Рамазонда шайтонлар занжирбанд қилинса, нега гуноҳлар содир этилаверади?

Рукн: Савол беринг Чоп этилган: 29.05.2017

Савол: Ҳадиси шарифларда Рамазон ойида шайтонлар занжирбанд қилинади. Лекин воқеликда кўрамизки, қанчадан-қанча инсонлар Рамазон ойида ҳам гуноҳлар билан машғул бўлиб юришади. Бунинг сабаби нимада?

Жавоб: Тўғри, сиз айтганингиздек Рамазон ойида кўпчилик мўминлар уларни гуноҳга етаклайдиган шайтонларнинг занжирбанд қилинишига қарамасдан гуноҳ ишларни қилаётганига гувоҳ бўламиз. Бунинг сабабларидан бири шуки, уларда шайтоннинг аввалги васвасаларининг таъсири ва ўзларининг ана шу гуноҳга бўлган одатлари уларни тарк этмаган бўлади. Ана шу таъсир ва одатларига биноан улардан ушбу муборак ойда ҳам гуноҳлар содир бўлади. Иккинчи сабаби – ёмонликка чорловчи нафснинг таъсирида ушбу ойда ҳам гуноҳга йўл қўядилар. Демак, бу ойда қилинадиган гуноҳлар шайтонларнинг таъсирида эмас, балки нафс тақозосига кўра содир бўлар экан. Шайтонларнинг васвасаси сабабидан содир этиладиган гуноҳлар Рамазондан бошқа ойларда бўлади. Бу муборак ойда инсонлар шайтоний васвасалардан Аллоҳ таолонинг муҳофазасига олингандир. Баъзи уламолар бу масалага қуйидагича жавоб беришган: Рамазон ойида бандаларни васваса қиладиган қайсар, саркаш шайтонларгина занжирбанд қилинади. Заиф шайтонлар эса бандаларни йўлдан оздиришда давом этаверадилар. Уларнинг васваса таъсири кам бўлганлиги эътиборидан бошқа кунларга нисбатан, Рамазон кунларида гуноҳлар кам содир бўлади. Валлоҳу аълам.

Савол: Рамазон ойида шайтон ва жинларнинг занжирбанд қилинишининг нима ҳикмати бор? Шу борада маълумот берсангиз.

Жавоб: Муборак Рамазон ойида шайтон ва қайсар жинларнинг занжирбанд қилиниши ҳикмати шундан иборатки, токи улар рўзадор мўминларнинг қалбларига гуноҳ қилиш васвасасини, маъсиятга бўлган чорловини ташлай олмасин. Улар занжирбанд қилинишлари боисидан аксар инсонларнинг ушбу муборак ойда ўзларини гуноҳдан тияётгани ва Аллоҳнинг ибодатига машғул бўлаётганига шоҳид бўламиз.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати

Савол: Рамазон ойида шайтонлар занжирбанд этилади, деб эшитганман. Шунга кўра, Рамазон ойида инсонни васваса, ҳар хил ёмон ўй-фикрлар безовта қилиши мумкинми?

Жавоб: Бу ҳадисда келган. Ҳақиқатда улар рамазонда кишанланадилар. Шунинг учун кўпчилик яхши бўлиб қолади. Баъзи одамларнинг ёмон бўлиши уларга шайтоннинг васвасаси сингиб кетганидан эканлигини уламолар таъкидлашади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Рамазонда шайтонлар кишанланишининг белгисини икки нарсада кўрсатмоқчиман: 1. Рамазон ойида диний сайтларга кирувчилар сони кескин ортиб кетади. Рамазондан кейин эса тушиб кетади. 2. Одатда 5 вақт намозни ўқимайдиганлар Рамазон ойида намозларни ўқиб, анча машаққат бўлган хатми Қуръонли таровеҳ намозларида ҳам қоим турадилар.

Ҳадиси шарифда жин шайтонларининг энг саркашлари кишанланади, дейилган. Ҳаммаси ҳам кишанланмайди.

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Savol: Hadisi shariflarda Ramazon oyida shaytonlar zanjirband qilinadi. Lekin voqelikda ko‘ramizki, qanchadan-qancha insonlar Ramazon oyida ham gunohlar bilan mashg‘ul bo‘lib yurishadi. Buning sababi nimada?

