Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ваъз қилиш услублари

Рукн: Муҳаммад (с.а.в.) сийратлари Чоп этилган: 03.01.2017

“Маҳбуб Пайғамбар (с.а.в.)” номли сийрат танловига

Пайғамбармиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларни ўрганар эканмиз У эотни Аллоҳ томонидан қувватланган эканликларини яққол сезамиз. Жоҳилият даврида инсон руҳиятини ўрганадиган фан тараққий этмаган бўлсада, ўқииш ва  ёзишни билмайдиган инсондан содир бўлган ҳадислар таъсири ҳозиргача олимлар томонидан тан олиниб, ўрганиб келинмоқда. Саҳобалар У зотни мажлислардаги ҳолатларини қуйидагича таърифлайдилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам атрофларида ўтирган саҳобаларга гапирсалар саҳобалар гўёки бошларида қуш бордек сокин ва диққат билан ўтирар эдилар. (Термизий ривояти)

Мана шу ҳадис У зотдаги инсонлар диққатини тортиш маҳорати жуда юксаклиги ва сўзларини саҳобалар муҳаббат ва ўта иштёқ билан эштишликларидан далолат қилади.  Биз бугунги мавзуда  Пайғамбармиз с.а.в ни  ваъз қилиш услубларни  айрим ўринларни зикр қилиб ўтамиз.

(Абдурраҳмон ибн Абу Бакрадан, у отаси р.а. ривоят қилинади: “Расулуллоҳ с.а.в. уч марта:) ҳадисларни  кўп ўринларда сўзларни ёки гапларни уч бор такрорлаганлари зикр қилинади инчунун ушбу ҳадисда ҳам. Ҳадис давомида ўзлари саҳобаларга савол бериб, жавобини айтиб бердилар Савол ҳар қандай инсонни диққатини тортади. Пайғамбармиз с.а.в. шундай услуб ила соҳобаларга айтадиган сўзларини таъсирни кучайтирар, уларни диққатларни янада тортар эдилар.

(“Сизларга гуноҳларнинг каттаси хабарини берайми?”-дедилар.“Ҳа, Ё расулуллоҳ!”-дейишди. “ Аллоҳга ширк келтириш. Ота-онага оққ бўлиш”,-дедилар). Ваъз таъсирини кўчайтиришни яна бир услуби инсон нутқ қилаётган вақтида ҳолатини ўзгартирса кейинги сўз ўта муҳим эканлигидан далолат қилади. Ҳадис давомида Пайғамбармиз (с.а.в) ёнбошлаган ўринларидан тик ўтиришга ўтдилар ( ва ёнбошлаб ётган эдилар, тик қадларини ростлаб ўтириб: "Огоҳ бўлинглар, ёлғон гап!”-дедилар. Ана шу гапни қайта-қайта такрорладилар, қўрқиб кетганимдан “сукут сақласайдилар”,-дедим.) (Одоблар  хазинаси). Бу ердаги қайтариқ  гуноҳни катталигидан қўрқитиш маъносида.

Ушбу ҳадислардан қуйидаги ваъз усулини ўрганамиз:
1. Ваъзни оммага тушинишлик осон бўлиш ёки бирор нарсадан қўрқитиш жиҳатидан баъзи сўзларни  уч бор қайтариш.
2. Ваъзда савол бериб инсонларни диққатини тортиш услуби.
3. Ваъздаги гапни таъсирини кўчайтириш мақсадида инсон бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга кўчиш.

Ёки яна бир ҳадисни услубини ўргансак:
4. Сўзларни қавмга етказиш учун овоз темпини баланд қилиш.

Абдуллоҳ ибн Умар ривоят қилган бир ҳадиснинг давомида шундай ҳолат тасвирланган: "Минбарга қарасам, тагидан силкинаётибди. Шу даражадаки, Расулуллоҳ, саллаллоҳу алайҳи ва саллам, билан бирга минбар қулаб кетади-ёв, деб қўрқа бошладим".
Бу ерда Абдуллоҳ ибн Умарнинг ифодасидан Расулуллоҳ, саллаллоҳу алайҳи ва саллам, минбар силкингудек даражада жўшқин бир ҳолатда сўзлаганлари англашилади.
Бундай ҳолатда овоз ҳам диққатни жалб этадиган даражада баланд бўлиши керак.

