Жин, сеҳр ва фолбинлар

Рукн: Ислом ва иймон Чоп этилган: 13.01.2012

Инсонни адаштирувчи кофир жин уч ҳолатда унинг ичига кириб олиши мумкин экан:
1. Гуноҳи кабира қилаётганда.
2. Қаттиқ хафа бўлганда.
3. Қаттиқ хурсанд бўлганда.
Гуноҳи кабира қилаётган пайтда кириб олган кофир жин инсонни ўша гуноҳ билан буткул залолатга учратишни режа қилади. Инсон ўзини бу гуноҳдан сақлашга уринса-да, жин васаваса қилиб, ўша гуноҳи кабирани қилдираверади.
Инсон қаттиқ хафа бўлганда, тақдирдан маломат қилиб, Аллоҳни эсдан чиқаради. Қаттиқ хурсанд бўлганда ҳам Аллоҳни унутади. Шу ҳолатда инсонга жин кириб олиши мумкин.
Жиннинг васвасаларидан қутулиш учун Қуръон ўқиб уни чиқариб юбориш ўрнига, одамлар дарҳол фолбинга югурадилар. Фолбиннинг ҳам ичида жин борлиги учун, беморнинг ичидаги жин билан мулоқот қилади. Кофир жин эса инсонни залолат ботқогъига яна-да чўктириш мақсадида, унинг номига қурбонлик сўйса, ўша одамдан чиқишини айтади. Фолбин эса жиннинг талаби битта товуқ ёки қўйни қурбон қилиш эканини етказади. Сўнг инсон жиннинг номини айтиб қурбонлик қилади. Танасидан жин чиқиб кетганидан енгиллаб, фолбинга ихлоси ошади. Бу билан у иккита гуноҳи кабира қилиб, иймонидан ажралади: биринчидан, фолбинни тасдиқлагани учун, иккинчидан Аллоҳдан ўзгага атаб қурбонлик сўйгани учун.
Жин эса бундан сўнг ҳам тинч турмайди. Фолбинга бориб, ўша одамни ўзига яна богълаб беришини талаб қилади. Ихлоси тушган “бемор”га фолчи “шу вазифани олмасангиз бўлмайди”, деб уқтиради. Натижада яна янги фолбин пайдо бўлади.

Ёрқинжон қори маърузалари асосида тайёрланди.

* * *

Insonni adashtiruvchi kofir jin uch holatda uning ichiga kirib olishi mumkin ekan:
1. Gunohi kabira qilayotganda.
2. Qattiq xafa bo’lganda.
3. Qattiq xursand bo’lganda.
Gunohi kabira qilayotgan paytda kirib olgan kofir jin insonni o’sha gunoh bilan butkul zalolatga uchratishni reja qiladi. Inson o’zini bu gunohdan saqlashga urinsa-da,  jin vasavasa qilib, o’sha gunohi kabirani qildiraveradi.
Inson qattiq xafa bo’lganda, taqdirdan malomat qilib, Allohni esdan chiqaradi. Qattiq xursand bo’lganda ham Allohni unutadi. Shu holatda insonga jin kirib olishi mumkin.
Jinning vasvasalaridan qutulish uchun Qur’on o’qib uni chiqarib yuborish o’rniga, odamlar darhol folbinga yuguradilar. Folbinning ham ichida jin borligi uchun, bemorning ichidagi jin bilan muloqot qiladi. Kofir jin esa insonni zalolat botqog’iga yana-da cho’ktirish maqsadida, uning nomiga qurbonlik so’ysa, o’sha odamdan chiqishini aytadi. Folbin esa jinning talabi bitta tovuq yoki qo’yni qurbon qilish ekanini yetkazadi. So’ng inson jinning nomini aytib qurbonlik qiladi. Tanasidan jin chiqib ketganidan yengillab, folbinga ixlosi oshadi. Bu bilan u ikkita  gunohi kabira qilib, iymonidan ajraladi: birinchidan, folbinni tasdiqlagani uchun, ikkinchidan Allohdan o’zgaga atab qurbonlik so’ygani uchun.
Jin esa bundan so’ng ham tinch turmaydi. Folbinga borib, o’sha odamni o’ziga yana bog’lab berishini talab qiladi. Ixlosi tushgan “bemor”ga folchi “shu vazifani olmasangiz bo’lmaydi”, deb uqtiradi. Natijada yana yangi folbin paydo bo’ladi.

Yorqinjon qori ma’ruzalari asosida tayyorlandi.