, улардан кейингилар осмондаги энг ёруғ юлдуз сингари кирадилар; сиймайдилар, ҳожат чиқармайдилар, тупурмайдилар, бурун қоқмайдилар, тароқлари тиллодан, терлари мушк, оловдонлари (тутатқи солинадиган идиш) хушбўй ёғочдан, жуфтлари ҳурлардан. Отамиз Одам (алайҳиссалом) суратида бир хил яхши хулқли бўладилар».
Саҳл ибн Саъд (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилади: Расулуллоҳ (алайҳиссалом) дедилар: “Умматимдан етмиш ёки етти юз минг киши бир-бирини ушлаб жаннатга киради. Юзлари бадр кечасидаги ой каби тўлин бўлиб, охиргилари киришмагунича бошдагилари кирмай туришади” (Муттафақун алайҳ).
Абдуллоҳ ибн Амр (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилади: Расулуллоҳ (апайҳиссалом) дедилар: “Камбағаллар қиёмат куни бойлардан қирқ йил олдин жаннатга киради”(Муслим ривояти).
 
Жаннат аҳлининг ёши
 
Муоз ибн Жабал (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилади: Расулуллоҳ (алайҳиссалом) дедилар: “Жаннат аҳли жаннатга ўгтиз ёки ўтгиз уч ёшда, соч-соқолсиз, кўзларига сурма қўйган ҳолда киради” (Аҳмад ва Термизий).
 
Жаннат аҳли юзларининг сифати
 
Жаннат аҳли юзлари қандай ҳолатларда бўлиши Қурьони каримнинг бир неча сураларида марҳамат қилинган: “Шак-шубҳасиз, яхшилар (яъни, мўминлар жаннат) неъматлари ичидададирлар. Улар сўриларда (Аллоҳ ўзларига ато этган неъматларга) боқиб ўтирурлар” (Мутоффифун, 22-24). Аллоҳ таоло яна марҳамат қилади: «У кунда (мўминларнинг) юзлари яшнаб, Парвардигорларига боқиб турувчидир!» (Қиёмат, 22-23)
Дарҳақиқат, жаннат аҳли учун Парвардигорларини кўришдан суюклироқ бирон неъмат йўқдир. Шунинг учун ҳам Парвардигорларига боқар эканлар, уларнинг юзлари янада яшнаб нурли бўлиши табиий ҳолдир. Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ”ларида келган мана бу ҳадиси шариф ҳам мазкур ояти карима мазмунини таъкидлайди: “Албатта, сизлар яқинда Парвардигорингизни худди мана шу тўлин ойни кўриб турганингиздек очиқ-аён кўрасизлар”.
 
Жаннат ерлари ва биноларининг сифати
 
Анас (розийаллоҳу анҳу) ривоят қиладилар: «Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) меърожга кўтарилганларида: “...Сўнг мени сидратул мунтаҳога олиб борди. Сидратул мунтаҳони ҳар хил ранглар қоплаган эди, улар қайси ранглигини билмайман. Сўнг жаннатга киргизилдим, у ерда марвариддан тепаликлар бўлиб, тупроқлари мушк эди”, дедилар» (Муттафақун алайҳ).
Сидратул мунтаҳо барглари фил қулоқларидек ва мевалари катта кўзалардек келадиган набҳ дарахтидир, бирор зот унинг гўзаллигини таърифлаб беришга ожиздир. Ҳар қандай олимнинг илми шу жойда тўхтагани ёки у дарахт Аллоҳ аршининг ўнг томонида бўлиб, бирорта фаришта ундан ўта олмагани учун шундай деб номланган (Абу Бакр Жазоирий. “Тафасир Айсарут”).
Абу Ҳурайра (розийаллоҳу анҳу) ривоят қиладилар: «Эй Расулуллоҳ... жаннатннинг бинолари қандай?” дедик. “Ғиштлари кумушдан ва тиллодан, сувоқлари хушбўй мушкдан, майда тошлари марварид ва ёқутдан, тупроғи заъфарон. Ким жаннатга кирса, доим неъматда бўлади, ўлмай абадий қолади, кийимлари эскирмайди ва ўзлари қаримайди”, дедилар» (Термизий ва Доримий ривояти).
Абу Саид (розийаллоҳу анҳу) ривоят қиладилар: “Ибн Саййад Расулуллоҳцан (соллаллоҳу алайҳи васаллам) жаннат тупроғи ҳақида сўради. У зот: “Оппоқ, майин ва тоза мушк” дедилар (Муслим ривояти).
 
Жаннат қасрлари
 
Аллоҳ таоло жаннатга кирганларга нафслар хоҳлайдиган ва кўзлар қувонадиган қасрлар ва жойларни яратиб қўйган. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай марҳамат қилади:
“Аллоҳ мўминлар ва мўминаларга остидан анҳорлар оқиб турадиган, мангу яшаладиган жаннат (боғ)ларидаги ёқимли масканларни ваъда қилди. Аллоҳнинг ризоси эса, (ҳаммасидан) буюкроқдир. Ана шу(лар) улкан ютуқдир” (Тавба сураси 72-оят).
 
Жаннат аҳлининг даражалари
 
Бу улуғ мукофотларга мўминлик исмини оқлаш ва шу исм асосида қилинадиган барча солиҳ амалларни Аллоҳнинг розилиги учун қилиш билан эришилади.
Аллоҳ таоло бу борада марҳамат қилиб деди:
“У жойга қараганингизда, ноз-неъматларни ва катта эгаликни кўрурсиз” (Инсон сураси 20-оят).
Абу Саид Худрий (розийаллоҳу анҳу) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Инсонлар машриқ ёки мағрибдан чиққан уфқдаги ёрқин юлдузларни кўрганидек, жаннат аҳллари баъзилари баъзиларидан афзалликлари сабабли ўзларидан юқоридаги хона аҳлларини кўрадилар”. Саҳобалар: “Эй Расуллулоҳ, у жойда бошқалар ета олмайдиган пайғамбарларнинг манзили эмасми?” деб сўрашди. У зот: “Йўқ, нафсим измида бўлган Зотга қасамки, у жой Аллоҳга имон келтирган, пайғамбарларни тасдиқлаган кишиларгадир”» (Муттафақун алайҳ).
Бу икки сўз, яъни, Аллоҳга имон келтириш ва пайғамбарларни тасдиқлаш эшитганда ёки айтганда осон туюлса ҳам, амалда қаттиқ жидду жаҳцни талаб қилади. Аллоҳга имон келтириш «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасини айтиб, ундаги рукн ва шартларни ўрганиб уларга амал қилиш билан бўлади.
«Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасининг икки рукни бор:
1.Нафий, яъни, инкор қилиш. Бу “ла илаҳа” сўзида бўлиб, Аллоҳдан бошқа барча илоҳ деб аталувчи нарсаларни инкор қилишдир.
2.Исбот “иллаллоҳ” сўзида бўлиб, улуҳиятни ёлғиз Аллоҳга исботлашдир.
Бу калиманинг етти шарти бўлиб, улар ушбулардир:
1. Илм. 2. Ишонч. 3. Қабул қилиш. 4. Қайтиш. 5. Сидқ. 6. Ихлос. 7. Муҳаббат.
 
