Майонез истеъмол қилса бўладими?

Рукн: Савол беринг Чоп этилган: 24.10.2015

Савол: Бир дўстим майонездан эҳтиёт бўлишимни, унда чўчқа ёғи борлигини айтиб қолди. Сиздан сўрамоқчи бўлганим: майонезни истеъмол қилса бўладими? (Гулмурод)

Жавоб: Майонез таркибида, одатда, ўсимлик мойи, тухум, сирка, лимон шарбати ва ош тузи бўлади.

Майонезнинг турлари кўп. Қайси юртда чиқарилганига қараб таркиби ҳам ҳар хил бўлиши мумкин. Шунинг учун, майонез харид қилаётганда таркибига қаралади. Агар ножоиз нарсалар қўшилган бўлса, олинмайди. (Одилхон қори Юнусхон ўғли)