5. Ваъзда бир хил сўзларни такрорламай синонимларига эътибор беришлари: Масалан қасам сўзини ҳам бир неча турли қилиб айтганлар: “Муҳаммаднинг нафси қўлида бўлган зотга қасам ичиб айтаман”. Баъзи бир ҳадисларда  “Валлоҳи” ёки “Лиллаҳи” деган лафзлар ҳам учрайди.

6. Ваъзни таъсирини кўчайтириш учун тик туриб ҳайбат билан гапиришлари.
Расулуллоҳ (с.а.в) турган ҳолда икки хутба ўқир эдилар ва хутбанинг орасида бир оз ўтирар эдилар ва Қуръондан бир неча оятлар ўқирдилар. (Жобир ибн Сумурадан Имом Муслим ривояти).

7. Баъзи сўзларни имо-ишора билан гапирар эдилар.
"Мен қиёмат билан сизларнинг орангизда мана шунча масофа қолган бир пайтда пайғамбарлик вазифаси билан юборилдим", дер эдилар, кўрсаткич бармоқлари билан ўрта бармоқлари орасини хиёл очиб кўрсатганлар.

8. Баъзи сўзлар лафзи қисқа, лекин маънолари бисёр.  Шу сабабдан олимлар томонидан кўплаб ҳадисларни “Жовомеъул калим” қитоби тасниф этилиб, қисқа пур маъно ҳадисларни ушбу китобга йиғилган.  

9. Зарбул масал билан мақсадни тушунтириш услуби.
Абу Ҳурайра р.а. ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (с.а.в) одамларга: “Бирортангиз уйингизнинг олдидан оқиб ўтадиган дарёда (ёки сояда) ҳар куни беш маҳал ювинсангиз, баданимда кир бор, деб айтасизми?”- дедилар. Одамлар: “Сира ҳам кир қолмайди”, -дейишди. Жаноб Расулуллоҳ (с.а.в): “Беш вақт намоз ҳам шунга ўхшаш бўлиб, Аллоҳ таоло улар туфайли гуноҳларни кечиради”, - деб айтдилар.

10. Амалларни бир-бирга яқинлаштириш услуби:  Абу Ҳурайра р.а. ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (с.а.в): “Албатта, киши ўзининг ҳусни хулқи ила кечалари бедор бўлганннинг даражасини топади”, - дедилар. (Адаб ҳазиналари)

11. Амалларни савоби ва унга бериладиган даражаларни айтиш услуби.
Ибн Масъуд р.а. ривоят қиладилар: “Ким Аллоҳ китобидан бир ҳарф ўқиса унга бир ҳасанотдан ўн баробаргача зиёда бўлади. Мен; “Алиф”, “лом” “мим”ни бир ҳарф демайман. “Алиф” бир ҳарф “лом” бир ҳарф “мим” бир ҳарф”. (Термизий ривояти)

12. Ўзлари бир харакатни кўрсатиб, уни солиҳ амалга ўхшатиш услуби.  Абу  Зар Ғифорий р.а: “Бир куни куз фаслида мен Пайғамбармиз (с.а.в) ҳовлига чиқдик. У зот бир дарахат шоҳини олиб баргини силкитдилар ва айтдиларки: “Эй Абу Зар! бу нимага ўхшайди” Мен: “Аллоҳ ва унинг Расули билади”- дедим. У киши: “Ким беш вақт намоз ўқиса унинг гуноҳлари шу барг каби тўкилади”- дедилар. (“Мишкотил масобиҳ” китобидан)  

13. Баъзи сўзларда “Огоҳлантириш” сўзлари билан ваъз қилиш услуби.  Бу услубда араб тилидаги “ало” лафзи билан кўп ҳадислар ривоят қилинган.
Ҳадисларда “Сизларни яхшиларингиз” деб мурожаат қилиш услуби.  Бу услуб инсонларни янг яхшиси бўлишликка ундайди. Эшитувчи томонидан  эса шу амалга рағбат кучайтирилади. Бунга “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръон ўқувчи ва ўқитгувчиларингиздир”, ёки яна бошқа ҳадисда  “Сизларнинг яхшиларингиз умри узун бўлиб, чиройли амал қилганингиздир”- деган ҳадислар мисол бўлади.