Жаннат аҳли хоналарининг сифати
 
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
“Имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларни, албатта, жаннатда остидан анҳорлар оқиб турадиган кўшкларга жойлаштирурмиз. Улар у ерда мангу қолурлар. (Яхши) амал қилувчиларнинг (қиёмат куни оладиган) мукофоти нақадар яхшидир!” (Анкабут сураси 58-оят.)
Бошқа оятда:
“Лекин Парвардигорларидан қўрққан зотлар учун (жаннатда) устма-уст қурилган кўшклар бўлиб, уларнинг остидан анҳорлар оқиб турар. (Бу) Аллоҳнинг ваъдасидир. Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас” (Зумар сураси 20-оят).
Али (розийаллоҳу анҳу) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Жаннатда шундай — ташқариси ичкарисидан, ичкариси ташқарисидан кўриниб турадиган хоналар бор”. Бир аъробий туриб: “Эй Расулуллоҳ, улар ким учун?” деб сўради. Расуллулоҳ: “Чиройли сўзларни гапирган, мискинларга таом едирган, давомли рўза тутган, кечаси ибодатлар қилган кишилар учун”, дедилар» (Аҳмад ва Термизий ривояти).
Жаннат аҳллари учун тўшаладиган ўриндиқларни Аллоҳ таоло ўз Китобида сифатлаб, бундай деди:
“(Жаннат аҳли) астарлари шойидан бўлган кўрпачалар узра ястанган ҳолда (ўтирурлар). У икки боғнинг меваси (узувчига) яқиндир” (Раҳмон сураси 54-оят).
Бошқа оятда улар учун ёстиқ ва гиламлар ҳам тўшалгани марҳамат қилинади:
“Тизиб қўйилган ёстиқлар ва тўшалган гиламлар бордир” (Ғошия сураси 15—16-оятлар).
Бошқа оятда:
“(Жаннат аҳди) яшил ёстиқлар ва гўзал гиламлар узра ястанган ҳолларида (ўтирурлар)”, дейилади (Раҳмон сураси 76-оят).
 
Жаннат сўрилари
 
Жаннат аҳллари роҳат ва фароғатда бўлишлари учун Аллоҳ уларга жаннатда сўрилар тайёрлаб қўйган. Бу ҳақда Яратган Эгамиз марҳамат қилиб:
“Албатта, яхшилар (мўминлар жаннат) неъматлари ичрадирлар. Улар сўриларда, (атрофга) қараб ўтирурлар”, дейди (Мутаффифун сураси 22—23-оятлар).
Бошқа оятда:
“Улар у жойда сўриларга ястанган ҳолларида ўтирурлар. У жойда қуёш (ҳарорати)ни ҳам, замҳарир (қиш совуғи)ни ҳам кўрмаслар”, дейди (Инсон сураси 13-оят).
Бошқа оятда:
“Албатта, жаннат аҳли у кунда (роҳат ва фароғат) иш(лари) билан шоддирлар. Улар ўз жуфтлари (хотинлари) билан бирга сояларда, сўриларда суяниб ўтирурлар” (Ёсин сураси 55—56-оятлар).
Бошқа оят:
“Биз (жаннатдаги) сўриларда биродар бўлиб, бир-бирларига юзма-юз ўтирганларнинг дилларидаги гина (ва адоватлар)ни чиқариб ташлагаймиз” (Ҳижр сураси 47-оят).
Бошқа оят:
“(Уларга айтилур): “Сизлар қилиб ўтган (яхши) амалларингиз сабабли бемалол еб-ичингиз қатор сўриларда ястанган ҳолларингизда!” Биз уларга оппоқ юзли, катта ва чиройли кўзли ҳур қизларни жуфт қилиб берурмиз” (Тур сураси 20-оят).
Бошқа оят:
“(Улар олтиндан) ясалган сўриларда, ястанган ҳолларида бир-бирларига юзма-юз бўлиб (ўтирурлар) (Воқеа сураси 15-16-оятлар).
Бошқа оят:
“У жойда баланд сўрилар...” (Ғошия сураси 13-оят).
 
Жаннат дарахтлари ва меваларининг сифати
 
Аллоҳ таоло айтади:
“(Жаннат) соялари уларга яқин ва мевалари ҳам (узишга осон бўлиши учун) эгиб қўйилган бўлур” (Инсон сураси 14-оят.).
Бошқа оятда:
“Тақводор зотлар эса (у кунда), албатта, соя-салқинлар ва чашмаларда ва кўнгиллари истаган (турли хил) мевалар ичида бўлурлар” (Мурсалот сураси 41-42-оятлар).
Бошқа оятда:
“Улар у жойларда (сўриларда) суяниб ўтириб, мўл-кўл мева-чева ва лаззатли ичимликлар чақирурлар” (Сод сураси 51 -оят).
Бошқа оятда:
“...Улар учун у жойда барча мевалардан бордир...” (Муҳаммад сураси 15-оят)
Бошқа оятда:
“Албатта, тақводорлар учун (жаннатда катта) нажот (ва неъматлар) бордир. Яна боғлар ва узумзорлар” (Набаъ сураси 31-32-оятлар).
Бошқа оятда:
“У иккисида (жаннатнинг икки боғида) барча мевадан икки нави бордир”; “У иккисида (мазкур икки боғда) мева, хурмо ва анорлар бордир” (Раҳмон сураси 52-, 68-оятлар).
Бошқа оятда:
“Улар у жойда хотиржам бўлган ҳолларида ҳар турли мевани чорлагайлар” (Духон сураси 55-оят).
Бошқа оятда:
“Ўнг томон эгалари... Ўнг томон эгалари (бўлмоқ) не (саодат)дир! (улар) тикансиз бутазорларда, тизилган бананзорларда, ёйиқ соя (ости)да, оқизиб қўйилган сув (бўйи)да, кўплаб мева (узра)ки, (улар) туганмас ва ман этилмасдир” (Воқеа сураси 27—33-оятлар).
Бошқа оятда:
“Олий жаннатда, мевалари (узиб олувчига) яқиндир. (Жаннат аҳлига:) «Ўтган кунларда (дунёда) қилиб ўтган (эзгу) амалларингиз сабабли (ушбу ноз-неъматларни) ёқимли иштаҳа билан еб-ичаверингиз!» (дейилур)” (Ҳоққа сураси 22-24-оятлар).
 
