Сув ҳақида тафаккур

Рукн: Ибрат Чоп этилган: 10.12.2014

Тақий Усмоний айтади:
«Бисмиллоҳ» расмий нарса эмас, заруратдир. Буни икки мисол билан сизга исботлаб берай.
Сизга сув келтирилса, оний вақтда уни томоғингиздан ўтказиб роҳат қиласиз. Тафаккур қилиб кўринг, уни вужудингизга ким келтирди? Қандай қилиб?
Аллоҳ таоло банданинг ҳожатларига ярайдиган, унинг тириклигига сабаб бўладиган сувни денгиз, уммонлар шаклида тўплаб беради. Сув бир жойда туриб айниб қолмаслиги учун Парвардигоримиз уни тузлар билан тўлдириб қўяди. Уммон ичида ўлиб кетган жониворлар сувни айнитиши мумкин эди, лекин Холиқимиз уни мавжлантириб тургани учун сув ачимайди. Худованд: «бўлди, мен сувни яратиб қўйдим, энди ундан ўзинг фойдаланиб ол», демади, балки булутни уммон тепасига келтириб, ундаги чучук сувларни ўзига сўриб олиб, шамол билан бандалари устига олиб келиб, сув қилиб ёғдирди. Аллоҳ таоло кўринишида тоғларга ҳусн бўлиб турган қору музликларни бизлар учун ўша ерда жамлаб қўйди. Худованд: «бўлди, ана тоғларга жамлаб қўйдим, энди уни ўзинг бориб, парчалаб, уйга олиб келиб, эритиб ишлатавер» демади, балки ўзи Қуёшни унинг устига олиб келиб, тагидан эритиб, ариқлар, сойлар қилиб, хонадонинг олдига оқизиб қўйди. Ўша тоғдаги қорларни Аллоҳ таоло сизга яқин бўлган далаларга ёғдириб, жамласа бўларди, лекин бундаям сизнинг фойдангиз бор: агар далада бўлганда унга турли жониворлар тегиб, ифлос қиларди, тоғда эса унга чанг ҳам, ғубор ҳам тегмай, тоза бўлиб туради. Баъзида Аллоҳ таоло, ер остида филтрлаб сувларни ҳозир қилади, хоҳлаган жойингини кавласангиз, унга етишасиз.
Хўш, сиз сув учун нима хизмат қилдингиз?
Энди, Аллоҳ таолонинг шунча хизмати билан олдингизга келган сувни ичаркансиз, қандай қилиб, унинг номини айтмайсиз?
Сув ичингизга кирди. Унинг вужудингиздаги хизматлари ақлни лол қолдиради. Аллоҳ таоло «Сувдан ҳамма нарсани тирик қилдим» дейди. Танангизнинг энг кичик парчаси ҳам сув билан тирик. Банда асли баданининг қайси қисмига қанча сув кераклигини билмайди. Аллоҳ таоло мана шу эҳтиёжни ҳис қилиш учун чанқоқлик деган неъматни берди.
Нега шукр қилмайсиз?»

* * *

Taqiy Usmoniy aytadilar: “Bismilloh” rasmiy narsa emas, zaruratdir. Buni ikki misol bilan sizga isbotlab beray. Sizga bir suv keltirilsa, oniy vaqtda uni tomog‘ingizdan o‘tkazib rohat qilasiz. Tafakkur qilib ko‘ring, u suvni vujudingizga kim keltirdi? Qanday qilib? Alloh taolo bandaning hojatlariga yaraydigan, uning tirikligiga sabab bo‘ladigan suvni dengiz, ummonlar shak¬lida to‘plab beradi. Suv bir joyda turib aynib qolmasligi uchun Parvardigorimiz uni tuzlar bilan to‘ldiradi. Ummon ichida o‘lib ketgan jonivorlar suvni aynitishi mumkin edi, lekin Xoliqimiz uning mavjlantirib turgani uchun suv achimaydi. Xudovand: “Bo‘ldi, men suvni yaratib qo‘ydim, endi undan o‘zing foydalanib ol”, demadi, balki bulutni ummon tepasiga keltirib, undagi chuchuk suvlarni o‘ziga so‘rib olib, shamol bilan bandalari ustiga olib kelib, suv qilib yog‘dirdi. Alloh taolo ko‘rinishida tog‘larga husn bo‘lib turgan qoru muzliklarni bizlar uchun o‘sha yerda jamlab qo‘ydi. Xudovand: “Bo‘ldi, ana tog‘larga suvni jamlab qo‘ydim, endi uni o‘zing borib, parchalab, uyga olib kelib, eritib ishlataver” demadi, balki o‘zi Quyoshni uning ustiga olib kelib, tagidan eritib, ariqlar, soylar qilib, xonadoningiz oldiga oqizib qo‘ydi. O‘sha tog‘dagi qorlarni Alloh taolo sizga yaqin bo‘lgan dalalarga yog‘dirib, jamlasa bo‘lardi, lekin bundayam sizning foydangiz bor: agar dalada bo‘lganda unga turli jonivorlar tegib, iflos qilardi, tog‘da esa unga chang ham, g‘ubor ham tegmay, toza bo‘lib turadi. Ba’zida Alloh taolo yer ostida ham filtrlab suvlarni hozir qiladi, xohlagan joyingizni kavlasangiz, unga yetishasiz. Siz suv uchun nima xizmat qildingiz? Endi, Alloh taoloning shuncha xizmati bilan oldingizga kelgan suvni icharkansiz, qanday qilib, uning nomini aytmaysiz? Suv ichingizga kirdi. Endi uning vujudingizdagi xizmatlari aqlni lol qoldiradi. Alloh taolo “Suvdan hamma narsani tirik qildim” deydi. Tanangizning eng kichik parchasi ham suv bilan tirik. Banda asli badanining qaysi qismiga qancha suv kerakligini bilmaydi. Alloh taolo mana shu ehtiyojni his qilish uchun chanqoqlik degan ne’matni berdi. Nega shukr qilmaysiz?”