Тангри бир, ота бир, дин бир!

Рукн: Ибрат Чоп этилган: 25.09.2017

Қайс ибн Мутотия Салмон Форсий, Суҳайб Румий ва Билол Ҳабашийлар ўтирган ҳалқага келиб:

— Бу Авс билан Ҳазраж анови кишига (Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни назарда тутиб айтган) ёрдам бериб турибди. Аммо мановиларга нима бор? Булар форс, рум, ҳабаш бўлишса?!

Қайс бу билан пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам араблардан бўлганлиги учун Авс билан Ҳазраж ёрдам бериб турибди. Аммо форс, рум ва ҳабашийларнинг ёрдам беришидан муддаолари нима экан дер эди.

Муоз ибн Жабал шартта ўрнидан туриб унинг ёқасидан ушлаб пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига етаклаб олиб борди ва унинг сўзларини етказди. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ғазабланиб кетдилар. Сўнг ридосидан судраб масжидга олиб бордилар. Одамларни намозга чорладилар. Одамлар тўплангач, шундай дедилар:

— Эй инсонлар! Тангри бирдир! Ота бирдир! Дин бирдир! Араб бу сизлардан бирортангизга ота ёки она эмас, балки у бир тилдур. Бас шундай экан, кимки араб араб тилида гаплашса, у арабдир!

Муоз разияллоҳу анҳу ўрнидан туриб:

— Эй Аллоҳнинг расули, бу мунофиқни нима қилишга буюрасиз? — деб сўради.

— Уни то дўзахга тушгунча қўявер, — дедилар саллаллоҳу алайҳи ва саллам.

Алал-оқибат Қайс муртад бўлиб қатл қилинганлардан бўлди.

Шайх Аҳмад Муҳаммад Ассофнинг “Қабасотун мин ҳаётир-Расул” китобидан Шаҳобиддин Парпиев таржимаси.

Qays ibn Mutotiya Salmon Forsiy, Suhayb Rumiy va Bilol Habashiylar o‘tirgan halqaga kelib:

— Bu Avs bilan Hazraj anovi kishiga (Rasululloh sallallohu alayhi va sallamni nazarda tutib aytgan) yordam berib turibdi. Ammo manovilarga nima bor? Bular fors, rum, habash bo‘lishsa?!

Qays bu bilan payg‘ambar sallallohu alayhi vasallam arablardan bo‘lganligi uchun Avs bilan Hazraj yordam berib turibdi. Ammo fors, rum va habashiylarning yordam berishidan muddaolari nima ekan der edi.

Muoz ibn Jabal shartta o‘rnidan turib uning yoqasidan ushlab payg‘ambar sallallohu alayhi va sallamning huzurlariga yetaklab olib bordi va uning so‘zlarini yetkazdi. Payg‘ambar sallallohu alayhi va sallam g‘azablanib ketdilar. So‘ng ridosidan sudrab masjidga olib bordilar. Odamlarni namozga chorladilar. Odamlar to‘plangach, shunday dedilar:

— Ey insonlar! Tangri birdir! Ota birdir! Din birdir! Arab bu sizlardan birortangizga ota yoki ona emas, balki u bir tildur. Bas shunday ekan, kimki arab arab tilida gaplashsa, u arabdir!

Muoz raziyallohu anhu o‘rnidan turib:

— Ey Allohning rasuli, bu munofiqni nima qilishga buyurasiz? — deb so‘radi.

— Uni to do‘zaxga tushguncha qo‘yaver, — dedilar sallallohu alayhi va sallam.

Alal-oqibat Qays murtad bo‘lib qatl qilinganlardan bo‘ldi.

Shayx Ahmad Muhammad Assofning “Qabasotun min hayotir-Rasul” kitobidan Shahobiddin Parpiev tarjimasi.

Мулоҳаза қўшиш


Ҳимоя коди
Янгилаш