Жаннат дарёларининг сифати
 
Аллоҳ таоло айтади:
“Албатта, имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларга остидан анҳорлар оқиб турадиган боғлар бордир. Бу эса катта ютуқдир” (Буруж сураси 11-оят).
Бошқа оятда:
“Тақволи зотлар учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли (сифати будир): Унда айнимас сувдан иборат анҳорлар ҳам, таъми ўзгармас сутдан иборат анҳорлар ҳам, ичувчилар учун лаззатли (ақлдан оздирмайдиган) ичимликлардан бўлмиш анҳорлар ҳам ва мусаффо асалдан иборат анҳорлар ҳам бордир. Улар учун у жойда барча мевалардан бордир ва (у жойда) Парвардигорларидан мағфират бордир” (Муҳаммад сураси 15-оят).
Бошқа оятда:
“Албатта, тақводорлар (жаннатдаги) боғларда ва дарёлар узрадирлар. (Улар) қудратли подшоҳнинг (Аллоҳнинг) ҳузуридаги садоқат мақомида бўлурлар” (Қамар сураси 54—55-оятлар).
 
Жаннат булоқларининг сифати
 
Аллоҳ таоло айтади:
“Тақводорлар эса, албатта, (жаннатдаги) боғлар ва булоқлардадирлар” (Ҳижр сураси 45-оят).
Бошқа оятда:
“Албатта, яхши (солиҳ киши)лар (жаннатда) аралашмаси кофур (ўсимлигидек хушбўй) бўлмиш қадаҳдан ичурлар. Аллоҳнинг бандалари (жаннатда) ичадиган (бу) чашмани (ўзлари хоҳлаган жойдан) чиқариб (оқизиб) олурлар” (Инсон сураси 5-6-оятлари).
Бошқа оятда:
“Унинг аралашмаси юқори навдандир. (У навнинг номи «тасним» бўлиб, у Аллоҳга) яқин (банда)лар ичадиган бир чашмадир” (Мутаффифун сураси 27—28-оятлар). 
Бошқа оятда:
“У иккисида икки оқин чашма бордир”; “У иккисида (суви) тинмай отилиб турувчи икки чашма бордир” (Раҳмон сураси 50-, 66-оятлар).
Бошқа оятда:
“(Жаннат ахдига) у жойда аралашмаси занжабил бўлмиш қадаҳларда ичирилур. У ердаги чашманинг номи Салсабил деб аталур” (Инсон сураси 17-18-оятлар).
 
Жаннат аҳли неъматларининг давомийлиги
 
Жаннатийлар жаннатга киришганида фаришталар уларни кутиб олишади ва уларга илгари эшитилмаган жаннат неъматлари ва у ерда абадий қолиш башоратини беришади.
Аллоҳ таоло айтади:
“Тақволилар учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли: унинг остида анҳорлар (доимо) оқиб туради, мевалари ва соялари боқийдир. Бу тақво қилганларнинг оқибати (мукофоти)дир” (Раъд сураси 35-оят).
Абу Ҳурайра (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилади. «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳнинг бир жарчиси, албатта, сизлар соғломсизлар, ҳеч қачон касал бўлмайсизлар, сизлар тириксизлар, ҳеч қачон ўлмайсизлар, сизлар ўспиринсизлар, ҳеч қачон қаримайсизлар, сизлар неъматдасизлар, ҳеч қачон умидсиз бўлмайсизлар, деб нидо қилади”, дедилар» (Муслим ривояти).
Ушбу ояти карима бунга далил:
“Дилларидаги (ўзаро) адоват (тўйғулари)ни суғуриб ташлаймиз. Остиларидан анҳорлар оқажак. (Шунда) айтурлар: «Ушбу (ҳидоят)га бизни бошлаган Аллоҳга ҳамд (айтамиз). Агар бизни (Ўзи) бошламаганида, тўғри йўлни топа олмаган бўлур эдик. Раббимизнинг пайғамбарлари ҳақиқатни келтирган эканлар». Уларга нидо қилинур: «Мана шу — жаннат. Қилган (савобли) амалларингиз сабабли у сизларга мерос қилиб берилди» (Аъроф сураси 43-оят).
Жобир (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳдан: “Аҳли жаннат ухлайдими?” деб сўралди. У зот: “Ўлимнинг укаси бўлган уйқу йўқдир”, дедилар» (Баззор ривояти).
 
Жаннат даражалари
 
Аллоҳ таоло айтади:
“(Бу дунёда) уларнинг бирларидан бирларини (ризқ ва мартабада) қандай устун қилганимизни кўринг! Шак йўқки, охират даражалари каттароқ ва афзалроқдир” (Исро сураси 21-оят).
Бошқа оятда:
“Шунингдек, ким у Зотга (Аллоҳ ҳузурига) яхши амалларни қилиб, мўмин ҳолида келса, бас, ана ўшалар учун юксак даражалар, остидан анҳорлар оқадиган, улар доимий қоладиган мангу жаннатлар бўлур” (Тоҳа сураси 75—76-оятлар).
Абу Ҳурайра (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким Аллоҳга ва Унинг элчисига имон келтирса, намоз ўқиса, рўза тутса, ...уни жаннатга киритиш Аллоҳнинг зиммасидадир”, дедилар. “Расулуллоҳ, одамларга бу ҳақда хабар берайликми?” деб сўрашди саҳобалар. У зот: “Жаннатда юзта даража бўлиб, Аллоҳ уни ўз йўлида ҳаракат килувчиларга тайёрлаб қўйган. Ҳар бир даражанинг ораси осмон билан ер оралиғича, агар Аллоҳдан сўрасаларинг, Фирдавс жаннатини сўранглар, чунки у жаннатнинг ўртаси ва олийидир” (Бухорий ривояти).
 
«Мухтасар фиқҳул исламия» китобидан «Шайх Зиёвуддин» жомеъ масжиди имом-хатиби, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ўқитувчиси Раҳматуллоҳ Нурматов таржимаси
«Ҳидоят» журналининг 2008-йил 8-11-сонларидан олинди.
 
* * *
 
Allohga hamdlar va maqtovlar bo‘lsin. Undan yordam so‘raymiz. Nafslarimiz yomonligi va amallarimiz xatoliklaridan Allohning panohiga o‘tamiz. Alloh kimni to‘g‘ri yo‘lga boshlasa, uni hech kim adashtira olmas va U zot adashtirib qo‘ygan kishini biror kimsa to‘g‘ri yo‘lga sola olmas. Yolg‘iz Allohdan boshqa qullik qilinishga haqli biror iloh yo‘qligiga iqrorman. Uning sherigi yo‘q. Va Muhammad Uning quli va elchisi ekaniga iqrorman.
Bu dunyoga imtihon uchun yaratilgan har bir inson oldida ikki yo‘l bor. Birinchisi hidoyat yo‘li bo‘lib, u yo‘l insonni jannatga olib boradi, ikkinchisi zalolat yo‘li bo‘lib, u yo‘l jahannamga eltadi. Har bir mo‘minning orzusi bu imtihon dunyosidan keyin ertaga qiyomatda mo‘minlarga va’da qilingan jannatga kirishdir. Agar biz jannatning ko‘z ko‘rmagan, quloq eshitmagan va xayollarga ham kelmaydigan ne’matlaridan xabardor bo‘lsak, unga muhabbatimiz ortib, shu mukofotlarga erishish uchun doim solih amallar qilishga intilamiz.
Jannatning Qur’on va hadisda bayon qilingan sifatlari va ne’matlari haqida qisqacha bayon qilamiz. Alloh jannatni o‘ziga itoat qilgan mo‘minlarga tayyorlab qo‘ygan.
 