14. Амалларни “Афзали” ёки “Маҳбуброғи”га урғу бериш услуби. Аллоҳга маҳбуб амаллар ёки афзал амаллар тўғрисида ҳадисларни учртишимиз мумкин. Бу услуб ҳам ҳаётда энг олди бўламан деган кишиларни жалб қилувчи услубдир.

15. Баъзи бир маълумотларни ҳазил қилиб етказар эдилар.
Имом Абу Довуд ва имом Термизий Анасдан р.а. ривоят қиладилар: Бир киши келиб Пайғамбармиз (с.а.в)дан улов сўради. Унга Расулуллоҳ (с.а.в): “Мен сенга туянинг боласини бераман”, дедеилар. Шунда у: “Эй Аллоҳнинг Расули туянинг боласини нима қиламан?”-деди. “Туя туядан туғиладими?”-дедилар.

16. Пайғамбар ва солиҳ инсонларни ҳаётларини намуна қилар эдилар.   Абдуллоҳ ибн Амр р.а. ривоят қиладилар: “Намознинг маҳбуби, Довуд а.с. намозлари, рўзанинг маҳбуби Довуд .а.с. рўзлари, У зот кечани ярмида ётиб, қолган учдан бирида қоим қилар эдилар. Бир кун рўза тутиб, бир кун тутмас эдилар (Муттафақун алайҳ)

Обидхон Икромов,  
Наманган шаҳри

Payg‘ambarmiz sollallohu alayhi vasallam hadislarni o‘rganar ekanmiz U eotni Alloh tomonidan quvvatlangan ekanliklarini yaqqol sezamiz. Johiliyat davrida inson ruhiyatini o‘rganadigan fan taraqqiy etmagan bo‘lsada, o‘qiish va  yozishni bilmaydigan insondan sodir bo‘lgan hadislar ta’siri hozirgacha olimlar tomonidan tan olinib, o‘rganib kelinmoqda. Sahobalar U zotni majlislardagi holatlarini quyidagicha ta’riflaydilar: Rasululloh sollallohu alayhi vasallam atroflarida o‘tirgan sahobalarga gapirsalar sahobalar go‘yoki boshlarida qush bordek sokin va diqqat bilan o‘tirar edilar. (Termiziy rivoyati)

Mana shu hadis U zotdagi insonlar diqqatini tortish mahorati juda yuksakligi va so‘zlarini sahobalar muhabbat va o‘ta ishtyoq bilan eshtishliklaridan dalolat qiladi.  Biz bugungi mavzuda  Payg‘ambarmiz s.a.v ni  va’z qilish uslublarni  ayrim o‘rinlarni zikr qilib o‘tamiz.

(Abdurrahmon ibn Abu Bakradan, u otasi r.a. rivoyat qilinadi: “Rasululloh s.a.v. uch marta:) hadislarni  ko‘p o‘rinlarda so‘zlarni yoki gaplarni uch bor takrorlaganlari zikr qilinadi inchunun ushbu hadisda ham. Hadis davomida o‘zlari sahobalarga savol berib, javobini aytib berdilar Savol har qanday insonni diqqatini tortadi. Payg‘ambarmiz s.a.v. shunday uslub ila sohobalarga aytadigan so‘zlarini ta’sirni kuchaytirar, ularni diqqatlarni yanada tortar edilar.

