Алкоголсиз пиво сотса бўладими? Электрон сигарет ҳалолми?

Рукн: Савол беринг Чоп этилган: 29.08.2016

Савол: Биз супермаркетда ишлаймиз, маркетда ҳар хил товар ассортиментлари бўлишини хоҳлаймиз. Агар биз алкоголсиз пиво сотмоқчи бўлсак, шаръан мумкин бўладими? Ёки бу ишни тақво юзасидан қилмаганимиз маъқулми?

Жавоб: Қилмаганингиз маъқул. Тақво қилган бўласиз. Валлоҳу аълам.

Савол: Мен ресторанда официант бўлиб ишлайман. Ўзим динга қаттиқ эътиқод қилганим учун спиртли ичимликлар истеъмол қилмайман. Лекин иш юзасидан ароқ сўраганларга қуйиб беришга тўғри келади. Шу иш хусусида исломда ҳукм кандай? Ароқ ичмасада қуйиб берса гуноҳми?

Жавоб: Ҳадиси шарифларда хамр, яъни ароқни тайёрлаб бергувчиларнинг ҳам гуноҳкор бўлиши зикр этилган. Сиз эътиқодингизга хилоф бўлмаган касбни қилишингиз мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Савол: Вино-водка дўконида сотувчи булиб ишлаш мумкинми? Шу ишдан олинаётган ойлик ҳалол ҳисобланадими?

Жавоб: Бошқа касб ихтиёр қилингани мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Савол: Электрон сигарет таркибида глицерин, пропеленгликоль ва ароматизатор мавжуд. Ушбу электрон сигаретани чекиш жоизми? Ёки сигарет ҳаром қилинганидек бу ҳам ҳаромми?

Жавоб: Тиббиёт бундай сигаретанинг зарарли эканини тасдиқлаган. Ундан ташқари ўзини гуноҳ қилаётган киши қилиб кўрсатиш ҳам гуноҳ ҳисобланади. Шунинг учун электрон сигаретани чекиш жоиз эмасдир. Валлоҳу аълам.

Савол: Мен нос чекаман, шуни ташай олмаяпман. Чекким келганда биронта дуо ўқисам бўладими?

Жавоб: Нос чекишнинг гуноҳ эканни ҳис қилинг. Чекмаслик учун Аллоҳ таолога тавба қилиб, сўз беринг. Қиёмат куни Аллоҳ таолонинг ҳузурида сўроққа тутилишингизни ўйланг. Шу ишингиз сабабли сиздан ва оилангиздан барака кўтарилишини англаб етинг. “Агар яна чексам, фалон миқдорда пул садақа қиламан”, деб назр қилинг. Иродали бўлинг. Аслида, Аллоҳ таолога нисбатан гуноҳ қилишга журъат қилаётганингизни ҳис қилишингиз сизга кифоя қилиши керак. Шунда иншааллоҳ, қутулиб кетасиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати

* * *

Savol: Biz supermarketda ishlaymiz, marketda har xil tovar assortimentlari bo‘lishini xohlaymiz. Agar biz alkogolsiz pivo sotmoqchi bo‘lsak, shar’an mumkin bo‘ladimi? Yoki bu ishni taqvo yuzasidan qilmaganimiz ma’qulmi?

Javob: Qilmaganingiz ma’qul. Taqvo qilgan bo‘lasiz. Vallohu a’lam.

Savol: Men restoranda ofitsiant bo‘lib ishlayman. O‘zim dinga qattiq e’tiqod qilganim uchun spirtli ichimliklar iste’mol qilmayman. Lekin ish yuzasidan aroq so‘raganlarga quyib berishga to‘g‘ri keladi. Shu ish xususida islomda hukm kanday? Aroq ichmasada quyib bersa gunohmi?

Javob: Hadisi shariflarda xamr,ya’ni aroqni tayyorlab berguvchilarning ham gunohkor bo‘lishi zikr etilgan. Siz e’tiqodingizga xilof bo‘lmagan kasbni qilishingiz maqsadga muvofiqdir. Vallohu a’lam.

Savol: Vino-vodka do‘konida sotuvchi bulib ishlash mumkinmi? Shu ishdan olinayotgan oylik halol hisoblanadimi?

Javob: Boshqa kasb ixtiyor qilingani maqsadga muvofiqdir. Vallohu a’lam.

Savol: Elektron sigaret tarkibida glitserin, propelenglikol va aromatizator mavjud. Ushbu elektron sigaretani chekish joizmi? Yoki sigaret harom qilinganidek bu ham harommi?

Javob: Tibbiyot bunday sigaretaning zararli ekanini tasdiqlagan. Undan tashqari o‘zini gunoh qilayotgan kishi qilib ko‘rsatish ham gunoh hisoblanadi. Shuning uchun elektron sigaretani chekish joiz emasdir. Vallohu a’lam.

Savol: Mennos chekaman, shuni tashay olmayapman. Chekkim kelganda bironta duo o‘qisam bo‘ladimi?

Javob: Nos chekishning gunoh ekanni his qiling. Chekmaslik uchun Alloh taologa tavba qilib, so‘z bering. Qiyomat kuni Alloh taoloning huzurida so‘roqqa tutilishingizni o‘ylang. Shu ishingiz sababli sizdan va oilangizdan baraka ko‘tarilishini anglab yeting. “Agar yana cheksam, falon miqdorda pul sadaqa qilaman”, deb nazr qiling. Irodali bo‘ling. Aslida, Alloh taologa nisbatan gunoh qilishga jur’at qilayotganingizni his qilishingiz sizga kifoya qilishi kerak. Shunda inshaalloh, qutulib ketasiz. Vallohu a’lam.

O‘zbekiston Musulmonlari idorasi Fatvo hay’ati

Мулоҳазалар   

0 #2 Савол 15.09.2017 23:11
Ассалому алайкум бир дустим уйланмай туриб бир кучада гунох килиб йурган жуввон билан куббасига олди яшаб болалик булди яхши йулга торти шу гунохми ?
Иқтибос олиш
0 #1 Анвар 16.09.2016 10:42
Асалому Алайкум Азиз Устозлар!! Саволимни мазмуни куйидагича, Тахорат йук булган холда, телефонда еки бошка техник воситаларда (мошинадами, плеердами) Куръон Эшитиш мумкинми? Умуман Куръони Каримни эшитиш одоблари Канака?
Шу жумладан хайзли аеллар, Куръони кулига ушламасдан телефондами еки бошка техник воситаларда (мошинадами,, компьютердами плеердами) Куръон Эшитиш мумкинми?
Иқтибос олиш

Мулоҳаза қўшиш


Ҳимоя коди
Янгилаш