Jannatning mashhur ismlari
 
Jannat zotida bitta bo‘lib, ismlari bir nechadir. Quyida ulardan mashhurlarini keltiramiz:
 
1.JANNAT.
Alloh marhamat qiladi: “Kim Alloh va uning payg‘ambariga itoat etsa, uni ostidan daryolar oqib turadigan jannatlarga kiritib, o‘sha joyda abadiy hayot baxsh etadi va bu katta zafardir” (Niso, 13).
 
2.FIRDAVS JANNATI.
Alloh taolo marhamat qiladi: “Albatta, imon keltirgan va solih (yaxshi) amallar qilgan zotlarga firdavs bog‘lar manzil bo‘ladi” (Kahf, 107).
 
3.DARVOZALARI LANG OCHIQ. 
Alloh taolo marhamat qiladi: “Bu (biz sizga xabar bergan qissalar) bir eslatmadir. Shak-shubhasiz, Allohdan qo‘rqadigan zotlar uchun go‘zal oqibat Ular uchun barcha darvozalari lang ochiq mangu jannatlar bordir” (Sod, 49-50).
 
4.MANGU JANNAT.
Alloh taolo marhamat qiladi: “(Ey Muhammad, ularga) ayting: “Shu (jahannam) yaxshiroqmi yoki taqvodor zotlarga va’da qilingan mangu jannatmi?! U (ya’ni, jannat taqvodorlar) uchun mukofot va oqibat — borar joy bo‘ldi” (Furqon, 15).
 
5.NOZ-NYe’MAT JANNATI.
Alloh taolo marhamat qiladi: “Albatta, imon keltirgan va yaxshi amallar qilgan zotlar uchun noz-ne’mat bog‘lari bordir” (Luqmon, 8).
 
6.MA’VO JANNATI.
Alloh taolo marhamat qiladi: “Imon keltirgan va yaxshi amallar qilgan zotlar uchun qilib o‘pan amallari sababli jannat ma’volar manzil bo‘ladi” (Sajda, 19).
 
7.OLIYA (yuksak) JANNATI.
Alloh taolo marhamat qiladi: “So‘ng u ko‘ngilli hayotda, mevalari (jannat ahpi uchun) yaqin bo‘lgan yuksak jannatda bo‘lur” (Al-Haaqqo, 21-23).
 
8.TINChLIK DIYoRI. 
Alloh yana marhamat qiladi: “Ular uchun narvardigorlari huzurida tinchlik diyori (ya’ni, jannat) bordir. U zot (Alloh) qilib o‘tgan yaxshi amallari sababli ularning do‘stidir” (An’om, 127).
 
9. OXIRAT DIYORI.
Alloh taolr marhamat qiladi: “Biz o‘sha oxirat diyorini Yer yuzida zulmu zo‘ravonlik va buzg‘unchilik qilishni istamaydigan kishilar uchun qilurmiz. Oqibat taqvo qilguvchi kishilarnikidir” (Qasos, 83).
 
10. TAQVODORLAR DIYORI. 
Alloh taolo marhamat qiladi: «Taqvodor zotlarga: “Parvardigoringiz (o‘z payg‘ambariga) qanday narsani tushirdi?” deyilganida, ular: ”Yaxshilikni”, derlar. Chiroyli amal qilgan zotlar uchun bu dunyoda ham chiroyli mukofotlar bo‘lur. Lekin shak-shubha yo‘qki, oxirat diyori yanada yaxshiroqdir. Taqvodorlarning turar joylari naqadar yaxshi!” (Nahl, 30).
 
11.MANGU DIYoR.
Alloh taolo marhamat qiladi: “U o‘z fazlu marhamati bilan bizlarni mangu bir diyorga tushirdiki, bu joyda bizlarga na mashaqqat yetar va na charchoq yetar” (Fotir, 35).
 
12.AL-HUSNA.
Alloh taolo marhamat qiladi: “Endi imon keltirib yaxshi amallar qilgan zotga kelsak, uning uchun go‘zal oqibat — jannat mukofot bo‘lur. Biz ham unga ishimizdan oson — yengillarini buyururmiz” (Kahf, 88).
 
13.RAVZA (Bog‘).
Alloh taolo marhamat qiladi: “Endi imon keltirgan va yaxshi amallar qilgan zotlar (jannat) bog‘ida shodlanurlar” (Rum, 15)
 
14.TUBA.
Alloh taolo marhamat qiladi: “Imon keltirib yaxshi amallar qilgan zotlar uchun xushnudlik va go‘zal oqibat— jannat bordir” (Ra’d, 29)
 
15.FAZL.
Alloh taolo marhamat qiladi: “Mo‘minlarga xushxabar bering: shak-shubhasiz, ular uchun Allohdan katta fazlu marhamat (ya’ni, jannat), bordir” (Ahzob, 47).
 
16.YAMIN.
Alloh taolo karhamat qiladi: “Endi agar u o‘ng tomon egalaridan bo‘lsa, u holda (ey saodatmand bandam,) senga o‘ng tomon egalaridan salom bo‘lgay” (Voqea, 91).
 
Jannatning o‘rni
 
Alloh taolo marhamat qiladi: “Osmonda esa sizlarning rizqlaringiz (ya’ni, yerda hosil mo‘lligiga sabab bo‘luvchi yomg‘ir) va sizlarga va’da qilinayotgan narsa (ya’ni, jannat) bordir” (Az-zoriyat, 22).
Boshqa bir oyatda marhamat qilinadi: "Qasamki (Muhammad (sollallohu alayhi va sallam) Jabroil farishtani o‘zining asliy suratida) ikkinchi bor (jannat) chetidagi nilufar oldida ko‘rdi. Jannati ma’vo ham o‘sha nilufarning oldidadir” (Najm, 13—15).
Abu Hurayra (roziyallohu anhu) rivoyat qiladi: «Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam): “Mo‘minga o‘lim kelgan paytda rahmat farishtalari kelib, joni olingach, oq ipakka o‘ralib,  osmon eshigiga olib boriladi, shunda osmon farishtalari, bundan pokroqhidni topmadik, deyishadilar...” dedilar» (Hokim rivoyati).
 