(“Sizlarga gunohlarning kattasi xabarini beraymi?”-dedilar.“Ha, Yo rasululloh!”-deyishdi. “ Allohga shirk keltirish. Ota-onaga oqq bo‘lish”,-dedilar). Va’z ta’sirini ko‘chaytirishni yana bir uslubi inson nutq qilayotgan vaqtida holatini o‘zgartirsa keyingi so‘z o‘ta muhim ekanligidan dalolat qiladi. Hadis davomida Payg‘ambarmiz (s.a.v) yonboshlagan o‘rinlaridan tik o‘tirishga o‘tdilar ( va yonboshlab yotgan edilar, tik qadlarini rostlab o‘tirib: "Ogoh bo‘linglar, yolg‘on gap!”-dedilar. Ana shu gapni qayta-qayta takrorladilar, qo‘rqib ketganimdan “sukut saqlasaydilar”,-dedim.) (Odoblar  xazinasi). Bu yerdagi qaytariq  gunohni kattaligidan qo‘rqitish ma’nosida.

Ushbu hadislardan quyidagi va’z usulini o‘rganamiz:
1. Va’zni ommaga tushinishlik oson bo‘lish yoki biror narsadan qo‘rqitish jihatidan ba’zi so‘zlarni  uch bor qaytarish.
2. Va’zda savol berib insonlarni diqqatini tortish uslubi.
3. Va’zdagi gapni ta’sirini ko‘chaytirish maqsadida inson bir holatdan ikkinchi holatga ko‘chish.

Yoki yana bir hadisni uslubini o‘rgansak:
4. So‘zlarni qavmga yetkazish uchun ovoz tempini baland qilish.

Abdulloh ibn Umar rivoyat qilgan bir hadisning davomida shunday holat tasvirlangan: "Minbarga qarasam, tagidan silkinayotibdi. Shu darajadaki, Rasululloh, sallallohu alayhi va sallam, bilan birga minbar qulab ketadi-yov, deb qo‘rqa boshladim".
Bu yerda Abdulloh ibn Umarning ifodasidan Rasululloh, sallallohu alayhi va sallam, minbar silkingudek darajada jo‘shqin bir holatda so‘zlaganlari anglashiladi.
Bunday holatda ovoz ham diqqatni jalb etadigan darajada baland bo‘lishi kerak.

5. Va’zda bir xil so‘zlarni takrorlamay sinonimlariga e’tibor berishlari: Masalan qasam so‘zini ham bir necha turli qilib aytganlar: “Muhammadning nafsi qo‘lida bo‘lgan zotga qasam ichib aytaman”. Ba’zi bir hadislarda  “Vallohi” yoki “Lillahi” degan lafzlar ham uchraydi.

6. Va’zni ta’sirini ko‘chaytirish uchun tik turib haybat bilan gapirishlari.
Rasululloh (s.a.v) turgan holda ikki xutba o‘qir edilar va xutbaning orasida bir oz o‘tirar edilar va Qur’ondan bir necha oyatlar o‘qirdilar. (Jobir ibn Sumuradan Imom Muslim rivoyati).

7. Ba’zi so‘zlarni imo-ishora bilan gapirar edilar.
"Men qiyomat bilan sizlarning orangizda mana shuncha masofa qolgan bir paytda payg‘ambarlik vazifasi bilan yuborildim", der edilar, ko‘rsatkich barmoqlari bilan o‘rta barmoqlari orasini xiyol ochib ko‘rsatganlar.

8. Ba’zi so‘zlar lafzi qisqa, lekin ma’nolari bisyor.  Shu sababdan olimlar tomonidan ko‘plab hadislarni “Jovome’ul kalim” qitobi tasnif etilib, qisqa pur ma’no hadislarni ushbu kitobga yig‘ilgan.  

9. Zarbul masal bilan maqsadni tushuntirish uslubi.
Abu Hurayra r.a. rivoyat qiladilar: “Rasululloh (s.a.v) odamlarga: “Birortangiz uyingizning oldidan oqib o‘tadigan daryoda (yoki soyada) har kuni besh mahal yuvinsangiz, badanimda kir bor, deb aytasizmi?”- dedilar. Odamlar: “Sira ham kir qolmaydi”, -deyishdi. Janob Rasululloh (s.a.v): “Besh vaqt namoz ham shunga o‘xshash bo‘lib, Alloh taolo ular tufayli gunohlarni kechiradi”, - deb aytdilar.

