Олимни мот қилган «ажнабий»

Рукн: Ибрат Чоп этилган: 04.08.2012

Муҳаммад Тақий Усмоний ҳикоя қилади:
«Бир куни хонамда ўтирсам сочлари ва кийиниши буткул ғарбона бўлган бир йигит олдимга кирди. Унда иймоннинг милтираб турган чироғи ҳам кўринмасди. Йигит савол берди:
— Ҳазрат, менинг ишим катта банк соҳасида ҳисоб-китобдан иборат. Мен буни Англияда ўқиб ўрганганман. Шу ишнинг моҳиятини биласизми?
— Биламан, Ҳиндистонда мен билган 3 та шу соҳанинг забардасти бўлса, тўртинчиси сен экансан.
— Менинг даромадим шаҳар ҳокиминикидан ҳам кўплигини биласизми?
— Биламан.
— Шу ишимда хотиржам ишлаб юргандим. Бир одам менга бу ишдан келадиган даромад ҳаром деди. Шунга аввал сиздан аниғини сўраб билиб олайин, деб келдим. Бу ишим ҳақида нима дейсиз?
— Сенинг ишингда иккита ҳаром амал бор: қимор ва судхўрлик. Лекин, бир одам ҳаромдан пул топяпти. Билган ҳунари шу. Вақтики, бу ишнинг ҳаромлигини билгач, унга бошқа иш топиш фарз бўлади. Бошқа ҳалол ишни эса худди очдан ўлаётган киши егулик излагандек излайди. Лекин ўша ишни топилгунча ҳаром ишини ташламай туради. Токи шайтон сенга ҳалол ишни қидириб оч қолдинг, деган васвасани солмасин. Бу улуғларнинг гапидир.
— Ҳазрат, мен сиздан қандай иш топиш кераклигини сўрамадим. Бу ишим ҳалолми ҳаромми? Биргина сўзни сўрадим.
— Ишинг ҳаромдир.
— Буни ким ҳаром қилган? Сизми ё худоми?
— Аллоҳ ҳаром қилган.
— Аллоҳ ҳаром қилган бўлса, аввал ҳалолнинг эшигини очиб, сўнг ҳаром қилади. Ваъда бераманки, ўлгунимга қадар эски ишимга қайтмайман.
Менинг кўзимни очган эди бу воқеа. Бир одам «Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Росулуллоҳ» дедими, сурати қандайлигидан қатъи назар бизнинг эҳтиромимизга лойиқ экан. Менинг дастлабки гумоним қандай эдию, унинг анча-мунча олимга хос бўлмаган таваккули қандай эди! Шу йигит ҳозир Американинг энг бой мусулмонларидан...»

* * *

Muhammad Taqiy Usmoniy hikoya qiladi:
“Bir kuni xonamda o’tirsam sochlari va kiyinishi butkul g’arbona bo’lgan bir yigit oldimga kirdi. Unda iymonning miltirab turgan chirog’i ham ko’rinmasdi. Yigit savol berdi:
- Hazrat, mening ishim katta bank sohasida hisob-kitobdan iborat. Men buni Angliyada o’qib o’rganganman. Shu ishning mohiyatini bilasizmi?
- Bilaman, Hindistonda men bilgan 3 ta shu sohaning zabardasti bo’lsa, to’rtinchisi sen ekansan.”
- Mening daromadim shahar hokiminikidan ham ko’pligini bilasizmi?
- Bilaman.
- Shu ishimda xotirjam ishlab yurgandim. Bir odam menga bu ishdan keladigan daromad harom dedi. Shunga avval sizdan anig’ini so’rab bilib olayin, deb keldim. Bu ishim haqida nima deysiz?
- Sening ishingda ikkita harom amal bor: qimor va sudxo’rlik. Lekin, bir odam haromdan pul topyapti. Bilgan hunari shu. Vaqtiki, bu ishning haromligini bilgach, unga boshqa ish topish farz bo’ladi. Boshqa halol ishni esa xuddi ochdan o’layotgan kishi yegulik izlagandek izlaydi. Lekin o’sha ishni topilguncha harom ishini tashlamay turadi. Toki shayton senga halol ishni qidirib och qolding, degan vasvasani solmasin. Bu ulug’larning gapidir.
- Hazrat, men sizdan qanday ish topish kerakligini so’ramadim. Bu ishim halolmi harommi? Birgina so’zni so’radim.
- Ishing haromdir.
- Buni kim harom qilgan? Sizmi yo xudomi?
- Alloh harom qilgan.
- Alloh harom qilgan bo’lsa, avval halolning eshigini ochib, so’ng harom qiladi. Va’da beramanki, o’lgunimga qadar eski ishimga qaytmayman.
Mening ko’zimni ochgan edi bu voqea. Bir odam “La ilaha illalloh, Muhammadur Rosululloh” dedimi, surati qandayligidan qat’i nazar bizning ehtiromimizga loyiq ekan. Mening dastlabki gumonim qanday ediyu, uning ancha-muncha olimga xos bo’lmagan tavakkuli qanday edi!  Shu yigit hozir Amerikaning eng boy musulmonlaridan...”

Yorqinjon qori ma‘ruzalari asosida tayyorlandi.