Шайх Абдулбосит Абдуссамад

Рукн: Қуръон ҳофизлари Чоп этилган: 29.04.2017

Шайх Абдулбосит Муҳаммад Абдуссамад 1927 йилда, Мисрнинг жанубида жойлашган қина муҳофазасидаги Армант шаҳарчасига қарашли муроаза қишлоғида туғилдилар. У киши қуръони каримни ҳифзий ва тажвидий жиҳатдан маҳкам тутган, бир пок оилада ўсиб улғайдилар.

Боболари бўлмиш шайх Абдуссамад, ҳифзлари кучли, тажвид илмида мустахкам машҳур қорилардан эдилар. Оталари шайх Муҳаммад Абдуссамад хам, қуръонни тажвид билан чиройли ўқийдиган қорилардан эдилар.

Шайх Абдулбосит кичкина бўлишларига қарамасдан 6 ёшларида, қуръонни ёд олаётган акалари Маҳмуд ва Абдулҳамид ларга қўшилиб куттабга бордилар.

Куттабда бу иқтидорли болани шайх Амир мамнуният билан кутиб олдилар.

Шайх Абдулбосит шайхларини қуръондан бераётган сабоқларини диққат билан кузатар, берилган дарсларни қизиқиш ила, жуда тез ёд олар эдилар. Уйга қайтаётганларида шайхларидан ниманики эшитган бўлсалар, инсон эшитса роҳат оладиган гўзал овоз ила ўқиб кетардилар. Бу жиҳатлари билан Шайх Абдулбосит бошқа тенгдошларидан ажралиб турардилар.

Шайх Абдулбосит ўзлари ҳақида шунда дейдилар: “Ёшим 10 га тўлганда қуръонни ёд олиб бўлдим. Ўша пайтларда отам темир йўллар вазирлигида ишлар эдилар. Бобом ўша вақтдаги машҳур уламолардан бири эдилар. Мен бобом ва отамдан қироат илмини ўрганишликка ижозат сўраганимда, улар менга тонто шаҳрига бориб, қуръон ва қироат илмларини шайх Муҳаммад Сулайм нинг қўлларида таҳсил олишимни маслаҳатини беришди.

Аммо, Армант билан Тонто шаҳрининг орасидаги масофа жуда узоқ эди. Сабаби, Армант шаҳри мисрнинг жанубидаги шаҳарлардан бири ҳисобланса, Тонто шаҳри денгиз бўйидаги шаҳарлардан бири эди. Лекин шунга қарамасдан, бу илмлар менинг келажагимга боғлиқ бўлганлиги сабабли, сафарга отландим.

Тонто шаҳрига кетишимдан бир кун олдин, тўсатдан, мен унинг қўлида таҳсил олмоқчи бўлган шайх муҳаммад сулаймнинг ўзлари, армант шаҳрига келаётганларини, шаҳримиздаги диний мадрасада қироат илмидан мударрис этиб тайинланганликларини ҳабарини эшитдик.

Армант аҳли у кишини жуда хурсандчилик ила қарши олдилар. Бу хурсандчиликлар байрамга айланиб кетди. Сабаби, Армант аҳли у кишини илмда бўлган қадрини билишар эди.

Шаҳар аҳли, у кишига қуръонни ёд олдирадиган марказ очиб беришди. Шайх Муҳаммад, у ерда болаларга қуръонни ёд олдирар, қуръон ва қироат илмларидан дарс берар эдилар.

Мен хам у кишини қўлларида қуръонни тўлиқ қайтардим, сўнг еттита қироат илмига тегишли бўлган шатибиййа матнини ёд олдим ” .

Шайх Муҳаммад Сулайм қаерга борсалар Шайх Абдулбоситни мақтар эдилар. Шайхларини бу ишончи, барча одамларнинг Шайх Абдулбоситга нисбатан бўлган улкан ишончига сабаб бўлди.

Шайх Абдулбосит Муҳаммад Абдуссамад 12 ёшга тўлганларида, у кишига Қина муҳофазасининг барча шаҳарчаю қишлоқларидан чақирувлар кела бошлади.

