«Ислом ота» жомеъ масжидида Рамазон шукуҳи

Рукн: Янгиликлар Чоп этилган: 06.06.2017

Яшнобод туманида жойлашган “Ислом ота” масжидида ҳам таровеҳ намозлари хатми Қуръон билан адо этилмоқда. Хушнафас ҳофизлар Ҳасанхон қори Абдумажидов, Авазбек қори Ҳалимов ва Анвар қори Заитов хатмга ўтмоқдалар. Ислом.уз портали ва Масжид.уз жамоаси “Ислом ота” масжидида бўлиб, таровеҳдан фоторепортаж тайёрладилар.

«Ислом ота» жомеъ масжидининг 2016 йили эски “Жўрабек” жомеъ масжиди ўрнида янгидан барпо этилди. Жомеъ масжидининг умумий майдони қарийб икки баробар ошган бўлиб, 2900 квадрат метрдан 5400 квадрат метргача катталашди.

Масжид.уз сайтида бу йил “Рамазон шукуҳи” рукнида пойтахтимиздаги “Хўжа Аламбардор”, “Мирза Юсуф”, “Минор”, “Шайх Зайниддин” жомеъ масжидларидан фотолавҳалар эълон қилинди.