Олийжаноб ака-укалар

Рукн: Ибрат Чоп этилган: 25.09.2017

Имом Ҳусайн разияллоҳу анҳу билан ота бир укаси Муҳаммад ибн Ҳанафийя ўртасида бир оз қўполлик содир бўлиб қолди. Муҳаммад ибн Ҳанафийя акасига хат ёзди:

“Ассалому алайкум. Сизнинг отангиз ҳам, менинг отам ҳам Али ибн Абу Толиб. Демак бу томондан мен Сиздан афзал бўла олмайман, Сиз ҳам мендан афзал бўла олмайсиз. Аммо менинг онам Бани Ҳанифадан бўлган бир аёл, Сизнинг онангиз эса — Фотимайи Заҳро! Жоним тасарруфида бўлган Зотга қасамки, менинг ер юзи тўла онам бўлса ҳам Сизнинг онангизга тенг бўла олмайди. Менинг хитобим Сизга етиб бориши биланоқ мени рози қилиш учун етиб келинг. Чунки Сиз фазл соҳиби, бинобарин шундай олийжанобликка лойиқ ва муносибсиз”.

Имом Ҳусайн Муҳаммад ибн Ҳанафийянинг хатини ўқиб, қаттиқ таъсирланди. Унга нисбатан бўлган фикри яхшиликка ўзгарди. Бориб укасини рози қилди. Ўзига муносиб бўлган олийжанобликни адо қилди.

Шайх Аҳмад Муҳаммад Ассофнинг “Қабасотун мин ҳаётир-Расул” китобидан Шаҳобиддин Парпиев таржимаси.

Imom Husayn raziyallohu anhu bilan ota bir ukasi Muhammad ibn Hanafiyya o‘rtasida bir oz qo‘pollik sodir bo‘lib qoldi. Muhammad ibn Hanafiyya akasiga xat yozdi:

“Assalomu alaykum. Sizning otangiz ham, mening otam ham Ali ibn Abu Tolib. Demak bu tomondan men Sizdan afzal bo‘la olmayman, Siz ham mendan afzal bo‘la olmaysiz. Ammo mening onam Bani Hanifadan bo‘lgan bir ayol, Sizning onangiz esa — Fotimayi Zahro! Jonim tasarrufida bo‘lgan Zotga qasamki, mening yer yuzi to‘la onam bo‘lsa ham Sizning onangizga teng bo‘la olmaydi. Mening xitobim Sizga yetib borishi bilanoq meni rozi qilish uchun yetib keling. Chunki Siz fazl sohibi, binobarin shunday oliyjanoblikka loyiq va munosibsiz”.

Imom Husayn Muhammad ibn Hanafiyyaning xatini o‘qib, qattiq ta’sirlandi. Unga nisbatan bo‘lgan fikri yaxshilikka o‘zgardi. Borib ukasini rozi qildi. O‘ziga munosib bo‘lgan oliyjanoblikni ado qildi.

Shayx Ahmad Muhammad Assofning “Qabasotun min hayotir-Rasul” kitobidan Shahobiddin Parpiev tarjimasi.

Мулоҳаза қўшиш


Ҳимоя коди
Янгилаш