“Олим тойилса, олам тойилади”

Рукн: Ибрат Чоп этилган: 18.01.2016

Муоз (р.а.) айтадилар: «Олимларнинг адашишидан эҳтиёт бўлинглар. Чунки одамлар наздида уларнинг қадри юқори бўлгани учун хатоларига эргашиб кетади».

Умар (р.а.) айтадилар: «Қачон бир олим тойилса, унинг тойилиши билан мавжудотдан бир олам тойилади».

Яна Умар (р.а) айтадилар: «Замонанинг бузилишига сабаб бўлувчи уч нарса борки, унинг биринчиси олимнинг тойилишидир».

Ибн Масъуд (р.а.) айтадилар: «Олимлар бошига яқинда шундай замон келадики, унда қалбларнинг ширинлиги тахирга айланади. Ўша кунда олим ҳам, талаба ҳам илмдан фойдалана олмайди. Олимларнинг қалби шўр ер каби бўлиб қоладики, унга осмондан қанча сув тушса ҳам, тузи кетмайди. Қачонки олимларнинг қалби дунё муҳаббатига ва дунёни охиратдан устун тутишга мойил бўлса (ўша кунлар келади). Ўшанда Аллоҳ уларнинг қалбидан ҳикмат чашмаларини олиб, ҳидоят чироқларини ўчириб қўяди. Уларнинг олимларига рўбарў келганингда, тили билан Аллоҳдан қўрқишини айтади. Ҳолбуки, амалида гуноҳлар кўриниб турибди. Ўша кунда тиллар нақадар бой, диллар нақадар қашшоқ. Ундан бошқа илоҳ бўлмаган Аллоҳга қасамки, бунинг сабаби муаллимлар Аллоҳдан бошқаси учун таълим бергани, мутааллимлар Аллоҳдан бошқаси учун таълим олганидир».

Таврот ва Инжилда ёзилган экан: «Билганингизга амал қилмагунча, билмаган нарсангизнинг илмини талаб этманг».

Ҳузайфа (р.а.) айтадилар: «Сизлар шундай замонда яшаяпсизларки, ким унда билганининг ўндан бирини тарк қилса, ҳалок бўлади. Яқинда шундай замон келадики, ким унда билганининг ўндан бирига амал қилса, нажот топади. Бу дангасаларнинг кўплиги сабаблидир».

Имом Ғаззолийнинг “Иҳёу улумид-дин” китобидан

* * *

Muoz (r.a.) aytadilar: «Olimlarning adashishidan ehtiyot bo‘linglar. Chunki odamlar nazdida ularning qadri yuqori bo‘lgani uchun xatolariga ergashib ketadi».

Umar (r.a.) aytadilar: «Qachon bir olim toyilsa, uning toyilishi bilan mavjudotdan bir olam toyiladi».

Yana Umar (r.a) aytadilar: «Zamonaning buzilishiga sabab bo‘luvchi uch narsa borki, uning birinchisi olimning toyilishidir».

Ibn Mas’ud (r.a.) aytadilar: «Olimlar boshiga yaqinda shunday zamon keladiki, unda qalblarning shirinligi taxirga aylanadi. O‘sha kunda olim ham, talaba ham ilmdan foydalana olmaydi. Olimlarning qalbi sho‘r yer kabi bo‘lib qoladiki, unga osmondan qancha suv tushsa ham, tuzi ketmaydi. Qachonki olimlarning qalbi dunyo muhabbatiga va dunyoni oxiratdan ustun tutishga moyil bo‘lsa (o‘sha kunlar keladi). O‘shanda Alloh ularning qalbidan hikmat chashmalarini olib, hidoyat chiroqlarini o‘chirib qo‘yadi. Ularning olimlariga ro‘baro‘ kelganingda, tili bilan Allohdan qo‘rqishini aytadi. Holbuki, amalida gunohlar ko‘rinib turibdi. O‘sha kunda tillar naqadar boy, dillar naqadar qashshoq. Undan boshqa iloh bo‘lmagan Allohga qasamki, buning sababi muallimlar Allohdan boshqasi uchun ta’lim bergani, mutaallimlar Allohdan boshqasi uchun ta’lim olganidir».

Tavrot va Injilda yozilgan ekan: «Bilganingizga amal qilmaguncha, bilmagan narsangizning ilmini talab etmang».

Huzayfa (r.a.) aytadilar: «Sizlar shunday zamonda yashayapsizlarki, kim unda bilganining o‘ndan birini tark qilsa, halok bo‘ladi. Yaqinda shunday zamon keladiki, kim unda bilganining o‘ndan biriga amal qilsa, najot topadi. Bu dangasalarning ko‘pligi sabablidir».

Imom G‘azzoliyning “Ihyou ulumid-din” kitobidan