Аёллар қош териши, юз, билак ёки оёқ тукларини юлиши жоизми?
Савол: Аёлларнинг қош теришлари жоизми?
Жавоб: Жоиз эмасдир. Агар аёл кишининг қоши одатдаги аёлларнинг қошидан кўра ўзгача бўлса, уни одатдаги аёллар қошининг шаклиги келтиришга рухсат берилгандир. Валлоҳу аълам.
Савол: Аёлларнинг атир сепиб юриши мумкинми?
Жавоб: Шариатимиз аёлларни номаҳрамлар олдига атир сепиш чиқишларидан қайтаради. Валлоҳу аълам.
Савол: Аёл киши пардозланиб юрса гуноҳми?
Жавоб: Аёл киши эри учун зийнатланиши яхши. Аммо у номаҳрам кишилар олдига ясаниб чиқишидан шариат қайтарган. Валлоҳу аълам.
Савол: Аёл киши юзи, билаклари ёки оёғидаги тукларни юлиши мумкинми?
Жавоб: Агар мазкур туклар одатдаги аёлларникига нисбатан кўпроқ бўлса, уни олишнинг зарари йўқдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати
* * *
Savol: Ayollarning qosh terishlari joizmi?
Javob: Joiz emasdir. Agar ayol kishining qoshi odatdagi ayollarning qoshidan ko‘ra o‘zgacha bo‘lsa, uni odatdagi ayollar qoshining shakligi keltirishga ruxsat berilgandir. Vallohu a’lam.
Savol: Ayollarning atir sepib yurishi mumkinmi?
Javob: Shariatimiz ayollarni nomahramlar oldiga atir sepish chiqishlaridan qaytaradi. Vallohu a’lam.
Savol: Ayol kishi pardozlanib yursa gunohmi?
Javob: Ayol kishi eri uchun ziynatlanishi yaxshi. Ammo u nomahram kishilar oldiga yasanib chiqishidan shariat qaytargan. Vallohu a’lam.
Savol: Ayol kishi yuzi, bilaklari yoki oyog‘idagi tuklarni yulishi mumkinmi?
Javob: Agar mazkur tuklar odatdagi ayollarnikiga nisbatan ko‘proq bo‘lsa, uni olishning zarari yo‘qdir. Vallohu a’lam.