1950 йил Шайх Абдулбосит 23 ёшга тўлганларида ,қариндошлари билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оли байтларидан бўлмиш Саййидаи Зайнаб нинг мавлудларига бағишланган байрамга бордилар. У ер ( Саййидаи Зайнаб масжиди) га, ўша вақтнинг машҳур қориларидан саналган Шайх Абдулфаттаҳ Шаъшаьий, Шайх Мустофа Исмоил, Шайх Абдулъазим Заҳир, Шайх Абул ъайн Шаийшаъ ва бошқа кўзга кўринган машҳур қорилар ҳам ташриф буюришган эдилар. Масжид, мисрнинг турли бурчакларидан келган одамлар билан тўлиб тошган эди. Шайх Абдулбоситнинг қариндошларидан бири, байрам ташкилотчиларидан, бу иқтидорли болани масжид аҳлига ўн дақиқа қуръон тиловат қилиб беришлигига ижозат сўрашди. Улар ижозат бердилар. Шайх Абдулбосит чеки кўринмас даражада йиғилган жамоат орасида Аҳзаб сурасидан тиловат қилишни бошладилар.

Масжидни сукунат қоплади. Ҳамманинг назари буюк қориларнинг жойида ўтирган қори томон юзланди. Орадан бир зум ўтмай, масжиддаги сукунатни қалблари тиловатнинг лаззатидан ларзага келган одамларнинг, беихтиёр аллоҳу акбар, аллоҳ яна ҳам зиёда қилсин ва шунга ўхшаган нидолари эгаллай бошлади.

Шу кеча Шайх Абдулбосит ўн дақиқа емас, балки бир ярим соатдан зиёдроқ тиловат қилдилар.

1951 йилнинг охирларида Шайх Зоббаъ Шайх Абдулбоситдан радиода қори сифатида қуръон ўқишликга таклиф қилдилар. Бу таклифга сабаб, Шайх Абдулбоситнинг саййида Зайнаб масжидида, одамларнинг қалбларини ларзага келтириб, уларга қуръон ҳаловатини инъом этган тиловатлари ёзилган тасма Шайх Зоббаъда бор эди. Шайх Зоббаъ ушбу тасмани радио маъмуриятига тақдим қилган, ва бу тасма орқали Шайх Абдулбосит нафақат радио маъмуриятини, балки минглаб эшитувчиларнинг эътиборини қозониб улгурган эдилар.

Орадан кўп ўтмай шайх абдулбосит доимий яшашлик учун оиласини қоҳирага олиб келдилар. Улар шайх абдулбоситни машҳур бўлишига сабаб бўлган саййидаи зайнаб мавзесида яшай бошладилар.

Шайх абдулбосит радиода қуръон ўқиб юрган кезларида, шаҳар бўлсин ҳоҳ қишлоқ жуда озчилик одамда радио жиҳози бўлар, бошқалар ҳам ешитишлари учун радиони овозини баланд қилиб қўярдилар.

Шундан сўнг, Шайх абдулбоситни овозини эшитишлик учун одамларда радиога бўлган эҳтиёж ошди. Радиони ишлаб чиқариш бир неча маротабага кўпайтирилди. Шу тариқа Шайх Абдулбоситнинг овози секин аста бутун оламга ёйила бошлади.

Шайх Баттихий шайх Абдулбосит ҳақида ушбуларни ёдга олиб айтадилар: "Рамазон ойларида шайх абдулбосит турли қишлоқларга рамазон кечаларини ўтказиб бериш мақсадида чақирилардилар. Шайх Абдулбоситдан бирор киши ундан қуръон ўқиб беришликни сўраса, ҳеч қачон рад қилмас эдилар.

Кейин у кишига вилоятлардан чақирувлар кела бошлади. Бир сафар, қоҳира шаҳридаги имом ҳусайн масжидига чақирилдилар. У ерда наҳл сурасидан бир рубъ ўқидилар. Бундан таъсирланган одамлар у кишидан ўқилган оятларни яна қайта- қайта ўқишларини илтимос қилган эдилар ".

Шайх Абдулбоситнинг биринчи сафарлари, 1952 йилда оталари билан ҳаж фарзини адо қилишлик учун, саудияга боришлари билан бошланди. Саудияликлар бу зиёратни, Аллоҳ таоло уларга берган улуғ бир иноят, қулай фурсат санашиб, радиода қўйиб тарқатишлик мақсадида, у кишидан овозлари ( қуръон ўқиб беришлари )ни ёзишликни илтимос қилишди. Шайх Абдулбосит ҳеч иккиланмасдан бу таклифни қабул қилдилар ва бир неча тиловатлар ёзилди. Саудия арабистонида ёзилган тиловатларнинг энг машҳурлари, ҳарам ва набавий масжидларида ёзилган тиловатлар саналади.