Jannat eshiklarining nomlari
 
Jannatdagi har bir eshikning nomi bo‘lib, u eshiklardan shu nomlarga munosib solih amallar bilan hayot kechirgan mo‘minlar kiradilar. Bu so‘zimizning dalili Rasulullohning (sollallohu alayhi va sallam) quyidagi so‘zlarida o‘z aksini topgan:
Abu Hurayra (roziyallohu anhu) rivoyat qiladi: «Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam) dedilar: “Kim Alloh yo‘lida bir juft narsani infoq qylsa, jannat eshiklaridan chaqiriladi. Ey Abdulloh, bu yaxshi. Kim namoz ahlidan bo‘lsa, jannatdagi namoz eshigidan, kim ro‘za ahlidan bo‘lsa, Rayyon eshigidan, kim sadaqa beruvchi ahldan bo‘lsa, sadaqa eshigidan chaqiriladi». 
Bu eshiklardan (biridan) chaqirilgan kishiga boshqasidan chaqirilishga ehtiyoj yo‘q. Lekin Abu Bakr: “Ota-onam sizga fido bo‘lsin, ey Rasululloh. Biror inson bu eshiklarning hammasidan chaqiriladimi?” dedilar. Raso‘lulloh dedilar: “Ha! Siz ulardansiz (ya’ni, hamma eshikdan chaqiriladiganlardansiz) deb umid qilaman” (Muttafaqun alayh).
 
Jannat eshiklarining kengligi
 
Utba ibn G‘azvon (roziyallohu anhu) rivoyat qiladi: “Bizlarga jannat eshiklaridan birining ikki tabaqasi orasi qirq yillik yo‘l ekanligi aytildi. Shunday kun keladiki, u tiqilinchdan to‘lib-toshadi” (Muslim rivoyati).
Abu Hurayra (roziyallohu anhu) rivoyat qiladi: «Rasulullohga (sollallohu alayhi va sallam) bir kun go‘sht keltirildi... so‘zlarining oxirida dedilar; “Muhammadning nafsi izmida bo‘lgan zotga qasam, Jannat eshiklaridan ikki eshik tabaqasining oralig‘i Makka bilan Hajar yoki Makka bilan Busra shaharlari oralig‘ichadir” (Muttafaqun alayh).
 
Jannat eshiklarining soni
 
Alloh taolo marhamat qiladi:
“Parvardigorlarndan qo‘rqqan zotlar to‘p-to‘p holda jannatga “haydalib”, to ular darvozalari ochiq joyga (jannatga) yetib kelganlarida va uning qo‘riqchilari: «Sizlarga tinchlik-omonlik bo‘lsin! Xush keldingiz! Bas, unga mangu qoluvchi bo‘lgan hollaringizda kiringiz”, deganlarida ular cheksiz shodlanadilar” (Zumar, 73).
Ushbu oyatda «jannat darvozalari» deyishi bilan uning bir necha eshik-darvozasi borligiga ishora qilinyapti. Rasulullohning hadislaridan ularning sonini bilib olamiz.
Sahl ibn Sa’d (roziyallohu anhu) rivoyat qiladi: Rasululloh (alayhissalom): “Jannatning sakkizta eshigi bo‘lib, ular orasida «Rayyon» deb nomlanuvchi eshik ham bor, undan faqat ro‘za tutuvchilar kiradi”, deganlar (Muttafaqun alayh).
Jannat eshiklari Allohdan qo‘rqqan va solih amallar qilib o‘tgan zotlarga ochiq bo‘ladi. Bu hakda Parvardigorimiz Alloh yana bunday marhamat qiladi:
“Bu (biz sizga xabar bergan qissalar) bir eslatmadir. Shak-shubhasiz, taqvodor zotlar uchun go‘zal oqibat, ular uchun barcha darvozalari lang ochiq mangu jannatlar bordir” (Sod, 49-50).
 
Bu dunyoda jannat eshiklari ochiladigan vaqtlar
 
Abu Hurayra (roziyallohu anhu) rivoyat qiladi: «Rasululloh dedilar: “Dushanba va payshanba kunlari jannat eshiklari ochiladi. Allohga biror narsani sherik qilmagan hamma bandaning gunohi kechiriladi. Fakdt oralarida g‘azab va nafrat bo‘lgan kishilar qoladi. Farishtalarga: “Bu ikkisini uch kungacha yarashishlarini kutib turinglar!” deb aytiladi (Muslim rivoyati).
Shuning uchun shariatimizda uch kundan ortiq arazlashib yurish taqiqlangan.
Abu Ayyub Ansoriy rivoyat qilgan hadisi sharifda Rasululloh (alayhissalom): «Musulmon o‘z birodari bilan uch kundan ortiq aloqani uzishi halol bo‘lmaydi. Uchrashib qolishsa, bir-birlaridan yuz o‘girishadi. (Holbuki) Ularning yaxshilari oldin salom berganlaridir», deganlar (Muttafaqun alayh).
Boshqa hadisda Rasululloh (alayhissalom): “Sadaqa qilish bilan mol kamaymaydi, kim kechirimli bo‘lsa, Alloh uni aziz qiladi, kim Alloh uchun kamtar bo‘lsa, Alloh uning darajasini yuqori qiladi”, deganlar (Muslim rivoyati).
Turli sabablarga ko‘ra oralari buzilgan odamlarni yarashtirish uchun hatto yolg‘on gapirishga ham dinimizda ruxsat berilishi kechirimli va bir-birimizga muhabbatli bo‘lishimiz lozimligini bildiradi.
Abu Hurayra (roziyallohu anhu) rivoyat qiladi: «Rasululloh (alayhissalom) dedilar: “Agar ramazon oyi kelsa, jannat eshiklari ochiladi, jahannam eshiklari berkitilib, shaytonlar zanjirband qilinadi” (Muttafaqun alayh).
Umar ibn Xattob (roziyallohu anhu) rivoyat qiladi: Rasululloh (alayhissalom): «Sizlardan qaysi biringiz tahoratni mukammal qilib, so‘ngra: “Ashhadu alla ilaha illallohu va ashhadu anna Muhammadan ‘abduhu va rosuluhu” desa, uning uchun jannatning sakkiz eshigi ochiladi va u xohlaganidan kiradi”, dedilar (Muslim rivoyati).
 
Jannatga birinchi kiradigan odam
 
Anas (roziyallohu anhu) rivoyat qiladi: Rasululloh (alayhissalom) dedilar: «Qiyomat kuni jannat eshigi oldiga kelib, ochilishini so‘rayman. «Siz kimsiz?» deb so‘raydi qo‘riqchi. «Muhammadman», deyman. Qo‘riqchi: «Sizga eshikni ochishga buyurildim, sizdan oldin hech kimga ochmayman, deydi» (Muttafaqun alayh).
 