Javob: To‘g‘ri, siz aytganingizdek Ramazon oyida ko‘pchilik mo‘minlar ularni gunohga yetaklaydigan shaytonlarning zanjirband qilinishiga qaramasdan gunoh ishlarni qilayotganiga guvoh bo‘lamiz. Buning sabablaridan biri shuki, ularda shaytonning avvalgi vasvasalarining ta’siri va o‘zlarining ana shu gunohga bo‘lgan odatlari ularni tark etmagan bo‘ladi. Ana shu ta’sir va odatlariga binoan ulardan ushbu muborak oyda ham gunohlar sodir bo‘ladi. Ikkinchi sababi – yomonlikka chorlovchi nafsning ta’sirida ushbu oyda ham gunohga yo‘l qo‘yadilar. Demak, bu oyda qilinadigan gunohlar shaytonlarning ta’sirida emas, balki nafs taqozosiga ko‘ra sodir bo‘lar ekan. Shaytonlarning vasvasasi sababidan sodir etiladigan gunohlar Ramazondan boshqa oylarda bo‘ladi. Bu muborak oyda insonlar shaytoniy vasvasalardan Alloh taoloning muhofazasiga olingandir. Ba’zi ulamolar bu masalaga quyidagicha javob berishgan: Ramazon oyida bandalarni vasvasa qiladigan qaysar, sarkash shaytonlargina zanjirband qilinadi. Zaif shaytonlar esa bandalarni yo‘ldan ozdirishda davom etaveradilar. Ularning vasvasa ta’siri kam bo‘lganligi e’tiboridan boshqa kunlarga nisbatan, Ramazon kunlarida gunohlar kam sodir bo‘ladi. Vallohu a’lam.

Savol: Ramazon oyida shayton va jinlarning zanjirband qilinishining nima hikmati bor? Shu borada ma’lumot bersangiz.

Javob: Muborak Ramazon oyida shayton va qaysar jinlarning zanjirband qilinishi hikmati shundan iboratki, toki ular ro‘zador mo‘minlarning qalblariga gunoh qilish vasvasasini, ma’siyatga bo‘lgan chorlovini tashlay olmasin. Ular zanjirband qilinishlari boisidan aksar insonlarning ushbu muborak oyda o‘zlarini gunohdan tiyayotgani va Allohning ibodatiga mashg‘ul bo‘layotganiga shohid bo‘lamiz.

O‘zbekiston Musulmonlari idorasi Fatvo hay’ati

Savol: Ramazon oyida shaytonlar zanjirband etiladi, deb eshitganman. Shunga ko‘ra, Ramazon oyida insonni vasvasa, har xil yomon o‘y-fikrlar bezovta qilishi mumkinmi?

Javob: Bu hadisda kelgan. Haqiqatda ular ramazonda kishanlanadilar. Shuning uchun ko‘pchilik yaxshi bo‘lib qoladi. Ba’zi odamlarning yomon bo‘lishi ularga shaytonning vasvasasi singib ketganidan ekanligini ulamolar ta’kidlashadi.

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

Ramazonda shaytonlar kishanlanishining belgisini ikki narsada ko‘rsatmoqchiman: 1. Ramazon oyida diniy saytlarga kiruvchilar soni keskin ortib ketadi. Ramazondan keyin esa tushib ketadi. 2. Odatda 5 vaqt namozni o‘qimaydiganlar Ramazon oyida namozlarni o‘qib, ancha mashaqqat bo‘lgan xatmi Qur’onli taroveh namozlarida ham qoim turadilar.

Hadisi sharifda jin shaytonlarining eng sarkashlari kishanlanadi, deyilgan. Hammasi ham kishanlanmaydi.

Sayyid Rahmatulloh Termiziy

Мулоҳазалар   

#3 Жафарбек 01.03.2018 01:20
Ассалому алейкум. Мен бир аёл билан 3 йилдан ортик вакт давомида танишман. Менинг ёшим 31 да, аёлники 50 да. у жуда художуй ва иймонли аёл, намозларни хеч канда килмайди. 3 та фарзанди бор ва уларни оилали килиб булган. Эри вафот этганига 15 йилдан ошган. у бошка турмуш курмаган. охирги 2 йил мобайнида жинсий томондан куп касал булади. бунга сабаб соглиги учун турли гармонлардан йиллар давомида кабул килиб келган. Врачлар унга турмушга чикиши кераклигини куп бор такидлаган, лекин халигача турмуш курмаган. Биз бир биримизни ёктирамиз, лекин никохсиз бирга булишга ботинолмаяпмиз. Хозирги кунда никох укиш масаласи кийин булиб колгани, колаверса узимиз хам уялаётганимиз учун нима килишни ва кимга мурожаат килишни билмай юрибмиз. Агар иложи булса никох укиш масаласида бизга амалий ёрдам берсангиз. Агар никох укилса исломий жихатдан мухр билан кандайдир хужжат такдим килиниши мумкинми? Сураганимни сабаби ёшимизда фарк катталиги учун бегона одамларга никохимиз борлигини тушунтириббулмайди.
Иқтибос олиш
#2 Qadriyat.uz 06.07.2017 15:56
Иқтибос Madina:
Men bir videoda shunday narsa eshitdim. Unda namoz o'qimagan inson kofir bo'lar ekan. Shu haqiqatan ham rostmi , javobingiz uchun oldindan rahmat.

Намозни инкор қилган одам диндан чиқиб кофир бўлади. Намозни тан олиб уни ўқимаса осий бўлади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
http://savollar.islom.uz/savol/3826
Иқтибос олиш
#1 Madina 23.06.2017 11:10
Men bir videoda shunday narsa eshitdim. Unda namoz o'qimagan inson kofir bo'lar ekan. Shu haqiqatan ham rostmi , javobingiz uchun oldindan rahmat.
Иқтибос олиш

Мулоҳаза қўшиш


Ҳимоя коди
Янгилаш