Сўнг у кишига турли мамлакатлардан чақирувлар кела бошлади. Бу чақирувлар гоҳида рамазон кечаларини ўтказиб бериш учун, ёки бўлмаса бирор бир байрам муносабати билан келар эди.

Жумладан, у киши ҳаётлари давомида Ҳиндистон, Покистон, Саудия арабистони, Сурия, Фаластин, Ливан, Малайзия, Инданезия, Марокаш, Сенегал, Америка қўшма штатлари, Франсия, Англия ва яна бир қанча давлатларга сафар қилдилар.

Шайх Абдулбосит борган машҳур масжидлардан: Макка шаҳридаги Масжидул – Ҳаром, Мадина шаҳридаги Масжидун- набавий, Қуддус шаҳридаги Масжидул-ақсо, Халил шаҳридаги Масжидул-иброҳимий, Димашқ шаҳридаги Масжидул-умавий масжидларидир.

Шайх Абдулбосит ҳаётлари давомида бир неча давлат президентлари билан учрашдилар ва улар томонидан бир неча бор тақдирландилар ҳам. Жумладан 1959 йил Сурия президенти, 1965 йил Малайзия президенти, 1975 йил Сенегал президенти, 1980 йил Покистон президенти, 1984 йил яна Покистон президенти, 1987 йил миср президенти томонларидан олтин нишонлар билан тақдирландилар.

1988 йил 30 ноябр чоршанба куни Шайх Абдулбосит вафот этдилар. У кишининг жанозалари расмий жаноза деб эълон қилинди. Жанозага барча араб давлатларининг элчилари, президентлар, вазирлар ташриф буюрдилар. Шайх Абдулбосит қоҳира шаҳридаги " басатин" қабристонига дафн қилиндилар. Аллоҳ у кишини ўзи раҳмат ва мағфират қилган бўлсин.

Quran.uz

Shayx Abdulbosit Muhammad Abdussamad 1927 yilda, Мisrning janubida joylashgan qina muhofazasidagi Аrmant shaharchasiga qarashli muroaza qishlog‘ida tug‘ildilar. U kishi qur’oni karimni hifziy va tajvidiy jihatdan mahkam tutgan, bir pok oilada o‘sib ulg‘aydilar.

Bobolari bo‘lmish shayx Abdussamad, hifzlari kuchli, tajvid ilmida mustaxkam mashhur qorilardan edilar. Otalari shayx Muhammad Abdussamad xam, qur’onni tajvid bilan chiroyli o‘qiydigan qorilardan edilar.

Shayx Abdulbosit kichkina bo‘lishlariga qaramasdan 6 yoshlarida, qur’onni yod olayotgan akalari Mahmud va Abdulhamid larga qo‘shilib kuttabga bordilar.

Kuttabda bu iqtidorli bolani shayx Amir mamnuniyat bilan kutib oldilar.

Shayx Abdulbosit shayxlarini qur’ondan berayotgan saboqlarini diqqat bilan kuzatar, berilgan darslarni qiziqish ila, juda tez yod olar edilar. Uyga qaytayotganlarida shayxlaridan nimaniki eshitgan bo‘lsalar, inson eshitsa rohat oladigan go‘zal ovoz ila o‘qib ketardilar. Bu jihatlari bilan Shayx Abdulbosit boshqa tengdoshlaridan ajralib turardilar.

Shayx Abdulbosit o‘zlari haqida shunda deydilar: “Yoshim 10 ga to‘lganda qur’onni yod olib bo‘ldim. O‘sha paytlarda otam temir yo‘llar vazirligida ishlar edilar. Bobom o‘sha vaqtdagi mashhur ulamolardan biri edilar. Men bobom va otamdan qiroat ilmini o‘rganishlikka ijozat so‘raganimda, ular menga tonto shahriga borib, qur’on va qiroat ilmlarini shayx Muhammad Sulaym ning qo‘llarida tahsil olishimni maslahatini berishdi.