Jannatga birinchi kiruvchi ummat
 
Abu Hurayra (roziyallohu anhu) rivoyat qiladi: Rasululloh (alayhissalom); “Biz bu dunyoda oxirgi ummatmiz, qiyomat kunida avvalgilardanmiz, biz jannatga birinchi kiruvchimiz”, deganlar (Muslim rivoyati).
Abu Hurayra (roziyallohu anhu) rivoyat qiladi: Rasululloh (alayhissalom) dedilar: «Jannatga birinchi kiruvchilar badr kechasidagi to‘lin oy suratida kiradilar, ulardan keyingilar osmondagi eng yorug‘ yulduz singari kiradilar; siymaydilar, hojat chiqarmaydilar, tupurmaydilar, burun qoqmaydilar, taroqlari tillodan, terlari mushk, olovdonlari (tutatqi solinadigan idish) xushbo‘y yog‘ochdan, juftlari hurlardan. Otamiz Odam (alayhissalom) suratida bir xil yaxshi xulqli bo‘ladilar».
Sahl ibn Sa’d (roziyallohu anhu) rivoyat qiladi: Rasululloh (alayhissalom) dedilar: “Ummatimdan yetmish yoki yetti yuz ming kishi bir-birini ushlab jannatga kiradi. Yuzlari badr kechasidagi oy kabi to‘lin bo‘lib, oxirgilari kirishmagunicha boshdagilari kirmay turishadi” (Muttafaqun alayh).
Abdulloh ibn Amr (roziyallohu anhu) rivoyat qiladi: Rasululloh (apayhissalom) dedilar: “Kambag‘allar qiyomat kuni boylardan qirq yil oldin jannatga kiradi”(Muslim rivoyati).
 
Jannat ahlining yoshi
 
Muoz ibn Jabal (roziyallohu anhu) rivoyat qiladi: Rasululloh (alayhissalom) dedilar: “Jannat ahli jannatga o‘gtiz yoki o‘tgiz uch yoshda, soch-soqolsiz, ko‘zlariga surma qo‘ygan holda kiradi” (Ahmad va Termiziy).
 
Jannat ahli yuzlarining sifati
 
Jannat ahli yuzlari qanday holatlarda bo‘lishi Quroni karimning bir necha suralarida marhamat qilingan: “Shak-shubhasiz, yaxshilar (ya’ni, mo‘minlar jannat) ne’matlari ichidadadirlar. Ular so‘rilarda (Alloh o‘zlariga ato etgan ne’matlarga) boqib o‘tirurlar” (Mutoffifun, 22-24). Alloh taolo yana marhamat qiladi: «U kunda (mo‘minlarning) yuzlari yashnab, Parvardigorlariga boqib turuvchidir!» (Qiyomat, 22-23)
Darhaqiqat, jannat ahli uchun Parvardigorlarini ko‘rishdan suyukliroq biron ne’mat yo‘qdir. Shuning uchun ham Parvardigorlariga boqar ekanlar, ularning yuzlari yanada yashnab nurli bo‘lishi tabiiy holdir. Imom Buxoriyning “Sahih”larida kelgan mana bu hadisi sharif ham mazkur oyati karima mazmunini ta’kidlaydi: “Albatta, sizlar yaqinda Parvardigoringizni xuddi mana shu to‘lin oyni ko‘rib turganingizdek ochiq-ayon ko‘rasizlar”.
 
Jannat yerlari va binolarining sifati
 
Anas (roziyallohu anhu) rivoyat qiladilar: «Payg‘ambar (sollallohu alayhi va sallam) me’rojga ko‘tarilganlarida: “...So‘ng meni sidratul muntahoga olib bordi. Sidratul muntahoni har xil ranglar qoplagan edi, ular qaysi rangligini bilmayman. So‘ng jannatga kirgizildim, u yerda marvariddan tepaliklar bo‘lib, tuproqlari mushk edi”, dedilar» (Muttafaqun alayh).
Sidratul muntaho barglari fil quloqlaridek va mevalari katta ko‘zalardek keladigan nabh daraxtidir, biror zot uning go‘zalligini ta’riflab berishga ojizdir. Har qanday olimning ilmi shu joyda to‘xtagani yoki u daraxt Alloh arshining o‘ng tomonida bo‘lib, birorta farishta undan o‘ta olmagani uchun shunday deb nomlangan (Abu Bakr Jazoiriy. “Tafasir Aysarut”).
Abu Hurayra (roziyallohu anhu) rivoyat qiladilar: «Ey Rasululloh... jannatnning binolari qanday?” dedik. “G‘ishtlari kumushdan va tillodan, suvoqlari xushbo‘y mushkdan, mayda toshlari marvarid va yoqutdan, tuprog‘i za’faron. Kim jannatga kirsa, doim ne’matda bo‘ladi, o‘lmay abadiy qoladi, kiyimlari eskirmaydi va o‘zlari qarimaydi”, dedilar» (Termiziy va Dorimiy rivoyati).
Abu Said (roziyallohu anhu) rivoyat qiladilar: “Ibn Sayyad Rasulullohtsan (sollallohu alayhi vasallam) jannat tuprog‘i haqida so‘radi. U zot: “Oppoq, mayin va toza mushk” dedilar (Muslim rivoyati).
 
Jannat qasrlari
 
Alloh taolo jannatga kirganlarga nafslar xohlaydigan va ko‘zlar quvonadigan qasrlar va joylarni yaratib qo‘ygan. Bu haqda Qur’oni karimda bunday marhamat qiladi:
“Alloh mo‘minlar va mo‘minalarga ostidan anhorlar oqib turadigan, mangu yashaladigan jannat (bog‘)laridagi yoqimli maskanlarni va’da qildi. Allohning rizosi esa, (hammasidan) buyukroqdir. Ana shu(lar) ulkan yutuqdir” (Tavba surasi 72-oyat).
 
Jannat ahlining darajalari
 
Bu ulug‘ mukofotlarga mo‘minlik ismini oqlash va shu ism asosida qilinadigan barcha solih amallarni Allohning roziligi uchun qilish bilan erishiladi.
Alloh taolo bu borada marhamat qilib dedi:
“U joyga qaraganingizda, noz-ne’matlarni va katta egalikni ko‘rursiz” (Inson surasi 20-oyat).
Abu Said Xudriy (roziyallohu anhu) rivoyat qiladilar: «Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam) dedilar: “Insonlar mashriq yoki mag‘ribdan chiqqan ufqdagi yorqin yulduzlarni ko‘rganidek, jannat ahllari ba’zilari ba’zilaridan afzalliklari sababli o‘zlaridan yuqoridagi xona ahllarini ko‘radilar”. Sahobalar: “Ey Rasulluloh, u joyda boshqalar yeta olmaydigan payg‘ambarlarning manzili emasmi?” deb so‘rashdi. U zot: “Yo‘q, nafsim izmida bo‘lgan Zotga qasamki, u joy Allohga imon keltirgan, payg‘ambarlarni tasdiqlagan kishilargadir”» (Muttafaqun alayh).
Bu ikki so‘z, ya’ni, Allohga imon keltirish va payg‘ambarlarni tasdiqlash eshitganda yoki aytganda oson tuyulsa ham, amalda qattiq jiddu jahtsni talab qiladi. Allohga imon keltirish «La ilaha illalloh» kalimasini aytib, undagi rukn va shartlarni o‘rganib ularga amal qilish bilan bo‘ladi.
«La ilaha illalloh» kalimasining ikki rukni bor:
1.Nafiy, ya’ni, inkor qilish. Bu “la ilaha” so‘zida bo‘lib, Allohdan boshqa barcha iloh deb ataluvchi narsalarni inkor qilishdir.
2.Isbot “illalloh” so‘zida bo‘lib, uluhiyatni yolg‘iz Allohga isbotlashdir.
Bu kalimaning yetti sharti bo‘lib, ular ushbulardir:
1. Ilm. 2. Ishonch. 3. Qabul qilish. 4. Qaytish. 5. Sidq. 6. Ixlos. 7. Muhabbat.
 