10. Amallarni bir-birga yaqinlashtirish uslubi:  Abu Hurayra r.a. rivoyat qiladilar: “Rasululloh (s.a.v): “Albatta, kishi o‘zining husni xulqi ila kechalari bedor bo‘lgannning darajasini topadi”, - dedilar. (Adab hazinalari)

11. Amallarni savobi va unga beriladigan darajalarni aytish uslubi.
Ibn Mas’ud r.a. rivoyat qiladilar: “Kim Alloh kitobidan bir harf o‘qisa unga bir hasanotdan o‘n barobargacha ziyoda bo‘ladi. Men; “Alif”, “lom” “mim”ni bir harf demayman. “Alif” bir harf “lom” bir harf “mim” bir harf”. (Termiziy rivoyati)

12. O‘zlari bir xarakatni ko‘rsatib, uni solih amalga o‘xshatish uslubi.  Abu  Zar G‘iforiy r.a: “Bir kuni kuz faslida men Payg‘ambarmiz (s.a.v) hovliga chiqdik. U zot bir daraxat shohini olib bargini silkitdilar va aytdilarki: “Ey Abu Zar! bu nimaga o‘xshaydi” Men: “Alloh va uning Rasuli biladi”- dedim. U kishi: “Kim besh vaqt namoz o‘qisa uning gunohlari shu barg kabi to‘kiladi”- dedilar. (“Mishkotil masobih” kitobidan)  

13. Ba’zi so‘zlarda “Ogohlantirish” so‘zlari bilan va’z qilish uslubi.  Bu uslubda arab tilidagi “alo” lafzi bilan ko‘p hadislar rivoyat qilingan.
Hadislarda “Sizlarni yaxshilaringiz” deb murojaat qilish uslubi.  Bu uslub insonlarni yang yaxshisi bo‘lishlikka undaydi. Eshituvchi tomonidan  esa shu amalga rag‘bat kuchaytiriladi. Bunga “Sizlarning yaxshilaringiz Qur’on o‘quvchi va o‘qitguvchilaringizdir”, yoki yana boshqa hadisda  “Sizlarning yaxshilaringiz umri uzun bo‘lib, chiroyli amal qilganingizdir”- degan hadislar misol bo‘ladi.

14. Amallarni “Afzali” yoki “Mahbubrog‘i”ga urg‘u berish uslubi. Allohga mahbub amallar yoki afzal amallar to‘g‘risida hadislarni uchrtishimiz mumkin. Bu uslub ham hayotda eng oldi bo‘laman degan kishilarni jalb qiluvchi uslubdir.

15. Ba’zi bir ma’lumotlarni hazil qilib yetkazar edilar.
Imom Abu Dovud va imom Termiziy Anasdan r.a. rivoyat qiladilar: Bir kishi kelib Payg‘ambarmiz (s.a.v)dan ulov so‘radi. Unga Rasululloh (s.a.v): “Men senga tuyaning bolasini beraman”, dedeilar. Shunda u: “Ey Allohning Rasuli tuyaning bolasini nima qilaman?”-dedi. “Tuya tuyadan tug‘iladimi?”-dedilar.

16. Payg‘ambar va solih insonlarni hayotlarini namuna qilar edilar.   Abdulloh ibn Amr r.a. rivoyat qiladilar: “Namozning mahbubi, Dovud a.s. namozlari, ro‘zaning mahbubi Dovud .a.s. ro‘zlari, U zot kechani yarmida yotib, qolgan uchdan birida qoim qilar edilar. Bir kun ro‘za tutib, bir kun tutmas edilar (Muttafaqun alayh)

Obidxon Ikromov,  
Namangan shahri

Мулоҳаза қўшиш


Ҳимоя коди
Янгилаш