Яхшиямки, туғилган экансан, болам!

Рукн: Ибрат Чоп этилган: 16.05.2018

“Энг гўзал ҳикоятлар-2” танловига

Соат тонги 03:30 эди. Унинг телефони жиринглай бошлади. Ёстиқдан минг машаққат билан бошини кўтариб, қўнғироққа жавоб берди:

— Эшитаман! Кимсиз?

— Менман, ўғлим. Онангман!

— Уфф, она, Худо хайрингизни берсин! Кошки билсангиз эди, эртага қиладиган қанчалик муҳим ишларим бор.

— Ҳалиги... Ўғлим...

— Нима, она, нима. Мени шу пайтда уйғотадиган нима муҳим ишингиз бор? Эрталаб қўнғироқ қилсангиз ҳам бўлаверарди-ку?

Она ўғлидан бу совуқ муомалани эшитиб қаттиқ ранжиди, ўксинди. Йиғламсираган бир овозда жавоб бериб телефонни ўчирди:

— Бундан роппа-роса ўттиз беш йил аввал шундай тун ярмида 03:30 да сен ҳам мени уйғотган эдинг!

Яхшиямки, туғилган экансан, болам!

Турк тилидан Фатима Алий таржимаси

Soat tongi 03:30 edi. Uning telefoni jiringlay boshladi. Yostiqdan ming mashaqqat bilan boshini ko‘tarib, qo‘ng‘iroqqa javob berdi:

— Eshitaman! Kimsiz?

— Menman, o‘g‘lim. Onangman!

— Uff, ona, Xudo xayringizni bersin! Koshki bilsangiz edi, ertaga qiladigan qanchalik muhim ishlarim bor.

— Haligi... O‘g‘lim...

— Nima, ona, nima. Meni shu paytda uyg‘otadigan nima muhim ishingiz bor? Ertalab qo‘ng‘iroq qilsangiz ham bo‘laverardi-ku?

Ona o‘g‘lidan bu sovuq muomalani eshitib qattiq ranjidi, o‘ksindi. Yig‘lamsiragan bir ovozda javob berib telefonni o‘chirdi:

— Bundan roppa-rosa o‘ttiz besh yil avval shunday tun yarmida 03:30 da sen ham meni uyg‘otgan eding!

Yaxshiyamki, tug‘ilgan ekansan, bolam!

Turk tilidan Fatima Aliy tarjimasi

Мулоҳазалар   

#1 Бахром 20.05.2018 19:14
айол омон булсин раббим ягона нолам.шу айоллар ичидадир мени хам онам..угилни бир кун тун яримида уйготган онани..угил гудаглик чоглида неча бор йиглаб уйкусин бузган.оналар бор булсинда
Иқтибос олиш