Jannat ahli xonalarining sifati
 
Alloh taolo marhamat qiladi:
“Imon keltirgan va solih amallarni qilgan zotlarni, albatta, jannatda ostidan anhorlar oqib turadigan ko‘shklarga joylashtirurmiz. Ular u yerda mangu qolurlar. (Yaxshi) amal qiluvchilarning (qiyomat kuni oladigan) mukofoti naqadar yaxshidir!” (Ankabut surasi 58-oyat.)
Boshqa oyatda:
“Lekin Parvardigorlaridan qo‘rqqan zotlar uchun (jannatda) ustma-ust qurilgan ko‘shklar bo‘lib, ularning ostidan anhorlar oqib turar. (Bu) Allohning va’dasidir. Alloh va’daga xilof qilmas” (Zumar surasi 20-oyat).
Ali (roziyallohu anhu) rivoyat qiladilar: «Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam) dedilar: “Jannatda shunday — tashqarisi ichkarisidan, ichkarisi tashqarisidan ko‘rinib turadigan xonalar bor”. Bir a’robiy turib: “Ey Rasululloh, ular kim uchun?” deb so‘radi. Rasulluloh: “Chiroyli so‘zlarni gapirgan, miskinlarga taom yedirgan, davomli ro‘za tutgan, kechasi ibodatlar qilgan kishilar uchun”, dedilar» (Ahmad va Termiziy rivoyati).
Jannat ahllari uchun to‘shaladigan o‘rindiqlarni Alloh taolo o‘z Kitobida sifatlab, bunday dedi:
“(Jannat ahli) astarlari shoyidan bo‘lgan ko‘rpachalar uzra yastangan holda (o‘tirurlar). U ikki bog‘ning mevasi (uzuvchiga) yaqindir” (Rahmon surasi 54-oyat).
Boshqa oyatda ular uchun yostiq va gilamlar ham to‘shalgani marhamat qilinadi:
“Tizib qo‘yilgan yostiqlar va to‘shalgan gilamlar bordir” (G‘oshiya surasi 15—16-oyatlar).
Boshqa oyatda:
“(Jannat ahdi) yashil yostiqlar va go‘zal gilamlar uzra yastangan hollarida (o‘tirurlar)”, deyiladi (Rahmon surasi 76-oyat).
 
Jannat so‘rilari
 
Jannat ahllari rohat va farog‘atda bo‘lishlari uchun Alloh ularga jannatda so‘rilar tayyorlab qo‘ygan. Bu haqda Yaratgan Egamiz marhamat qilib:
“Albatta, yaxshilar (mo‘minlar jannat) ne’matlari ichradirlar. Ular so‘rilarda, (atrofga) qarab o‘tirurlar”, deydi (Mutaffifun surasi 22—23-oyatlar).
Boshqa oyatda:
“Ular u joyda so‘rilarga yastangan hollarida o‘tirurlar. U joyda quyosh (harorati)ni ham, zamharir (qish sovug‘i)ni ham ko‘rmaslar”, deydi (Inson surasi 13-oyat).
Boshqa oyatda:
“Albatta, jannat ahli u kunda (rohat va farog‘at) ish(lari) bilan shoddirlar. Ular o‘z juftlari (xotinlari) bilan birga soyalarda, so‘rilarda suyanib o‘tirurlar” (Yosin surasi 55—56-oyatlar).
Boshqa oyat:
“Biz (jannatdagi) so‘rilarda birodar bo‘lib, bir-birlariga yuzma-yuz o‘tirganlarning dillaridagi gina (va adovatlar)ni chiqarib tashlagaymiz” (Hijr surasi 47-oyat).
Boshqa oyat:
“(Ularga aytilur): “Sizlar qilib o‘tgan (yaxshi) amallaringiz sababli bemalol yeb-ichingiz qator so‘rilarda yastangan hollaringizda!” Biz ularga oppoq yuzli, katta va chiroyli ko‘zli hur qizlarni juft qilib berurmiz” (Tur surasi 20-oyat).
Boshqa oyat:
“(Ular oltindan) yasalgan so‘rilarda, yastangan hollarida bir-birlariga yuzma-yuz bo‘lib (o‘tirurlar) (Voqea surasi 15-16-oyatlar).
Boshqa oyat:
“U joyda baland so‘rilar...” (G‘oshiya surasi 13-oyat).
 
Jannat daraxtlari va mevalarining sifati
 
Alloh taolo aytadi:
“(Jannat) soyalari ularga yaqin va mevalari ham (uzishga oson bo‘lishi uchun) egib qo‘yilgan bo‘lur” (Inson surasi 14-oyat.).
Boshqa oyatda:
“Taqvodor zotlar esa (u kunda), albatta, soya-salqinlar va chashmalarda va ko‘ngillari istagan (turli xil) mevalar ichida bo‘lurlar” (Mursalot surasi 41-42-oyatlar).
Boshqa oyatda:
“Ular u joylarda (so‘rilarda) suyanib o‘tirib, mo‘l-ko‘l meva-cheva va lazzatli ichimliklar chaqirurlar” (Sod surasi 51 -oyat).
Boshqa oyatda:
“...Ular uchun u joyda barcha mevalardan bordir...” (Muhammad surasi 15-oyat)
Boshqa oyatda:
“Albatta, taqvodorlar uchun (jannatda katta) najot (va ne’matlar) bordir. Yana bog‘lar va uzumzorlar” (Naba’ surasi 31-32-oyatlar).
Boshqa oyatda:
“U ikkisida (jannatning ikki bog‘ida) barcha mevadan ikki navi bordir”; “U ikkisida (mazkur ikki bog‘da) meva, xurmo va anorlar bordir” (Rahmon surasi 52-, 68-oyatlar).
Boshqa oyatda:
“Ular u joyda xotirjam bo‘lgan hollarida har turli mevani chorlagaylar” (Duxon surasi 55-oyat).
Boshqa oyatda:
“O‘ng tomon egalari... O‘ng tomon egalari (bo‘lmoq) ne (saodat)dir! (ular) tikansiz butazorlarda, tizilgan bananzorlarda, yoyiq soya (osti)da, oqizib qo‘yilgan suv (bo‘yi)da, ko‘plab meva (uzra)ki, (ular) tuganmas va man etilmasdir” (Voqea surasi 27—33-oyatlar).
Boshqa oyatda:
“Oliy jannatda, mevalari (uzib oluvchiga) yaqindir. (Jannat ahliga:) «O‘tgan kunlarda (dunyoda) qilib o‘tgan (ezgu) amallaringiz sababli (ushbu noz-ne’matlarni) yoqimli ishtaha bilan yeb-ichaveringiz!» (deyilur)” (Hoqqa surasi 22-24-oyatlar).
 
