Кафан ва эҳром ранги нима учун оқ рангда бўлади?

Рукн: Савол беринг Чоп этилган: 10.06.2016

Савол: Мени савол қизиқтиради. Нима учун марҳумлар кафани ва ҳожилар эҳроми ранги оқ. Эшитишимча, ҳожилар ҳаж пайтида вафот этишса, эҳромларига кафанлашар экан. Оқ кийимнинг бирон афзаллиги борми? (Маҳмуд)

Жавоб: Ҳажга боргандаги эҳром ёки бир мўмин-мусулмон инсон вафот этганида уни кафанлашдаги кафанликнинг оқ бўлиши фарз ҳам эмас, вожиб ҳам эмас. Бошқа рангдаги матолардан эҳром ёки кафан қилиш жоиз бўлади, баъзи бирлар шуни қилади ҳам. Мисол учун Доғистондаги Шофеий мазҳабидаги диндош биродарларимиз ўлганларни яшил рангли матода кафанлашади ва «аҳли жаннатнинг кийими яшил рангда бўлади, шунинг умидида биз ўлганларимизни яшил матога кафанлаймиз» деган фалсафани олдинга сурадилар.

Шунингдек, ҳаж ёки умрага борган одам оқ рангдан бошқа рангдаги матодан эҳром боғлаши жоиз, лекин, оқ бўлиши афзал ҳисобланади. Бу Пайғамбар с.а.в.нинг ҳадисларида келган. Шунинг учун афзалини қилиш маъносида оқ рангли матодан эҳром қилинади ва вафот этган мўмин-мусулмонларни оқ рангли матога кафанланади (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф).

* * *

Savol: Meni savol qiziqtiradi. Nima uchun marhumlar kafani va hojilar ehromi rangi oq. Eshitishimcha, hojilar haj paytida vafot etishsa, ehromlariga kafanlashar ekan. Oq kiyimning biron afzalligi bormi? (Mahmud)

Javob: Hajga borgandagi ehrom yoki bir mo‘min-musulmon inson vafot etganida uni kafanlashdagi kafanlikning oq bo‘lishi farz ham emas, vojib ham emas. Boshqa rangdagi matolardan ehrom yoki kafan qilish joiz bo‘ladi, ba’zi birlar shuni qiladi ham. Misol uchun Dog‘istondagi Shofeiy mazhabidagi dindosh birodarlarimiz o‘lganlarni yashil rangli matoda kafanlashadi va «ahli jannatning kiyimi yashil rangda bo‘ladi, shuning umidida biz o‘lganlarimizni yashil matoga kafanlaymiz» degan falsafani oldinga suradilar.

Shuningdek, haj yoki umraga borgan odam oq rangdan boshqa rangdagi matodan ehrom bog‘lashi joiz, lekin, oq bo‘lishi afzal hisoblanadi. Bu Payg‘ambar s.a.v.ning hadislarida kelgan. Shuning uchun afzalini qilish ma’nosida oq rangli matodan ehrom qilinadi va vafot etgan mo‘min-musulmonlarni oq rangli matoga kafanlanadi (Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf).