Ҳаким Термизийнинг «Сарахс аҳли сўраган масалалар» ва «Касбнинг баёни» номли китоблари чоп этилди

Рукн: Янгиликлар Чоп этилган: 09.09.2017

«Ҳилол-нашр» нашриёт-матбаа мажмуасида Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Ҳаким Термизийнинг «Сарахс аҳли сўраган масалалар. Касбнинг баёни»  номли китоблари тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу икки рисола Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ таржимасида чоп этилди.

Тақдимот маросимида нашриёт раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ ва Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ Турматов ушбу китоб ва унинг таржимаси ҳақида батафсил маълумот бердилар.

«Сарахс аҳли сўраган масалалар» (иккинчи номи “Муридлар одоби”) рисоласини  Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Ҳаким Термизий Туркманистоннинг Сарахс шаҳри аҳолиси сўраган масалалар асосида таълиф этган. Бу китоб савол-жавоб услубида ёзилган бўлиб, тасаввуф ва ахлоқ борасидаги 21 та масалага жавоб берилган.

Ҳаким Термизийнинг  «Касбнинг баёни» рисоласи ҳам ҳозирги даврда ҳам долзарб бўлган масалалар баён қилинган. Мусулмонлар орасида жуда кўп баҳсларга сабаб бўлган касб ва ризқ масаласига ушбу китобда муфассал жавоб берилган.