Jannat daryolarining sifati
 
Alloh taolo aytadi:
“Albatta, imon keltirgan va solih amallarni qilgan zotlarga ostidan anhorlar oqib turadigan bog‘lar bordir. Bu esa katta yutuqdir” (Buruj surasi 11-oyat).
Boshqa oyatda:
“Taqvoli zotlar uchun va’da qilingan jannatning misoli (sifati budir): Unda aynimas suvdan iborat anhorlar ham, ta’mi o‘zgarmas sutdan iborat anhorlar ham, ichuvchilar uchun lazzatli (aqldan ozdirmaydigan) ichimliklardan bo‘lmish anhorlar ham va musaffo asaldan iborat anhorlar ham bordir. Ular uchun u joyda barcha mevalardan bordir va (u joyda) Parvardigorlaridan mag‘firat bordir” (Muhammad surasi 15-oyat).
Boshqa oyatda:
“Albatta, taqvodorlar (jannatdagi) bog‘larda va daryolar uzradirlar. (Ular) qudratli podshohning (Allohning) huzuridagi sadoqat maqomida bo‘lurlar” (Qamar surasi 54—55-oyatlar).
 
Jannat buloqlarining sifati
 
Alloh taolo aytadi:
“Taqvodorlar esa, albatta, (jannatdagi) bog‘lar va buloqlardadirlar” (Hijr surasi 45-oyat).
Boshqa oyatda:
“Albatta, yaxshi (solih kishi)lar (jannatda) aralashmasi kofur (o‘simligidek xushbo‘y) bo‘lmish qadahdan ichurlar. Allohning bandalari (jannatda) ichadigan (bu) chashmani (o‘zlari xohlagan joydan) chiqarib (oqizib) olurlar” (Inson surasi 5-6-oyatlari).
Boshqa oyatda:
“Uning aralashmasi yuqori navdandir. (U navning nomi «tasnim» bo‘lib, u Allohga) yaqin (banda)lar ichadigan bir chashmadir” (Mutaffifun surasi 27—28-oyatlar). 
Boshqa oyatda:
“U ikkisida ikki oqin chashma bordir”; “U ikkisida (suvi) tinmay otilib turuvchi ikki chashma bordir” (Rahmon surasi 50-, 66-oyatlar).
Boshqa oyatda:
“(Jannat axdiga) u joyda aralashmasi zanjabil bo‘lmish qadahlarda ichirilur. U yerdagi chashmaning nomi Salsabil deb atalur” (Inson surasi 17-18-oyatlar).
 

Jannat ahli ne’matlarining davomiyligi

 

Jannatiylar jannatga kirishganida farishtalar ularni kutib olishadi va ularga ilgari eshitilmagan jannat ne’matlari va u yerda abadiy qolish bashoratini berishadi.

Alloh taolo aytadi:

“Taqvolilar uchun va’da qilingan jannatning misoli: uning ostida anhorlar (doimo) oqib turadi, mevalari va soyalari boqiydir. Bu taqvo qilganlarning oqibati (mukofoti)dir” (Ra’d surasi 35-oyat).

Abu Hurayra (roziyallohu anhu) rivoyat qiladi. «Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam): “Allohning bir jarchisi, albatta, sizlar sog‘lomsizlar, hech qachon kasal bo‘lmaysizlar, sizlar tiriksizlar, hech qachon o‘lmaysizlar, sizlar o‘spirinsizlar, hech qachon qarimaysizlar, sizlar ne’matdasizlar, hech qachon umidsiz bo‘lmaysizlar, deb nido qiladi”, dedilar» (Muslim rivoyati).

Ushbu oyati karima bunga dalil:

“Dillaridagi (o‘zaro) adovat (to‘yg‘ulari)ni sug‘urib tashlaymiz. Ostilaridan anhorlar oqajak. (Shunda) ayturlar: «Ushbu (hidoyat)ga bizni boshlagan Allohga hamd (aytamiz). Agar bizni (O‘zi) boshlamaganida, to‘g‘ri yo‘lni topa olmagan bo‘lur edik. Rabbimizning payg‘ambarlari haqiqatni keltirgan ekanlar». Ularga nido qilinur: «Mana shu — jannat. Qilgan (savobli) amallaringiz sababli u sizlarga meros qilib berildi» (A’rof surasi 43-oyat).

Jobir (roziyallohu anhu) rivoyat qiladi: «Rasulullohdan: “Ahli jannat uxlaydimi?” deb so‘raldi. U zot: “O‘limning ukasi bo‘lgan uyqu yo‘qdir”, dedilar» (Bazzor rivoyati).

 

Jannat darajalari

 

Alloh taolo aytadi:

“(Bu dunyoda) ularning birlaridan birlarini (rizq va martabada) qanday ustun qilganimizni ko‘ring! Shak yo‘qki, oxirat darajalari kattaroq va afzalroqdir” (Isro surasi 21-oyat).

Boshqa oyatda:

“Shuningdek, kim u Zotga (Alloh huzuriga) yaxshi amallarni qilib, mo‘min holida kelsa, bas, ana o‘shalar uchun yuksak darajalar, ostidan anhorlar oqadigan, ular doimiy qoladigan mangu jannatlar bo‘lur” (Toha surasi 75—76-oyatlar).

Abu Hurayra (roziyallohu anhu) rivoyat qiladi: «Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam): “Kim Allohga va Uning elchisiga imon keltirsa, namoz o‘qisa, ro‘za tutsa, ...uni jannatga kiritish Allohning zimmasidadir”, dedilar. “Rasululloh, odamlarga bu haqda xabar beraylikmi?” deb so‘rashdi sahobalar. U zot: “Jannatda yuzta daraja bo‘lib, Alloh uni o‘z yo‘lida harakat kiluvchilarga tayyorlab qo‘ygan. Har bir darajaning orasi osmon bilan yer oralig‘icha, agar Allohdan so‘rasalaring, Firdavs jannatini so‘ranglar, chunki u jannatning o‘rtasi va oliyidir” (Buxoriy rivoyati).

«Muxtasar fiqhul islamiya» kitobidan «Shayx Ziyovuddin» jome’ masjidi imom-xatibi, Imom Buxoriy nomidagi Toshkent Islom instituti o‘qituvchisi Rahmatulloh Nurmatov tarjimasi

«Hidoyat» jurnalining 2008-yil 8-11-sonlaridan olindi.