Ammo, Armant bilan Tonto shahrining orasidagi masofa juda uzoq edi. Sababi, Armant shahri misrning janubidagi shaharlardan biri hisoblansa, Tonto shahri dengiz bo‘yidagi shaharlardan biri edi. Lekin shunga qaramasdan, bu ilmlar mening kelajagimga bog‘liq bo‘lganligi sababli, safarga otlandim.

Tonto shahriga ketishimdan bir kun oldin, to‘satdan, men uning qo‘lida tahsil olmoqchi bo‘lgan shayx muhammad sulaymning o‘zlari, armant shahriga kelayotganlarini, shahrimizdagi diniy madrasada qiroat ilmidan mudarris etib tayinlanganliklarini habarini eshitdik.

Armant ahli u kishini juda xursandchilik ila qarshi oldilar. Bu xursandchiliklar bayramga aylanib ketdi. Sababi, Armant ahli u kishini ilmda bo‘lgan qadrini bilishar edi.

Shahar ahli, u kishiga qur’onni yod oldiradigan markaz ochib berishdi. Shayx Muhammad, u yerda bolalarga qur’onni yod oldirar, qur’on va qiroat ilmlaridan dars berar edilar.

Men xam u kishini qo‘llarida qur’onni to‘liq qaytardim, so‘ng yettita qiroat ilmiga tegishli bo‘lgan shatibiyya matnini yod oldim ” .

Shayx Muhammad Sulaym qaerga borsalar Shayx Abdulbositni maqtar edilar. Shayxlarini bu ishonchi, barcha odamlarning Shayx Abdulbositga nisbatan bo‘lgan ulkan ishonchiga sabab bo‘ldi.

Shayx Abdulbosit Muhammad Abdussamad 12 yoshga to‘lganlarida, u kishiga Qina muhofazasining barcha shaharchayu qishloqlaridan chaqiruvlar kela boshladi.

1950 yil Shayx Abdulbosit 23 yoshga to‘lganlarida ,qarindoshlari bilan Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning oli baytlaridan bo‘lmish Sayyidai Zaynab ning mavludlariga bag‘ishlangan bayramga bordilar. U yer ( Sayyidai Zaynab masjidi) ga, o‘sha vaqtning mashhur qorilaridan sanalgan Shayx Abdulfattah Sha’shaiy, Shayx Mustofa Ismoil, Shayx Abdul’azim Zahir, Shayx Abul ‘ayn Shaiysha’ va boshqa ko‘zga ko‘ringan mashhur qorilar ham tashrif buyurishgan edilar. Masjid, misrning turli burchaklaridan kelgan odamlar bilan to‘lib toshgan edi. Shayx Abdulbositning qarindoshlaridan biri, bayram tashkilotchilaridan, bu iqtidorli bolani masjid ahliga o‘n daqiqa qur’on tilovat qilib berishligiga ijozat so‘rashdi. Ular ijozat berdilar. Shayx Abdulbosit cheki ko‘rinmas darajada yig‘ilgan jamoat orasida Ahzab surasidan tilovat qilishni boshladilar.

Masjidni sukunat qopladi. Hammaning nazari buyuk qorilarning joyida o‘tirgan qori tomon yuzlandi. Oradan bir zum o‘tmay, masjiddagi sukunatni qalblari tilovatning lazzatidan larzaga kelgan odamlarning, beixtiyor allohu akbar, alloh yana ham ziyoda qilsin va shunga o‘xshagan nidolari egallay boshladi.

Shu kecha Shayx Abdulbosit o‘n daqiqa yemas, balki bir yarim soatdan ziyodroq tilovat qildilar.

1951 yilning oxirlarida Shayx Zobba’ Shayx Abdulbositdan radioda qori sifatida qur’on o‘qishlikga taklif qildilar. Bu taklifga sabab, Shayx Abdulbositning sayyida Zaynab masjidida, odamlarning qalblarini larzaga keltirib, ularga qur’on halovatini in’om etgan tilovatlari yozilgan tasma Shayx Zobba’da bor edi. Shayx Zobba’ ushbu tasmani radio ma’muriyatiga taqdim qilgan, va bu tasma orqali Shayx Abdulbosit nafaqat radio ma’muriyatini, balki minglab eshituvchilarning e’tiborini qozonib ulgurgan edilar.

Oradan ko‘p o‘tmay shayx abdulbosit doimiy yashashlik uchun oilasini qohiraga olib keldilar. Ular shayx abdulbositni mashhur bo‘lishiga sabab bo‘lgan sayyidai zaynab mavzesida yashay boshladilar.

Shayx abdulbosit radioda qur’on o‘qib yurgan kezlarida, shahar bo‘lsin hoh qishloq juda ozchilik odamda radio jihozi bo‘lar, boshqalar ham yeshitishlari uchun radioni ovozini baland qilib qo‘yardilar.

Shundan so‘ng, Shayx abdulbositni ovozini eshitishlik uchun odamlarda radioga bo‘lgan ehtiyoj oshdi. Radioni ishlab chiqarish bir necha marotabaga ko‘paytirildi. Shu tariqa Shayx Abdulbositning ovozi sekin asta butun olamga yoyila boshladi.

Shayx Battixiy shayx Abdulbosit haqida ushbularni yodga olib aytadilar: "Ramazon oylarida shayx abdulbosit turli qishloqlarga ramazon kechalarini o‘tkazib berish maqsadida chaqirilardilar. Shayx Abdulbositdan biror kishi undan qur’on o‘qib berishlikni so‘rasa, hech qachon rad qilmas edilar.

Keyin u kishiga viloyatlardan chaqiruvlar kela boshladi. Bir safar, qohira shahridagi imom husayn masjidiga chaqirildilar. U yerda nahl surasidan bir rub’ o‘qidilar. Bundan ta’sirlangan odamlar u kishidan o‘qilgan oyatlarni yana qayta- qayta o‘qishlarini iltimos qilgan edilar ".

Shayx Abdulbositning birinchi safarlari, 1952 yilda otalari bilan haj farzini ado qilishlik uchun, saudiyaga borishlari bilan boshlandi. Saudiyaliklar bu ziyoratni, Alloh taolo ularga bergan ulug‘ bir inoyat, qulay fursat sanashib, radioda qo‘yib tarqatishlik maqsadida, u kishidan ovozlari ( qur’on o‘qib berishlari )ni yozishlikni iltimos qilishdi. Shayx Abdulbosit hech ikkilanmasdan bu taklifni qabul qildilar va bir necha tilovatlar yozildi. Saudiya arabistonida yozilgan tilovatlarning eng mashhurlari, haram va nabaviy masjidlarida yozilgan tilovatlar sanaladi.

So‘ng u kishiga turli mamlakatlardan chaqiruvlar kela boshladi. Bu chaqiruvlar gohida ramazon kechalarini o‘tkazib berish uchun, yoki bo‘lmasa biror bir bayram munosabati bilan kelar edi.

Jumladan, u kishi hayotlari davomida Hindiston, Pokiston, Saudiya arabistoni, Suriya, Falastin, Livan, Malayziya, Indaneziya, Marokash, Senegal, Amerika qo‘shma shtatlari, Fransiya, Angliya va yana bir qancha davlatlarga safar qildilar.

Shayx Abdulbosit borgan mashhur masjidlardan: Makka shahridagi Masjidul – Harom, Madina shahridagi Masjidun- nabaviy, Quddus shahridagi Masjidul-aqso, Xalil shahridagi Masjidul-ibrohimiy, Dimashq shahridagi Masjidul-umaviy masjidlaridir.

Shayx Abdulbosit hayotlari davomida bir necha davlat prezidentlari bilan uchrashdilar va ular tomonidan bir necha bor taqdirlandilar ham. Jumladan 1959 yil Suriya prezidenti, 1965 yil Malayziya prezidenti, 1975 yil Senegal prezidenti, 1980 yil Pokiston prezidenti, 1984 yil yana Pokiston prezidenti, 1987 yil misr prezidenti tomonlaridan oltin nishonlar bilan taqdirlandilar.

1988 yil 30 noyabr chorshanba kuni Shayx Abdulbosit vafot etdilar. U kishining janozalari rasmiy janoza deb e’lon qilindi. Janozaga barcha arab davlatlarining elchilari, prezidentlar, vazirlar tashrif buyurdilar. Shayx Abdulbosit qohira shahridagi " basatin" qabristoniga dafn qilindilar. Alloh u kishini o‘zi rahmat va mag‘firat qilgan bo‘lsin.

Quran.uz